• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Ишониш қийин: намоз ва намасте, мусича ва мўри, кўприк ва кўппак – кутилмаган қариндош сўзлар

    Одам еттинчи авлодида бегонага айланади деган гап бор. Чунки авлодлар кўпайиб, бир-биридан узоқлашиб боргани сари ўзаро қариндош-уруғлик ҳам билинмайдиган даражага етади. Бу ҳол сўзлар билан ҳам юз беради. Битта асосдан пайдо бўлган, бир илдиздан ўсиб чиққан сўзлар бора-бора бегоналашади, бир-биридан узоқ маъноларни ифодалай бошлайди. “Дарё” колумнисти Ориф Толиб бугун ана шундай сўзларнинг баъзиларини шарҳлайди.

    Намоз ва намасте

    Намоз сўзи ўзбекчага форсчадан кирган. Мусулмонлар кунига беш маҳал бажарадиган ибодатни англатади. Унинг арабчаси салот, ўзбекчаси юкунчдир.

    Намоз ўрта форс тилида ҳурмат кўрсатиш, эгилиш, дуо маъноларида қўлланган. Ислом дини Форс ерларида ҳам ёйилгач, бу қадимги сўз салотни ифодалаш учун ишлатила бошлаган.

    Ҳиндлар саломлашиш учун намасте сўзини ишлатади. Асли санкскритча – намас. Таъзим маъносига эга. Намасте сенга таъзим, сенга ҳурмат кўрсатаман деган маънодадир.

    Форсча намоз ва санскритча намас ўзакдош. Аммо намастели саломлашиш ёки бу сўзларнинг келиб чиқиш тарихи Ислом ибодатларига алоқадор эмас. Форс тилида салот сўзининг таржимаси сифатида шу атама танланган холос.

    Харита, карта ва картон

     
    Фото: Pixabay. Коллаж: Дарё

    Харита сўзи ўзбекчага араб тилидан ўзлашган. Унинг рус тили орқали кирган шакли ҳам бор – карта. Ҳар икки сўз объектларнинг шартли тасвирини англатади. Карта ўзбекчада бошқа маънога ҳам эга: ўйин қоғозлари дастаси ва улар воситасида бўладиган ўйин. Бу сўзнинг ўзбекчалашган шакли – қарта.

    Картон сўзи махсус ишланган қалин, қаттиқ қоғозни англатади.

    Бу сўзларнинг бари лотинча чарта сўзидан ҳосил бўлган. Унинг илдизи юнонча чартиага бориб тақалади. Чартиа эса чартēс сўзининг кичрайтириш-эркалаш шакли бўлиб, папирус қоғози, варақ деган маънони англатади.

    Эътибор берган бўлсангиз, бу сўзлар бир-биридан узоқлашиб кетган бўлса-да, ўзида дастлабки маъно зарраларини сақлаб қолган. Уларнинг ҳаммаси қоғоз, варақ маъноси билан маълум даражада боғланган.

    Кўпик, кўприк ва кўппак

     
    Фото: Pixabay. Коллаж: Дарё

    Бу уч сўзнинг қариндошлик белгилари биринчи бўғинда сақланиб қолган. Кўпик суюқликларда ҳосил бўладиган майда пуфакчалардир. Кўприк сув, чуқурлик ва шу кабилар устига қурилган йўлни англатади. Кўппак эса хашаки ит зоти.

    Гарчи бир-биридан умуман йироқ маъноларни ифодаласа-да, уларнинг илдизи бир. Кўпик ва кўприк сўзлари қадимги туркий тилда шишмоқ, кўтарилмоқ маъносини англатган кўпмоқ феълидан ҳосил бўлган. Бу феъл айни шу шаклда бугунги тилимизда ҳам ишлатилади: хамир кўпди.

    Кўпик ва кўприкнинг қариндошлигига ишониш осон. Лекин кўппак сўзи ўйлантириб қўяди. Туркий тиллар этимологик луғатига кўра, бу сўз кўп ўзагининг юмшоқ, дўмбоқ, кўпчиган, ҳурпайган, пахмоқ каби маъноларидан ўсиб чиққан. Кўппак сўзи қадимда юнги ўсган, ҳурпайган итни англатган.

    Олимлар фикрича, кўп сўзи дастлаб шиш, бўртиқ, дўнг, уюм, тўда каби маъноларни ифодалаган. Сон, миқдор жиҳатидан ортиқлик мазмунини кейинроқ олган.

    Вакуум ва вакант

     
    Фото: Pixabay. Коллаж: Дарё

    Вакуум сўзи лотинча ваcуус – бўшлиқ сўзидан. Атама сифатида идишга қамалган, босими атмосфера босимидан анча паст бўлган газнинг ҳолатини англатади:

    Вакуумда эритиш усулидан нозик буюмлар учун металлар ишлаб чиқаришда муваффақиятли фойдаланиш мумкин. (“Политехника луғати”)

    Вакуум сўзига асос бўлган ваcуус лотинча ваcаре – бўш бўлмоқ сўзига бориб тақалади. Бугунги тилда фаол ишлатиладиган ва бўш иш ўрнини англатадиган вакант, вакансия сўзлари ҳам ана шу сўздан ҳосил бўлган. Улар вакуум сўзи билан ўзакдош.

    Ҳамал, ҳаммол ва ҳомила

     
    Фото: Pixabay. Коллаж: Дарё

    Ҳамал келди – амал келди деган мақолни эшитган бўлсангиз керак. Ҳамал сўзи ўзбекчада бурж номини ёки шамсий йил ҳисоби бўйича биринчи ойни англатади. Ҳамал ойи 22 мартдан 21 апрелгача бўлган вақтни ўз ичига олади.

    Ўзбек тилининг этимологик луғатига кўра, ҳамал сўзи арабчада кўп маъноли ҳамала – олиб келди феълидан ҳосил бўлган ва қўзи маъносини англатади. Ўзбекчада бу маъносини тўла йўқотган.

    Ҳаммол ўзбекчада юк ташувчи, юкчи маъносида қўлланади. Ҳомила эса она қорнидаги болани – эмбрионни билдиради. Ҳар икки сўз худди ҳамал каби ҳамала феълидан ясалган.

    Бу уч сўз фарқли маъноларни англаца-да, уларни бир-бирига мажозан боғлаш мумкин. Ҳамал – айни деҳқончилик ишлари билан шуғулланиш, ерга уруғ қадаш мавсуми. Вақти келиб ер худди ҳомиладор аёл каби кўпайишади – ҳосил беради. Юк кўтариш маъносида эса ҳомила ва ҳаммол сўзларини бир ипга тизса бўлади. Ҳомиладор она боласини тўққиз ой қорнида кўтариб юради. Ҳаммол эса елкасига юк ортади.

    Блокнот, нота ва нотариус

     
    Фото: Pixabay. Коллаж: Дарё

    Блокнот ўзбекчага рус тилидан кирган, русчага француз тилидан. У ён дафтарчани билдиради.

    Нота мусиқада товушнинг шартли график белгисидир. У товушнинг ўзини ҳам, махсус белгилар билан ёзилган мусиқа асари матнини ҳам англатади.

    Нотариус эса юридик ҳужжатлар билан шуғулланувчи мутахассис.

    Бу уч сўз бир-биридан узоқ маъноларни англаца-да, уларнинг замирида ўзак маъно – ёзиш, қайд қилиш билан алоқа сақланиб қолган. Учала сўз лотинча нота – белги, нишон, қайд сўзидан ўсиб чиққан.

    Нота лотинча гносcере – билмоқ, танимоқ сўзига, у эса қадимги ҳинд-европа тилидаги гнō – билмоқ ўзагига бориб тақалади. Бу ўзакдан агност, гном, диагноз, диагностика, прогноз каби сўзлар ҳам ҳосил бўлган.

    Мусича, мўрча ва мўри

     
    Фото: Pixabay. Коллаж: Дарё

    Баҳром Бафоев “Кўҳна сўзлар тарихи” китобида ёзишича, бу уч сўзнинг ўзаги бир. Форс тилида мусича мўс сўзига -ча сифат даражасини ясовчи қўшимча қўшилиши билан ҳосил қилинган. Мўс қора рангли жониворни англатган. Мусича қорамтир рангдаги қуш демакдир.

    Мўрча сўзи ҳам шу шаклда ясалган. Мўрчадаги мўр мўс билан бир асосли, у ҳам қора рангни, қораликни ифодалайди. Мўрча қора рангли жонзот деган маънони англатади. У шеваларимизда чумоли, қумурсқа маъноларида қўлланади. Мўр-малахдай ёпирилди иборасидаги мўр ҳам чумолини англатади.

    Тилимиз сандиғидан жой олган мўри сўзи ҳам мўр асосидан ясалган. Мўри – ошхона, печка, ўчоқ ва шу кабиларнинг тутун чиқиб кетадиган йўли. Мўриларнинг ичи одатда қурум бўлиб, қоракуяга айланиб кетади. Унинг қора, қоралик маъносидаги сўздан ҳосил бўлгани мантиқий асосга эга.

    Юрт, юрак ва йўрға

     
    Фото: Pixabay. Коллаж: Дарё

    Маъноси бир-биридан тамоман фарқланадиган бу сўзларнинг илдизи бир сўзга – қадимги туркий тилдаги йўримоқ – ҳаракатланмоқ, юрмоқ феълига бориб тақалади. Юрт сўзи қадимги туркий тилда чодир, бошпана, қўниб ўтиладиган ер маъносини англатган. “Девону луғатит турк”да эса хароба ҳолидаги бино излари, қўрғон ва бошқалар деб изоҳланган.

    Ўзбек тилининг этимологик луғатига кўра, юрак сўзи ҳам йўримоқдан ҳосил бўлган. Туркий тиллар этимологик луғати эса бу маълумотни шубҳа остига олади. Бунга юрак сўзи эскилиги, Ўрхун-Энасой битикларида ҳам мавжудлигини асос қилиб келтиради. Бу сўз “Девону луғатит турк”да ҳам бор. Маҳмуд Кошғарий юраклиг, юракланди каби сўзларни ҳам келтиради. Бу сўзлар мардлик ва шижоат маъноларини ифодалаш учун ишлатилган.

    Юрак сўзи танадаги марказий аъзо, қалб, дил каби маъноларни англатишини биламиз. У қардош туркий тилларда бу маънолардан ташқари ичак-чавоқ, қорин, ошқозон, жигар, ўт пуфаги каби маъноларда ҳам қўлланади.

    Йўрға сўзи ўзбекчада майда қадам ташлаб, тез юрадиган деган маънода ишлатилади ва от ёки эшакнинг юришини ифодалайди. У жуда кўп туркий тилларда айни шу маънода ишлатилади.

    Чиройли кўзлар ва кирпи

     
    Фото: Pixabay. Коллаж: Дарё

    Типратикан шевада кирпи ва кирпитикан ҳам дейилади. Бу жонивор танасининг орқа ва ён томонлари тиканлар билан қопланган. Бирор хавф сезганда боши ва оёқларини йиғиб, ғужанак бўлиб олади, юм-юмалоқ тиканга айланади.

    Хўш, кирпи сўзи нимани англатади? Бу сутемизувчига нега кирпи деб ном берилган?

    Кирпи сўзи ҳам тикан маъносида. Сўз таркибидаги кир шунга далолат қилади. Тикан – ўсимликларнинг, шунингдек, баъзи ҳайвонларнинг ингичка учли, нинасимон аъзоси. Унинг энг асосий белгиси – инсон танасига осон кириши ва азоблаши.

    Хўш, чиройли кўзлар билан кирпининг нима алоқаси бор? Чиройли кўзнинг асосий белгиларидан бири узун киприклардир.

    Киприк сўзини Маҳмуд Кошғарий кирпик шаклида келтиради. Сўз дастлаб шундай кўринишда бўлган, кейинчалик фонетик ўзгаришга учраган. Ёғмур ёмғирга айлангани каби кирпик киприкка дўнган. Бу аъзо ҳам худди тиканга ўхшаш бўлгани учун унга кирпик деб ном берилган.

    Шеъриятда ёр киприги ошиқ юрагига тикандек санчилиши ташбеҳи ишлатилади. Демак, бу ўхшатиш шунчаки муқояса эмас, унинг луғавий асослари ҳам бор.

    11.09.2023, 15:20   Изоҳ (0)   23192
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Бир каллақанд, уч сўм пул” – фильмлардаги нодир сўзлар, уларнинг маъноси нима?

    24.05.2023, 21:55

    Тилимизни биламизми: “аммамнинг бузоғи”, “алифни таёқ дейди”, “елкамнинг чуқури кўрсин” – антиқа ибораларнинг маъноси нима?

    28.06.2023, 17:51

    Булар аслида русча эмас: рус тилига ўзлашган туркийча сўзлар

    19.07.2023, 10:45

    Тилимизни биламизми: қарич, қулоч, чақирим – қадимги ўлчов бирликлари бугунги ўлчовда нимага тенг?

    15.08.2023, 13:13

    Тасаввур қилиш қийин: булар аслида арабча сўзлар

    26.08.2023, 21:57

    Тилимизни биламизми: абитуриент, шпаргалка, имтиҳон – тренддаги сўзлар дастлаб қандай маънога эга бўлган?

    10.08.2023, 19:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.