• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Илм-фан

    Хўжағат нимаю қорағат нима? – Биз биладиган егуликларнинг биз билмаган номлари

    Айрим резавор мевалар, дон-дун ва сабзавотларни тез-тез истеъмол қиламиз-у, ўзбекча номини билмаймиз. Кўпроқ русчасини ишлатамиз. Бизнинг минтақамизда кам етиштириладиган ёки умуман ўсмайдиган баъзи ўсимликларнинг чиндан ўзбекча номи йўқ, аммо кўп ўсимликларнинг номини шунчаки унутганмиз. “Дарё” колумнисти Ориф Толиб бугун ана шундай унутилган ёки кўпчилик билмайдиган сўзлар ҳақида ҳикоя қилади.

    Маймунжон, парманчак ва болдирғон

    Фото: Pixabay

    Миллий энциклопедияга кўра, Шимолий Америка ва Евросиёда бу резавор меванинг 400 дан ортиқ тури учрайди. Шулардан 90 тури, асосан кўк маймунжон ва майда мевали маймунжон турлари Ўрта Осиёда ҳам бор. Маймунжон Ўзбекистоннинг тоғолди минтақаларида, далаларда ўсади, томорқа ва боғларда ўстирилади. Минтақамизда тарқалгани сабаб меванинг ўзбекча номи бизга бир қадар таниш. Аммо уни русча номи билан ежевика деб атайдиганлар ҳам етарлича топилади.

    Маймунжон шевада парманчак ёки пармачак дейилади. Бу атама илмий тилга ҳам кўчиб ўтган ва адабиётларда маймунжон ёки унинг турлари учун ишлатилади.

    Кўк маймунжоннинг болдирғон деган номи ҳам бор, баъзан илмий адабиётларда у зангори маймунжон ёки парманчак деб ҳам берилади.

    Қаранг, камёб бу меванинг тилимизда шунча номи бор.

    Хўжайин бўлолмаган хўжағат

    Фото: Pixabay

    Дабдурустдан кимдир “Хўжағат нима?” деб сўраб қолса, жавоб тополмай қоламиз. Бу сўзни биладиган-ку унча-мунча топилар, лекин ишлатадиган топилармикан? Асосан китоблар ва мақолаларда учрайдиган хўжағат атамаси – сизу бизга яхши таниш малинанинг ўзбекча номи. У бутанинг ўзини ҳам, мевасини ҳам англатади. Хўжағат Ўрта Осиё, Шарқий Сибир, Узоқ Шарқ, АҚШ ва Европа мамлакатларида ўстирилади.

    Ўзбекчада бу резавор меванинг бошқа бир номи ҳам бор – булдурғун. Эътибор берган бўлсангиз, кўк маймунжонни англатувчи болдирғон сўзига яқин, унинг талаффуз варианти. Ҳар икки мева битта туркумга оид бўлгани сабабли сўзлар алмашлаб ишлатилган бўлиши мумкин. Лекин барибир талаффузда фарқ юзага келган ва улар алоҳида сўзларга айланган.

    Хўжағат, булдурғун сўзлари илмий ва илмий-оммабоп матнларда учраса-да, тилимизда қўлланмайди ҳисоб. Ҳатто энциклопедиялар, китоб ва қўлланмаларда ҳам асосан малина сўзи ишлатилади. Хўжағат ва булдурғунни ўз уйида хўжайин бўла олмаган сўзлар дейиш мумкин.

    Маржумакдан шўрва қилиб бўладими?

    Фото: Pixabay

    Орамизда маржумак сўзини эшитганлар топилса керак. Лекин уни ўзбекча эмас, туркча маънода тушунадиганлар кўпроқ, менимча. Турк таомларини ёқтирадиган кишилар маржумак шўрвасини яхши билади. Бироқ турклар маржумак деганда умуман бошқа нарсани – ясмиқни назарда тутади. Руслар чечевица дейдиган бу дон дуккаклилар оиласига мансуб, нўхатга жуда яқин.

    Хўш, унда маржумак нима? У кўпчилигимиз яхши биладиган, лекин асосан русча номини қўллайдиган гречкадир. Руслар бу дон билан юнонлар орқали танишган, шу сабабли унга грекларнинг дони маъносида гречиха, греча, гречка каби номларни берган. Аслида маржумак юнонларга оид эмас. Ёнғоқ рус тилида грецкий орех деб аталганига ўхшаш ҳолат бу.

    Айтганча, маржумакдан ҳам суюқ ош қилиш мумкин, лекин у шўрвага эмас, кўпроқ маставага ўхшайди.

    Зирк ва унинг қорақанди

    Фото: Pixabay

    Зиркни кўпчилик билса керак. Тоғ, чўл, адир ва ёнбағирларда ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимлик ва унинг меваси шу ном билан аталади. Бу резавор мева далаларда махсус етиштирилади ҳам. Юртимизда қизил ва қора зирк тарқалган. Пишган меваси баъзан нордон, баъзан ширин бўлади. Турли овқатларга, масалан, ошга солинади. Табобатда доривор сифатида ишлатилади.

    Қора зиркнинг алоҳида номи бор, унинг аталиши тусига мос – қорақанд. Бу ном зирк сингари оммалашмаган, уни ҳамма ҳам билавермайди.

    Ранг-рўйи, товланиши сабаб зиркка нисбатан қизил ёқут деган ибора ҳам қўлланади.

    Зиркни турклар барбарис ёки кизамик, озарлар зиринж, қозоқлар бўриқорақат, қирғизлар бўру қарағат каби номлар билан атайди.

    Нафис чайқалаётган наъматак

    Фото: Pixabay

    Ойбек домланинг “Нафис чайқалади бир туп наъматак” деб бошланувчи машҳур шеъри бор. Наъматак – гули хушбўй бута. Ана шу бута қизил мева тугади. Меваси доривор, уни ҳозир кичик дорихоналардан ҳам бемалол топиш мумкин.

    Кундалик турмушда наъматак сўзини эмас, русча номи – шиповникни ишлатамиз. Бу ўсимликнинг кўпчилик билмайдиган ўзбекча номи бор – итбурун. Мевасининг тузилиши ит тумшуғига ўхшагани сабаб шундай от қўйилган бўлиши мумкин. Қирғиз, қозоқ, туркман, қиримтатар ва татарлар ҳам уни шундай атайди. Турклар эса қушбурни деб номлаган. Итбурун атамаси наъматакнинг меваси чўзинчоқ турига нисбатан қўлланади.

    Ертут ерда ўсадиган тут эмас

    Фото: Pixabay

    Руслар земляника деб атайдиган резавор меванинг ўзбекчаси – ертут. Ерга яқин жойда мева солгани учун руслар унга шундай ном берган. Ертут аслида қулупнайнинг кичикроқ бир тури. Ер бағирлаб ўсгани ва меваси тутга ўхшаб кетгани учун ўзбекчада ертут деб аталган бўлиши мумкин.

    Кўп адабиётларда ертут ва қулупнай синоним сифатида қўлланади.

    2022 йили дунёда 9,6 миллион тонна қулупнай етиштирилган. Унинг 35 фоизи Хитой ҳиссасига тўғри келади, йирик етиштирувчилар қаторида АҚШ ва Туркия ҳам бор.

    Мунчоқ каби қорағат

    Фото: Pixabay

    Бу резавор меванинг кўпроқ русча номини ишлатамиз, илмий ва илмий-оммабоп адабиётларда ҳам смородина атамаси нисбатан кўп учрайди. Аммо ўзбекчаси ҳам оммага нотаниш эмас. Қорағат ёввойи ҳолда тоғли ҳудудларда бутазорлар орасида, сойларда, тоғ ёнбағирларида ўсади. Бу мева юртимизда махсус етиштирилади ҳам. Қаламчаларидан ёки пархиш – новдани ерга кўмиш усулида кўпайтирилади. Бошқа кўплаб резавор ўсимликлар каби симбағазларга кўтариб ўстирилади. Меваси майда ва юмалоқ бўлади. Тилларанг ва қизил қорағат доналари биллур мунчоққа ўхшаб кетади.

    Қорағатни туркий халқлар турлича номланган. Қирғиз, қозоқ, бошқирд, озар қардошлар худди биз каби қорағат вариантидан фойдаланса, турклар фаранг узуми, татарлар қарлиған, қиримтатарлар эса тўрғай узуми дея атайди.

    Исмалоқни истамоқ

    Фото: Pixabay

    Истаралигина исмалоқ деган сўзимиз турганда кўпинча шпинат сўзини қўллаймиз. Шпинат тилимизга русчадан ўзлашган. Русчага эса немисчадан ўтган. Шажараси немисчадан қадимги француз тилига, ундан эски окситан, ундан каталан, сўнг араб, кейин эса форс тилига бориб етади. Форсча исфинож тоғу тошлар, турфа эл ва тиллар оралаб ўтиб, шпинатга айланган.

    Мутахассислар Марказий Осиё ва Афғонистонни бу сабзавотнинг ватани деб ҳисоблайди. Айримларга кўра эса у Эрон ёки Кавказдан тарқаган.

    Исмалоқнинг янги чиққан баргидан сомса, манти каби таомлар тайёрланади, у овқатга ҳам солинади.

    Исмалоқ – туркий сўз. Унинг илдизи қадимги туркий тилдаги исмоқ – ҳид таратмоқ феълига бориб тақалади. Исмалоқ – ҳид таратиб турувчи кўкат демак. Бугунги тилимиздаги ис, искамоқ, исириқ сўзлари исмалоқ билан ўзакдош.

    22 феврал, 08:40   Изоҳ (1)   29723
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Сўз#Маъно#Этимология#Тил#Ўзбек тили#Луғат бойлиги

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. qurbonjorayev727@gmail.com / 22 феврал, 13:23

      Assalomu alaykum Orif aka qiziqarli va foydali maqola uchun tashakkur. Sizdan iltimos xalq xoʻjaligiga oid yoki asboblarga oid oʻzbekcha nomlarimiz boʻlsa shularni ham bir chiroyli maqola qilib chiqaring!!

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Диловар, писанда, исми шариф: хато маънода қўлланадиган 7 та сўз

    26.09.2022, 19:30

    «Устоз», «муаллим», «домла», «профессор» — бу сўзларнинг асл маъноси нима?

    01.10.2022, 21:10

    Тилимизни биламизми: дўппи кийган сўзлар – ғирт ўзбекча бўлиб кетган 15 та ўзлашма

    01.11.2022, 10:05

    Тилимизни биламизми: сумалак, ҳалим, сайил, сомса – бу сўзларнинг асл маъноси нима?

    22.03.2023, 00:08

    Тилимизни биламизми: унутилган ўзбекча сўзлар – “намоз”, “беҳи”, “каптар”, “миллион” каби сўзларнинг туркийчаси нима?

    15.05.2023, 16:33

    “Бир каллақанд, уч сўм пул” – фильмлардаги нодир сўзлар, уларнинг маъноси нима?

    24.05.2023, 21:55

    Тилимизни биламизми: “аммамнинг бузоғи”, “алифни таёқ дейди”, “елкамнинг чуқури кўрсин” – антиқа ибораларнинг маъноси нима?

    28.06.2023, 17:51

    Булар аслида русча эмас: рус тилига ўзлашган туркийча сўзлар

    19.07.2023, 10:45

    Тилимизни биламизми: қарич, қулоч, чақирим – қадимги ўлчов бирликлари бугунги ўлчовда нимага тенг?

    15.08.2023, 13:13

    Тилимизни биламизми: абитуриент, шпаргалка, имтиҳон – тренддаги сўзлар дастлаб қандай маънога эга бўлган?

    10.08.2023, 19:45

    Тасаввур қилиш қийин: булар аслида арабча сўзлар

    26.08.2023, 21:57

    Ишониш қийин: намоз ва намасте, мусича ва мўри, кўприк ва кўппак – кутилмаган қариндош сўзлар

    11.09.2023, 15:20

    Ўқитувчига ҳам, ўқувчига ҳам бирдай муҳим: эссе қандай ёзилади?

    05.10.2023, 20:10

    Кимнинг хаёлига келибди дейсиз: Гибралтар, Сидней, Анталия — асли одамларнинг исми бўлган жой номлари

    16.10.2023, 20:15

    Казо-казолар ва ҳоказолар: маъноси кескин ўзгариб кетган 10 та сўз

    23.10.2023, 20:35

    Тасаввур қилиш қийин: булар аслида форсча сўзлар

    04.11.2023, 14:18

    Кўпчиликнинг муаммоси: саводхонликни қандай ошириш мумкин?

    17.11.2023, 11:41

    Тасаввур қилиш қийин: булар аслида юнонча сўзлар

    24.11.2023, 15:08

    Ғазалкент, Чироқчи, Буйрак – кутилганидан бошқа маънога эга жой номлари

    15.12.2023, 15:05

    Сўзга айланган савдо белгилари – ғаройиб кечмишга эга 10 та сўз

    03.01.2024, 09:55

    Ўзбек тилидаги африкалик сўзлар: уларнинг ранг-рўйи қандай? 

    12.01.2024, 11:22

    Челябинск, Саратов, Тюмень – бу номлар туркийча эканини билармидингиз?

    12.02.2024, 14:10

    Бизни қийнайдиган сўзлар: бирор ҳарф қўшиб ё тушириб ёзадиган сўзларимиз

    06.03.2024, 10:10

    Имло бўйича кўрсатма бераётганлар диққатига: ўзбекчага таянинг 

    31.07.2024, 20:44

    Нега олимлар фан доктори дейилади, ахир улар шифокор эмас-ку – “доктор” сўзининг қизиқ кечмиши

    05.08.2024, 08:15

    Навкардан мергангача: томирида мўғул қони оққан сўзлар  

    24.10.2024, 21:10

    “Туринг, жаноб, сизни буюк ишлар кутмоқда!”: жаҳонга машҳур иборалар аслида кимга тегишли? 

    28.10.2024, 20:30

    Турон қаер, Туркистон-чи? Марказий Осиёми ё Ўрта Осиё: географик атамалар маъносини биласизми?

    13 январ, 19:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.