• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё Лайфстайл Илм-фан

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    NASA ва IBM (Халқаро бизнес машиналар) олимлари ҳамкорлигида янги сунъий интеллект тизими — Surya Heliophysics Foundational Model яратилди. Унинг ёрдамида Қуёшда юзага келадиган кучли чақнашлар Ерга етиб келишидан 2 соат олдин аниқланади. Бу ҳақда NASA олимларига таяниб, The Independent хабар берди.

    Foto: The Independent
    Фото: The Independent

    Ушбу янгилик сунъий йўлдошлар ва электр тармоқларини қуёш портлашларининг салбий оқибатларидан ҳимоя қилиш имконини беради. Мазкур сунъий интеллектга NASA’нинг Солар Dynamics Observatory — Қуёш динамикасини кузатувчи сунъий йўлдоши — томонидан йиғилган 10 йиллик маълумотлар ўргатилган.

    Қуёш чақнашлари Ер атмосферасининг юқори қатламини фаоллаштириб, GPS сигналларининг бузилиши, сунъий йўлдошлар билан алоқа узилиши ва электр тармоқларида индуксияланган токлар сабабли кенг кўламли узилишларга олиб келиши мумкин. Уларни олдиндан аниқлаш эса мураккаб, чунки бу ҳодисалар миллионлаб километр нарида — Қуёшда бошланади, лекин атиги бир неча дақиқа ёки соат ичида Ерга етиб келади.

    “Замонавий жамиятимиз космик об-ҳавога жуда сезувчан технологияларга таянган. Қуёшдаги кучли фаоллик Ердаги сунъий йўлдошларимиз, GPS ва электр тармоқларимизга жиддий таҳдид солади. Surya каби СИ моделлари бизни бундай хавфлардан олдиндан огоҳлантириши мумкин”, деди NASA’нинг гелиофизика бўлими раҳбари Жозеф Уэстлейк.

    NASA олимларига кўра, бундай кучли қуёш чақнашлари Қуёш юзасидаги қорамтир доғлар — фаол ҳудудлар — атрофида юзага келади. Уларнинг сони Қуёшнинг 11 йиллик фаоллик циклининг чўққисига яқинлашгани сари ортиб боради.

    “Ер об-ҳавосини олдиндан айтиш учун метеорологиядан фойдаланганимиз каби, космик об-ҳаво башоратлари ҳам Қуёшдаги ҳодисаларнинг Ердаги технологияларга қандай таъсир қилишини олдиндан аниқлашга ёрдам беради”, дейди олим Спирос Касапис.

    Сунъий интеллектни исталган одам синаб кўрса бўлади. Ундан Hugging Face, GitHub ва IBM’нинг TerrTorch кутубхонаси орқали фойдаланса бўлади. Surya анъанавий СИ моделларидан фарқли ўлароқ, мавжуд бўлган юқори аниқликдаги узоқ муддатли Қуёш кузатув маълумотларига таянган ҳолда ишлаб чиқилган.

    “Биз Ерга иложи борича эрта огоҳлантириш беришни хоҳлаймиз. Surya ёрдамида космик хавфларга қарши ҳимояни сезиларли даражада кучайтириш мумкин”, деди олим Андрес Мунёс-Харамилло.

    23 август, 22:50   Изоҳ (0)   211
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #НАСА#сунъий интеллект#Қуёш#чақнаш#2 соат#прогноз

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.