• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Ташкил топганидан буён Фаластин ерлари ўзига тегишли эканини даъво қилиб келаётган яҳудийлар давлати ўтган давр мобайнида кўплаб фаластинликларни қириб юборди ва бу халқаро ташкилотлар томонидан геноцид деб баҳоланмоқда. Бироқ Исроил ҳеч нарсага парво қилмаяпти ва фаластинликларни қиришда давом этмоқда. Буларнинг ҳаммаси яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч ғоялари остида содир этилмоқда.

    Исроилнинг Фаластинга нисбатан тутаётган босқинчилик уруши, Ғазодаги хунрезликлари давом этмоқда. Босқинчи давлат ёш болалар ва аёлларни ҳам аямаяпти.

    Ҳатто очликдан ва чанқоқдан силласи қуриб, озиқ-овқат ёки ичимлик суви келишини сабр билан кутиб турган ғазоликларни ҳам ўлдиришда давом этмоқда. Араб, мусулмон дунёси ва жаҳон ҳамжамияти яҳудий давлатининг бу мислсиз хунрезликларига томошабин бўлиб турибди холос.

    Фаластин тарихи

    Бугун Исроил ва Фаластин давлатлари ташкил этилган ҳудудлар бир пайтлар Паластин деб аталган. Греклар уни Палайстине, оромийлар Пелесет, ибронийлар Филистия, римликлар эса Палестина деб атаган. Араб алифбосида “П” товуши бўлмагани учун араблар бу ерни Фаластин деб номлашган.

    Фаластин географик жиҳатдан жуда қулай ерда — Ўрта Ер денгизига туташ ҳудудда жойлашган. Бу ер тарих давомида ўнлаб марта қўлдан қўлга ўтган.

    Дастлаб финикияликлар, кейин яҳудийлар учун макон бўлган бу жой қадимги Миср, Вавилон, грек колонистлари, Александр Македонский, Рим ва Эрон империялари томонидан босиб олинган. Орада маълум вақт яҳудийларнинг ўз подшолиги ҳам ҳукм сурган.

    7-асрга келиб Фаластин ерлари мусулмон араблар томонидан эгалланади. 10-асрда Фаластинга европалик салибчилар бостириб келишади ва Қуддусни эгаллашади. 1187 йилда буюк мусулмон қўмондони Салоҳиддин Айюбий Қуддус ва Фаластинни салибчилардан қайтариб олади.

    Кейинроқ Фаластин Усмонийлар салтанати таркибига киради ва шундан сўнг 20-аср бошларигача у ерни турклар бошқаради.

    Фаластин мусулмонлар қўлига ўтгач у ерда яшовчи яҳудийлар дунё бўйлаб тарқаб кетишади ва у ерда асосан араблар яшаб қолади. Умумий ҳисобда Фаластин қарийб 1 300 йил мусулмонлар қўл остида бўлган ва унинг аҳолисини асосан араблар ташкил этган. Шунингдек, жуда оз сонли яҳудийлар ҳам бўлган.

    Биринчи жаҳон урушидан сўнг дунёдаги тўртта йирик империя — Россия, Германия, Австрия-Венгрия ва Усмонли салтанати парчаланиб кетади.

    Урушдан сўнг европаликлар Туркияга ҳужум бошлайди. Ўшанда Мустафо Камол Отатурк бошчилигида турклар ўз мустақиллигини сақлаб қолади, бироқ жуда катта ҳудудларидан, шу жумладан Фаластиндан ҳам айрилади. Ўшанда Фаластин Британия мандати остига тушиб қолади.

    Тарих гувоҳ, Фаластин мусулмонлар томонидан эгаллангандан сўнг у ерда яшаётган насроний араблар ва оз сонли яҳудийлар ҳам эмин-эркин яшашда давом этишади. Уларнинг черков ва синагога каби ибодатхоналари фаолият олиб боради. Ҳеч ким уларга дахл қилмайди.

    Сионизмнинг пайдо бўлиши ва “Тарихий ватан”

    Сионизм – бу яҳудийларнинг “тарихий ватани” Фаластинга қайтиб, у ерда ўз давлатини ташкил этишни мақсад қилган ҳаракат номи.

    Сионизм асосчиси Австрия-Венгрияда яшаган яҳудий Теодор Герсл ҳисобланади. У 1897 йилда Швейцариянинг Базел шаҳрида биринчи сионистлар конгрессини ўтказади ва шу ерда яҳудийлар давлати тузиш ҳақидаги қарашларини баён этади.

    Бироқ ўша пайтларда Герсл яҳудийлар давлатини тузмоқчи бўлган ер — Фаластин турклар ҳукмронлиги остида эди. Турклар Фаластинни асрлар давомида бошқарар экан, бу ерда кам сонли яҳудийлар яшаб қолган, бошқалари асрлар давомида Европа ва Америка бўйлаб тарқаб кетган эди.

    Герсл ана шу дунё бўйлаб тарқаб кетган яҳудийларга “Тарихий ватан”га қайтиш ва у ерда яҳудий давлатини тузишни таклиф қилаётганди. Бироқ ўша пайтда ҳеч ким ижобий жавоб бермайди. Чунки, Европада яхши шароитда яшаб келаётган яҳудийлар Яқин Шарққа қайтиб, араблар билан ер талашиб юрмоқчи эмасди.

    Биринчи жаҳон урушидан сўнг турклар Фаластинни бой беради ва у Британия мандати остига ўтади. Шунда ҳам Герслнинг чақириқлари эътиборсиз қолиб кетаверади.

    Бироқ 1933 йилда Германия тепасига Адолф Гитлер келгач вазият ўзгаради. У ўз чиқишларида мақсади Ер юзини яҳудий миллатидан тозалаш эканини айта бошлайди. Ана шу пайтда Германияда яшовчи яҳудийлар “тарихий ватан” ҳақида эслаб қолади ва айримлар Яқин Шарққа кўчиб кела бошлайди.

    Тўғри, Гитлернинг яҳудийларга қарши баёнотларидан аввал ҳам, 1881—1929 йиллар оралиғида турли сабаблар билан оз сонли яҳудийлар Фаластинга қайтганди. Бироқ айнан Гитлер ҳокимият тепасига келгач яҳудийларнинг Германиядан чиқиб кетиш ҳолатлари кўпаяди.

    Ўшанда немис диёридан чиқиб кетаётган яҳудийларнинг ҳаммаси ҳам Фаластинга бормайди. Уларнинг асосий қисми Америкага кетади ёки Европанинг бошқа давлатларига кўчиб ўтади. Фақат оз сонли қисми Фаластинга келади.

    Бунинг сабаби, ўша пайтларда гарчи Фаластин Британия мандати остида бўлса ҳам ўлканинг асосий аҳолиси ва қўшни ҳудудларда яшовчилар мусулмон араблар эди. Қолаверса, Яқин Шарқнинг асосий қисми чўллардан иборат, сув топиш муаммо саналарди. Шу учун Германиядан қочган яҳудийларнинг фақат бир қисми Фаластинга келиб жойлашади.

    Иккинчи жаҳон уруши бошлангач немислар ўзлари эгаллаган давлатларда яшовчи яҳудийларни ҳам қирғин қила бошлайди. Шу сабабли Европадан қочаётган яҳудийлар сони кўпаяди. Юқорида айтилгандай уларнинг бир қисми “тарихий ватан”ига, қолганлари Америкага кетади.

    Узоқ вақт давомида пассив бўлиб келган сионизм ғояси Гитлернинг қирғини бошлангач кучайиб боради ва Яқин Шарқда яҳудий давлатини тузиш тарафдорлари кўпаяди.

    Исроил давлатининг ташкил этилиши ва араблар билан урушлар

    Яҳудийлар Фаластинга Иккинчи жаҳон урушидан кейин ҳам кўчиб келишда давом этади. Шундан сўнг 1947 йилда БМТ ҳудудда араблар ва яҳудийларнинг давлатини тузишга қарор қилади.

    Ўшанда БМТга Фаластинда аҳолиси яҳудийлар ва араблардан иборат бўлган, ҳокимият тенг тақсимланган битта давлат тузиш таклифи ҳам берилади. Бироқ ташкилот ягона давлат тузилса яҳудийлар ва араблар ўртасида қирғинбарот бошланиб кетади деган хулосага келади ва таклифни рад этади.

    Ўшанда яҳудийлар БМТнинг режасига рози бўлади. Араблар эса Фаластиннинг бўлинишига қарши чиқади. Охир-оқибат 1947 йил 29 ноябрда БМТда Фаластинни иккига бўлиш ҳақидаги резолюция қабул қилинади.

    Шундан сўнг аҳолининг жойлашувига қараб яҳудийларга 14,1 минг километр квадрат, арабларга эса 11,1 минг километр квадрат ҳудудни бериш ва Фаластин ўрнида иккита давлат тузиш ҳақида қарор қабул қилинади.

    БМТ резолюцияси қабул қилингандан салкам олти ой ўтиб, 1948 йил 14 май куни яҳудийлар раҳнамоси Давид Бен-Гурион томонидан Исроил давлати тузилгани эълон қилинади.

    Фаластинда яҳудий давлати тузилишига рози бўлмаган Миср, Сурия, Трансиордания (Иорданиянинг ўша пайтдаги номи), Ливан ва Ироқ каби араб давлатлари Исроилга уруш очади.

    Улар Фаластин арабларники бўлиши шарт, яҳудийлар истаган ерларига кетишлари мумкин деган талаб қўйишади. Шу билан бирга Фаластинга чегарадош бўлган юқоридаги давлатлар Фаластин ерлари ўзларига тегишли эканини ҳам даъво қилади.

    Ўша пайтда Ғарб давлатлари Исроилни қўллаб чиқади ва қисқа муддатда яҳудий давлатини тиш-тирноғигача қуроллантиради. Бунинг натижасида Исроил барча ҳужумларни қайтаради ва 1949 йил июлга келиб ўз ҳудудига бостириб кирган араб қўшинларини енгади. Ўшанда урушда ғолиб чиққан Исроил БМТ томонидан Фаластинга ажратилган ҳудуддан 1 300 квадрат километр жойни босиб олади.

    Фаластиннинг қолган ҳудудини Миср (Ғазо секторини) ва Иордания (Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғи ва Шарқий Қуддусни) ўз назоратига олади.

    1947—1949 йилларда бўлиб ўтган бу урушни Исроил мустақиллик учун бўлиб ўтган уруш деб атайди. Араблар уни Нақба — Фалокат деб аташади. Айнан мана шу урушдан сўнг Фаластин халқининг фожиаси бошланади.

    Аксарият тарихчилар 1947 йилда араб давлатларининг Исроилга бостириб кириши хато бўлган дейди. Уларга кўра, ўшанда араб давлатлари Исроилга бостириб кирмасдан Фаластин давлатининг шаклланишида, БМТ белгилаб берган чегараларини ўрнатишда ва бошқа ишларда ёрдам берганда ҳолат ўзгачароқ кечиши мумкин эди.

    Шошма шошарлик билан Исроилга ҳужум қилиниши ва мағлубиятдан кейин ҳам қўшни араб давлатларининг Фаластинга ёрдам бериш ўрнига унинг ҳудудини ўз назоратига олиши масалани чигаллаштириб юборади.

    Исроилнинг империалистик ғоялари ва “Буюк яҳудий давлати” ҳақидаги даъволар

    Фаластинда яҳудий давлати тузилар экан, тез орада Исроил АҚШнинг ёрдами билан арабларга қарши жангларда ғолиб чиқади. Орадан қарийб 20 йил ўтгач 1967 йилда яна Араб—Исроил уруши бўлиб ўтади ва бунда ҳам араблар мағлуб бўлади.

    Шундан сўнг Исроил БМТ томонидан Фаластинга берилган ерларни босиб ола бошлайди. Бу жараён ҳанузгача давом этиб келмоқда. Исроил ҳамон арабларга тегишли ерларни тортиб олиб, ўша жойларда яҳудийлар учун турар-жойлар қурмоқда.

    Яҳудийлар давлати арабларга тегишли ерларни тортиб олар экан, шу аснода Исроилнинг яна бир империалистик ғояси оммага ошкор бўлди.

    Яҳудийлар “Буюк Исроил” деб атайдиган ғояда Исроил Яқин Шарқдаги жуда катта ҳудудга даъвогар экани айтилади. Яъни яҳудийлар келажакда Фаластинни тўлиқ эгаллагач атрофдаги бошқа давлатларга тегишли ерларни ҳам тортиб олишни мақсад қилган.

    Бундан анча йиллар аввал Исроил ўзининг 10 агор (Исроил пул бирлиги — бизнинг тийинга тўғри келади) қийматидаги тангасига харита суратини туширади.

    Агар харитага яхшилаб қаралса унда Фаластин ва Исроилга тегишли ҳудудлардан ташқари Мисрнинг шарқий қисми (Синай ярим ороли билан бирга), шунингдек Саудия шимоли, Туркия жануби, Иордания, Сурия ва Ливан тўлиғича қўшиб юборилганини кўриш мумкин.

    Кейинчалик Исроил ҳукумати ва аксарият сиёсатчилари “Буюк Исроил” ҳақида баралла гапиришга ўтишди. Аввалига тангага туширилган харита Исроил амалдорларининг кабинетларида пайдо бўлди.

    Бундан нима хулоса чиқарилади? Демак, яҳудийлар давлати ҳатто Фаластинни тўлиқ эгаллагандан кейин ҳам (аслида Фаластинни тўлиқ эгаллай олмайди, бу ерда шунчаки мисол тариқасида келтирилди) тинч яшамоқчи эмас ва “катта оғаси” АҚШ ёрдамида ўзининг босқинчилик сиёсатини давом эттираверади.

    “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги сафсата ва даъволар

    Исроил давлати тузилиб, биринчи урушда ғалаба қозонилгач, яҳудийлар Яқин Шарққа кўчиб келишда давом этишди. Уларнинг аксарияти ўз хатти-ҳаракатини “Тарихий ватанга қайтиш” дерди. Бу жараён ҳанузгача давом этмоқда.

    Яҳудийлар Яқин Шарққа кўчиб келишда давом этар экан, кейинчалик Исроил давлати Фаластин учун берилган ҳудудларни араблардан тортиб олиб, у ерларда яҳудийлар учун тура-жой қуриш ишларини бошлаб юборади.

    Хўш, асрлар давомида турли юртларда яшаган яҳудийларнинг “тарихий ватан” атамасини қўллашга ва “Бир пайтлар бизнинг еримиз бўлган” деб Фаластин ерларига даъво қилишга, Исроилнинг арабларга тегишли ерларни тортиб олиб, у ерларда турар-жой қуришга ҳаққи борми? Мутлақо йўқ.

    Исроилнинг Фаластин ерларини эгаллаши БМТ резолюцияларига зиддир. Бироқ сўнгги пайтларда бу халқаро ташкилотнинг мутлақо обрўси қолмади ва турли давлатлар билган ишини қиляпти. Шу жиҳатдан олганда БМТ Фаластиннинг халқаро ҳуқуқларини таъминлаб бера олмаслиги кундай равшан.

    Масаланинг бошқа жиҳатлари ҳам бор. Жумладан, сўнгги 2 000 йил мобайнида дунёдаги турли миллатлар бир жойдан бошқа жойга кўчиб ўтди. Масалан, турклар ва озарбайжонлар XI асрда Марказий Осиёдан Кичик Осиёга кўчиб кетди.

    Шунингдек, Олтой ўлкаси ва Сибирдан айрим халқлар Европага ва Марказий Осиёга келди. Европаликлар Америка қитъаси ва Австралияга бориб жойлашди.

    Энди тасаввур қилиб кўринг, агар греклар чиқиб “Кичик Осиё бизнинг тарихий ватанимиз. Биз ўша ёққа кўчиб ўтишимиз ва турклардан ўз ерларимизни қайтариб олишимиз керак” деса нима бўлади?

    Ёки турклар Марказий Осиёни, венгрлар Қозоғистон ҳудудини даъво қилса, бу иш тўғри бўладими? Йўқ. Бу даъволарни қилган одамлар устидан ҳамма кулади ва ҳайрон қолади.

    Энди яҳудийларга келсак, улар айнан шу даъвони қилишмоқда. Шу жиҳатдан ота-боболари минг йиллар давомида дунёнинг турли бурчакларида яшаб келган яҳудийларнинг бугун “Фаластин тарихий еримиз” дейиши ва ер даъво қилиши ҳеч бир ўлчовга тўғри келмайди.

    Яна бир мулоҳаза, яҳудийлар хоҳласа “тарихий ватани”га кўчиб келиб яшайверсин, бу уларнинг ўзини иши. Аммо бу иш Фаластинда минг йиллардан ошиқ вақт давомида яшаб келаётган арабларни уйларини бузиш, уларни қирғин қилиш ҳисобидан бўлмаслиги керак.

    Энди “Буюк Исроил” режасига келсак, мантиқан олганда “Тарихий ватан” ҳақидаги ғоя пуч бўлганидан сўнг яҳудий давлатининг қўшни давлатларга ер даъво қилиши икки карра сафсата ҳисобланади.

    Келажакда нима бўлишини вақт кўрсатади. Бироқ бугун Исроилнинг Ғазо секторида қилаётган хунрезликлари учун айримларни ҳисобга олмаганда яҳудийларни бутун дунё ёмон кўрмоқда. Бу давлатдан, яҳудийлардан нафратланмоқда.

    Бу кетишда Ғазода қилинаётган хунрезликлар келажакда Исроил учун қимматга тушиши аниқ. Зеро тарих бунга гувоҳ, ҳамманинг нафратига йўлиққан ҳолда гуллаб, яшнаб, буюк бўлишнинг мутлақо иложи йўқ.

    Ғайрат Йўлдош тайёрлади.

    23 август, 13:22   Изоҳ (0)   2395
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Исроил#Фаластин#"Буюк Исроил"

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.