BI Group Халқаро девелоперлик холдинги Ўзбекистон Фанлар академияси Сейсмология институти ва Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети билан ҳамкорликда мамлакатда биринчи очиқ вибродинамик синовни ўтказди.
Синов BI Sad’О турар жой мажмуасида бўлиб ўтди ва мутахассислар, илм-фан вакиллари, ОАВ ҳамда кўчмас мулк бозоридаги экспертларда катта қизиқиш уйғотди.
Синов қандай ўтказилди:
Бинонинг томига махсус вибродинамик қурилма ўрнатилди, у 8 баллгача бўлган зилзила кучини имитация қилди. Датчиклар конструкциянинг реал вақт режимидаги реакциясини қайд этди. Синов вақтида хонадонлардаги мебел ва ички жиҳозларнинг қалтираши кузатилди — бу эса конструкциянинг қандай ишлашини яққол намойиш қилди. Натижалар шуни кўрсатдики: турар жой мажмуаси тўлиқ қурилиш меъёрларига жавоб беради ва зарур бўлган зилзилабардошлик даражасига эга. Бино 8 баллгача ҳисобланган сейсмик ҳудудда, сейсмик хусусиятлари бўйича II тоифадаги грунтлар устида барпо этилган.
Мустаҳкамлилик нималарга асосланган:
- пойдевор — монолит темир-бетон плита,
- конструктив тизим — кесишма деворли фазовий, сейсмик фаол ҳудудлар учун энг ишончли тизимлардан бири сифатида тан олинган,
- асосий деворлар — B25 синфли бетон ва А500C ҳамда А240 арматурадан.
Мутахассислар фикри:
Диас Адилханов, BI Group Бошқарма раҳбари:
“Биз фақат меъёрларга амал қилибгина қолмаймиз — биз унданда зиёда қилишга интиламиз. Бу синов шунчаки кўргазма эмас, балки ҳар бир қарор учун жавоб беришга тайёр эканимизнинг исботи. Очиқ, ишончли ва ҳалол бўлиш — BI Group ишлашининг асосидир”.
Рустем Раҳметкаримов, BI Group бош муҳандиси:
“Биз вибродинамик усулдан фойдаланамиз, чунки у реал шароитга энг яқинидир. Бу объект фойдаланишга топширилишидан олдин ҳисоб-китобларни амалда текшириш имконини беради”.
Ваҳидхон Исмоилов, Ўзбекистон Республикаси Сейсмология институти вакили:
“Сейсмобардошликни кўз билан текшириб бўлмайди — фақат аниқ муҳандислик синовлари объектив натижани беради. Бугунги тадбир — илм-фан ва девелопмент одамлар манфаати йўлида қандай ҳамкорлик қилиши мумкинлигининг намунаси. Биз BI Group ёндашувини қўллаб-қувватлаймиз, бу ерда хавфсизлик сўз билан эмас, балки маълумот билан тасдиқланади”.
Хавфсизлик — устувор йўналиш:
BI Sad’О турар жой мажмуаси Comfort ва Business класс ечимларини, муаллифлик архитектурасини ва замонавий режалаштиришни ўзида мужассам этади. Аммо лойиҳа устувор йўналишининг асоси — бу қурилиш хавфсизлиги бўлади. Очиқ синовлар ўтказилиши — бу BI Group нинг муҳандислик ишончлилиги ва технологик шаффофлигини тасдиқлаш амалиётининг бир қисмидир.
Зилзилабардошлик даражаси юқорилигини исботлаган муваффақиятли синовлардан сўнг, 21 август куни BI Group “BI Sad’О Business” лойиҳасининг иккинчи босқичининиг бронлашини бошлайди. Бу — келажакдаги яшовчилар учун замонавий ва қулай уй-жойга эга бўлиш, шунингдек, уни қулай нархларда харид қилиш имкониятидир.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)