• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Отаси ташлаб кетган, пахлава сотувчи бўлишни орзу қилган, нефть магнатининг ўғли бўлган: турк кино юлдузларининг муваффақият тарихи

    Кундан кунга сериаллари оммалашишда давом этмоқда. Маълум бўлишича, актёрлар гавдалантираётган турли образлар уларга бегона эмас: таниқли турк актёрларининг кўплари бир вақтлар ўз қаҳрамонлари ўрнида бўлган.

    Демет Ўздемир

    Демет Ўздемирнинг отаси оиласини ташлаб кетгандан сўнг — у ва онасига раққоса бўлган опаси ғамхўрлик қилган. Бу иш яхши даромад келтиргани боис бўлажак актриса ҳам худди шу йўлдан боришга мажбур бўлади. Кўп меҳнат қилиб, Демет аввал машҳур қўшиқчининг рақс гуруҳига, сўнгра баскетбол клубининг қўллаб-қувватлаш жамоасига киради ва кейинроқ клипда суратга тушади. Айнан ўша пайтда қиз яқинларининг маслаҳати билан актёрлик санъатини ўрганишни бошлайди.

    Саъй-ҳаракатлари ўз натижасини беради: Демет 20 ёшида Туркия авиакомпанияси рекламасида суратга тушгач, тез орада йирик косметика брендлари билан шартномалар имзолайди. Актрисанинг биринчи катта лойиҳаси “Сенга сирни очаман” сериали бўлса-да, бироқ унга ҳақиқий машҳурликни “Қулупнай ҳиди” сериалидаги роли олиб келади. Деметнинг мухлислари “Сен туғилган уй — сенинг тақдиринг” сериали ортидан янада кўпаяди.

    Бурак Ўзчивит

    Бурак Ўзчивитнинг экранга бўлган муҳаббати болалигидаёқ намоён бўлган: у мультфильмларни томоша қилишни ва ўзини қаҳрамонлар ўрнида кўришни яхши кўрарди. Гарчи отаси ўғлининг ўзи каби оилавий ресторанда ишлашидан умидвор бўлса-да, йигит ташқи кўриниш туфайли омади келганини эрта тушунади ва бундан фойдаланишга қарор қилади.

    17 ёшида у аллақачон моделлик агентлиги билан шартнома тузган ва мамлакатнинг энг келишган эркак унвонига сазовор бўлганди. Бироқ Буракнинг мақсади актёрлик карьераси эди. Университетни битиргач, кинода ҳам машҳур бўла бошлайди, аммо “Муҳташам юз йил” сериали чиққандан сўнг ҳақиқий муваффақиятга эришади. Кейинчалик Бурак “Чолиқуши” фильмида ҳам рол ўйнаб, у ерда бўлажак рафиқасини учратади.

    Ҳанде Эрчел

    Ҳанде кичкина шаҳарчада туғилган. Истанбулга келгач, қиз моделлик сабаб университетни ташлаб кетади. Гўзаллик танловларидаги ғалабалар Ҳандега катта ёрдам беради — у бир вақтнинг ўзида кинода суратга тушган йирик француз брендининг юзига айланади. Актриса “Қалбим эшигини қоқ” сериалидаги иштироки билан дунёга машҳур бўлади.

    Ҳанде суратга олиш майдончасидаги партнёри Керем Бурсин билан узоқ вақт муносабатда бўлган. Актриса бир неча бор драматик ролларда ўзини синаб кўриш истагини билдирган, масалан, “Қора оққуш” фильмида Натали Портман билан бирга ўйнашни хоҳлаган. Шу билан бирга, у ҳаётда қувноқ, хайрия фаолияти билан шуғулланади ва кўп саёҳат қилади.

    Керем Бурсин

    Керем ноодатий шароитда ўсган: отасининг иши туфайли оила тез-тез кўчиб юрган ва Бурсинлар АҚШга жойлашгунга қадар бола Шотландия, Индонезия ва Швецияда яшаган. Мактаб ёшидаёқ у театр тўгарагига қатнай бошлайди ва ҳатто ўзининг рок-гуруҳини тузади, аммо отаси ўғлининг ўз ишини - нефть бизнесини давом эттиришини хоҳларди. Маркетолог сифатида ўқишни бошлаган йигит барибир Голливудни орзу қилади ва онасининг ёрдами билан актёрлик факультетига ўқишга киради.

    Карим актёр сифатида тан олингунча ҳайдовчи, официант ва ҳатто фаррош бўлиб ишлайди. Тез орада у ўз ватанида кўпроқ нарсага эриша олишини тушунади ва тасодиф актёрга турк сериалида рол ўйнашга ёрдам беради. Унинг ортидан бошқа лойиҳалар бошланади, аммо Керемга оламшумул машҳурликни “Қалбим эшигини қоқ” сериали олиб келади.

    Афра Сарачўғли

    Туркия киносининг ўсиб келаётган юлдузи Афра Сарачўғли кўплаб ҳамкасблари каби ўз фаолиятини модел сифатида бошлаган. Отаси уларни ташлаб кетган, онаси эса бир нечта жойда ишлашга мажбур бўлган, шунинг учун қиз ўзи ҳақида ўзи ғамхўрлик қилиши кераклигини эрта англаган. 14 ёшида Афра биринчи моделлик шартномасини тузади ва пул ишлай бошлайди, лекин ич-ичидан актриса бўлишни орзу қилади.

    Болалигидаёқ у худди кинодагидек сценарийлар ёзишни, костюмлар ўйлаб топишни ва роллар ижро этишни яхши кўрарди. “Иккинчи имконият” фильмида рол ўйнаш ҳақидаги кутилмаган таклиф қиз учун орзу сари ташланган илк қадам бўлади. Ундан кейин Афра яна бир нечта лойиҳаларда иштирок этади, аммо ҳақиқий муваффақиятга “Қўрғон сирлари” сериалидаги бош рол туфайли эришади.

    Мерт Рамазон Демир

    Мерт Рамазон Демир — Истанбул яқинидаги кичик бир қишлоқдан келган ёш актёр. Кўп болали оиланинг энг кичиги бўлган бола кўп вақтини акалари билан ўтказган, спортга қизиққан ва ҳатто футболчи бўлишни ҳам режалаштирган. Бироқ 17 ёшида “Ҳамлет”ни ўқиб, ўзини Дания шаҳзодаси сифатида кўрсатишга ҳаракат қилаётганини англайди. Айнан ўшанда у актёр бўлишни хоҳлаётганини тушунади ва бу санъатни ўрганишни бошлайди.

    Кўп ўтмай, Мерт фильмда эпизодик рол ўйнайди. Ундан кейин яна бир нечта лойиҳаларда иштирок этади ва 2022 йилда бош қаҳрамон ролини ўйнаган “Қўрғон сирлари” сериали экранларга чиқади. Ҳаётда у жуда тортинчоқ. Асосий қизиқиши, албатта, кино, айниқса, Тарковскийнинг фильмларини ёқтиради.

    Жан Яман

    Жан Яман ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ, кино саноатига тезда кириб келмаган. У мактабни аъло баҳолар билан тугатиб, университетда ўқийди ва адвокат бўлиб ишлай бошлайди. Энг яқин дўсти унинг истеъдодига эътибор қаратмагунча, у ҳобби сифатида актёрлик маҳорат курсларига бориб юрган. Шунда Жан ўз ҳаётини ўзгартиришга қарор қилади ва бир нечта иккинчи даражали роллардан сўнг унга жиддийроқ таклифлар кела бошлайди.

    “Жаноб Хато” сериали чиққандан сўнг актёр ҳақиқий машҳурликка эришади. Кинодаги карьерасига қарамай, у биринчи касбини тарк этмайди ва ҳозирда юридик фирманинг ҳаммуассиси. Бундан ташқари, Жан гитара ва пианино чалишни яхши кўради ва яқинда ҳатто “Овоз” шоусида иштирок этди.

    Марям Узерли

    Ярим турк Марям Германияда кўп болали оилада туғилган. 5 ёшида қизни ота-онасининг дўсти спектаклда иштирок этиш учун театрга олиб боришади. Кейинчалик Марям Гамбургдаги нуфузли театр мактабига ўқишга киради. Ўқишни тугатгандан сўнг, қиз спектаклларда ўйнашда давом этиб, немис фильмларига таклифлар ола бошлайди.

    Бир куни дугонаси қўнғироқ қилиб, турк лойиҳасида рол ўйнашни таклиф қилади — шу тариқа Марям уни машҳур қилган “Муҳташам юз йил” сериалида иштирок этади. Актриса, шунингдек, косметика брендининг юзи бўлиб, яқинда дўконлар ва кафелар тармоғини ҳам очди.

    Бариш Ардуш

    Гарчи Бариш турк актёри бўлса-да, у Швейцарияда туғилган, ота-онаси эса албан миллатига мансуб. Болалигида у пахлава сотувчи бўлишни орзу қилган, аммо катта бўлгач, спортга: футбол, сузиш ва баскетболга қизиқиб қолган. Бироқ спорт академиясида бир йил ўқиган Бариш бу орзусидаги иш эмаслигини тушунади ва консерваториянинг актёрлик бўлимига ўқишга киради.

    Ёш йигитнинг карьераси театрда бошланган, аммо у тезда кинорежиссёрларнинг эътиборини тортади ва рол ўйнай бошлайди. Баришнинг машҳурлиги Элчин Сангу билан бирга “Ижарага олинган севги” фильмида иштирок этади. Кейин эса “Қузғун” сериалида рол ўйнайди. Суратга тушишдан ташқари, у акаси билан бирга аксессуарлар дўконини очиб, бизнес билан фаол шуғулланади.

    21.10.2024, 09:20   Изоҳ (0)   35481
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #турк киноси#«Муҳташам юз йил»#Ҳанде Эрчел#Марям Узерли

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳанде Эрчел, Фаҳрие Эвжен ва вазн йўқотиб, таниб бўлмас даражада ўзгарган бошқа турк актрисалари (фото)

    25.10.2022, 14:50

    Дунёни яхшилик қутқаради: Суратга тушиш билан бирга хайрия ишларини амалга оширадиган турк киноси юлдузлари (фото)

    22.11.2022, 17:49

    Эмре Кивилжим янги лойиҳада суратга тушмоқда, Ханде Эрчелнинг жияни саратонга чалинди. Турк киноси янгиликлари

    14.12.2022, 19:45

    «Ғаройиб шифокор» «Қарға» ва Туркияда севиб томоша қилинган бошқа янги сериаллар

    18.12.2022, 12:30

    Бурак Ўзчивит: Турк киноси юлдузининг муваффақият сари узоқ йўли ҳамда шахсий ҳаёти ҳақида

    29.12.2022, 19:41

    Каан Урганжиўғли янги лойиҳада суратга тушди, «Сипоҳий» сериалининг режиссёри ўзгарди. Турк киноси янгиликлари

    15.01.2023, 11:50

    “Севги тактикаси”, “Оҳ, Белинда” ва турк киноси ихлосмандларига манзур бўладиган бошқа янги сериаллар (видео)

    18.09.2023, 13:41

    Турмуш ўртоғининг машҳурлиги соясида қолиб кетган актриса: Бергузар Корель ҳақида кўпчилик билмайдиган маълумотлар

    03.05.2024, 12:51

    Кўтаринки кайфият кафолатланган: турк киноси ихлосмандларига манзур бўладиган комедия жанридаги сериаллар (трейлер)

    14.05.2024, 14:50

    “Муҳташам юз йил” сериалидаги Жаҳонгир — турк актёри Толга Сариташ уйланди (видео)

    01.07.2024, 12:05

    Ташқи кўринишини пластик операция ёрдамида ўзгартирган турк киноси юлдузлари (фото) 

    30.08.2024, 16:42

    Ҳар қандай томошабинни экран қаршисига михлаб қўядиган янги турк сериаллари

    02.09.2024, 14:20

    Instagram: Ойдин Юсупова турмушга чиқдими? “Севги изтироби”даги Асу фарзанд кутмоқда, Даврон Аҳмедов ўғлини уйлантирди

    13.09.2024, 11:50

    Instagram: Уилл Смит билан учрашган Марям Тиллаева, отасига автомобиль совға қилган Феруза Юсупова, Шоҳруххоннинг яна бир қиёфадоши топилди

    16.09.2024, 09:50

    Мелиса Памук ҳомиладор, Бирже Акалай турмушга чиқмоқда: турк киноси янгиликлари

    21.09.2024, 11:55

    Instagram: Ботир Қодировнинг қиёфадоши топилди, Ёқуб Аҳмедов қизини узатди, Паризодага шогирдлари сюрприз ташкиллаштирди

    20.09.2024, 10:51

    Ҳанде Эрчел янги лойиҳага қўл урди, “Қўрғон сирлари” суратга олинаётган уй сотувга қўйилди: турк киноси янгиликлари

    24.09.2024, 13:43

    “Аҳад Қаюмнинг маҳсулоти — тирикчилик манбайи, кино эмас”.  Меҳриддин Раҳматов санъатдаги муаммолар ва орзусидаги рол ҳақида (видео)

    25.09.2024, 10:21

    Турк киноси юлдузлари машҳурликка эришишдан аввал суратга тушган 5 та сериал

    07.10.2024, 12:55

    Instagram: Улуғбек Отажонов неварали бўлди, Барчин Ғофурова ошқозонини кестирмоқда, Жалолиддин Аҳмадалиевни тўйга чақириш қанчага тушади?

    11.10.2024, 21:27

    Instagram: Ўзбек шоу-бизнесидаги тўйлар, Дурдона Қурбонованинг синглисига қимматбаҳо совғаси, Ғуломжон Ёқубовнинг ёшлик сири нимада?

    14.10.2024, 10:40

    Instagram: Дубайдан уй харид қилган блогер, янги машинали бўлган Асқар Ҳикматов, Озода Нурсаидовага “Лада” совға қилишди

    15.10.2024, 09:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Систит — бу уят эмас!


    “Akkermann цемент” халқаро форуми: қурилиш материаллари соҳасидаги муаммолар кенг таҳлил қилинди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    InfinBANK Visa Direct орқали халқаро пул ўтказмаларига қўйилган лимитларни оширди 


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди

     

    Тавсия этамиз

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Путинни Гитлерга ўхшатиб мем қилганлар жазоланади

    Дунё | 30 май, 23:55

    Зарафшон дарёсидан ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олган шахсга чора кўрилди

    Ўзбекистон | 30 май, 23:40

    “Ўзбекистон қўшни давлатлар билан урушга киришиши мумкин эди” – Абдулазиз Комилов

    Ўзбекистон | 30 май, 23:30

    АҚШ Олий суди Трампга 500 минг муҳожирни мамлакатдан чиқариб юборишга рухсат берди

    Дунё | 30 май, 23:25

    Непалда ўн минглаб намойишчилар монархияни тиклашни талаб қилмоқда 

    Дунё | 30 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 май, 22:55

    Тошкент вилоятида светофорнинг тақиқловчи ишорасига амал қилмаган ҳайдовчининг машинасидан гиёҳванд модда топилди

    Ўзбекистон | 30 май, 22:40

    Сурхондарёдаги 5 та “дом”да 1,5 млрд сўмлик газдан ўғринча фойдаланилгани аниқланди 

    Ўзбекистон | 30 май, 22:30

    Франция президенти Исроилга қарши сиёсат юритишда айбланди

    Дунё | 30 май, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.