• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Нега олимлар фан доктори дейилади, ахир улар шифокор эмас-ку – “доктор” сўзининг қизиқ кечмиши

    Нега илмий иш қилганлар фан доктори дейилади? Уларнинг шифокорларга нима алоқаси бор? Нега фалсафа доктори деган илмий даража берилади? Тадқиқотчилар файласуф эмас-ку? “Дарё” колумнисти Ориф Толиб “Тилимизни биламизми?” рукнида “доктор” сўзининг қизиқарли тарихи ҳақида сўз юритади.

    Доктор аслида ким?

    Фото: Pixabay

    Ўқувчилик йилларимда фан доктори деган иборадан ҳайрон бўлардим, нега бундай аташади, ахир у ҳеч кимни даволамайди-ку? Лекин ўша пайтларда бу саволга жавоб топа олмаганман.

    Хўш, нега доктор дейилади? “Илмни даволайди-да, унга янги қон қуяди” дея мажоз ишлатиб, жавоб бериш мумкин. Бироқ бу шунчаки ўхшатиш, сўз ўйини холос.

    Бу сўзнинг этимологиясига кириб борсангиз, аслида шифокорлар доктор деган номни “эгаллаб олгани”, асл докторлар – илм одамлари, профессорлар экани ойдинлашади. Доктор сўзининг илдизи лотинча docere – ўқитмоқ сўзига бориб тақалади, доктор устоз, таълим берувчи деганидир.

    XIV асрда Европа университетларида илмий даража олган кишиларгина доктор деб аталган. Докторлик даражаси университетларда дарс ўтиш имконини берган.

    Инглиз тилида доктор сўзи узоқ замонлар илмий даражали кишини англатган, даволовчи мутахассис маъноси эса иккиламчи бўлган. XVIII асрдан бошлаб шифокорларга нисбатан доктор атамаси кенгроқ ишлатила бошлаган. Аммо бу бежиз эмас – шифокорлар ҳам ўз соҳасида докторлик даражасига эга бўлган. Доктор деб аташ шифокорга нисбатан ҳурматни ифодалаган, унинг илм эгаси эканини урғулаган.

    Бу сўз рус тилига XIV–XV асрларда ўзлашган ва олимни билдирган. Тиббиёт ходими маъносида эса ХIX асрдан қўллана бошлаган. Ўзбек тилига рус тили орқали кириб келган.

    Дунёнинг жуда кўп тилларида доктор сўзи товуш ўзгаришлари билан ишлатилади ва тиббиёт ходимини англатади. Фалсафа доктори, фан доктори каби иборалар ҳам жаҳоннинг турли тилларидан олинган.

    Нега файласуф бўлмаганлар ҳам фалсафа доктори бўлади?

    Фото: Pixabay

    Фалсафа доктори Европанинг кўпчилик давлатлари, АҚШ ва бошқа мамлакатларда бериладиган илмий даражадир. Ўзбекистонда ҳам олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг икки поғонали тизими йўлга қўйилган. Диссертация ёқлаган тадқиқотчилар фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларига эга бўлади.

    Хўш, нега фаннинг бошқа йўналишларида, дейлик, математика, физика, география ёки педагогика бўйича илмий иш қилган кишилар ҳам фалсафа доктори бўлади? Улар фалсафа билан шуғулланмайди ёки илмий ишида фалсафий қарашларни баён этмайди-ку?

    Ҳаммаси тарихга бориб тақалади. Ўрта аср Европа университетларида уч хил йўналишда – илоҳиёт, ҳуқуқ ва тиббиёт бўйича таълим берилган, илмий фаолият олиб борилган. Вақтлар ўтиши билан илоҳиёт бўйича докторлик даражасини олиш камайган, ҳуқуқ ва тиббиёт йўналишидаги илмий изланишлар кўпайган. Бу соҳалар тарихан фалсафа деб аталган. Ана шу ҳолат фалсафа доктори атамасида ўз изларини қолдирган.

    Дастлаб университетлар фалсафа доктори даражасини илмий соҳада мунтазам ва самарали фаолият юритиб, тенгдошларининг эътиборини қозонган кишиларга берган. Одатда бундай даражага ўрта ёшли кишилар эришган.

    “Доктор” ва “доцент” қариндошми?

    Расм: Pixabay

    Доктор сўзининг илдизи лотинчага бориб тақалишини айтдик. Лотинча dоcеō – ўқитаман, ўргатаман сўзи docere феълидан, у эса қадимги (прото) ҳинд-европа тилидаги дек – олмоқ, қабул қилмоқ ўзагидан ўсиб чиққан. Бу ўзакдан ҳосил бўлган сўзлар ўзбек тилида ҳам анчагина.

    Доцент, доктрина, документ, догма каби иборалар доктор сўзининг яқин қариндошларидир. Доцент ҳам доктор каби docere феълидан ясалган. Лотинча dоcеns (docentis) ўқитувчи, таълим берувчи демакдир.

    Доктрина лотинча доcтрина сўзидан, у эса лотинча доcтор – ўқитувчи, устоз сўзидан ҳосил бўлган. Доктор эса docere феълидан ясалганини биламиз. Доктрина ўзбекчада илмий ёки фалсафий таълимотни, асосий назарий ёки сиёсий нуқтайи назарни ифодалайди.

    Қадимги ҳинд-европа тилидаги дек ўзагидан ҳосил бўлган декан, декада, декабрь, даҳа, дециметр, децибел, декоратив, парадокс, синекдоха каби атамалар эса доктор сўзининг узоқ қариндошларидир.

    Фан доктори ва докторант: фарқи нимада?

    Фото: Pixabay

    Бу сўзларнинг фарқи жуда оддий: фалсафа доктори ёки фан доктори – диссертация ёқлаб, илмий унвонга эга бўлган тадқиқотчи. Таянч докторант ёки докторант эса докторлик диссертациясини ёзиш учун бирор илмий муассасада тадқиқот олиб бораётган мутахассисдир.

    Бу худди магистр ва магистрантнинг фарқига ўхшайди: магистрант – ҳали таълим олаётган, диссертация ёқламаган талаба. У диссертациясини ёқлаб бўлгач, магистрга айланади.

    Дипломант – олий ёки ўрта махсус ўқув юртини битириш дипломи устида ишлаётган талаба. Бу сўзни магистрант ёки докторантларга нисбатан ишлатиб бўлмайди, чунки улар диплом иши ёзмайди, диссертация ёзади ва уни ёқлайди.

    “Доктор”нинг ўзбекчаси борми?

    Фото: Pixabay

    Доктор сўзининг ғирт ўзбекча варианти бор – эмчи. Афсуски, тилимизда минг йилдан бери яшаб келган бу сўз ҳозир фойдаланишдан деярли чиқиб кетди. У олдин фаол қўлланганини “Оғриқ кўпайса, эмчи кўпаяр”, “Оғриқнинг тузалгиси келса, эмчи ўз оёғи билан келар” каби мақоллардан ҳам билса бўлади. Бугун эм ўзагидан ясалган эмдори, эмлама каби сўзларни ҳам ишлатмаймиз ҳисоб.

    Изоҳли луғат эмчи сўзини эмловчи табиб, врач, ҳамшира дея изоҳлаган. Ҳеч қурса, ҳамшира ўрнида шу сўздан фойдаланиш мумкин. Ҳамшира форсчадан ўзлашган, аслиятда бирга сут эмишган дегани, опа ёки сингилни англатади. Биз бу сўзни шифохонада ишловчи, ўрта тиббиёт маълумотига эга бўлган ходимни ифодалаш учун ишлатамиз. Лекин уни эркак кишига нисбатан қўллаб бўлмайди. Иложсиз ҳамшир деган сўз ясалади. Тагини суриштирсангиз, ўзбекчада бундай сўз йўқ. Ҳатто аслиятда – форсчада ҳам даволовчи маъносида бундай сўз ишлатилмайди. Менимча, русча медбрат ўрнида эмчи сўзини бемалол қўллаш мумкин.

    Ўзбекчада доктор сўзи ўрнида қадимда ҳаким, табиб атамалари ишлатилган. Қизиқ томони, арабча ҳакимнинг кечмиши докторга ўхшаш, у ҳам аслиятда билимли киши, табиб, файласуф каби маъноларга эга. Одатда ўткир табиблар ҳаким деб аталган. Подшоҳларни даволовчи мутахассислар ҳам ҳакимлар бўлган.

    Табиб сўзи эски тилимизда шифокорни англатган, аммо ҳозир тиббий ўқув юртида ўқимаган, беморларни анъаналар ва ҳаётий тажриба ёрдамида даволовчи кишига нисбатан қўлланади. “Девону луғатит турк”да табибнинг ўзбекча вариантлари бор – ўтачи, атасағун.

    Врач эса русчадан ўзлашган. Унинг тарихи анча қизиқ. Мутахассислар бу сўзни врать – гапирмоқ, алдамоқ, аврамоқ феълига боғлайди. Қадимда бу сўзда ҳозиргидай салбий маъно бўёғи бўлмаган. Врач куф-суфлар, афсунлар билан касалликни ҳайдовчи, авроқчи маъносини ифодалаган. Кейинчалик унинг мазмуни ўзгарган ва олий маълумотли тиббиёт ходимини англата бошлаган. Ўзбек тилига шу мазмуни билан ўтган.

    Арабча ва форсча сўзлар қоришмасидан ҳосил бўлган шифокор эса нисбатан янги ўзлашмалардан, у ҳозирги тилимизда умуман даволовчи маъносида ҳам, доктор ва врач маъносида ҳам ишлатилади.

    05.08.2024, 08:15   Изоҳ (0)   38665
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Сўз#Маъно#Сўз маъноси#Этимология#Қизиқарли#Колумнистика#Тил#Ўзбек тили#Луғат бойлиги#Ўзлашмалар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тилимизни биламизми: дўппи кийган сўзлар – ғирт ўзбекча бўлиб кетган 15 та ўзлашма

    01.11.2022, 10:05

    Кимнинг хаёлига келибди дейсиз: Гибралтар, Сидней, Анталия — асли одамларнинг исми бўлган жой номлари

    16.10.2023, 20:15

    Казо-казолар ва ҳоказолар: маъноси кескин ўзгариб кетган 10 та сўз

    23.10.2023, 20:35

    Тасаввур қилиш қийин: булар аслида юнонча сўзлар

    24.11.2023, 15:08

    Сўзга айланган савдо белгилари – ғаройиб кечмишга эга 10 та сўз

    03.01.2024, 09:55

    Ўзбек тилидаги африкалик сўзлар: уларнинг ранг-рўйи қандай? 

    12.01.2024, 11:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британия Арктикани “музлатиш” учун 13,4 млн доллар ажратди

    Дунё | 24 июн, 00:10

    Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги базаларига ҳужум қилди (видео)

    Дунё | 23 июн, 23:49

    “Дарё” дайжести: 23 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:36

    Трамп Эронга берилган зарбаларни танқид қилган конгрессменни ҳайдаб чиқаришга чақирди

    Дунё | 23 июн, 23:30

    CNN: Эрон ва Исроил ўртасидаги можаро икки йилгача чўзилиши мумкин

    Дунё | 23 июн, 23:20

    “Ҳақиқатга тўғри келмайди” – Сенат Танзила Норбоева номидан тарқалгани айтилган хабарларни рад этди

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:10

    Саидлазиз Саидкаримов Президент администрацияси Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:53

    Президент экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.