• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт Футбол

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Ўзбекистон Суперлигаси 20-тури доирасидаги навбатдаги икки баҳс 23 август, шанба куни бўлиб ўтди. Уларнинг бирида Термизнинг “Сурхон” клуби “Насаф”ни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, иккинчи ўйинда Олмалиқнинг “ОКМК” клуби “Хоразм”дан 3:1 ҳисобида устун келди.

    Kollaj: “Daryo”
    Коллаж: “Дарё”

    Термиздаги учрашувда ҳисоб иккинчи бўлимда очилди. 58-дақиқада Драган Чераннинг бош билан берган узатмасини Ҳусайн Норчаев голга айлантириб, “Насаф”ни олдинга олиб чиқди. Орадан атиги 3 дақиқа ўтиб, Норчаев ўзининг дублини нишонлади. У Чераннинг ажойиб пасидан сўнг бирга-бир вазиятга чиқиб, “Сурхон” дарвозасини иккинчи бор ишғол қилди.

    Учрашув якунида “Сурхон” жавоб голини киритди. 90+1-дақиқада Рустам Турдимуродов “Насаф” дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни 1:2 кўринишига келтирди.

    Мазкур ҳисоб ўйиннинг сўнгигача сақланиб қолди ва “Насаф” Термизда муҳим уч очкони қўлга киритди. Айни пайтда қаршиликлар 43 очко билан турнир жадвалида 1-ўринни эгаллаб турибди. 23 очкога эга “Сурхон” эса 9-поғонада бормоқда.

    Ўзбекистон Суперлигаси

    20-тур

    23 август, шанба

    “Сурхон” — “Насаф” 1:2
    Голлар: 0:1 — Норчаев (58), 0:2 — Норчаев (61), 1:2 — Турдимуродов (90+1)

    Куннинг иккинчи баҳси Олмалиқда бўлиб ўтди. Унда “ОКМК” “Хоразм”ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

    Учрашувдаги ҳисоб 8-дақиқада очилди. Азиз Холмуродов рақиб дарвозасини ишғол қилиб, Олмалиқ клубини олдинга олиб чиқди. 16-дақиқада Мурод Бобожонов “Хоразм” сафида жавоб голини уриб, умумий натижани 1:1 кўринишига келтириб қўйди.

    72-дақиқада Георгий Папава “ОКМК”ни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. 89-дақиқада эса Наоаки Сенага жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди ва ҳисобни 3:1 кўринишига етказди.

    Шу тариқа, “ОКМК” 20-турда навбатдаги муҳим ғалабасини қўлга киритди. Жамоа ҳозирда 37 очко билан Суперлига турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда. 19 очкога эга “Хоразм” эса 12-поғонани эгаллаб турибди.

    Ўзбекистон Суперлигаси

    20-тур

    23 август, шанба

    “ОКМК” — “Хоразм” 3:1
    Голлар: 1:0 — Холмуродов (8), 1:1 — Бобожонов (16), 2:1 — Папава (72), 3:1 — Сенага (89)

    23 август, 21:50   Изоҳ (0)   835
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Суперлига#Насаф#Сурхон#ОКМК#Хоразм

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.