• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Кўпчиликнинг муаммоси: саводхонликни қандай ошириш мумкин?

    Саводхонликнинг бирламчи маъноси ўқиш-ёзишни билишдир. Кенгроқ маънода эса мустақил фикрга эгалик ва бу фикрни эмин-эркин, равон ифодалаш тушунилади. Саводлиликнинг муҳим шартларидан бири бўлган тўғри ёзиш масаласида қийналадиганлар бирмунча кўп. “Дарё” колумнисти Ориф Толиб бугун ана шу кўникмани қандай яхшилаш мумкинлиги ҳақида сўз юритади.

     

    Нега саводхонлик даражаси паст?

    Фото: Pixabay

    Баъзан ҳозирги ёшлар саводсиз бўлиб кетгани ҳақидаги гап-сўзларни эшитамиз. Бунга кимдир мактаб таълимини, кимдир кам ўқишни сабаб қилиб кўрсатади. Албатта, бу фикрларда жон бор. Бироқ ана шу шикоятларни айтаётганларнинг ўзи ҳам кўпинча савод масаласида мақтанарли ҳолатда бўлмайди.

    Менимча, савод даражасининг умумий пастлиги унга жиддий эҳтиёж йўқлиги туфайли. Чунки тўғри ва хатоларсиз ёзишга эҳтиёж сезган киши бу кўникмани яхшилаш ҳаракатида бўлади. Иш ёки ўқишга киришда бу хислат ҳал қилувчи аҳамиятга эгами? Агар журналист, копирайтер, нашриёт ходими каби тор мутахассисликлар эгаси бўлмасангиз, саводли ёзмасдан ҳам ишлай, ўқий оласиз.

    Бироқ сезсак-сезмасак, тан олсак-олмасак-да, савод касбий обрў-эътибор ва маошга таъсир қилади. Ҳатто саводхонлик муҳим эмасдек кўринадиган ҳозирги ҳолатимизда ҳам. Ўзим кузатган бир жиҳатни айтай: соҳасининг устаси бўлган, чуқур билимли мутахассислар одатда саводли ҳам бўлади. Бундай кишилар бошқаларга нисбатан яхшироқ рейтингга, демакки, яхшироқ даромадга ҳам эга.

    АҚШ Саводхонлик миллий институти маълумотларига кўра, мамлакатдаги ишсизларнинг 75 фоизи ўқиш-ёзишга қийналади, савод даражаси паст бўлганларнинг 43 фоизи эса камбағалликда кун кечиради. Бизда бундай тадқиқотлар ўтказилмаган. Мабодо ўтказилса, ишсизлик ва саводхонлик даражаси ўзаро боғлиқлиги яна бир бор тасдиқланса керак.

    Икки йилча олдин вазирлик мақомидаги бир ташкилот фақат чет тилини эмас, ўзбек тилини ҳам пухта биладиган, саводли мутахассис топишда ёрдам сўради. Маоши 15 миллион сўм атрофида. Қўшимча рағбатлантиришлар ҳам бор. Мутахассис узоқ вақт топилмади. Бу саводхонлик ўта қийин, эгаллаш мушкул бўлган малака эканидан эмас, саводхон кадрлар жойини тез топишидан дарак.

     

    Хатоларсиз ёзиш туғма қобилият эмас

    Фото: Pixabay

    Ҳеч ким ўз-ўзидан тўғри ёзадиган бўлиб қолмайди. Бунга фақат ўрганиш ва машқ орқали эришиш мумкин. Тўғри, баъзилар туғма истеъдоди сабаб буни осонроқ уддалай олар. Лекин ўқиш-ўрганишсиз саводли бўлиш имконсиз.

    Ён-атрофга бир боқинг. Одамлар етти ёт бегона тилларни ўрганиб, унда тўғри ва равон гапирадиган, ёзадиган бўляпти. Ўзбекча эса ўз она тилимиз, уни ўрганиш аслида осон. Имломиз ва пунктуациямизда баъзи бўшлиқлар, мураккабликлар бор. Аммо бу ўрганиш эшиги тамбаланди дегани эмас.

    Саводхонлик даражасини яхшилашни жиддий ният қилган, шунга яраша ҳаракати ва тоқати бор киши уч ой ичида тўғри ёзиш кўникмасини сезиларли даражада яхшилай олади. Хўш, шундай шижоат пайдо бўлди, дейлик. Нима қилиш керак?

     

    Энг биринчи ва энг тўғри йўл – ўқиш

    Фото: Pixabay

    Ҳа, шундай. Сўзларнинг тўғри ёзилишини ўрганиш учун уларни бирма-бир ёдлаб чиқмайсиз. Агар бундай қиладиган бўлсангиз, ўзингизни қийнайсиз холос.

    Ҳар қандай китобни ўқиш саводхонликни оширавермайди. Фақат сифатли китобларни мутолаа қилиш зарур. Кўз сўзларнинг қандай ёзилишини хотирада сақлаб қолади. Ёзаётганингизда ана шу хотира сизга қўл келади. Қанча кўп ўқисангиз, кўз луғати ортиб бораверади. Бу сўз бойлигингиз ошиши, нутқингиз равонлашишига ҳам ҳисса қўшади. Бадиий адабиётлар сўз товланишлари, ноёб иборалар, чиройли ўхшатишларга бой бўлади. Масалан, Ғафур Ғулом асарларини ўқиб, ўзингиз билмаган-эшитмаган жуда кўп нодир сўзларни ўрганишингиз мумкин.

    Ўз соҳангизга оид китобларни ўқиш ҳам фойда беради. Атамалар ва соҳага оид тушунчаларнинг маъноси, имлосини ўрганасиз.

    Мутолаага ҳар куни камида ярим соат, ўртача бир соат вақт ажратинг.

     

    Ёзинг ва машқ қилинг

    Фото: Pixabay

    Ҳар куни бирор китобнинг камида бир бетини кўчириб ёзинг. Энди кўз хотирасидан ташқари ҳаракат хотираси ҳам ишга тушади. Қўл ёзиш жараёнида имлони эслаб қолади. Мия эса ёзилган нарсани яхшироқ уқади. Тиниш белгилари қай ўринда ва нимага қўлланаётганини тушуна борасиз.

    Ёзишнинг бундан-да фойдалироқ усули бор. Сифатли аудиокитобдан парча эшитинг ва уни қоғозга туширинг. Кейин уни китоб билан солиштиринг. Қаерларда, қайси сўзларда хато қилганингизга эътибор беринг.

    Мабодо аудиокитоб йўқ бўлса, китобдан парчани ўзингиз ифодали ўқинг ва телефонингиз диктофонига ёзиб олинг. Кейин уни эшитиб, ёзишингиз мумкин.

    Тайёр диктантлардан ҳам фойдалансангиз бўлади.

    Кундалик тутинг, кунингиз қандай ўтгани, қаерларга борганингиз, нималар қилганингизни қоғозга тушириб боринг. Ёки ўзингизга маъқул истаган мавзуда ёзишингиз мумкин. Сўнг матнда имлосига иккиланган сўзларингизни луғатдан текшириб, тўғрилаб чиқинг. Бу тўғри ёзишдан ташқари ёзма фикрлаш малакангизни ҳам оширади. Мияда фикрлар тартибга тушади, мияда тартиб бор дегани ёзувда ҳам тартиб бор деганидир.

    Ёзиш машқи савод даражангиз сезиларли яхшилангунга қадар давом этиши керак. Иложи борича қўлда ёзинг. Бир оз муддатдан сўнг машғулотни компьютерда давом эттиришингиз мумкин.

     

    Қоидаларни ўрганинг

    Фото: Pixabay

    Ҳа, бундан қочиб қутулиб бўлмайди. Китоблар, газета-журналларни ўқиб, баъзи қоидаларни мантиқ, савқи табиий билан ўзлаштириб олиш мумкин. Лекин имло ва пунктуацияни тўлақонли билиш учун барибир қоидаларни ўрганиш зарур.

    Шу йўналишдаги блог ва саҳифалар, видеодарслар ҳам яхши фойда беради.

    Вақт, хоҳиш ва имкон бўлса, репетиторга бориш ёки онлайн курсларга қатнашиш ҳам мумкин. Табиатимиз шунақа: текин нарсанинг қадри кам бўлади, пул тўласак, харажатимизни оқлашга ҳаракат қиламиз.

     

    Луғатлар билан ишланг

    Фото: Pixabay

    Имло луғати ва изоҳли луғат доимий иш қуролингизга айлансин. Маъносини тушунмаган ёки ёзилишида иккиланган сўзларингизни албатта луғатдан текширинг. Бунинг учун алоҳида луғат дафтар тутганингиз афзал. Ёддан кўтарилган сўзларга қараб олиш ҳам осонлашади.

    Шахсий ёзишмаларда, ижтимоий тармоқларда саводли бўлишга интилинг. Тўғри ёзиш одатга асосланади. Хатога эътиборсиз бўлавериш бошқа ўринларда ҳам нуқсонли ёзишингизга йўл очади.

    Word дастурида ўзбек лотин имлосини текшириш хизмати ишга тушган. Бироқ у ҳали жуда заиф. Жуда кўп сўзларни танимайди. Word’да ёки браузерларда ишлаганда ўзбек имлосини текшириб берадиган махсус кенгайтмалардан фойдаланишингиз мумкин. Бунда ҳам қаерда хато қилаётганингизни ўрганасиз, ҳам уни бартараф этасиз.

     

    Асосийси – қатъиятли бўлинг

    Фото: Pixabay

    Мутолаа, матн кўчириш, ёзиш, текшириш – вақт ва куч оладиган жараён. Зерикиб ёки ҳафсаласизлик қилиб шуғулланишни тўхтатсангиз, саводли бўлиш ниятингиз ниятлигича қолади. Истак ва шижоатсиз шуғулланиш эса кутилган натижани бермайди.

    Ўзингизни ривожлантириш йўлида куч-қувват тилайман. Омадингизни берсин.

    17.11.2023, 11:41   Изоҳ (0)   11065
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тилимизни биламизми: дўппи кийган сўзлар – ғирт ўзбекча бўлиб кетган 15 та ўзлашма

    01.11.2022, 10:05

    Тилимизни биламизми: “аммамнинг бузоғи”, “алифни таёқ дейди”, “елкамнинг чуқури кўрсин” – антиқа ибораларнинг маъноси нима?

    28.06.2023, 17:51

    Тасаввур қилиш қийин: булар аслида арабча сўзлар

    26.08.2023, 21:57

    Ўқитувчига ҳам, ўқувчига ҳам бирдай муҳим: эссе қандай ёзилади?

    05.10.2023, 20:10

    Казо-казолар ва ҳоказолар: маъноси кескин ўзгариб кетган 10 та сўз

    23.10.2023, 20:35

    Тасаввур қилиш қийин: булар аслида форсча сўзлар

    04.11.2023, 14:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади

     

    Тавсия этамиз

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шимолий Корея Хитой томонга ўнлаб баллистик ракета учирди

    Дунё | 19 июн, 20:50

    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг

    Реклама | 19 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёев “Ҳисорак”да 1,5 млн долларга қурилган кичик ГЭСни кўздан кечирди

    Ўзбекистон | 19 июн, 20:35

    Ногиронлиги бўлганлар учун транспорт мослашуви харажатлари давлат ҳисобидан қопланади

    Ўзбекистон | 19 июн, 20:30

    “Украина тез орада йўқ бўлиб кетиши мумкин” — Украина парламенти депутати

    Дунё | 19 июн, 20:15

    8,6 млрд сўмлик зарар: Хоразмда электрдан ноқонуний фойдаланаётган корхона фош бўлди

    Ўзбекистон | 19 июн, 20:00

    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 

    Реклама | 19 июн, 19:30

    Бухородаги боғчада уч ёшли бола ток уришидан вафот этди

    Ўзбекистон | 19 июн, 19:45

    “Хизматлар таклиф қилиш, бу ернинг табиати ва шароитини чет элларда кенг тарғиб этиш керак” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 19 июн, 19:29

    Фарғонада қайнука поччасини кетмон билан ўлдирди

    Ўзбекистон | 19 июн, 19:20

    Аббосбек Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди — инсайдер

    Спорт | 19 июн, 19:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.