• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Тилимизни биламизми: абитуриент, шпаргалка, имтиҳон – тренддаги сўзлар дастлаб қандай маънога эга бўлган?

    Шу кунларда юз минглаб ёшлар олий ўқув юртларига кириш учун имтиҳон топширяпти. Синов кунини кутаётганлар эса ҳалиям зўр бериб тайёргарлик кўряпти. Баъзилар кечани кеча, кундузни кундуз демай ўқиш-ўрганиш билан банд. “Дарё” колумнисти Ориф Толиб барча билимли абитуриентларга омад тилаган ҳолда, бугун энг кўп тилга олинаётган сўзларнинг келиб чиқиши, кечмиши ҳақида ҳикоя қилади.

    Абитуриент – кетадиган одам

    Фото: Pixabay

    Абитуриент сўзининг илдизи лотинча abituriens ёки abiturientis сўзига бориб тақалади. Маъноси – кетишга чоғланган киши. Abiturus сўзи эса кетиши керак бўлган киши маъносига эга. Изоҳли луғатга кўра, абитуриент ўзбек тилида ўрта мак­табни битираётган ўқувчини, олий ёки ўрта махсус ўқув юртига кириш учун даъвогарни англатади. Бироқ ҳозир сўз биринчи маъносида деярли қўлланмай қўйган. Абитуриент деганда ўқишга топширган ёки топширмоқчи бўлганлар тушунилади.

    Бу сўз бизга рус тилидан кирган. Рус тилига эса немис тилидан ўтган. Биз билган маънодаги абитуриент атамаси собиқ совет давлатлари ҳудудидагина қўлланади холос. XIX аср охирларида абитуриент деб ўрта маълумот ҳақидаги аттестатни олган ўқувчи тушунилган. Немис гимназияларида ўрта таълим гувоҳномасини олиш учун abiturienten ёки absolutorialexamen деб номланган имтиҳонлар ўтказилган.

    Сўздаги маъно эврилишини қаранг. Бир пайтлар кетмоқчи бўлган киши маъносидаги сўз ҳозир ўқув юртига кирмоқчи бўлган киши маъносини ташияпти.

    Шпаргалка йўргакланадими?

    Фото: Wikipedia

    Абитуриент ва талабалар тилида шпора шаклида қўлланадиган шпаргалка сўзининг илдизи юнонча sparganon – йўргак сўзига бориб тақалади. Бунда ҳам рамзий маъно борга ўхшайди. Муҳим маълумотлар ёзилган қоғозларни имтиҳон топширувчилар худди она боласини йўргаклагандай авайлаб-асрайди, биров тополмайдиган даражада яширишга уринади.

    Имтиҳон пайтида яширинча фойдаланиладиган қайдқоғозни англатувчи шпаргалка сўзи ўзбекчага русчадан ўзлашган. Русчага эса поляк тилидан. Полякча szpargal, szpargalka сўзи ёзиб ташланган, эски қоғозни билдирган.

    Карнайчидан бир пуф: имтиҳонда шпаргалкадан фойдаланиш тақиқланган, у билан қўлга тушсангиз, тест синовларидан четлатилишингиз мумкин.

    Имтиҳон ва тест – эгизак

    Фото: “И операцияси ва Шурикнинг бошқа саргузаштлари” фильмидан лавҳа

    Имтиҳон ва тест сўзларининг асл маъноси бир ҳил. Икки сўз ҳам синов, тажриба, ўрганиш маъноларига эга. Имтиҳон араб тилидан, тест эса инглиз тилидан кириб келган.

    Имтиҳон сўзи тилимиздан ўрин олганига бир неча юз йиллар бўлган. У Алишер Навоий даврида синаш, текшириш, тажрибадан ўтказиш маъноларида қўлланган:

    Имтиҳон учун буюрдиким, бир табақда ўт ва бирида ёқути аҳмар келтурдилар. (Алишер Навоий, “Тарихи анбиё ва ҳукамо”)

    Тест сўзи янги ўзлашмалардан. У ўтган асрнинг 90-йиллари охирида, юртимизда тест имтиҳон тизими жорий қилингач, истеъмолга кирди. 1981 йили нашр қилинган изоҳли луғатда тест сўзи йўқ.

    Бугун ўзбек тилида тест қисқа стандарт топшириқларни ва сўровномани ифодалайди. Уни синаш, тажриба қилиб кўриш маъносида ишлатиш ҳам учраб туради.

    Талаба – талаб қилувчи, студент – қаттиқ ишловчи

    Фото: Pixabay

    Олий ёки ўрта махсус билим юрти ўқувчиси талаба дейилади. Араб тилидан ўзлашган бу сўз тилимизда кўпдан бери бор. У аслиятда сўровчилар, талаб қи­лувчилар; ўқувчилар каби маъноларни англатади. Алишер Навоий бу сўзни шогирдлар, ўқувчилар маъносида қўллайди:

    Илм талабаси учун мадраса ҳам иҳдос қилди. (Алишер Навоий, “Насойимул муҳаббат”)

    Эски ўзбек тилида талаба маъносида унинг бироз ўзгарган шакли – толиб ва толиби илм сўзларидан кенг фойдаланилган. Толиби илм атамаси бугунги тилимизда ҳам бот-бот ишлатиб турилади. Толиб сўзи араб тилида изловчи; талаб қилув­чи, хоҳловчи; ўқувчи; тингловчи каби маъноларни англатади. Толиби илм илм талаб қилувчи, илм изловчи демакдир.

    Мустақиллик йилларида ўз ўрнини талабага бўшатиб берган студент сўзи дастлаб ҳозиргидан бошқа маънода қўлланган. Лотин тилида studens сўзи қаттиқ меҳнат қилувчи, берилиб ишловчи кишига нисбатан ишлатилган. Қадимги Римда ва ўрта асрларда илм билан шуғулланувчи ҳар қандай киши студент аталган. XII асрда университетлар пайдо бўлгач, студент атамаси унда ўқийдиган ва дарс берадиганларни англата бошлаган. Магистр, профессор каби илмий даражалар таъсис қилингач эса, бу ибора фақат талабаларга нисбатан қўллана бошлаган.

    Институт қизлар ўқийдиган жой бўлганми?

    Фото: Pixabay

    Институт олий ўқув юртини ёки илмий тадқиқот муассасасини билдиради. У мустақил ташкилот бўлиши ҳам, университет таркибида фаолият юритиши ҳам мумкин. Лотинча institutum – ташкилот, тузилма, одат сўзидан ҳосил бўлган. Сўз таркибидаги in – ичида, доирасида, statuo – қураман, ўрнатаман маъносига эга. Сўздаги st ўзаги қадимги ҳинд-европа тилларига бориб тақалади. Унинг маъноси бўлмоқ, турмоқдир. Конституция сўзи ҳам ана шу ўзакка бориб тақалади.

    Институт сўзи бизга русчадан ўзлашган. Рус тилига эса французчадан кирган. Рус тилида XIX аср бошидан илм маскани маъносида қўллана бошлаган. Россия империясида институт оқсуякларнинг қизлари ўқийдиган ёпиқ шаклдаги ўрта таълим даргоҳини ҳам билдирган.

    Ўрта Осиёда, жумладан, ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида институт ва университетлар вазифасини мадрасалар ўтаган.

    Университет – фанлар жамланган жой

    Фото: Pixabay

    Университет сўзининг илдизи лотинча universitas litterarum атамасига бориб тақалади. У барча фанлар жамланмаси деган маънони билдиради. Чунки университетлар юзага келган пайтда уларда ўша замонда маълум бўлган барча фанлар ўқитилган. Ҳозир ҳам университетлар кенг тармоқли экани билан ажралиб туради. Институтлар одатда битта йўналишда фаолият олиб борса, университетларда хилма-хил йўналишдаги факультетлар бўлади.

    Дастлабки университетлар Италиянинг Болонья (XI аср), Салерно (XII аср охирлари), Франциянинг Париж (1215), Монпелье (1289), Буюк Британиянинг Кембриж (1209), Оксфорд (XII асрнинг иккинчи ярми), Испаниянинг Саламанка (1218), Португалиянинг Лиссабон (1290) шаҳарларида пайдо бўлди. Булар иқтисодий жиҳатдан анча ривожланган, шаҳарлари кўп, савдо ва ҳунармандчилиги юқори даражада бўлган, маданият, фалсафа ва илм-фан тараққий этган мамлакатлар эди.

    Шарқдаги олий таълим даргоҳлари Европадан олдинроқ пайдо бўлган. Тунисдаги аз-Зайтун университетига 732 йили асос солинган. Машҳур тарихчи Ибн Халдун ана шу илм даргоҳи битирувчисидир. Марокашдаги Қаравиййин университети 859 йили ташкил топган. Мисрдаги дунёга машҳур ал-Азҳар университети эса 970 йилдан фаолиятини бошлаган. Миллий энциклопедияга кўра, Бухородаги “Форжак” мадрасаси Ўрта Осиёдаги дастлабки олий илм даргоҳларидандир. У Наршахийнинг «Бухоро тарихи» асарида айтиб ўтилган 937 йилги ёнғинда зарар кўрган. Ушбу мадрасага Ислом оламида машҳур фақиҳ Абу Ҳафс Кабийр Бухорий (767–832) асос солган. Шу боис у кўплаб манбаларда Абу Ҳафс мадрасаси деб ҳам аталган. Абу Ҳафс Кабир мадрасасида машҳур муҳаддис Имом Бухорий ҳам таълим олган.

    Мандат аслида “топшириқ” дегани

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Одатда имтиҳон жавоблари белгиланган, кутилган санадан кеч чиқади. Бу сўз ҳар йили август ойида абитуриентлар ва ота-оналар энг кўп қайтарган ибора бўлади.

    Мандат сўзи лотинча mandatum сўзидан олинган, топшириқ, буйруқ деган маънони англатади. Mandatum сўзи mandāre – қўлига бермоқ, топширмоқ сўзига, у эса manus – қўл, dare – бермоқ ўзагига бориб тақалади.

    Атама сифатида бирор шахснинг ваколатини, муайян фаолият ёки нарсага ҳуқуқини тасдиқловчи расмий ҳужжатни англатади:

    Депутатлик мандати. Қўлга мандат бермоқ.

    Талабанинг мандати эса олий ўқув юртида ўқиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатдир. Имтиҳонда йиғилган балл ўқишга киришга етишини тасдиқлаш мандатдир.

    10.08.2023, 19:45   Изоҳ (0)   19057
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тилимизни биламизми: Тинч океаннинг «Тинч океани»дан фарқи бор! Қулоқ ўрганган, лекин аслида хато иборалар

    09.05.2021, 14:29

    Тилимизни биламизми: дўппи кийган сўзлар – ғирт ўзбекча бўлиб кетган 15 та ўзлашма

    01.11.2022, 10:05

    Тилимизни биламизми: унутилган ўзбекча сўзлар – “намоз”, “беҳи”, “каптар”, “миллион” каби сўзларнинг туркийчаси нима?

    15.05.2023, 16:33

    Тилимизни биламизми: “аммамнинг бузоғи”, “алифни таёқ дейди”, “елкамнинг чуқури кўрсин” – антиқа ибораларнинг маъноси нима?

    28.06.2023, 17:51

    Булар аслида русча эмас: рус тилига ўзлашган туркийча сўзлар

    19.07.2023, 10:45

    Тилимизни биламизми: сумалак, ҳалим, сайил, сомса – бу сўзларнинг асл маъноси нима?

    22.03.2023, 00:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британия Арктикани “музлатиш” учун 13,4 млн доллар ажратди

    Дунё | 24 июн, 00:10

    Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги базаларига ҳужум қилди (видео)

    Дунё | 23 июн, 23:49

    “Дарё” дайжести: 23 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:36

    Трамп Эронга берилган зарбаларни танқид қилган конгрессменни ҳайдаб чиқаришга чақирди

    Дунё | 23 июн, 23:30

    CNN: Эрон ва Исроил ўртасидаги можаро икки йилгача чўзилиши мумкин

    Дунё | 23 июн, 23:20

    “Ҳақиқатга тўғри келмайди” – Сенат Танзила Норбоева номидан тарқалгани айтилган хабарларни рад этди

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:10

    Саидлазиз Саидкаримов Президент администрацияси Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:53

    Президент экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.