• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Диловар, писанда, исми шариф: хато маънода қўлланадиган 7 та сўз

    Баъзи сўзларнинг асл маъноси бошқа, лекин биз янглиш маънода қўллашга ўрганиб қолганмиз. Тўғри маъноси ишлатилса, ҳайрон қоламиз. “Дарё” колумнисти Ориф Толиб бугун ана шундай сўзларнинг баъзиларини изоҳлайди.

    Баъзи сўзларнинг асл маъноси бошқа, лекин биз янглиш маънода қўллашга ўрганиб қолганмиз. Тўғри маъноси ишлатилса, ҳайрон қоламиз. “Дарё” колумнисти Ориф Толиб бугун ана шундай сўзларнинг баъзиларини изоҳлайди.

     

    “Дилгир”ликдан йироқ маъно

    Дилгир сўзини ҳаракатчан, эпчил ва ҳатто хурсанд деган маънода тушунадиганлар бор. Баъзи жойларда уни тийрак, ҳаракатчан, ғайрати ичига сиғмайдиган деган маънода ёш болаларга нисбатан ишлатишади. Аслида бу сўзнинг маъноси бошқа.

    Дилгир форс тилидан олинган, ўзбек тилида кўнгли ғаш, кўнгли олинган, юраги сиқилган ёки юрагини олдириб қўйган, қўрқиб қолган маъноларини билдиради.

    Лекин мезбоннинг дилгир кайфияти уларнинг очилиб-сочилиб ўтиришига монелик қиларди.

    Н. Аминов, “Қаҳқаҳа”.

    Ўша даҳшатли воқеадан кейин у жуда дилгир бўлиб қолган.

     

    “Писанда қилди”: писанда нима?

    Писанда сўзини кўпинча киноя маъносида тушунамиз. Аслида-чи? Бу сўзнинг асл маъноси нима?

    Изоҳли луғатга кўра, писанда форс тилидан кирган. Ўзбек тилида олдиндан қўйилган талаб, шарт; талаб ёки шарт тарзида айтиладиган баҳона маъноларида ишлатилади.

    Писанда қилмоқ ибораси эса икки хил маънога эга:

    1. Олдиндан бирор талаб ёки шарт қўймоқ.

    Шу аснода Давронга паспортни узатаркан, писанда қилди:

    – Энди сизга гап шу, ака: бундан кейин ичган пайтингизда кўча-кўйда санқиб юрманг.

    Н. Қиличев, “Чиғириқ”.

    1. Таъкидламоқ; луқма ташламоқ.

    – Кори хайр иши давлатга қарамайди, оғайни, – писанда қилди мулла Бердиёр, – ҳимматга қарайди, ҳимматга.

    “Муштум”.

     

    “Исми шариф”нинг “шариф”и

    Исми шариф – изофали бирикма. Дарди бедаво, нуқтаи назар, таржимаи ҳол, адойи тамом, шаҳри азим кабилар изофали бирикмалардир. Форсий изофаларда олдин от, кейин сифат келади, ўзбекчада бунинг тескариси. Солиштиринг: шаҳри азим – азим шаҳар, дарди бедаво – давосиз дард.

    Исми шариф бирикмаси таркибидиги исм шахсий номни билдиради. Шариф сўзи араб тилидан кирган, ўзбекчада муқаддас, азиз; табаррук маъноларида қўлланади. Исми шариф – азиз исм, табаррук исм дегани:

    Менким, Марғилон ҳокими Ўтаббой қушбеги, ўз ҳукмимни хоқон ибн хоқон жаноби олий Худоёрхон исми шарифларидан эшиттираман.

    А. Қодирий, “Ўткан кунлар”.

    Бу бирикма кўпинча исм-фамилия, исми ва фамилияси ёки исми ва отаисми маъносида қўлланади. Лекин бу – хато. Чунки шариф сўзининг фамилия ёки отаисм деган маъноси йўқ. Бу хато шунчалик оммалашиб кетганидан ҳатто қонунлар тилига ҳам кўчиб ўтган. Русча отчество сўзини ўзбек тилида отаисм сўзи ифодалайди. Айни шаклдаги сўз луғатларимизга энди кирди. Олдин ота исми, отасининг исми, ота оти, отасининг оти каби бирикмалардан фойдаланилган.

    Юқоридагилардан келиб чиқсак, ФИО қисқартмаси ўрнида ФИШ қисқартмасини ишлатиш ҳам хато.

     

    “Баҳоли қудрат”нинг қудрати кам

    Баҳоли қудрат бирикмасини бор кучи билан, азму шижоат билан, ғайрат қилиб каби маъноларда тушуниш ва қўллаш учрайди. Лекин иборада бу маънолар йўқ. Қайтага камтарлик мазмуни яширин. Бу ибора қудрати, қурби етганча, қўлдан келганча, имконият даражасида маъноларини англатади.

    Баҳоли қудрат дастурхон ёзилган.

    А. Суюн, “Олис тонглар”.

    У адолат ва ҳақиқат учун баҳоли қудрат курашади.

    “Ёшлик”.

     

    Танг қолмоқ: “танг” нима дегани?

    Баъзи сўзлар иборалар таркибида ўз маъносидан узоқлашади ёки умуман луғавий маъносини ифодаламаслиги мумкин. Танг ана шундай сўзлардан. У форс тилидан ўтган. Ўзбекчада оралиғи, эни, ҳажми етарлича катта бўлмаган; тор, чоғ; қутулиш, ҳал қилиш ёки иложи, давосини топиш жуда қийин бўлган, ғоят оғир, мушкул, ночор маъноларида қўлланади.

    Танг қолмоқ (ёки қотмоқ) иборасида танг сўзи юқорида саналган маъноларни англатмайди. Ибора бутун ҳолатда ҳайратда қолмоқ деган маънога эга:

    Зулайхонинг осойишта юзига қараб танг қолдим.

    П. Қодиров, “Қадрим”.

    “Ҳар қалай, уйғотай”, деди яна она ва ўғлининг бошига эгилди, эгилди-ю, танг қотди.

    И. Раҳим, “Чин муҳаббат”.

     

    “Хилқат”нинг ҳақиқий маъноси

    Хилқат сўзини гўзал, чиройли; фазилат, яхши хислат каби мазмунда тушуниш учраб туради. Лекин бу – хато. Сўзнинг маъносини тўлиқ билмай ёки тахминий маънода қўллаш кулгили ва қўпол маънолар чиқиб қолишига сабаб бўлиши мумкин.

    Хилқат араб тилидан кирган. Ўзбек тилида яратилган, бунёдга келган нарса ёки кимсани англатади. Бу сўз асосан китобий тилда қўлланади:

    Бемор менга узоқ тикилиб турди. Худди мени биринчи кўраётгандай, ажиб хилқатга тикилаётгандай томоша қилди.

    А. Нурмуродов, “Уруш бевалари”.

    Этимологик луғатда ёзилишича, бу арабча сўз хилқат(ун) шаклига эга, халуқа феълидан ясалган ва аслиятда кўриниш, шакл-шамойил маъносини англатади.

     

    Диловарлик гўзаллик эмас

    Диловар сўзини гўзал, чиройли, дилбар маъносида тушуниш учраб туради. Бир пайтлар диловар оқшомлар деган ибора жуда машҳур бўлган эди.

    Форс тилидан олинган диловар сўзи юракли, қўрқмас, жасур, ботир деган маънони англатади:

    Замину замонда ўзингсан ғолиб,

    Эй менинг диловар, оловқалб укам.

    А. Ори­пов, “Йиллар армони”.

    Диловар сўзи эркак ва аёлларга исм сифатида ҳам қўйилади. Лекин бу исмдаги эркаклар ҳозир кам учрайди. Катта эҳтимол билан, бунга сўзнинг маъносини янглиш тушуниш сабаб бўлган.

     

    Мавзуга доир:

    • Тилимизни биламизми: “Рамазон” нима дегани, “рўза”-чи? Рамазонга оид сўзларнинг луғавий маъноси
    • Тилимизни биламизми: биз тез-тез ишлатадиган, лекин асл маъносига эътибор қаратмайдиган 10 та сўз
    • Тилимизни биламизми: сўзга айланган одамлар — аслида кишиларнинг исми бўлган 15 та сўз
    • Тилимизни биламизми: булар бир хил маъноли сўз эмас — нозик маъно фарқига эга 12 та сўз
    26.09.2022, 19:30   Изоҳ (0)   53054
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Путинга таъзия йўллади

    26.09.2022, 19:20

    Ўзбекистонлик ёшларнинг 40 фоизи ОТМларда таҳсил олаётгани маълум қилинди

    26.09.2022, 19:19

    «Фақат иш фаолияти билан чегараланмай, шахсий ҳаётига оид маълумотларни ҳам улашиши жуда ёқади». Meta вакили Шавкат Мирзиёевнинг Facebook ва Instagram саҳифалари ҳ...

    26.09.2022, 19:01

    Ўзбекистондаги энг юқори ва энг паст натижа кўрсатган академик лицейлар рейтинги эълон қилинди

    26.09.2022, 18:58

    Ўзбекистон ва Нидерландия тўқимачилик компаниялари ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади

    26.09.2022, 18:51

    Самарқандда юк машинаси велосипеддаги 10 ёшли болани уриб юборди

    26.09.2022, 18:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.