• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    Турк сериалларининг ютуқ ва камчиликлари: томошабинлар ҳафсаласини пир қилаётган ҳолатлар

    Агар турк киноси билан биринчи марта танишаётган бўлсангиз, ҳиссиётларингиз сезиларли даражада ўзгариши мумкин, чунки бу сериалларда ҳеч кимни бефарқ қолдирмайдиган алоҳида муҳит мавжуд.

    Бироқ турк кино маҳсулотларини томоша қилиш бўйича етарлича тажрибага эга бўлсангиз, янгиликларга шубҳа билан қарай бошлайсиз ва сериалларни томоша қилиш аста-секин сизни асабийлаштириши мумкин.

    Туркча сериалларнинг камчиликлари

    Чўзилиб кетган хронометраж

    Ҳар ҳолда 1 қисмнинг 2-2,5 соат бўлиши етарлича катта формат. Агар сериал қизиқарли бўлса, баъзан бу вақт сезилмасдан ўтиб кетади. Бундай лойиҳалар эса унчалик кўп эмас, шунинг учун сериалларни узоқ томоша қилиш барибир томошабинни зўриқтиради.

    Стандарт сюжет бурилишлари

    Турк сериалларидаги энг тез-тез такрорланадиган ҳолат — бу амнезия, хотира йўқолиши, қаҳрамонлардан бири ўтмишдаги воқеаларни эслай олмайдиган ҳолатлар. Ҳатто узоққа бормасдан, сўнгги йилларнинг энг машҳур турдизи ромкомларидан иккитаси — “Тўрғай” ва “Қалбим эшигини қоқ” сериалларида хотира йўқотиш мавзуси мавжуд. Бош қаҳрамонлар Серкан ва Жан бахтсиз ҳодисалардан кейин хотирасини йўқотади.

    Романтик лаҳзалар ҳам деярли бир хил — ёпиқ жойлардан қўрқиб ҳушидан кетган қизлар, лифтнинг тўхтаб қолиши, ёмғирда шалаббо бўлиш, фавворалар ва суғориш қурилмаларидан сув сачраши. Ҳа, бундай саҳналар чиройли кўринади, лекин барчаси бир-бирига ўхшаш.

    Бундан ташқари, сценарийнавислар томошабинларни ҳаяжонланишга мажбур қилиш учун бош қаҳрамонларнинг жанжал ва ажралиш саҳналаридан фойдаланади. “Ижарага муҳаббат” сериалида Дефне ва Омер ажрашиб, бир йилдан кўпроқ вақт алоҳида яшайди. “Тўрғай”да Жан ҳам Сан билан жанжаллашгандан сўнг бир йилдан кўпроқ вақтга кетади ва янги учрашув уларнинг муносабатларининг янги босқичига айланади, аммо... хотира йўқолиши яна севгилиси билан бирга бўлишига тўсқинлик қилади.

    Мантиқсиз сюжет чизиқлари

    Ҳар қандай одамни мантиқсизлик ҳафсаласини пир қилади. Турк сериалларида бу жуда кўп учрайди. Уларнинг аксариятида муҳим деталларга эътибор берилмайди, диққат билан яратилган интригалар қаергадир йўқолиб кетади, изоҳларни томошабинлар ўзларича ўйлаб топишга мажбур, чунки ссенаристлар ўзлари ёзган сюжет чизиқларига шунчаки эътибор бермай қўйишади.

    Лекин бундай эътиборсизликнинг натижаси ҳар доим бир хил бўлади: ҳамма севган қаҳрамонлар ҳам бундай сюжет ичига тушиб қолса, томошабинларни асабийлаштира бошлайди. “Истанбулнинг икки юзи” сериалида бош қаҳрамон қандайдир касалликдан азият чекади (Мажит уни биринчи учрашувдан кейин уйига олиб кетида қиз ҳансираб қолади, унга ингалятор керак бўлади), аммо 2-3 марта кучли хуружлардан сўнг сценарий муаллифлари Нериманнинг касаллигини унутишади ва лойиҳа охиригача уни эсламайдилар.

    Ёки ижтимоий тармоқлардаги фикр-мулоҳазаларга қулоқ солиб, сюжет чизиғини ривожлантира бошлайдилар, кейин эса уни бутунлай “аралаштириб юборадилар”. Рейтинглар ошишини кутишади, лекин умидлари пучга чиқади — қўшимча сюжет чизиғи тезда ўзгартирилади.

    Албатта, бир неча йил давом этадиган, қўшимча сюжетларнинг ривожланиши асосий ҳикоя занжирига мос келадиган, сериалларга интрига қўшадиган узоқ муддатли лойиҳалар ҳам бўлади. Бу тарихий сериаллар, турли беморлар ҳақида ҳикоя қилинадиган тиббий мавзудаги лойиҳалар ёки мижозлар алмашадиган, янги ишлар текшириладиган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва адвокатлик идоралари фаолияти ҳақида бўлиши мумкин.

    Баъзида эса ажойиб бошланган лойиҳалар сценарий муаллифларига фантазия етишмагани учун мантиқсизлик билан тугайди. “Беқарор”, “Қўрғон сирлари” сериаллари бошида жуда қизиқарли эди, аммо кейинчалик сюжет тобора нореал бўлиб қолди.

    Сериал давомида асосий қаҳрамонларнинг йўқолиб қолиши

    Бундай ҳолатлар турдизида тез-тез учраб туради. Баъзан бу қаҳрамоннинг касаллиги туфайли юз беради. Масалан, “Элчининг қизи” сериалида Неслихон Атагул соғлиғидаги муаммолар сабаб лойиҳани тарк этади. У кетиши билан сюжет чизиғи жиддий ўзгаришларга учраб, Санжар бошқа бир қизни севиб қолади. Наҳотки Неслихон Атагул билан келишиб, сериални бошқача якунлашнинг имкони бўлмаган? Ҳеч бўлмаса, никоҳ маросими билан. Ёки янги қаҳрамонни авиаҳалокатдан кейин пластик операция қилдирган ва яна Санжар ёнига қайтган ўша Наре қилиб кўрсатиш мумкин эди. Шунда уларнинг муҳаббати сақлаб қолинган бўларди.

    “Қизил шарбат”да Абдулла ролини ўйнаган Сеттор Танриогеннинг касаллиги туфайли ўрнига бошқа актёр Ахмет Мумтаз Тайлан келади. Шунчаки актёр ўзгаради, чунки қаҳрамоннинг характери ўзгармайди ва сюжет линияси сақланиб қолади.

    Лойиҳанинг кутилмаганда ёпилиши ва қисқартирилган финал

    Бу турк сериаллари ижодкорларига нисбатан асосий эътирозлардан бири. Ҳа, тушунарли, рейтингга кўтарилмаганидан кейин канал раҳбарияти лойиҳани тугатишни тезлаштиради, аммо сериалларнинг кутилмаганда ёпилиши энг ёқимсиз ҳолатдир.

    Баъзида бир неча мавсум давом этаётган лойиҳалар ҳам тезда якунланади — 30 дақиқа ичида сценарий муаллифлари бош қаҳрамонларнинг тақдири қандай бўлганини кўрсатишга ҳаракат қилишади. Баъзан томошабинга асосий сюжет чизиқларини якунлаб, озми-кўпми мантиқий якун тақдим этилади. Қолганларини эса фақат тахмин қилиш мумкин.

    Энг ёмон ҳолатда “Қўшни хона”, “Муҳаббат ришталари”, “Олтин қафас” сериалларида бўлгани каби ярим сўз билан узилиб, якунланади.

    Жуда кўп кўз ёши

    Турк сериалларидаги ҳиссий саҳналар жуда кучли бўлиб, актёрлар персонажнинг ҳис-туйғуларини фақат кўзлари, мимикаси ва ҳолати билан жуда яхши ифодалайди. Бундай ижро жуда таъсирчан, томошабинларни ўзига тортади. Аммо баъзида ҳаддан ташқари кўп кўз ёшлари томошабинни зериктиради.

    Аёлларнинг йиғлашини тушунса бўлади, лекин турк сериалларида эркак қаҳрамонлар ҳам тез-тез йиғлашади. Баъзида бу тўғри, чунки эркакларнинг ҳам ҳис-туйғулари бор, бундай ҳолат персонажнинг ички дунёсини кўрсатиш учун муҳим бўлиши мумкин. Аммо эркаклар нафақат кўз ёш тўкади, балки ҳўнграб йиғлайди. Бундай вазиятда, томошабин сифатида бир неча дақиқа давомида турли ракурслардан бу эмоцияларни кузатиш бир оз чарчатиши мумкин.

    Фильмларда ҳеч қачон йиғламаган ягона турк актёри бу — Жан Яман бўлса керак. Ҳар ҳолда, унинг иштирокидаги бирорта лойиҳада унинг қаҳрамонини очиқчасига йиғлаган ҳолда кўрмайсиз. “Тўлин ой” сериалида Ферит вафот этган синглиси билан ўтказган дамларини эслаган саҳна бор. Аммо у ерда ҳам актёр йиғламайди, шунчаки кўзлари жиғга ёшга тўлади. Севган одамини қўмсашнинг бундай вазмин кўриниши очиқ йиғидан кўра кўпроқ ҳис-туйғуларни уйғотади. Лекин Акин Акнозю, Энгин Акюрек доим чин кўнгилдан йиғлайди.

    Турк сериалларининг афзалликлари

    Агар турк сериалларининг афзалликлари ҳақида гапирадиган бўлсак, улар ҳам кўп. Бу ажойиб мусиқий уйғунлик, чиройли жойлар, хилма-хил шакллар ва ранглар, ажойиб замонавий либослардир. Борди-ю, чиройли жуфтлик пайдо бўлса, ҳамма нарсани унутиб юборасан ва вақт ўтганини сезмай қоласан. Сюжетдан манйиқ изламайсан, шунчаки томоша қилишдан завқланасан.

    Томошабин сифатида сизнинг турк сериалларига қандай эътирозингиз бор? Сериаллардаги қайси жиҳат сизга ёқмайди? Нима учун кўплаб салбий жиҳатларга қарамай, турк сериалларини завқ билан томоша қилишда давом этасиз?

    14.11.2024, 17:00   Изоҳ (0)   10540
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #турк сериаллари#дизи#сюжет

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳанде Эрчел пластик операция қилдирганини инкор қилди, Фаҳрие Эвжен Бурак Ўзчивит билан ажрашиши ҳақидаги миш-мишга муносабат билдирди. Турк киноси янгиликлари

    16.11.2021, 12:28

    2021 йил декабрда намойиш этилиши кутилаётган турк сериаллари билан боғлиқ янгиликлар (фото)

    11.12.2021, 17:21

    «Полициячи» Нургул Ешилчай, мухлисларнинг эътирозига сабаб бўлган Жан Яман. Турк киноси янгиликлари

    18.12.2021, 17:48

    «Муҳташам юз йил» сериали ҳақида ҳатто уни томоша қилганлар ҳам билмайдиган 9 та факт

    24.06.2022, 19:58

    Турк киноси юлдузларининг ота-онаси қандай кўринишда? (фото) 

    29.07.2024, 15:36

    “Қўрғон сирлари” сериали учинчи мавсумда тугайди, Элчин Сангуни судга беришди. Турк кино юлдузлари ҳаётидан янгиликлар

    10.10.2024, 18:24

    Бурак Ўзчивит суратга тушаётган Россия фильмида нима ҳақда ҳикоя қилинади? (тизер)

    11.10.2024, 13:45

    Комедиядан детективгача: беш хил жанрдаги энг сара турк сериаллари

    16.10.2024, 13:50

    Пул ҳамма нарсани ҳал қилади: турк ОАВда нега Ҳанде Эрчел ва Ҳакан Сабанжи ҳақида янгилик йўқ?

    19.10.2024, 15:45

    Отаси ташлаб кетган, пахлава сотувчи бўлишни орзу қилган, нефть магнатининг ўғли бўлган: турк кино юлдузларининг муваффақият тарихи

    21.10.2024, 09:20

    Афра ва Мертнинг пинҳона тўйи ва “Қўрғон сирлари”нинг финали: турк сериаллари оламидаги энг сўнгги янгиликлар 

    23.10.2024, 14:54

    Оғир иш кунидан кейин ҳордиқ чиқариш учун энг яхши 4 та турк сериали (трейлер)

    26.10.2024, 11:55

     2024 йилги турк сериаллари: янгиликлар ва машҳур лойиҳаларнинг янги мавсумлари

    01.11.2024, 14:30

    Истеъдодли актёр болалар иштирокидаги энг қизиқарли турк сериаллари (фото) 

    02.11.2024, 15:55

    “Муҳташам юз йил”дан ҳам узун: қайси турк сериали рекорд даражада кўп қисмларга эга?

    04.11.2024, 13:18

    Бир неча йил сарфламайсиз: йирик лойиҳалардан қолишмайдиган қисқа турк сериаллари (трейлер)

    07.11.2024, 15:35

    Эртакмонанд ибтидо, фожиали интиҳо: даҳшатли якунланадиган турк сериаллари

    07.11.2024, 09:21

    “Турк сериалларини кўрмайман”: Бурак Ўзчивит мухлисларини қизиқтирган саволларга жавоб берди

    13.11.2024, 17:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05

    Украина Россиянинг Самара ва Рязань вилоятларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба берди

    Дунё | 2 август, 13:54

    “Барселона” Дензил Дюмфрисни сотиб олиш фикридан қайтди

    Спорт | 2 август, 13:30

    Томошабинларни экран қаршисига “михлаб” қўйган энг қизиқарли турк сериаллари

    Кино | 2 август, 13:25

    “Гарри Поттер” актёрларининг тақдири: Хогварцдан кейинги ҳаёт қандай кечмоқда?

    Кино | 2 август, 12:45

    Сенат поликлиникаларда айрим тиббий хизматларни пулли қилишга доир қонунни қайта кўриб чиқиш учун қайтарди

    Ўзбекистон | 2 август, 12:25

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09

    K-pop юлдузлари ва корейс актёрларининг энг қиммат автомобиллари

    Шоу-бизнес | 2 август, 11:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.