• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12857.35
    • RUB163.45
    • EUR14672.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Навкардан мергангача: томирида мўғул қони оққан сўзлар

    Ўтмишда туркийлар ва мўғуллар қўшничиликда яшаган, ўзаро яқин алоқада бўлган. Бу эса тилларнинг ўзаро таъсирлашишига, бир-биридан сўз олиб, сўз беришига замин яратган. Ўзбекчада ҳам асли мўғулча бўлган сўзлар анчагина. Улар тилимизга сингиб, ўз сўзимизга айланиб кетган. “Дарё” колумнисти Ориф Толиб бугун ана шундай сўзларнинг баъзиларини шарҳлайди.

    Чирой – юз, чеҳра

    Иллюстрация: Pixabay

    Бу сўз XIV аср бошида яратилган “Қипчоқлар китоби” (Codeх Cumanicus) луғатига киритилган. Чирой сўзи мўғулча сарай – юз, чеҳра, кўриниш сўзидан.

    Навоий асарларида гўзаллик, жамол маъноларида қўлланган бу сўз ҳозир ҳам айни шу мазмунни ифодалайди.

    Чирой мўғулчадан ўзлашган бўлса, туркий тилда унинг муқобили бўлмаганми? Бўлган. Маҳмуд Кошғарий чиройли маъносида кўрклуг, тайланг, эзгу каби сўзларни келтиради. Бугун улардан иккитаси тилимизда бор. Кўрк чирой, кўркли, кўркам чиройли маъносида бўлса, эзгу сўзи яхшилик бахш этувчи, хайрли деган мазмунга эга.

    Манглай – пешона

    Фото: Pixabay

    XII–XIII асрларда тилимизга ўринлашган манглай сўзи мўғулчада пешона, олдинги, илғор каби маъноларни англатган. Бу сўзни Навоий асарларида учратиш мумкин. У XIV асрга оид “Ат-туҳфа” луғатига ҳам киритилган.

    Хўш, манглайнинг асл туркий варианти бўлганми? Бўлган: алин.

    Манглай бугун тилимизда нисбатан кам қўлланади, алин эса мутлақо истеъмолдан чиқиб кетган. Уларнинг ўрнини форсча пешона эгаллаган. Баъзан шунақа – асл сўзларимиз, асрлар бўйи яшаб келган нодир ибораларимиз тилимизнинг пешонасига сиғмай қолади.

    Силовсин – йиртқич мушук

    Фото: Pixabay

    Силовсин – мушуксимонлар оиласига мансуб, оёқлари узун, тумшуғи чўзиқ, кўзи жуда ўткир йиртқич ҳайвон. Унинг териси ҳам шу сўз билан аталади. Ўрта асрларда мўғул тилидан ўзлашган силовсин сўзи аслиятда ҳам шу ҳайвонни билдирган. У мўғул шеваларида силиус, шулуус, силегусун, шулуухен каби шаклларга эга бўлган.

    Туркий тилларда силовсинга жуда ўхшаш ҳайвон қорақулоқ деб аталган. Унинг дашт силовсини, Миср силовсини каби номлари ҳам бор.

    Дўнон отми, эчкими?

    Фото: Pixabay

    Мўғул тилидан ўзлашган дўнон сўзи ўзбекчада уч ёшга тўлиб, тўрт ёшга ўтган от ёки туяни ҳам, икки ёшга тўлиб, уч ёшга қадам қўйган қўй ёки эчкини ҳам англатаверади. Масалан:

    Дўноннинг тойлиги бўлмас,
    Нокаснинг – бойлиги.

    Бу мақолда гап от ҳақида эмас, чунки тўрт ёшли от тойдан афзал. Мақолда эса афзаллик эмас, камчилик назарда тутиляпти. Чунки нокас бой бўлолмагани каби дўнон ҳам той бўлолмайди деган маъно англашиляпти. Бу ўринда дўнон қўй ёки эчки маъносида.

    Бу сўз кўчма маънода бўйи етган мазмунида ҳам қўлланади. Лекин бу кўпроқ халқ оғзаки ижоди, шева ёки сўзлашувда кузатилади.

    Мўғулча дўнў ёки дўнўн сўзининг ўзаги тўрт – дўрў (дўрвўн) сўзига бориб тақалади. У тўрт ёшдаги эркак ҳайвонни билдирган. Ҳозирги мўғул тилида эса тўрт ёшли буқани англатади.

    Мўғулчадан гурав ёки гурван – уч ўзагидан ясалган сўзлар ҳам ўзлашган. Ғўнон – икки яшар айғир ёки қўчқор. Ғунажин – икки ёшдан ошган урғочи қорамол. Қизиқ томони, ўзбекчада уч маъноси иккига ўзгариб қолган.

    Салқин, сарин ва шудринг

    Фото: Pixabay

    Салқин сўзи ўзбекчада илиқдан пастроқ оромбахш ҳаво ҳароратини ва қуёш нури тушмайдиган, серсоя жойни англатади. Унинг илдизи мўғулча салхин сўзига бориб тақалади. Ҳозирги мўғул тилида бу сўз шамол, шамолли, шамол билан ишлайдиган каби маъноларни англатади.

    Сарин ўзбекчада тоза ва янги, салқин ва ёқимли, нафис каби маъноларда қўлланади. Илдизи мўғулча серуун – салқин, совуқ, тетиклаштирувчи сўзига бориб тақалади. Ўзбекчада шу сўзга ўзакдош бошқа бир сўз ҳам бор – сергак. Бу сўзни сезгир, фаҳми ўткир, уйғоқ каби маъноларда қўллаймиз. Сергак аслида туркийча, у мўғулчага туркий тиллардан ўзлашган деган қараш ҳам бор.

    Шудринг эса мўғулча шуудер сўзидан. У Навоий асарларида шудрун шаклида учрайди.

    “Ўлжа тушган” ҳарбий атамалар

    Фото: Pixabay

    Ўзбекчага мўғулчадан бир қанча ҳарбий атамалар “ўлжа тушган” – доруға, ясовул, қоровул, баковул, дубулға, навкар.

    Навкар сўзи ўзбекчада ҳарбий хизматкор, аскар маъноларида қўлланади. Аслиятда ҳарбий соҳага алоқасиз маънога эга. Мўғулчада нўхўр дўст, ўртоқ, йўлдош; турмуш ўртоқ, эр мазмунида ишлатилади.

    Ўлжа сўзининг ўзи ҳам мўғулчадан. Навоий асарларида ўлжа билан бирга шу маънода толон сўзи ҳам қўлланади.

    Олимлар мўғулча деб қараладиган барча ҳарбий атамалар ҳам мўғулча эмаслиги, уларнинг кўпи қадимги туркий илдизларга эгалигини таъкидлайди. Масалан, тилшунос Абдувоҳид Ҳайит кешиктен, туманбеги, тархон, ўрон, тўлғама, ҳатто жавонғор, баронғор, ғул каби атамалар туркий сўз эканини айтади.

    “Доно”лигини йўқотган мерган

    Фото: Pixabay

    Мерген мўғулчада ўқ отиш бўйича ғолиб, ўқни аниқ отувчи, доно, салоҳиятли каби маъноларга эга. Ўзбекчада эса нишонни бехато урадиган, ўқчи аскар маъноларида ишлатилади. Аслиятдаги доно, билимдон маъноси ўзбекчага кўчиб ўтмаган.

    Бу англамга эга туркийча сўз бўлганми? Бўлган. “Девону луғатит турк”да атим, яъни отувчи сўзи мерган маъносида келади. Атим эр – ўқ отишга уста одам.

    Бугун тилимиздан ўз сўзимиз атим бош олиб кетган, мерган сўзини ҳам кам ишлатяпмиз. Ўрнига асли инглизча снайперни маъқул кўряпмиз. Унинг ўзагида snipe – лойхўрак сўзи ётади. Лойхўрак – кичкина жуссали, яширинишга уста, тез учадиган ва ҳаракатини туйқус ўзгартирадиган қуш. Уни отиш учун ўта маҳоратли мерган бўлиш зарур. 1770 йиллари Ҳиндистонда британиялик аскарлар лойхўрак овлаш маъносида to snipe, sniping сўзларини ишлата бошлайди. 1820 йили бу феъллардан янги сўз – sniper ясалади ва у 1824 йили илк бор ҳарбий атама маъносида қўлланади. Биринчи жаҳон уруши туфайли снайпер омма тушунадиган сўзга айланади.

    Ёмғирдан тўзонга, тўзондан шамолга

    Фото: Pixabay

    Бўрон сўзи ўзбекчада тўзон ёки қор-ёмғир аралаш эсадиган шиддатли шамолни англатади. Бу мазмундан бир неча кўчма маънолари ҳам ўсиб чиққан. Бўрон деганда қор-ёмғирсиз ҳолат ҳам тушунилиши мумкин. Масалан, қум бўрони ибораси шамолдаги қум тўзонини билдиради, бунда бирор ёғин бўлмайди. Бўрон турди, бўрон қутурди каби бирикмалар ҳам гувуллаб эсаётган, ҳамма ёқни ағдар-тўнтар қилаётган шамолни тасаввуримизда жонлантиради.

    Бу сўз – мўғулча бўрўўн сўзининг ўзлашма шакли. Аслиятда у оддий ёмғирни билдиради, шамол ёки тўзон мазмунига эга эмас.

    Қадимги туркий тилда кишини ўлдирадиган қаттиқ шамол, бўрон маъносида қад сўзи ишлатилган: қад бўлди – бўрон қўзғалди. Эр қадти дегани киши қор бўронидан ўлди деган маънони берган. Бугун совуқдан музласак, қотиб қолдим деймиз. Балки, бу иборанинг илдизи ўша қадимий қад, қадмоқ сўзларига бориб тақалар.

    Қор бўрони эски туркийда тупи сўзи билан ифодаланган. Ҳар ёқдан эсувчи қаттиқ изғирин шамол эса талғағ дейилган.

    Афсуски, бу туркий сўзларнинг бари тилимиз сандиғидан тушиб қолган.

    24.10.2024, 21:10   Изоҳ (0)   9513
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Сўз#Маъно#Этимология#Тил#Ўзбек тили#Луғат бойлиги

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тилимизни биламизми: Тинч океаннинг «Тинч океани»дан фарқи бор! Қулоқ ўрганган, лекин аслида хато иборалар

    09.05.2021, 14:29

    Диловар, писанда, исми шариф: хато маънода қўлланадиган 7 та сўз

    26.09.2022, 19:30

    «Устоз», «муаллим», «домла», «профессор» — бу сўзларнинг асл маъноси нима?

    01.10.2022, 21:10

    Тилимизни биламизми: дўппи кийган сўзлар – ғирт ўзбекча бўлиб кетган 15 та ўзлашма

    01.11.2022, 10:05

    Тилимизни биламизми: сумалак, ҳалим, сайил, сомса – бу сўзларнинг асл маъноси нима?

    22.03.2023, 00:08

    “Бир каллақанд, уч сўм пул” – фильмлардаги нодир сўзлар, уларнинг маъноси нима?

    24.05.2023, 21:55

    Тилимизни биламизми: “аммамнинг бузоғи”, “алифни таёқ дейди”, “елкамнинг чуқури кўрсин” – антиқа ибораларнинг маъноси нима?

    28.06.2023, 17:51

    Булар аслида русча эмас: рус тилига ўзлашган туркийча сўзлар

    19.07.2023, 10:45

    Тасаввур қилиш қийин: булар аслида арабча сўзлар

    26.08.2023, 21:57

    Ўқитувчига ҳам, ўқувчига ҳам бирдай муҳим: эссе қандай ёзилади?

    05.10.2023, 20:10

    Кимнинг хаёлига келибди дейсиз: Гибралтар, Сидней, Анталия — асли одамларнинг исми бўлган жой номлари

    16.10.2023, 20:15

    Казо-казолар ва ҳоказолар: маъноси кескин ўзгариб кетган 10 та сўз

    23.10.2023, 20:35

    Тасаввур қилиш қийин: булар аслида форсча сўзлар

    04.11.2023, 14:18

    Кўпчиликнинг муаммоси: саводхонликни қандай ошириш мумкин?

    17.11.2023, 11:41

    Тасаввур қилиш қийин: булар аслида юнонча сўзлар

    24.11.2023, 15:08

    Ғазалкент, Чироқчи, Буйрак – кутилганидан бошқа маънога эга жой номлари

    15.12.2023, 15:05

    Сўзга айланган савдо белгилари – ғаройиб кечмишга эга 10 та сўз

    03.01.2024, 09:55

    Ўзбек тилидаги африкалик сўзлар: уларнинг ранг-рўйи қандай? 

    12.01.2024, 11:22

    Челябинск, Саратов, Тюмень – бу номлар туркийча эканини билармидингиз?

    12.02.2024, 14:10

    Бизни қийнайдиган сўзлар: бирор ҳарф қўшиб ё тушириб ёзадиган сўзларимиз

    06.03.2024, 10:10

    Нега олимлар фан доктори дейилади, ахир улар шифокор эмас-ку – “доктор” сўзининг қизиқ кечмиши

    05.08.2024, 08:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий Кореянинг янги президенти ишга киришди

    Дунё | 4 июн, 19:10

    Фарғонадаги кулолчилик цехида 7,6 млрд сўмлик газдан ўғринча фойдаланилди

    Ўзбекистон | 4 июн, 19:00

    iPhone 17’нинг экрани бошқа моделларникидан ёмонроқ бўлиши айтилмоқда

    Гаджетлар | 4 июн, 18:50

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    Дунё | 4 июн, 18:49

    Ўзбекистонда чиқинди тозалаш хизматларидан қанча тушум бўлгани очиқланди

    Ўзбекистон | 4 июн, 18:30

    Англияда уйдан қочиб кетган тошбақа 1 йил ичида атиги 1,5 км масофани босиб ўтди

    Қўзиқорин | 4 июн, 18:15

    Аҳолининг 11 фоиздан ортиғи пенсионер: Ўзбекистонда пенсия олувчилар сони 4,2 млн нафарга етди

    Иқтисодиёт | 4 июн, 18:02

    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

    Реклама | 4 июн, 18:00

    Самарқандда 19 нафар ҳоким ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди 

    Ўзбекистон | 4 июн, 17:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.