• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Челябинск, Саратов, Тюмень – бу номлар туркийча эканини билармидингиз?

    Бир замонлар туркий қавмларнинг ери бўлган ўлкалар вақти келиб Россия империяси таркибига ўтди. Бироқ жой номларида ўша олис тарих излари бугунгача сақланиб қолган. “Дарё” колумнисти Ориф Толиб номи туркий илдизга эга шундай жойлар ҳақида ҳикоя қилади.

     

    Челябинск – Чалабий шаҳри

    Фото: Pixabay / Коллаж: “Дарё”

    Челябинск – аҳоли сони бўйича Россияда саккизинчи ўринда турувчи шаҳар. Аҳолиси бир миллиондан ортиқ.

    Челябинск шаҳри номининг келиб чиқиши ҳақида турли қарашлар бор. Энг кенг тарқалган талқинга кўра, у киши исмидан – Чалабий сўзидан келиб чиққан. Чалабий оти ва унвони туркларда кенг тарқалган. Шу номдаги бир неча машҳур кишилар бор. Аммо манбалар бу сўзни дастлаб Ўрта Осиёдаги туркий қавмлар ўзлаштирганини таъкидлайди.

    Туркча челеб сўзи хўжайин, улуғ зот, тангри каби маъноларга эга. Илдизи сурёнийча ṣəlab – хоч сўзига бориб тақалади. Ўзбекчада қўлланадиган салиб сўзи ҳам ана шу ўзакдан.

    Рус ўлкашуноси Владимир Витевский фикрича, челаб – бошқирдча сўз. Маъноси – челак ёки лавлаги. Олим Челябинск чиндан ҳам челаксимон ҳавзада жойлашганига эътибор қаратади.

     

    Оренбург – ўрдаги шаҳар

    Фото: Wikipedia / Коллаж: “Дарё”

    Оренбург – Жанубий Уралдаги энг йирик шаҳарлардан бири. Унга 1734 йили император Анна Иоанновна қарори билан асос солинган. Ор (ўқилиши – Ўр) ва Ёйиқ дарёлари қўшилган жойда бир қўрғон барпо этилади. Уни дарё номи билан Ор қалъаси деб атайдилар. Ўша даврдаги урфга кўра шаҳар-қўрғон немисча услубда Оренбург – Ор дарёси бўйидаги шаҳар номини олади. Кейинчалик у бир неча бор Ёйиқ дарёсининг қуйи қисмига кўчирилади. Эски ўрнида фақат қалъа сақланиб қолади. Қалъа ўрнида ҳозир Орск шаҳри қад кўтарган. Шундай қилиб, дарё номи икки шаҳар отига кўчган.

    Ор дарёсининг номи ҳозирги ўзбек тилида ҳам ишлатиладиган туркий ўр – чуқурлик, жарлик, ўра сўзидан ҳосил бўлган. Ўр қазмоқ, ўрга тушмоқ, ўру қир каби ибораларда айни шу ўр сўзи қатнашган. Ўр сўзининг тепалик, баландлик маъноси ҳам бор.

     

    Саратов – сариқ тоғ

    Фото: Pixabay / Коллаж: “Дарё”

    Саратов – Волга бўйидаги йирик маданий, иқтисодий шаҳар. 1590 йили қўрғон сифатида ташкил этилган.

    Шаҳар номининг келиб чиқиши ҳақида турли қарашлар бор. Энг кенг тарқалган фикрга кўра, туркий тиллардаги сари тау – сариқ тоғ ибораси шаҳар номига асос бўлган. Қалъа Волганинг юқори қирғоғида, тоғлар атрофида қад кўтарган. Бу тоғлар атрофдан сариқ-кулранг кўринган. Маҳаллий халқ уни сари тов деб атаган. Кейинчалик бу ном ён-атроф ҳудудларга ва қалъага нисбатан ҳам ишлатила бошлаган.

    Бошқа бир фикрга кўра, шаҳар номи туркий тиллардаги сар атав – пастликдаги орол ёки сарик атов – қирғий ороли ибораларидан ҳосил бўлган.

    Топоним тарихини славян ва эроний тилларга боғловчилар, турли афсоналарни асос қилиб кўрсатувчилар ҳам бор.

     

    Азов – адоқдаги шаҳар

    Фото: Pixabay / Коллаж: “Дарё”

    Азов – Дон дарёси этагидаги шаҳар. Унинг номи келиб чиқиши бўйича ҳар хил қарашлар бор.

    Бир қарашга кўра, оти жойлашувига кўра қўйилган. Шаҳар номига туркийча азау сўзи асос бўлган. Туркий тилларда азақ, азағ, азау, адақ каби шаклларда қўлланган бу сўз қуйи жой, тугалланиш, охир каби маъноларни ифодалаган. Бугун биз ишлатадиган оёқ, адоқ сўзлари ҳам ана шу ўзакка бориб тақалади.

    Баъзи тарихчиларга кўра, тахминан 1067 йили ҳудудни қипчоқлар эгаллаган ва Азов ўрнидаги қишлоққа Азувхон (Азоқхон) номини берган.

    Кейинчалик шаҳарга яқин денгиз ҳам шундай номланган: дастлаб соҳилга туташ сувлар Азов денгизи деб юритилган бўлса,  вақтлар ўтиб бутун ҳавза шу ном билан атала бошлаган.

     

    Тюмень – ўзимизнинг “туман”

    Фото: Pixabay / Коллаж: “Дарё”

    Тюмень шаҳрига 1586 йили асос солинган. Тура дарёси бўйида. Аҳоли сони бўйича Сибирдаги тўртинчи йирик шаҳар.

    Бу шаҳар номининг келиб чиқиши ҳақида турли қарашлар бор. Кенг тарқалган талқинлардан бирига кўра, у туркий тиллардаги туман – ўн минг сўзидан келиб чиққан. Маҳмуд Кошғарий бу сўзни жуда кўп ва ўн минг маъноларида изоҳлайди.

    Туман тарихда ўн минг кишилик ҳарбий қисмни, ўн минг ва ундан ортиқ аскар етказиб бериш имконига эга ҳудудий бирликни ҳам ифодалаган. Баъзилар шаҳар номида шу маъно бор деб ҳисоблайди. Лекин буни маъқулламайдиганлар кўп: Сибирда ўзи ҳозир ҳам одам кам бўлса, бу ҳудуд ўтмишда ўн минг аскар бера олган бўлиши мумкин эмас.

    Мантиқан асосли вариант ҳам бор: Тюмень шаҳри пастликда жойлашган. Сибир татарлари тилида туман сўзи пастлик, ува маъносига эга. Шаҳар номи шу сўздан олинган. Сибир татарлари тилидаги бу сўз ҳозирги ўзбек тилида тубан шаклига эга. Унинг бош маъноси – қуйи, паст дегани.

     

    Қирим – хандақли шаҳар

    Фото: Pixabay / Коллаж: “Дарё”

    Қирим – жуда қадим ўлка. Милоддан олдинги 1-мингйилликда бу ерларда киммерий, тавр ва скиф қабилалари яшаган. Шу боис антик адабиётларда Таврика, Таврия, Таврида каби номлар билан тилга олинган. Бу топонимлар тавр қабиласи номидан келиб чиққан. XIII асрда ҳудуд Олтин Ўрда қўл остига ўтади. Шу даврдан эътиборан Қирим номи урфга кирган.

    Қирим яриморолининг оти бўйича турфа хил қарашлар бор. Қирим сўзи қадимда бу ҳудудда яшаган киммерий қабиласи номидан келиб чиққан деган фикр ҳам бор. Лекин унинг эҳтимоли кам. Чунки Қирим номи ишлатила бошлаган пайтда ҳудудда бу қабилалар ҳам, улардан нишон ҳам қолмаган эди.

    Энг кенг тарқалган бир талқинга кўра, дастлаб қўрғон, кейинчалик шаҳар бўлган Қиримнинг номи туркий тиллардаги қирим – чуқурлик, жарлик, хандақ сўзларидан юзага келган. Олдин шаҳар атрофида йирик мудофаа иншооти – хандақ бўлган.

    Эътибор берган бўлсангиз, қирим сўзининг талаффузи ўзимизнинг қир сўзи билан уйқаш. Қир ўзбекчада ясси тоғ, баланд текислик маъносига эга. Чет, чекка маъносидаги қир сўзи ҳам бор. Сидирмоқ, тарашламоқ, енгил ўймоқ маъносидаги қирмоқ сўзини ҳам ишлатамиз.

    Баъзилар Қирим номини менинг қирим маъносида ҳам шарҳлайди.

    Қирим яриморолида асли туркийча бўлган жой номлари жуда кўп. Чунки ўлкани руслар эгаллагунга қадар бу ерда асосан туркий тилли қавмлар яшаган ва жуда кўп ерларга улар ном берган.

    Қирим сўзини русчага тақлидан Қрим шаклида ёзиш урфга кирган. Лекин бу хато. Чунки унинг талаффузи чақирим сўзидаги қирим билан бир хил. Хорижий жой номларини, айниқса асли туркий бўлган топонимларни ўзбек тили қоидаларига кўра ёзиш керак.

     

    Урал – ўралган жой

    Фото: Pixabay / Коллаж: “Дарё”

    Урал – Россиядаги географик ҳудуд. Шу номдаги тоғ ва дарё, қишлоқ ва шаҳарчалар бор.

    Урал номининг келиб чиқиши ҳақида турфа хил қарашлар бор. Рус тилининг маҳаллий тиллар билан алоқасини ўрганган мутахассислар бу сўз бошқирд тилига мансуб деган хулосага келган. Чунки маҳаллий халқ ва элатлар тилида фақат бошқирд тилидагина бу жой номи шу шаклда ишлатилади. Ханти, манси, удмурт, коми каби халқлар ҳудудга бошқа ном берганлар.

    Ўр сўзи бошқирд тилида эскидан ишлатилади, у қадимги туркий тилга мансуб. Ўзбек тилидаги тепалик, баландлик маъносидаги ўр сўзи ҳам айни шу сўзга бориб тақалади. Ўр-қир, ўрламоқ, ўраламоқ, ўркач каби сўзлар ўр илдизидан ўсиб чиққан.

    Таниқли географ олим Эдуард Мурзаев руслар Уралтов номини бошқирдлардан XVI аср ўрталарида ўрганганини ёзади. Шу боис бу ном туркийча орол ёки ўрал (ўралмоқ) номларига боғланади.

    Ўрал сўзи бошқирд тилида белбоғ маъносига ҳам эга. Бошқирдларнинг “Ўрал ботир” номли халқ достони ҳам бор.

    Агар озгина диққат билан тингласангиз, бошқирдчани тушунса бўлади. Татарча, қозоқча ва туркманча қоришмасига ўхшайди.

    12.02.2024, 14:10   Изоҳ (0)   25831
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Сўз#Маъно#Сўз маъноси#Этимология#Қизиқарли#Колумнистика#Тил#Ўзбек тили#Луғат бойлиги#Туркий сўзлар#Ориф Толиб

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тилимизни биламизми: дўппи кийган сўзлар – ғирт ўзбекча бўлиб кетган 15 та ўзлашма

    01.11.2022, 10:05

    Тилимизни биламизми: унутилган ўзбекча сўзлар – “намоз”, “беҳи”, “каптар”, “миллион” каби сўзларнинг туркийчаси нима?

    15.05.2023, 16:33

    Булар аслида русча эмас: рус тилига ўзлашган туркийча сўзлар

    19.07.2023, 10:45

    Ғазалкент, Чироқчи, Буйрак – кутилганидан бошқа маънога эга жой номлари

    15.12.2023, 15:05

    Сўзга айланган савдо белгилари – ғаройиб кечмишга эга 10 та сўз

    03.01.2024, 09:55

    Ўзбек тилидаги африкалик сўзлар: уларнинг ранг-рўйи қандай? 

    12.01.2024, 11:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.