• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Сўзга айланган савдо белгилари – ғаройиб кечмишга эга 10 та сўз

    Одамлар янги тушунчаларга кўпинча ўзига маъқул шаклда от қўйиб олади. Бу номлар вақтлар ўтиб меъёрга айланиши, адабий тилга кўчиб ўтиши мумкин. Гоҳида эса маълум доирада қўлланиб, оммалашмай қолиб кетади. Шундай сўз ясаш усулларидан бири – нарса-буюмларга савдо белгиларининг номини бериш. Бу ҳолат дунё тилларида учраб туради. “Дарё” колумнисти Ориф Толиб бугун ана шундай сўзларнинг баъзиларини шарҳлайди.

     

    Тефаль аслида электр чойнак эмас

    Фото: Pixabay

    Электр чойнакни тефаль деб атаймиз. “Тефалда сув қайнат”, “Тефалдаги сувни олиб кел”, “Илиқ сув керак бўлса, тефалда бор” каби жумлаларни ишлатамиз.

    Бу сўз аслида электр чойнак маъносини бермайди, у халқаро бренд, савдо белгиси. Бу белги остида фақат электр чойнаклар эмас, турли маиший ускуналар ва идишлар ишлаб чиқарилади. Лекин электр чойнакка халқ тилида шундай ном берилган. Нега? Иккита тахмин бор: ё ички бозорга илк бор шу ёрлиқдаги сувқайнатар чойнаклар олиб кирилган, ё оммалашиш босқичида айни шу бренд бошқаларидан сифати ва нархи билан устун бўлган, кўпчиликка маъқул келган. Натижада одамлар электр чойнакларни шу савдо белгиси номи билан атай бошлаган.

    Тефални ўзбекчада човгум, чойдиш деб аташ мумкин. Тўғри, ишлаш услуби ўзгарган, лекин моҳият ўзгармаган.

     

    Сувқозон деса бўлмайдими?

    Фото: Pixabay

    Ҳаммом қозонлари – бойлерда ҳам шунга ўхшаш вазият: уларга аристон деб ном берилган. Аслида аристон ҳам савдо белгиси. Бугун сўзлашув тилида бошқа русумдаги сувқозонлар ҳам аристон дейилади. Бу сўз электр ва газда ишлайдиган сув иситкичларга бирдай ишлатилаверади. Икки контурли иситиш қозонларига ҳам шундай от қўйганмиз.

    Ҳаммом қозони дейиш талаффузда қийин, шу сабаб оддийроқ вариант – аристон маъқул кўрилган. Халқ тили соддаликни ёқтиради.

    Ўзбек тили билан бир оиладан жой олган туркчада сув иситувчиси, иситма қозонлари, қозон каби сўзлар ишлатилар экан. Эринмаганлар-ей, тайёрини, осонини олиб қўявермайсизларми, дейдиган одам йўқ.

     

    Кеда – кроссовканинг бир тури

    Фото: Pixabay

    Халқ тилида кита, кета, кеда каби талаффуз қилинадиган бу сўз резина тагликли оёқ кийимини англатади. АҚШдаги U.S. Rubber компанияси 1916 йилдан Кеds савдо белгиси остида шундай оёқ кийимлар ишлаб чиқара бошлайди. У дастлаб спорт машғулотлари учун мўлжалланган эди, кейинчалик кундалик турмушда ҳам оммалашади.

    Кедаларнинг кроссовкалар ва бошқа спорт пойабзал ларидан асосий фарқи тагликларида – улар эгилиб тикланувчи резинадан ишлаб чиқарилади. Устки қисми одатда турли матолардан ишланади.

     

    Иссиқ-совуқларга дош берган ном – термос

    Фото: Pixabay

    Халқ тилида термиз шаклида қўлланадиган бу сўз ичига солинган иссиқ ёки совуқ нарса­ни узоқ вақт шу ҳолича сақлайдиган махсус идишни англатади. Термосларда асосан чой ёки овқат сақлаймиз.

    Бундай турдаги идишни 1892 йили шотланд физиги ва кимёгари Жеймс Дьюар ихтиро қилган. Шу боис илмий доирада термослар Дьюар идишлари деб аталади.

    Дьюарнинг ихтиросини 1904 йили немис компанияси тижорий маҳсулотга айлантиради. У Тhermos савдо белгиси остида ишлаб чиқарила бошлайди. Вақт ўтиб савдо белгиси бевосита идишнинг номига айланади. Термос атамаси бугун жуда кўп дунё тилларига кириб борган.

     

    Аквалангдан Кусто ҳайратда

    Фото: Pixabay

    Эшитган, ўқиган бўлсангиз керак, сув остига шўнғиганда кийиладиган нафас олиш аппарати акваланг деб аталади. Машҳур денгиз сайёҳи Жак Ив Кусто ва муҳандис Эмил Гаян хавфсиз ва фойдаланишга қулай сувости нафас аппаратини ихтиро қилади. 1943 йили Кусто ва Жан Делорм Aqua Lung International фирмасига асос солади. Бу корхона нафас аппаратларини ишлаб чиқаришга ихтисослашади.

    Aqua Lung номини Жак Ив Кусто ўйлаб топади, у лотинча аqua – сув ва инглизча lung – ўпка сўзларидан ҳосил бўлган. Мақсад Америка бозорига кириш эди. Бу сўз ҳозир ҳам дунёнинг жуда кўп тилларида савдо белгисини англатади. Фақат собиқ Иттифоқ ҳудудидагина у нафас ускунаси номига айланган. Бу сўз ўзбек тили луғатларидан ҳам жой олиб улгурган. Акваланг сўзга айланиб кетишини Жак Ив Кустонинг ўзи ҳам кутмаган бўлса керак.

     

    Вазелин – нефть шарбати

    Фото: Wikipedia

    Тиббиёт, косметика ва техникада ишлатиладиган қуюқ мой – вазелинни 1859 йили инглиз кимёгари Роберт Чезбро ҳосил қилган. Дастлаб у ўз маҳсулотига petroleum jelly, яъни нефть шарбати деб от қўяди. Бироқ бу ном харидорларни жалб эта олмайди. Сўнг у “Вазелин” деган ном ўйлаб топади. Немисча wаsser – сув, юнонча elaion – мой сўзларини чатиштиради ва сўз охирига илмийроқ кўриниши учун -ine қўшимчасини қўшади. Натижада vaseline сўзи ҳосил бўлади.

    Ихтирочи 1872 йили бу маҳсулот учун патент олади ва 1878 йили Vaseline сўзини савдо белгиси сифатида рўйхатдан ўтказади. Вақтлар ўтиб ном сўзга айланиб кетади.

    Википедиянинг ёзишича, агар савдо белгиси сўзга айланиб кетса, ҳуқуқий ҳимоясидан маҳрум бўлади ва ундан исталган ишлаб чиқарувчи фойдаланиши мумкин.

     

    Диктофон – энг эски савдо белгиларидан бири

    Фото: Pixabay

    Диктофон АҚШдаги энг эски савдо белгиларидан бири. Унинг тарихи телефон асосчиларидан Александ Граҳам Беллга бориб тақалади.

    Диктофон сўзини Columbia Graphophone Company компанияси 1907 йили савдо белгиси сифатида рўйхатдан ўтказади. Бу савдо белгиси остида оғзаки нутқ, куй ва товушларни ёзиб олиб, қайта эшиттирадиган қурилмалар ишлаб чиқарила бошлайди. Кейинчалик савдо белгиси қурилманинг номига айланиб кетади.

    Юз йилдан ошиқроқ вақт давомида бу ускунанинг шакли ва ишлаш тарзи жуда кўп ўзгарди, лекин вазифаси ўша-ўша. Бугун қўлимиздаги телефонларда ҳам диктофон хизмати бор.

    Дарвоқе, диктофоннинг яқин қариндоши ва бугун деярли ишлатилмайдиган магнитофон ҳам бир пайтлар савдо белгисининг номи бўлган.

     

    Фен – Альп тоғлари шамоли

    Фото: Pixabay

    Деярли ҳар биримиз фендан фойдаланган бўлсак керак. Ўзбекчада сочқуриткич, сочқуритар деб ифодалаш мумкин бўлган бу ускунанинг асосий жиҳати иссиқ ёки совуқ ҳаво пуркашидир. У ХIX аср сўнгида ихтиро қилинган. Албатта, дастлабки соч қуритиш мосламалари ҳажман катта ва анчагина ноқулай эди.

    Фен сўзи бизга рус тили орқали кириб келган. Немисларнинг электр жиҳозлар ишлаб чиқарувчи АЕG компанияси 1908 йили сочқуриткич учун Fön савдо белгисини рўйхатдан ўтказади. Бу сўз Альп тоғларидан эсадиган иссиқ шамол – фўнга ишора эди. Вақтлар ўтиб савдо белгиси бевосита жиҳознинг ўзини англата бошлаган.

     

    Аспирин – немис савдо белгиси

    Фото: Pixabay

    1897 йили немис кимёгари Феликс Ҳофман ацетилсалицил кислотасини тиббиётда қўллаш мумкин бўлган шаклда ажратиб олади. Бу кислотанинг хом ашёси тол дарахтининг пўстлоғи эди. Феликс ишлайдиган Bayer АG компанияси янги дорини Аспирин савдо белгиси билан рўйхатдан ўтказади. Кейинчалик бу сўз дори номига айланади.

    Ҳофман ревматизм билан оғрийдиган отасини даволаш илинжида бу дорини ихтиро қилган эди. Дори иситма туширувчи, яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи хусусиятларга эга. Ревматизмни даволашда ҳам ишлатилади.

    Маълумотларга кўра, дунёда ҳар йили 80 миллиарддан ортиқ аспирин ҳабдориси ичилади.

     

    Одеколон – Кёлн суви

    Фото: Pixabay

    1709 йили немис ишбилармони Йоҳан Фарин атир ишлаб чиқаришни бошлайди ва унга Kölnisch Wasser – Кёлн суви деб ном беради. Аста-секин бу атир тури шуҳрат қозонади. 1863 йилга келиб Кёлнда бундай атир сотадиган парфюмерия дўконлари сони 63 тага етади. Бу дўконларнинг эгалари ўзини Фаринлар оиласига қариндош деб санарди.

    XVIII асрнинг иккинчи ярмида Кёлн суви Францияга етиб боради ва номи французчага ўгирилади: Eau de Cologne. Фаранглар тилида У дў Кўлўни деб талаффуз қилинган ном русчага О де Колон шаклида ўтади ва хушбўй суюқликка нисбатан ишлатила бошлайди. Русча орқали эса ўзбекчада ўтроқлашади.

    03.01.2024, 09:55   Изоҳ (0)   16702
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тилимизни биламизми: дўппи кийган сўзлар – ғирт ўзбекча бўлиб кетган 15 та ўзлашма

    01.11.2022, 10:05

    Булар аслида русча эмас: рус тилига ўзлашган туркийча сўзлар

    19.07.2023, 10:45

    Тасаввур қилиш қийин: булар аслида арабча сўзлар

    26.08.2023, 21:57

    Кимнинг хаёлига келибди дейсиз: Гибралтар, Сидней, Анталия — асли одамларнинг исми бўлган жой номлари

    16.10.2023, 20:15

    Казо-казолар ва ҳоказолар: маъноси кескин ўзгариб кетган 10 та сўз

    23.10.2023, 20:35

    Тасаввур қилиш қийин: булар аслида юнонча сўзлар

    24.11.2023, 15:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.