• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +21°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Казо-казолар ва ҳоказолар: маъноси кескин ўзгариб кетган 10 та сўз

    Маънонинг тубдан ўзгариши ўзлашма сўзларда кўп учрайди. Бошқа тилга ўтган сўз кўпинча ўша тилнинг табиатига, иссиқ-совуғига мослашади, баъзан қиёфаси ва маъносини ўзгартиради. Бу ҳолат тилнинг ўз сўзлари орасида ҳам кузатилади.“Дарё” колумнисти Ориф Толиб бугун ана шундай сўзлардан баъзиларини шарҳлайди.

    Казо-казолар ва ҳоказолар

    Фото: Pixabay

    Бу икки сўз тилимизда тез-тез қўлланиб туради. Лекин уларнинг асл маъноси нималиги ҳақида кўпчилик билавермаса керак.

    Казо сўзи арабчада шундай, шу каби маъноларини англатади. Ўзбекчада жуфт ҳолда ишлатилади. Казо-казолар ибораси илм, амал, бойлик, донолик каби хислатлари билан танилган юқори мартабали кишиларни англатади:

    Ғиёсиддин тилмочлик қилиб юрган кезларда шаҳарнинг казо-казолари билан оғиз-бурун ўпишиб қолди. (С. Аҳмад, “Ҳукм”.)

    Бу сўз асосан оғзаки тилда ва бадиий матнларда учрайди.

    Ҳоказо сўзи ҳам араб тилидан кирган, аслиятда шунақа, худди шундай; шундай қилиб, шу тарзда маъноларини англатади. Ўзбек тилида одатда ва боғловчиси билан бирга қўлланиб, шу сингари, шунга ўхшаган(лар), бошқалар маъноларини англатади:

    Аёл урушга кетган эри, ўзининг иши, турмуши ва ҳоказолар ҳақида гапирди. (Ойбек, “Қуёш қораймас”).

    Тақсир: мақтовми ёки ерга уриш?

    Тақсир сўзи ҳам бошида камина сўзи каби камтарлик маъносини билдирган. Кейинчалик маъноси ва қўлланиш йўсини ўзгариб кетган.

    Тақсир арабчадан олинган, аслиятда қисқартириш, камайтириш; камчилик; сусткашлик, бепарволик маъноларини англатади. Тақсир ва қусур сўзларининг ўзаги бир.

    Эски тилимизда одамлар ўзи ҳақида фақир, қулингиз, тақсирингиз каби сўзларни ишлатган. Тақсирингиз дегани қусурли, айбли, гуноҳли суҳбатдошингиз, яъни мен деганидир.

    Кейинчалик бу сўзнинг маъноси тескарисига ўзгариб кетган ва у энди сўзловчига эмас, тингловчига нисбатан қўллана бошлаган. Кузатишларимга кўра, ХIX аср охирларидан бошлаб тақсир мурожаатда ҳурматни билдирувчи сўзга айланган:

    – Гапингиз нуқул ҳақиқат, тақсир, – деди Олчинбек. (К. Яшин, “Ҳамза”.)

    Чавандозлар чапақай бўладими?

    Фото: Pixabay

    Чавандоз сўзи форсчадан ўзлашган. Аслиятда чапандоз шаклида бўлган ва чап қўл билан ўқ отувчи; чапдаст; моҳир маъноларини ифодалаган. У ўзбек тилида от чоптириш, улоқ чопиш, отда ўйнаш санъатини эгаллаган одам, кўчма маънода эса илғор, пешқадам мазмунига эга:

    Икки чавандоз ёнма-ён от йўрттириб келарди. (Ҳ. Ғулом, “Машъал”.)

    Чавандознинг соф ўзбекча варианти – чопағон. Сўзлашувда човағон, чавағон шаклида ишлатилади.

    Нега чавандоз сўзи бундай маъно ўзгаришига учраган? Менимча, унинг моҳирлик, эпчиллик маъноси шундай эврилишга сабаб бўлган. Асли форсча чапдаст сўзида ҳам чап қўлга ишора бор. Демак, чапақайлар ўнақайларга нисбатан уддабурон, чаққон кўринган.

    Ўзбек тилида чапандоздаги камон отиш мазмуни ҳам йўқолган. Лекин қадимда бу касб эгалари учун камон отиш муҳим эди. Чунки от чоптириш санъатини эгаллаган кишилар кўпинча уста жангчи ҳам бўлган.

    Қойил ва қойилмақом

    Қойил сўзи ўзбекчада завқланиб ёки тан бериб офарин ўқишга, тасанно айтишга арзирли; офарин, тасанно маъноларини билдиради:

    Белим қисиб, қовурғамни шиширдинг,

    Дўстим, сенинг зўрлигингга қойилман. (“Алпомиш”)

    Лекин у аслиятда завқ ва таҳсин маъносига эга эмас. Арабчада қойил айтувчи, сўзловчи, гапирувчини ёки ҳикоя, нақл қилувчини билдиради. Гапираётган ёки бирор ҳикояни сўзлаб бераётган бўлсангиз, демак, қойилсиз.

    Аммо ўзбекчада сўздаги маъно гапирувчига эмас, тингловчига кўчган. Агар қизиқарли, завқ берадиган гапларни айтсангиз ёки бирор ишингиз сабаб ҳайратлантира олсангиз, сиз эмас, бошқалар қойил бўлади, қойил қолади.

    Ўзбекчада бу сўз қатнашган қойил қилмоқ, қойил қолдирмоқ, қойил қолмоқ, қойил бўлмоқ, қойиллатмоқ, қойилмақом каби сўз ва иборалар ҳам бор.

    Миришкорнинг ови

    Фото: Pixabay

    Миришкор сўзи ўз ишининг тажрибали, моҳир устаси; тажрибакор, омилкор каби маъноларга эга ва асосан деҳқончилик билан боғлиқ мазмунда ишлатилади: миришкор деҳқон, миришкор боғбон. Баъзан бошқа касб-ҳунар эгаларига нисбатан ҳам қўлланади:

    Султон бўзчи... ўз ҳунарининг миришкори ҳисобланар эди. (А. Мухтор, “Опа-сингиллар”.)

    Бироқ дастлаб бу сўз деҳқончилик, боғбончилик ёки бўзчиликка умуман алоқадор бўлмаган. Арабча мир – амир, бошлиқ ва форсча шикор – ов сўзларидан ясалган миршикор ов бошлиғи, овни бошқарувчи, овга мутасадди киши деган маънони англатган. Хонларнинг ов ташкил қилувчи мулозими – миршикори бўлган. У хоннинг қўриғи, яъни ов хўжалигини бошқарган.

    Вақт ўтиб, миршикор товуш ўзгаришига учраган ва миришкорга айланган. Бу ўзгариш шаклгагина эмас, маънога ҳам таъсир кўрсатган. Энди у овга боғлиқ маънода қўлланмайдиган бўлган.

    Ким сипо кўринади?

    Фото: Pixabay

    Сипоҳ сўзи форсчада қўшин, аскар маъноларига эга. Ўзбекчада эса сарой амалдори, жангчи, аскар, шахмат донаси каби маъноларда қўлланади. Масалан, Амир Темур ва Бобур қўшинида отлиқ аскар – сипоҳийлар хизмат қилган.

    Камтар, камсуқум, оддий, оғир-вазмин каби маъноларда қўлланадиган сипо сўзи ана шу сипоҳ билан бир сўз, охиридаги ҳ товуши талаффузда йўқолган холос.

    Хўш, аскар, жангчи маъноси нега камтар-камсуқум ёки оғир-вазминга айланиб қолди? Сипоҳийлар, яъни оддий аскарлар одатда кичик лавозим ва унвон эгаси бўлади, бировга раҳбарлик қилмайди. Аксинча, уларга раҳбарлик қиладиган, назоратда тутадиганлар кўп бўлади. Сипоҳ бошлиқ ёки қўмондоннинг изни, буйруғисиз ортиқча ҳаракат қилмайди, қилолмайди. Сафда ҳам қимир этмай, тартиб билан туради. Йўқса, жазоланиши ҳеч гап эмас. Ана шу ҳолат сипоҳ сўзига кўчма маъно юкланишига олиб келган. Камтар, оғир вазмин маъносини олган сипоҳ сипо шаклида қўллана бошлаган ва аскарлик маъносини буткул йўқотган.

    Муғомбирнинг таъбири

    Муғомбир арабчада муаббар шаклида ишлатилади. Таъбир сўзи билан ўзакдош. Аслиятда тушни таъбир қилувчи маъносини англатади. Ўзбек тилига етиб келгунча товуш ўзгаришларига учраган ва муғомбир шаклига кирган.

    Тушни таъбирлаш – қийин иш. Туш таъбирининг биттаси тўғри чиқса, камида ўнтаси хато чиқади. Таъбирчиларнинг сўзи ҳақиқатга мос келавермаганидан уларга ишонч йўқолиб, номларига салбий маъно юққан бўлса не ажаб.

    Муғомбир сўзи ўзбекчада алдоқчилик билан иш кўрувчи; айёр, қув маъносида қўлланади:

    Мирзакаримбой илоннинг ёғини ялаган одам эди... муғомбир, пухта-пишиқ... ҳар ишда эҳтиёткорликни маъқул кўрар эди. (Ойбек, “Танланган асарлар”.)

    Ғурранинг эврилиши

    Агар ғурра сўзи ўзбекчада ҳам арабчадаги каби маъно ифодалаганда, “Ғуррангиз ярашиб турибди” деган гапдан биров кулмаган ё энсасини қотирмаган бўларди. Чунки у аслиятда отнинг оқ қашқаси; гажак, кокил деган маънони англатади. Бироқ ўзбекчада буткул бошқа мазмунда қўлланади. Маъноси ўзгариб кетган бўлса-да, жойи аслиятдагидан кўп ҳам ўзгармаган – у пешона ёки бошда ҳосил бўлган қаттиқ шишни англатади:

    Пешонамни ҳам ғурра қилди-я, эртагача ғурра ёзилиб кетса гўрга эди, шу турқ-у тароват билан одамларга қандай кўринаман? (С. Аҳмад, “Ҳукм”.)

    Саҳродан келган ёввойи

    Фото: Pixabay

    Ёввойи сўзи кўп маъноли сўз, у хонакилашмаган, маданийлаштирилмаган, зарарли, ўзлаштирилмаган, қўрқинчли, қолоқ, одамови каби маъноларни англатади. У қадимги туркий тилда саҳро маъносини ифодалаган яба отидан ҳосил бўлган. Дастлаб ўз-ўзича яшайдиган, ўз-ўзича ўсадиган маъносини англатган ябайи вақтлар ўтиб ёввойига айланган, маънолари ҳам кенгайган.

    Эски туркийдаги яба сўзидан ҳосил бўлган ёбон сўзи ўзакдаги маънони сақлаб қолган. У дала, дашт маъносини билдиради.

    Терисини ташлаган тийин

    Фото: Pixabay

    Тийин сўзи бир сўмнинг юздан бирига тенг пулни ва шундай қийматга эга бўлган майда чақани билдиради. Изоҳли луғат тийин сўзининг олмахон деган маъносини ҳам берган, лекин бу сўз қатнашган мисол келтирмаган. Тийин сўзи ҳозирги тилимизда олмахон маъносида қўлланганини учратмаганман.

    Лекин тарихда тийин жонивор номини билдирган. “Девон-у луғатит турк”да бу сўз тегинг шаклида келади ва сувсарлар оиласига мансуб йиртқич ҳайвон деб изоҳланади. Тегинг жуни қалин, майин, қора-қўнғир рангли сутемизувчи ҳайвон бўлиб, қимматбаҳо мўйнаси учун кўп овланиши натижасида камайиб кетган. Тегинг вақтлар ўтиб тейингга, сўнг тейинга, ундан кейин эса тийинга ўзгарган.

    Ўзбек тилининг этимологик луғатига кўра, натура билан савдо қилинган вақтларда айирбошланадиган нарсанинг қиймати неча дона олмахон териси эвазига алмаштирилиши билан белгиланган, шу асосда тейинг сўзининг пул маъноси юзага келган. Шундай қилиб, тийин тери маъносини тамоман ташлаган.

    23.10.2023, 20:35   Изоҳ (0)   23651
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тилимизни биламизми: Тинч океаннинг «Тинч океани»дан фарқи бор! Қулоқ ўрганган, лекин аслида хато иборалар

    09.05.2021, 14:29

    Диловар, писанда, исми шариф: хато маънода қўлланадиган 7 та сўз

    26.09.2022, 19:30

    Тилимизни биламизми: дўппи кийган сўзлар – ғирт ўзбекча бўлиб кетган 15 та ўзлашма

    01.11.2022, 10:05

    Тилимизни биламизми: унутилган ўзбекча сўзлар – “намоз”, “беҳи”, “каптар”, “миллион” каби сўзларнинг туркийчаси нима?

    15.05.2023, 16:33

    “Бир каллақанд, уч сўм пул” – фильмлардаги нодир сўзлар, уларнинг маъноси нима?

    24.05.2023, 21:55

    Кимнинг хаёлига келибди дейсиз: Гибралтар, Сидней, Анталия — асли одамларнинг исми бўлган жой номлари

    16.10.2023, 20:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.