• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Кимнинг хаёлига келибди дейсиз: Гибралтар, Сидней, Анталия — асли одамларнинг исми бўлган жой номлари

    Кишиларнинг исмлари гоҳида нарса-буюмларнинг, жойларнинг номларига айланади. Бу баъзан буйруқ ёки махсус фармон билан амалга ошса, баъзан табиий тарзда кечади. Дунёда асли кишиларнинг оти бўлган, кейинчалик топонимга айланган сўзлар талайгина. Улар орасида биз яхши биладиган, ўқиган-эшитган мамлакатлар, шаҳарлар, дарёю кўллар бор. Жой номлари тарихи билан махсус қизиқмаган киши улар бир замонлар одамларнинг исми бўлганини хаёлига ҳам келтирмайди.

    “Дарё” колумнисти Ориф Толиб бугун ана шундай сўзларнинг баъзиларини шарҳлайди.

    Гибралтар – Ториқ тоғи

    Иллюстрация: Дарё / Дилзода Ҳамиджонова

    Гибралтар – Буюк Британиянинг Пиреней яриморолидаги ҳудуди. Шу номдаги бўғоз ва қоя ҳам бор. Бу номнинг келиб чиқиши араб лашкарбошиси Ториқ ибн Зиёд номи билан боғлиқ. У 711 йили қўшин билан бўғоздан ўтиб, соҳилдаги қояга истеҳком қурган. Бу истеҳком саркарда номи билан Жабал ут-Ториқ, яъни Ториқ тоғи номини олган. Вақт ўтиши билан бу ном истеҳком жойлашган қояга, сўнг бутун ҳудудга нисбатан ишлатила бошлаган. У Европа тилларига, жумладан, испан ва инглиз тилларига Гибралтар шаклида ўзлашган. Уни инглизлар Жибралтар, испанлар эса Ҳибралтар деб ўқийди. Ўзбек тилига рус тили орқали Гибралтар кўринишида кириб келган.

    Гибралтар Ўрта денгизни Атлантика океани билан боғловчи муҳим стратегик нуқтада жойлашган. Унга эгалик масаласида Испания ҳам даъвогарлик қилиб туради. Ҳудудда расмий тил – инглиз тили. Сўзлашувда янито тили ишлатилади. У испан тилининг андалус лаҳжасига яқин, инглиз тилидан кучли таъсирланган, луғатида италян, малта, араб, иброний ва бошқа тиллардан ўзлашган сўзлар кўп бўлган қурама тилдир.

    “Исмли” шаҳарларга бой ўлка

    Фото: Pixabay

    Австралия қитъасида одамларнинг номи бўлган топонимлар тез-тез кўзга ташланади. Ўлкани европаликлар эгаллагач, янги шаҳарлар, қишлоқлар, аҳоли пунктлари қурилди. Уларнинг аксарига мустамлакачиларнинг таниқли кишилари номи берилди. Бугун бу жойларнинг кўпи йирик шаҳарларга айланган. Жумладан, Австралиядаги Сидней, Мелбурн, Брисбен, Аделаида, Ҳобарт, Басселтон, Банбери, Альбани, Таунсвил каби жой номлари аслида кишиларнинг исми бўлган.

    Сидней – Австралиянинг энг катта ва энг қадимий шаҳри. Унга 1788 йили Англия Қироллик флоти адмирали Артур Филлип асос солган. Бу европалик истилочиларнинг қитъадаги илк макони, қўнимгоҳи эди. Шаҳар лорд Сидней номи билан аталди. У Буюк Британиянинг мустамлакалар вазири бўлган.

    Мелбурн – катталиги бўйича Австралиянинг иккинчи шаҳри, Виктория штати пойтахти. Мамлакатнинг тижорат, саноат ва маданият марказларидан бири. Жаҳоннинг энг жанубий нуқтада жойлашган миллионер шаҳри. Шаҳар ҳудуди 1835 йилдан эгаллана бошлаган. У Ярра дарёси бўйида жойлашган, қишлоқ хўжалигига ихтисослашган аҳоли яшаш жойи эди. 1837 йили штат губернатори шаҳарнинг бош режасини тасдиқлади. Шу йил охирида унга Буюк Британия бош вазири, Мелбурн 2-виконти Уилям Ламб шарафига Мелбурн деб ном берилди.

    Аделаида – Австралиянинг йирик шаҳарларидан бири. Шаҳарга 1836 йили асос солинган ва унга Буюк Британияни 1830–1836 йиллари бошқарган Уилям IV нинг хотини қиролича Аделаида номи берилган.

    Барселона – қўмондон шаҳри

    Фото: Pixabay

    Барселона номининг пайдо бўлиши ҳақида турли қарашлар бор. Бир тахминга кўра, у қадимги ибер тилидаги Bаŕkenо сўзига бориб тақалади ва қалъа, қўрғон маъносига эга.

    Қадимийроқ манбаларга кўра эса, шаҳар карфагенлик қўмондон Ҳамилқор Барқо (милоддан олдинги 270–229 йиллар) шарафига номланган. Тахминларга қараганда, саркарда милоддан олдинги III асрда ушбу шаҳарга асос солган. Барқо лақаби финикий тилидаги барақ, яъни чақмоқ сўзига бориб тақалади. Бу сўз билан ўзаги бир бўлган арабча барқ ўзбек тилига ҳам ўзлашган. У тилимизда яшин, чақмоқ, ёлқин, аланга маъноларида қўлланади.

    Бироқ шаҳар карфагенликларга қарашли бўлгани ёки шаҳарнинг қадимда ишлатилган Барсино номи Барқалар сулоласига алоқадорлиги ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Шаҳар ўрта асрларда Барчинона, Барсалона, Барчелона ва Барченона каби номлар билан аталган.

    Барселона шаҳри номини Барса шаклида янглиш қисқартириш урф бўлган. Аслида бундай қисқартириш шаҳарнинг дунёга машҳур футбол клуби – “Барселона”га тегишли холос. Маҳаллий аҳоли шаҳар номини қисқартирганда Барна деб атайди.

    Измир ва амазонкалар

    Фото: Pixabay

    Измир Туркиянинг энг йирик шаҳарларидан бири. У аҳоли сони бўйича мамлакатда учинчи ўринда. Антик даврларда Измир ҳудудида юнонларнинг Смирна шаҳри жойлашган. Шаҳарнинг номи ана шу Смирнанинг ўзгарган шаклидир. Шаҳар номи ўрта асрларда Смира, Змирра, Эсмира, Исмира, Саморна, Смурна каби шаклларда талаффуз қилинган.

    Шаҳар номининг пайдо бўлиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқ, лекин турли афсона ва ривоятлар бор. Тадқиқотларга кўра, смирна сўзи юнонча эмас, Эгей ҳудудидаги бошқа жой номлари каби онадўли тилларига оид. Милоддан олдинги 2000 йилларга оид матнларда шаҳар Тисмирна деб тилга олинган. Вақтлар ўтиши билан “Ти” қисми қисқаришга учраган.

    Бир ривоятга кўра, ҳозирги Измир ҳудудида яшаган эректидлар амазонкалар билан жанг қилади ва енгади. Уларнинг бошлиғи Тес амазон аёл Смирнага уйланади ва ҳудудга унинг номини беради. Бошқа бир тахминга кўра, шаҳарга Кипр қироли Кинираснинг қизи Смирна номи берилган.

    Тарихий Смирна қолдиқлари ҳозир шаҳарнинг Кўнак тумани ҳудудида жойлашган ва археологик ёдгорлик саналади.

    Анталия – номи ҳам, ўзи ҳам кўҳна шаҳар

    Фото: Pixabay

    Туркиядаги бу курорт шаҳар дунёга машҳур. Унинг тарихи милоддан олдинги даврларга бориб тақалади. Тадқиқотлар ҳозирги Анталия вилояти ҳудудида жуда қадим замонларда, жумладан, тош ва бронза даврларида ҳам одамлар яшаганини кўрсатади.

    Минтақа Пергамон қироллиги қўлига ўтгач, уни фаол ўзлаштириш бошланади. Милоддан олдинги 159 йили Пергамон қироли Аттала II буйруғи билан Атталия шаҳрига асос солинади. Шаҳар номи араб манбаларида Анталия, турк манбаларида Адалия номи билан тилга олинган. ХХ асрнинг биринчи чорагидан бошлаб шаҳар Анталия деб атала бошлаган.

    Пенсилвания – ўрмонлар ўлкаси

    Фото: Pixabay

    Америкада ҳам худди Австралияда бўлгани каби жуда кўп жойларга кишиларнинг исми берилган. 1681 йили Англия қироли Чарльз II ёш руҳоний Уилям Пенга Делавер дарёсининг ғарбидаги жуда катта ҳудудни беради. Пен 1682 йили бу ҳудудда Пенсилвания колонияси ва унинг пойтахти Филаделфияга асос солади.

    Уилям дастлаб бу ҳудудга Янги Уэлс номини беришни таклиф этади, лекин бу ном эътирозларга сабаб бўлади. Сўнг у Сильвания номини таклиф қилади. Бу сўз лотинча силва – боғ сўзидан ясалган эди. Охир-оқибат қирол бу ҳудудни Пенсилвания деб аташга қарор қилади. Лотинча Пенн Сйлваниа сўзма-сўз Пеннинг боғи деган маънони беради. Ҳудуднинг номи Қироллик флоти адмирали, Уилям Пеннинг отаси катта Пен шарафига номланади.

    Дастлаб кичик Пен бу номдан хижолат тортади. Чунки одамлар у ҳақда янглиш хаёлга бориши, ҳудудни ўз номи билан атаб олди деб ўйлаши мумкин эди. Бироқ қирол жой номини ўзгартирмайди ва Пенсилвания кейинчалик АҚШ таркибида алоҳида штат номига айланади.

    Сиэтл – ҳиндулар сардори

    Фото: Pixabay

    Ҳозирги Сиэтл ўрнида европаликларнинг илк қўнимгоҳи 1851 йили барпо этилади. Бу масканни таниқли давлат арбоби Артур Дэннининг сафдошлари қуради ва унга “Ню Ёрк Алки” деб ном берадилар. Алки чунук қабиласи тилида тез орада, қачондир деган маънони англатган.

    1852 йили қўнимгоҳ Эллиот кўрфазининг шарқий қирғоғига кўчирилади. Доктор Девид Мейнард қўнимгоҳни суквомиш ва дувомиш ҳинд-у қабилалари сардори Сиэтл шарафига аташни таклиф қилади. Сиэтл оқтанлилар билан муроса қилиш тарафдори бўлиб, қабиладошлари орасида ҳам, оқтанлилар орасида ҳам обрў-эътибор қозонган эди.

    Америкада бошқа бир қанча жойлар ва муассасалар ҳам Сиэтл шарафига номланган.

    Бухарест – Букурнинг шаҳри

    Фото: Pixabay

    Бухарест – Руминия пойтахти. Унда икки миллионга яқин аҳоли яшайди. Шаҳар ўрта асрлар лотин манбаларида Cетатиа Дамбовитcи, яъни Дамбовица шаҳри сифатида тилга олинади. Дамбовица – дарёнинг номи. Демак, шаҳарни ҳам дарё номи билан аташган.

    Маълумотларга кўра, шаҳар номи 1459 йилдан руминча Буcurэșти шаклида тилга олина бошлаган. Бунда Букур киши номини, -эшти қўшимчаси эса тегишлиликни билдирган. Букурешти – Букурга тегишли жой, Букурнинг шаҳри дегани. Букур исми Руминиядаги бошқа жой номларида ҳам учрайди. Бу сўз албан тилида ёқимли, чиройли маъноларини билдиради.

    Бир афсонага кўра, шаҳарга XV асрда Букур исмли чўпон асос солган. Бироқ бу ҳақиқатга мос эмас. Чунки Бухарест шаҳри ундан олдин ҳам бор бўлган.

    Сарагоса ва император Август

    Фото: Pixabay

    Бир қараганда, Испаниядаги Сарагоса шаҳри ва Рим империяси асосчиси Октавиан Август ўртасида боғлиқлик топиш мушкул. Бироқ шаҳар тарихи билан қизиққан киши улар бир-бирига чамбарчас боғлиқ эканига амин бўлади.

    Сарагоса шаҳрига милоддан олдинги 24 йилда римликлар асос солади ва унга Cолониа Cаэсараугуста – Император Август колонияси деб ном беради. Шаҳар араб халифалиги таркибида бўлган пайтларда Cаэсараугуста номи Саракустага айланади.

    Эътибор берган бўлсангиз, Cаэсараугуста ибораси cаэсар ва аугуста сўзларидан ҳосил бўлган. Биринчи қисмдаги cаэсардан сезар сўзи ҳосил бўлган. Ўзбек тилида фаол ишлатиладиган қайсар сўзининг илдизи ҳам шу сўзга бориб тақалиши ҳақида олдинроқ ёзган эдим.

    Маврикий – кўп исм кўрган орол

    Фото: Pixabay

    Маврикий – Жануби-шарқий Африкадаги орол-давлат. Ҳинд океанининг жануби-ғарбий қисмида, Мадагаскардан тахминан 900 километр шарқда жойлашган. Бойлиги бўйича Африкада иккинчи, инсон ривожи индекси бўйича эса энг юқори ўринда.

    Мамлакат номини ўзининг энг катта ороли номидан олган. Орол Х аср араб сайёҳларининг эсдаликларида Дина ароби – Кумуш орол номи билан тилга олинади.

    Кимсасиз бу оролга XVI асрда португал денгизчилари қадам қўяди ва уни кемаларидан бирининг номи билан Сишна, яъни оққуш деб атайди. 1598 йили оролни ҳолландлар эгаллайди ва Нидерландия шаҳзодаси Маурис Оранж шарафига Мауритиус деб номлайди.

    1715 йили орол Франция қўл остига ўтади ва французлар унга Ил де Франс – Франция ороли деб от қўяди. 1810 йили оролни буюк британияликлар босиб олгач, унга Мауритиус номини қайтаради.

    Ҳа, орол тарихда кўп номларни кўрган. Бир қараганда арабчага ўхшаб кўринадиган Маврикий номи эса ҳолланд қироли исмининг лотинча ифодасидан ҳосил бўлган.

    16.10.2023, 20:15   Изоҳ (0)   18041
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Диловар, писанда, исми шариф: хато маънода қўлланадиган 7 та сўз

    26.09.2022, 19:30

    Тилимизни биламизми: дўппи кийган сўзлар – ғирт ўзбекча бўлиб кетган 15 та ўзлашма

    01.11.2022, 10:05

    Тилимизни биламизми: “аммамнинг бузоғи”, “алифни таёқ дейди”, “елкамнинг чуқури кўрсин” – антиқа ибораларнинг маъноси нима?

    28.06.2023, 17:51

    Булар аслида русча эмас: рус тилига ўзлашган туркийча сўзлар

    19.07.2023, 10:45

    Тасаввур қилиш қийин: булар аслида арабча сўзлар

    26.08.2023, 21:57

    Ишониш қийин: намоз ва намасте, мусича ва мўри, кўприк ва кўппак – кутилмаган қариндош сўзлар

    11.09.2023, 15:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45

    Дунёнинг энг бой 5 спортчиси: Роналдо, Месси ва бошқалар миллиардларини нимага сарфлайди?

    Лайфстайл | 8 май, 20:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.