• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тилимизни биламизми: дўппи кийган сўзлар – ғирт ўзбекча бўлиб кетган 15 та ўзлашма

    Баъзи дўстларнинг меҳр-оқибатини кўриб ҳам ҳайрон қоласиз, ҳам ҳавас қиласиз: туғишган, қондошдан кўра яқинроққа ўхшайди. Аслини суриштирсангиз, бир-бирига етти ёт бегона. Тилда ҳам шунга ўхшаш ҳодиса бор. Четдан келган сўз тилга сингишиб кетади, ўз сўзимизга айланади. Ўша тилнинг эгаси бўла туриб, унинг ўзлашма экани – ажнабий тилдан кирганини кўпда фарқлайвермаймиз.

    Олдинроқ “Тилимизни биламизми?” рукнида рус тилидан кирган ана шундай 15 та сўз ҳақида маълумот берилганди. “Дарё” колумнисти Ориф Толиб бугун бошқа чет тилларидан кирган ва тилимизга “қони қўшилиб кетган” 15 та сўзни шарҳлайди.

    Антиқа ва осори атиқа

    Антиқа сўзининг илдизи лотинча антиқуус – қадимги сўзига бориб тақалади. Ўзбек тилида қадимдан қолган, ҳайратга соладиган каби маъноларда қўлланади. Сўзни қадимги деган маънода қўллаш аллақачон эскирган. У ҳозир асосан қойил қолдирадиган маъносида ишлатиляпти:

    Отамурод оддий бодринг, помидорларни турли усулларда қирқиб, антиқа салатлар тайёрлар... Зулхумор бўлса, унинг бу санъатига маҳлиё бўлиб ўтирар эди. М. Мансуров, “Ёмби”.

    Осори атиқа иборасидаги атиқа сўзи ҳам антиқа билан ўзакдош. Осор арабчадан олинган, асар, нишона маъносида. Осори атиқа қадим дунё нишоналари, қадимдан, антик дунёдан қолган ёдгорликлар, обидалардир:

    Бу осори атиқалар ўзида ўтмиш нафасини сақлаб қолган. Газетадан.

    Бамбук – дарахтсимон ўсимлик

    Бамбук – тропик ва субтропик мамлакатларда ўсадиган, танаси қамишга ўхшаш, ичи кавак, бўйи баланд ўсимлик. Бамбук атамаси малайяча бамбу – дарахтсимон ўсимлик сўзидан пайдо бўлган:

    Бамбук халқ хўжалигида уй, кўприк қуришда, дурадгорликда ишлатилади, толасидан қоғоз тайёрланади. “ЎзME”.

    Малайзияликлар тилидаги бамбу дунёнинг жуда кўп тилларига, жумладан, француз, ҳолланд, португал, инглиз каби Европа тилларига ҳам баъзи товуш ўзгаришлари билан ўтган.

    Бахши – қадим сўз

    Бахши сўзи ўзбекча ҳам, мўғулча ҳам, форсча ҳам эмас. Унинг илдизи санскрит тилига бориб тақалади. Аслиятда bhikshu кўринишига эга ва будда руҳонийси; дуохон; дарвеш каби маъноларни англатади. Ўзбек тилида халқ достонларини айтувчи оқин; азайимхон; Бухоро хонлигидаги лавозим эгаси каби маъноларга эга:

    Дуторсиз бахши бўлмас, Ёмонсиз – яхши. Мақол.

    Сотиболдининг хотини оғриб қолди. Бахши ўқиди. Аллақандай бир хомин келиб, толнинг хипчини билан савалади. А. Қаҳҳор, “Бемор”.

    Бухоро хонлигида маъмурий бинолар қуришда маблағ ҳисобини олиб борувчи кишиларни, туркманларда уруғ оқсоқолларини бахши деб аташган. “ЎзME”.

    Дакки – ҳиндистонлик

    Тилимизда бот-бот ишлатиб туриладиган бу сўз узоқ ҳинд элидан келганига одамнинг ишонгиси келмайди. Ҳинд тилида dhakka шаклида зарб, туртки; изтироб маъноларида қўлланган бу сўз йўл юриб, жазирама чўллардан ўтиб, ўзбек тилига дакки кўринишида кириб келган. У ўзбекчада танбеҳ; таҳқирлаш, ноҳақ туртки каби маъноларни ташийди:

    Аҳмаджон дадасидан бир неча дакки эшитиб, уйига жўнади. “Ёшлик”.

    Ҳар кишидан дакки еявериб, юрагим қонга тўлиб кетди. Уйғун, “Асарлар”.

    Дафтар ва қалам – асли юнонча

    Бу сўзларни тез-тез ишлатамиз. Айниқса, фарзанди мактабда ўқийдиган ёки иши ёзув-чизувга алоқадор кишилар кунда-кунора дафтар-қаламга рўпара келади.

    Юнончада қоғоз ўрами diftera дейилади. У араб тили орқали ўзбекчага дафтар кўринишида кириб келган: бир чизиқли дафтар, катак дафтар, расм дафтари.

    Дафтар сўзи қардош туркий тилларда ҳамда араб, форс, ҳинд, мўғул, болгар, македон, серб, ҳорват, тибет, индонез, гуржи, арман, иброний каби тилларда турли товуш ўзгаришлари билан қўлланади.

    Қалам сўзи ҳам юнончадан оромий-сурёний тили орқали араб тилига, ундан ўзбекчага ўтган. Юнончаси кáламос – қамиш, қамиш қалам бўлган бу сўзнинг илдизи қадимги ҳинд-эвропа сўзи – колҳамосга бориб тақалади. Бу сўз лотин тилидаги cулмус – сомон пояси сўзига яқин туради. Қалам сўзи ўзбек тилида жуда кўп маъноларда қўлланади. Бош маъноси ёзув-чизув қуроли: қора қалам, рангли қаламлар.

    Жавон – “тахтали ром” дегани

    Ўзбекчага хитой тилидан ҳам бир қанча сўзлар ўзлашган. Севиб истеъмол қиладиганмиз уйғур таомлари – лағмон, манти, манпар, хоним кабиларнинг номи ҳам асли хитойчадан.

    Турмушимизда ишлатиладиган баъзи нарса-буюмлар ҳам ўз номини хитойчадан олган. Жумладан, жавон сўзи. У ўзбекчада турли нарсалар қўйиладиган мебелни, шкафни англатади: китоб жавони, кийим жавони.

    “Ўзбек тили тарихи” китобига кўра, жавон хитойча dzaban сўзидан. У сза – ром, чорчўп, бан – тахта сўзларидан ясалган. Бу сўз бизга уйғур тили орқали кириб келган. Уйғурчанинг ўзида жаванг токчани англатади.

    Зумрад ва Эсмералда – эгизаклар

    Айрим сўзлар узоқ йўлларни босиб ўтади ва шакл-шамойили, баъзан маъносини ўзгартириб, бошқа тилларда ўтроқлашиб қолади. Асли юнонча сmaragdos, яъни сабзаранг тош бўлган зумрад сўзи ҳам араб-форс тиллари таъсирида қиёфасини ўзгартирган ва ўзбек тилига кириб келган. Маълумотларга кўра, бу сўз қадимги юнон тилига сомий тилларидан ўтган. Иброний тилидаги barakat, аккад тилидаги barraqtu, араб тилидаги барқ, санскритча marakata унинг қадим аждодларидир.

    Бу сўз қардош туркий тиллар, араб, форс, рус, инглиз, испан, португал тилларида турли шаклларда қўлланади. Баъзи тилларда шакли тамоман ўзгариб кетган.

    Европа халқларида кўп учрайдиган Эсмералда исми ва ўзимизнинг Зумрад, Забаржад исмларининг ўзаги бир.

    Зумрад сўзи ўзбекчада олий сифатли, оч яшил тусли қимматбаҳо тошни ва унинг рангини англатади, аёлларга исм қилиб қўйилади.

    Иқлим – етти иқлим кезган сўз

    Бу сўзнинг илдизи ҳам қадим юнон тилига бориб тақалади. Аслиятда клима, климатос шаклига ва эгиш, энгаштириш; майл, мойиллик маъносига эга бўлган ушбу сўз араб тили орқали ўзбекчага ўзлашган. Тилимизда муайян жойнинг ўзига хос, ҳар йили такрорланувчи одатдаги об-ҳаво шароитини, дунё қисмини, минтақани, кўчма маънода эса шароитни англатади. Етти иқлим ибораси эса қадимги географлар тасаввуридаги ернинг етти минтақасидан ҳар бирини англатади.

    Бу сўз кўплаб Европа тилларига лотин тили воситасида ўтган. У, масалан, инглизчада cлимате, испанчада cлима, немисчада клима, французчада cлимат, русчада климат шаклига эга.

    Калиш миллий кийим эмас

    Сал ғалатироқ эшитилиши мумкин, лекин калиш миллий кийим эмас. Ҳа, шундай. Бунга унинг этимологияси ҳам гувоҳлик беради. Калиш тилимизга рус тилидан кирган. Руслар уни калоши ёки галоши деб атайди. Русчага француз ёки немис тилидан ўтган.

    Калиш сўзининг этимологияси ҳақида турли қарашлар бор. Биринчи фикрга кўра, у юнонча калоподион – ёғоч бошмоқ сўзидан; бошқа версияга кўра, лотинча cалига – этик сўзидан; учинчи қарашга кўра эса лотинча галлиcа – галл пойабзал и сўзидан келиб чиққан.

    Ўрганишларимга кўра, калишларнинг ўлкамиздаги тарихи 100–150 йилни ташкил этади. У Туркистонда ХХ аср бошларида оммалаша бошлаган. Бошида уни халқ, айниқса, косиблар яхши кутиб олмаган. Калиш совет даврида рус маданияти белгиси сифатида тарғиб ҳам қилинган.

    Хўш, калиш бизники эмас экан, олдин ота-боболаримиз калиш ўрнида нима кийишган? Жавоб оддий – кавуш кийишган. Бугун кавуш кийиш ёши катталар орасида яна оммалашиб боряпти. Уни маҳси билан ҳам, маҳсисиз ҳам кийса бўлади.

    Камзул – эл кезган сўз

    Камзул сўзи ўзбекчада уст кийимни англатади. Илгари эркаклар киядиган енги узун либос ва аёллар киядиган желаткага ўхшаш калта, одатда енгсиз, ёқасиз уст кийим шу ном билан аталган:

    Чолнинг эгнида кирланиб, мойланиб йилтиллаган қора камзул... Ойбек, “Танланган асарлар”.

    Узун пахтали камзул кийиб, бошларига катта рўмолни беўхшов боғлаб олган аёллар бизни кутиб олишди. “Саодат”.

    Камзул ўзимизнинг сўзимиздай туюлади-ю, лекин аслида илдизи қадимги герман тилларига бориб тақалади. Лотинчадан италянчага ўтган. Сўнг француз ёки немис тили орқали русчага ўзлашган. Катта эҳтимол билан, ўзбекчага русчадан кириб келган. Тиззагача узунликдаги енгсиз эркаклар кийими франуз тилида cамисоле дейилади. Бу сўз немис, латиш, украин, инглиз, рус, қозоқ, қирғиз, татар, бошқирд каби тилларда турли товуш ўзгаришлари билан қўлланади.

    Қайсар – аслида киши номи

    Баъзан кишиларнинг номи сўзларга айланиб кетади. Қайсар сўзи ҳам шундай. Рим императори Гай Юлий Сезар номидан – Cаэсар сўзидан ҳосил бўлган. Ҳукмдор номи лотин тилига турдош от сифатида ўтган. Ундан араб тилига ўзлашган ва подшоҳ маъносида қўлланган. Ўзбек тилида ҳам Рум подшоси; подшо, ҳоқон маъноларида ишлатилади. Бироқ унинг тутган ерини кесадиган, ўжар, асов каби маънолари машҳурроқ:

    Тура қолинг, энди жуда пайти, одам бунчалик қайсар бўлмайди. Узр сўранг, узр. Н. Сафаров, “Водиллик қаҳрамон”.

    Лекин фактлар қайсар нарса, уни хаспўшлаб бўлмайди. А. Эшонов, Ҳ. Умаров, “Одамларни ўйлаб”.

    Қандил: шамдан чироққа

    Бу сўзнинг илдизи лотинча candela – шамга бориб тақалади. У юнон тилига kandela шаклида ўтган ва шам, шамчироқни англатган. Арабчага қандил шаклида ўзлашгач, чироқ, чилчироқ, люстра мазмунига эга бўлган.

    Қандил ўзбекчада бир неча шам ёки лампочка қўйиладиган оёқли ёки осма чироқни билдиради:

    Катта долон, ҳар бир уйда қий-чув, ерда чироқ, қандиллар осиғлиқ. Ж. Шарипов, “Хоразм”.

    Баъзи Европа тилларида бу сўз турли товуш ўзгаришлари билан учрайди. Масалан, инглизчада cандле сўзи шамни англатади.

    Номус – қонунга боғлиқ

    Номус сўзи аслан ўзбекча эмаслигини этимология мутахассиси билмаса, оддий одам тасаввур қилиши амримаҳол. Бу сўз юнонча номос – қонун сўзидан ҳосил бўлган. У араб тилига ўтгач, қонун; виждон, диёнат; обрў-эътибор; иффат, бокиралик каби маънолар касб этган. Тахминимча, қонун-қоидаларга бўйсунувчи, бировга зарар етказмайдиган, обрўсини сақлайдиган, тартибли кишилар номусли ҳисобланган ва улар учун қонун маъносидаги сўз танлаб олинган.

    Номус ўзбек тилида орият, диёнат, уят-андиша каби маъноларда қўлланади:

    Нодон билан юрма, номусингни букма. Мақол.

    Номус! Номус эр кишини ўлдиради-я! Шуҳрат, “Шинелли йиллар”.

    Обуна – ёзилиш, имзо чекиш

    Идеал ҳолатда тил четдан олинаётган сўзни ўзига мослайди. Шу сабабли кўпинча бундай сўзлар тилга сингиб кетади. Обуна ҳам худди шундай сўзлардан. Унинг асли французча abonner – имзо чекмоқ, имзоламоқ; ёзилмоқ сўзига бориб тақалади. Ўзбек тилига ўзлашган абонемент ва абонент сўзлари обуна билан ўзакдош. Бироқ улар тилга мослашмаган ва европача қиёфасини сақлаб қолган.

    Обуна ўзбек тилида газета, журнал ва шу кабиларга олдиндан ҳақ тўлаб ёзилишни англатади:

    Бу йил яна “Ҳидоят” журналига обуна бўлдим.

    Сандиқ – сандиқ тўла тарих

    Сандиқ сўзи ўзбекчага араб тилидан ўзлашган. Араб тилига эса юнон тилидан ўтган. Юнонча syndokeion сўзи ёғоч қутини англатади. Ўрта асрларда бундай ёғоч қутилар яхлит ғўладан, катта ҳажмли ёғочдан ўйиб ишланган. У стол, стул, каравот вазифаларини бажарган, ичида турли рўзғор буюмлари, китоблар ва қуроллар сақланган. Қироллар бир қасрдан бошқасига кўчганда хазина темир қопламали сандиқларда ташилган.

    Келинлар қадимда сепларини куёвникига сандиқда олиб борган. Бу одат бугунгача сақланиб келяпти.

    Сандиқ сўзи туркий тилларда турли талаффуз вариантларида учрайди. Бу сўз туркий тиллардан рус ва украин тилларига сундук шаклида ўтган.

    Ҳозирги ўзбек тилида сандиқ турли буюмларни, бисотларни солиб қўйишга мўлжалланган, очилиб-ёпиладиган қопқоқли, қулф-калитли, яшик шаклидаги уй-рўзғор буюмини билдиради:

    Мен келтирган атласни Ёрим солди сандиққа. “Қўшиқлар”.

    01.11.2022, 10:05   Изоҳ (0)   53106
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

    01.11.2022, 09:50

    Ўзбекистонда чегара олди ҳудудларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида 120 та мобил гуруҳ ташкил этилди

    01.11.2022, 09:16

    Ўзбекистонга Озарбайжон тадбиркорларининг хизмат сафари ташкил этилади

    31.10.2022, 23:50

    Фарғонада фуқаро 1 миллиард сўмлик уяли телефонларни ноқонуний олиб киргани аниқланди

    31.10.2022, 23:31

    Германия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келди (фото)

    31.10.2022, 23:27

    «Тошкент метрополитени» ўриндиқдан ток чиққани айтилган видеога муносабат билдирди (видео)

    31.10.2022, 22:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Элдор Шомуродов яқин вақт ичида “Башакшеҳир” билан шартнома имзолайди — манба

    Спорт | 20 июн, 10:50

    Севги учбурчаги ва эҳтирослар жўш урган 5 та турк сериали

    Кино | 20 июн, 10:45

    Ўзбекистонда 1 июлгача “Оила ҳамкори” платформаси ишга туширилади

    Ўзбекистон | 20 июн, 10:42

    “Эрон-Исроил можаросида бетараф эмасмиз ва ўз билганимизни қиламиз” — “Ҳизбуллоҳ” 

    Дунё | 20 июн, 10:26

    Хитойда авж олган коронавируснинг янги тури АҚШга етиб келди

    Дунё | 20 июн, 10:11

    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди

    Реклама | 20 июн, 09:00

    Жанубий Африкада йиртқич шер дўконга бостириб кириб, гўшт бўлимини ағдар-тўнтар қилди (видео)

    Қўзиқорин | 20 июн, 09:56

    Хитойда компания ходимлари ойнага қарагани ва иш вақтида овқатлангани учун жаримага тортилмоқда

    Дунё | 20 июн, 09:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.