Ҳужумга учраган мамлакат ҳам ҳимояланиш, ҳам жавоб бериш ҳуқуқига эга бўлиши керак. Аммо АҚШ собиқ президенти Жо Байден Украинага бундай имконият бермаган, деб ёзди амалдаги давлат раҳбари Дональд Трамп ўзининг Truth Social’даги саҳифасида.

“Босқинчи мамлакатга ҳужум қилмасдан урушда ғалаба қозониш жуда қийин, ҳатто имконсиз. Бу ажойиб ҳимояга эга бўлган, аммо ҳужумда ўйнашга рухсат берилмаган ажойиб спорт жамоасига ўхшайди. Ғалаба қозониш учун ҳеч қандай имконият йўқ! Украина ва Россия билан ҳам худди шундай. Ҳаддан ташқари қобилиятсиз Жо Байден Украинага ЖABOБ БEPИШГА эмас, фақат ҲИMOЯЛАНИШГА ИМКОН БEPДИ. Бу эса нимага олиб келди?”, дейди у ўз постида.
2024 йилнинг 25 ноябрида Жо Байден АҚШ президенти бўлган пайтда, Оқ уй биринчи марта Украина томонидан Америка етказиб берган узоқ масофали ATACMS баллистик тактик ракеталаридан фойдаланиш бўйича чекловларни юмшатганини очиқ тан олди.
“Ҳозир улар (Украина томони) жуда зарур бўлганда ўзини ҳимоя қилиш учун ATACMS дан фойдаланишлари мумкин. Ва ҳозир - тушунарли сабабларга кўра - бу Курск туманида, Курск вилоятида содир бўлмоқда”, деганди Оқ уй қошидаги Миллий хавфсизлик кенгашининг ўша пайтдаги стратегик алоқалар бўйича кординатори Жон Кирби.
Трамп ўша пайтда Байден маъмуриятини Украинага Америка узоқ масофали қуроллари билан зарба беришга рухсат бергани учун танқид қилиб, буни “катта хато” деб атаган эди.
Изоҳ (0)