Канада Оқ уй билан муносабатлардаги кескинликни пасайтириш мақсадида Америка товарларининг кенг доирасига қўлланган жавоб божларини бекор қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
-ggNFMGmX.avif)
Бу АҚШ, Мексика ва Канада ўртасидаги келишувга мос келадиган барча маҳсулотларга тааллуқли бўлади.
Таъкидланишича, бош вазир Марк Карни ўз қарорини 22 август, жума куни Вазирлар Маҳкамаси аъзолари билан учрашувдан сўнг эълон қилади.
Агар бу амалга ошса АҚШда ишлаб чиқарилган кенг турдаги истеъмол товарлари энди 25 фоизлик божга тортилмайди. Канада эса ўз тариф сиёсатини АҚШ чоралари билан кўпроқ мувофиқлаштириш учун ўзгартирмоқчи.
2025 йил февраль ойида АҚШ Канададан импорт қилинадиган товарларга 25 фоизлик божхона тўловларини жорий этди. Канададан импорт қилинадиган энергия ва энергия ресурслари бундан мустасно бўлиб, уларга 10 фоизлик тариф белгиланди. Ушбу чораларнинг мақсади АҚШ савдо тақчиллигини камайтириш, ноқонуний иммиграцияни тўхтатиш ва Канада ҳамда Мексика чегаралари орқали фентанил етказиб беришни тўхтатишдан иборат.
Бунга жавобан Канада АҚШнинг бир қатор товарларига, хусусан, озиқ-овқат маҳсулотларига 25 фоизлик божлар жорий қилди. Бож солинадиган Америка маҳсулотлари орасида гўшт, сут ва сут маҳсулотлари, мева ва сабзавотлар бор.
Изоҳ (0)