• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +27°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Toshkent
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Биринчи дақиқадаёқ экран қаршисига михлаб қўядиган энг яхши турк сериаллари 

    Турк драмалари дунё бўйлаб миллионлаб томошабинлар қалбидан жой олди. Айниқса, машҳур “Қўрғон сирлари”, “Қалбим эшигини қоқ”, “Муҳташам юз йил” ҳар бир хонадонга кириб борди. Бироқ турк телелойиҳалари денгизида ҳали ҳам кўплаб марваридлар мавжуд.

    “Мени яшир”

    Ноз ва Мете бой оила меросхўрлари бўлиб, хоҳлаган нарсаларига эришишга ўрганиб қолган. Жуфтлик ота-оналари қувончи учун тез орада ҳашаматли тўй қилишмоқчи. Уларнинг турмуш қуришини болаликдан орзу қилишган. Фақат Мете чет элдан қайтишини кутиш қолган, холос. Бироқ уларнинг бахтли эртаклари Мете Инжилани учратиши биланоқ барбод бўлади. Йигит ёқимтой қизга кўзи тушиши билан ошиқ бўлиб қолади, бу қиз қайлиғининг яқин дугонаси ва ёрдамчиси эканлигини билмайди.

    Воқеа фақат севги учбурчаги билан чекланиб қолмайди. Қаҳрамонларни олдинда жиддий муаммолар ва саргузаштлар кутмоқда. Бош ролларда: Ураз Кайгилароғлу, Асуде Келебек ва Жемре Байсел.

    “Меҳрибонлик”

    Бир қарашда Неслиханнинг ҳаётига фақат ҳавас қилиш мумкин. У шахсий компаниясини бошқаради, ёнида севимли болалари ва эри бор. Аммо бир куни қаҳрамон аччиқ ҳақиқатни билиб қолади. Бир неча йиллардан бери эри Мурат ва энг яқин дугонаси унга хиёнат қилаётган экан. Ғазабланган аёл меҳрибонлигидан фойдаланган хиёнаткорлардан ўч олишга қарор қилади. Неслихан ролини гўзаллик мусобақаларининг иштирокчиси ва “Буюк Салжуқлар” драмаси юлдузи Хатиче Шендил ижро этган.

    “Ҳукмдор Усмон”

    Турк кино ижодкорлари, айниқса, тарихий лойиҳаларни аъло даражада яратишда муваффақиятга эришган. Шу сабабли “Ҳукмдор Усмон” сериалини кўриш қатъий тавсия этилади. Фильмда тарихий декорациялар, йирик жанг саҳналари ва, албатта, интригалар мавжуд. Усмон образида — Бурак Ўзчивит.

    Лойиҳа “Эртуғрул”да бошланган ҳикояни давом эттиради. Томошабинлар улкан Усмонли империяси қандай пайдо бўлганини кўрадилар. Айтганча, суратга олиш жамоаси янги қисмлар устида ишлашда давом этмоқда. Янги мавсум келгуси кузда чиқади.

    “Сапфир”

    Яман Фераянинг қўлини сўрамоқчи, у буни болаликдан орзу қилган. Аммо ошиқларнинг режалари бирданига ўзгариб кетади. Қувонч келтириши керак бўлган кечада даҳшатли фожиа содир бўлади. Вазият шунгача етиб борадики, Яман охир-оқибат севгилисининг ўгай синглиси билан турмуш қуришга мажбур бўлади. Ферая йигитнинг хиёнатидан эзилади. Тез орада тақдир уни келишган ва бой йигит Атеш билан учраштиради. Аммо қиз Атеш Яманнинг акаси эканлигини билмайди.

    Сериал томошабинларни фақат сюжетнинг мураккаблиги билан эмас, балки мафтункор локациялар билан ҳам хурсанд қилади. Лойиҳа Туркиянинг энг гўзал ҳудуди — Каппадокияда суратга олинган.

    “Ёввойи”

    Яман Али бой оилада туғилган. Лекин болакай тўрт ёшлигида ўғирлаб кетилади ва Истанбул кўчаларида уйсизлар орасида ҳаёт кечиришга мажбур бўлади. Барча қийинчиликларга қарамай, Яман оқкўнгил йигит бўлиб улғаяди. Бир кун тақдир уни бой қиз Руя билан учраштиради. Бу кутилмаган учрашув қаҳрамонни аввалги уйига қайтаради...

    “Ёввойи” юқори рейтингларга ва дунё жамоатчилигининг эътирофларига сазовор бўлган лойиҳа. Кўплар фильмни қизиқарли сюжети учун мақташади. Шунингдек, актёрлар таркибида “Эртуғрул” юлдузи Халит Ўзгур Сарı ва “Золим Истанбул”даги Симай Барлас бор. Ижодкорлар янги мавсумда Нур Феттаҳоғлу пайдо бўлишини ваъда қилмоқда — у “Муҳташам юз йил” сериалида Моҳидаврон султон роли билан томошабинларга таниш.

    05.03.2024, 17:35   Изоҳ (0)   38924
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #турк сериаллари#актёр#янги дизи#интрига#мураккаб сюжет

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Икки метрли соч: Эмма Стоун “Шўрлик бахтсизлар” фильмидаги образи учун қандай тайёрланган?

    04.03.2024, 10:40

    “Бизни аҳмоқ деб ўйлашадими?”: томошабинлар эътиборидан четда қолмаган машҳур фильмлардаги тушунарсиз ҳолатлар

    04.03.2024, 15:45

    Университет дипломисиз ҳам юқори маош тўланадиган 7 та касб

    05.03.2024, 09:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Деҳлидаги Ҳумоюн мақбараси яқинидаги бинонинг томи қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 15 август, 21:27

    Ўзбекистонда айрим шахслар учун чет элга чиқишга қўйиладиган тақиқ кучайтирилади

    Ўзбекистон | 15 август, 21:05

    Қуёшда катта тешик пайдо бўла бошлади 

    Дунё | 15 август, 20:50

    Покистонда кучли ёмғир ва кўчкилар оқибатида камида 160 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 15 август, 20:39

    Фарғонада божхона пости раҳбари 5 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 15 август, 20:16

    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

    Реклама | 15 август, 19:30

    Трамп жорий қилган тарифлар Япония автосаноатини инқироз ёқасига олиб келди

    Авто | 15 август, 20:10

    Хитойда роботлар олимпиадаси бошланди

    Дунё | 15 август, 19:56

    Жағдаги ҳуснбузарлардан қандай қутулиш мумкин? 9 та оддий қоида 

    Гўзаллик | 15 август, 19:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.