• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Турон қаер, Туркистон-чи? Марказий Осиёми ё Ўрта Осиё: географик атамалар маъносини биласизми?

    Китоблар, оммавий ахборот воситалари, турли маълумот манбаларида учрайдиган жой номлари баъзан бизни чалғитади, иккилантириб қўяди. Масалан, Марказий Осиёми ёки Ўрта Осиё? Қай бирини ишлатиш керак? Уларнинг фарқи нимада? “Дарё” колумнисти Ориф Толиб ушбу мақоласида шу каби жой номларига эътибор қаратади.

    Олд Осиё қаер, Кичик Осиё-чи?

    Турли китоблар ва ўқув қўлланмаларида бу икки атамага кўзингиз тушгандир. Олд Осиё деганда Осиё қитъасининг ғарбий ва жануби-ғарбий қисми, яъни Ғарбий Осиё тушунилади. Бу минтақага табиий жиҳатдан Кичик Осиё, Арабистон, Синай яримороллари ҳамда уларга ёндош орол ва ҳудудлар киритилади.

    Олд Осиё атамаси ўзбекчага русчадан ўгирилган. Рус тилига эса немисча Вордерасиэн атамасининг таржимаси сифатида ўзлашган. Замонавий адабиётларда кўпроқ Ғарбий Осиё атамаси ишлатилади.

    Ғарбий Осиёда БМТга аъзо 20 мамлакат тўлиқ ёки қисман жойлашган, уларнинг 13 таси араб давлати. Минтақанинг аҳоли сони бўйича йирик давлатлари: Эрон, Туркия, Ироқ, Саудия Арабистони ва Яман.

    Кичик Осиё эса замонавий Туркиянинг асосий қисмини ташкил этадиган минтақадир. Шу номдаги яриморол Қора, Мармар, Эгей ва Ўрта денгизлар ҳамда уларни бирлаштириб турган бўғозлар билан чегараланган. Кичик Осиёнинг бошқа бир номи – Онадўли. Турклар Анадолу деб атайдилар.

    Кичик Осиё ёки Онадўли бугун Туркиянинг Осиё қисмини англатади.

    Яқин Шарқ ва Ўрта Шарқ: фарқи нимада?

    Яқин Шарқ ва Ўрта Шарқ атамалари турли даврларда турлича ҳудудларни англатган.

    Ўрта Шарқ атамасини илк бор 1850 йилларда Ҳиндистондаги Британия маъмурияти қўллаган. 1902 йили америкалик олим Альфред Маҳан бу атамани “Арабистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳудуд” маъносида ишлатади ва унинг оммалашишига замин яратади.

    Яқин Шарқ атамаси ҳам инглизчада ХIX асрда пайдо бўлган. Ғарб тадқиқотчилари Шарқни уч қисмга бўлган: Яқин, Ўрта ва Узоқ Шарқ. Яқин Шарқ Усмонлилар султонлиги ва Болқонни, Ўрта Шарқ эса Форс кўрфази ва Жануби-шарқий Осиё ўртасидаги ҳудудни қамраган. Узоқ Шарқ атамаси Тинч океанига туташ Осиё мамлакатлари учун ишлатилган.

    Иккинчи жаҳон уруши арафасида буюк британиялик ҳарбийлар Ўрта Шарқ атамасини Яқин ва Ўрта Шарқнинг биргаликдаги ҳудуди учун қўллай бошлади. Кейинчалик бу оммалашди.

    Усмонли султонлиги қулагач, инглиз тилида Яқин Шарқ бирикмаси деярли қўлланмай қўйди, Ўрта Шарқ эса ҳудуддаги мусулмон ўлкаларни ифодалаш учун ишлатила бошлади.

    Ундан кейинги даврларда бу икки атама турлича ҳудудларни билдирди ва чалкашликларга сабаб бўлди.

    Ўзбек тилида асосан Яқин Шарқ атамаси қўлланиб келди. Бунга эса собиқ Иттифоқ давридаги асосий мулоқот тили – рус тилининг тутуми сабаб бўлди. Чунки русчада асосан Ближний Восток – Яқин Шарқ атамаси ишлатилган. Бунда Осиёнинг ғарбий ва жануби-ғарбий, Африканинг шимоли-шарқий қисмидаги ҳудудлар тушунилган. Рус ва ўзбек тилларида ҳам Ўрта Шарқ бирикмаси қўлланган ўринлар бор, лекин жуда кам. Баъзан Яқин ва Ўрта Шарқ шаклидаги вариант ҳам учраб қолади.

    Миллий энциклопедияга кўра, Ўрта Шарқ – Жануби-ғарбий Осиёнинг Покистон ва Туркия оралиғидаги қисмининг шартли номи.

    Бугун инглиз тилида Яқин Шарқ ва Ўрта Шарқ атамалари синоним сифатида ишлатилади.

    Атамалар икки хиллиги бошқа тилларда ҳам кузатилади. Ольмон тилида ҳар икки атама қўлланади, Ўрта Шарқ кўпроқ инглизчадан таржима қилинган матнларда учрайди. Болгар, поляк, хорват каби славян тилларида асосан Яқин Шарқ, француз, швед, испан, юнон ва италян каби Европа тилларида эса Ўрта Шарқ кўпроқ ишлатилади. Минтақадаги мамлакатлар тилларида, жумладан, араб, форс, турк ва иброний каби тилларда ҳам Ўрта Шарқ атамаси афзал кўрилади.

    Эътиборли жиҳати: Яқин Шарқ атамасини ҳам, Ўрта Шарқ атамасини ҳам европаликлар истеъмолга киритган ва бунда минтақанинг Европага нисбатан жойлашувини назарда тутган.

    Болқон ва Форс кўрфази мамлакатлари

    Сиёсий хабарларни ўқиган-эшитганда бу сўзларга дуч келган бўлсангиз керак. Хўш, улар айнан қайси ҳудудларни билдиради?

    Болқон давлатлари деганда Болқон яриморолидаги мамлакатлар тушунилади. Болқон яримороли Жануби-шарқий Европада. Асосан тоғли ҳудудлардан иборат. Болқон яриморолида Альбания, Босния ва Герцеговина, Болгария, Греция, Черногория, Шимолий Македония каби давлатлар жойлашган. Сербия, Словения, Туркия, Хорватия, Руминия каби мамлакатлар эса Болқон яриморолидан қисман ер олган. Баъзан Руминия тўлиқ шаклда Болқон яримороли таркибида деб талқин қилинади.

    Форс кўрфази ёки Форс қўлтиғи – Ҳинд океанида жойлашган, Эрон ва Саудия Арабистони қирғоқлари орасидаги кўрфаздир. Уммон, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Қатар, Баҳрайн, Кувайт, Ироқ ва Эрон кўрфазнинг қирғоқбўйи мамлакатларидир.

    Қўлтиқ дунёнинг жуда кўп тилларида Форс кўрфази деб юритилади. Араб мамлакатлари уни Араб кўрфази деб атайди, бу ном бошқа тилларга ҳам кўчиб ўтган. Турклар эса унга Басра кўрфази деб ном берганлар.

    Турон ва Туркистон

    Турон атамаси турли манбаларда турлича талқин қилинган. Миллий энциклопедияга кўра, тур элати дастлаб “Авесто”да тилга олинган. Кейинчалик турлар Марказий Осиё дашт ва тоғ ерларида яшовчи чорвадор аҳоли деб тушунилган. Баъзи олимлар бу атама сак-массагетларнинг дастлабки номи деб ҳисоблаган. Сак ва массагетларга оид тарихий ёдгорликлар турли ҳудудлардан топилгани инобатга олинса, Турон атамаси Ўрта Осиёдан кенгроқ ҳудудни англатади.

    Баъзи тарихчи ва ўлкашунослар Турон турклар, туркий қабилаларнинг юрти деган маънони билдирганини, кейинчалик “Туркистон” тушунчасига айланганини таъкидлайди.

    Айрим тадқиқотчилар фикрича, 565 йили Сўғдни Турк хоқонлиги эгаллагач, турлар юрти маъносидаги Турон турклар юрти Туркистон маъносида қўллана бошлаган.

    Марказий Осиёни ифодаловчи Туркистон атамаси VI–VII аср ёзма манбаларида акс этган.

    Турон ва Туркистон атамалари ўрта аср адабиётларида бирдай ишлатилаверган.

    Амир Темурнинг “Бизким, малики Турон, амири Туркистонмиз! Бизким, миллатларнинг энг қадими ва улуғи – Туркнинг бош бўғинимиз!” деган сўзлари машҳур.

    Миллий энциклопедияга кўра, ХIX аср ўрталаридаги Туркистонни шартли уч қисмга бўлиш мумкин:

    Ғарбий Туркистон – ҳозирги Қозоғистоннинг жанубий қисми, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ҳудудлари. Шарқий Туркистон – Шинжон-Уйғур мухтор райони. Афғон Туркистони – Афғонистоннинг шимолий қисми.

    Россия империяси Ғарбий Туркистон ҳудудини босиб олгач, унинг ўрнида Туркистон генерал-губернаторлигини тузади. Тарихчи Шамсиддин Камолиддиннинг ёзишича, кейинчалик ҳокимиятни эгаллаган болшевиклар мустақил Туркистонни қайта тиклаш ғояси туғилишидан хавфсираб 1924–1925 йилларда шошилинч суратда “Туркистон халқларининг миллий-давлат чегараланиши” деб аталмиш тадбирни ўтказган. Натижада ўша пайтда сиёсий аҳамият касб этган Туркистон атамаси сунъий равишда истеъмолдан чиқарилиб, ўрнига расман Ўрта Осиё географик атамаси жорий қилинган.

    Чиндан ҳам ягона Туркистон жадидлар ҳаракатининг ғояларидан эди, Туркистон мухториятининг тузилиши ана шу ғоя йўлидаги катта бир қадам бўлган. Советлар мухторият билан бирга миллий давлатчилик ғояларига ҳам зарба берган.

    Ўрта Осиёми ёки Марказий Осиё?

    Турли адабиётларда, оммавий ахборот воситаларида бу икки атамага тез-тез дуч келамиз. Хўш, уларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари нимада? Ўрта Осиё атамаси нега кам қўлланяпти?

    Манбаларга кўра, Ўрта Осиё ва Марказий Осиё атамалари замонавий география фани асосчиларидан бири, немис географи Фридрих Ҳумболт асарлари таъсирида юзага келган.

    Ўрта Осиё атамасининг оммалашишига совет ҳокимияти ўтказган миллий-ҳудудий чегараланиш туртки берди. Ўрта Осиё иқтисодий райони тузилиб, унга Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистоннинг жанубий ҳудудлари киритилди. Қозоғистон алоҳида иқтисодий район саналгани боис Ўрта Осиё ва Қозоғистон бирикмаси кенг қўлланди. Шундай қилиб, Ўрта Осиё дейилганда минтақадаги тўрт мамлакат тушуниладиган бўлди.

    Марказий Осиё атамаси турли ёндашувларга кўра турлича ҳудудларни англатади. Масалан, UNESCO талқинига кўра, Монголия, шимоли-ғарбий Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Россиянинг Осиё қисмидаги шарқий ҳудудлар, Афғонистон, Ҳиндистоннинг шимоли-ғарби, Покистоннинг шарқий қисмлари, Эроннинг шимоли-шарқий қисмлари Марказий Осиёни ташкил этади.

    Машҳур “Britannica” энциклопедияси эса Ўрта Осиё ва Марказий Осиё атамаларини бир хил маънода шарҳлайди: уларни Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистондан иборат ҳудуд ҳисоблайди.

    1992 йили Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ўрта Осиё ва Қозоғистон атамаси ўрнига Марказий Осиё атамасини ишлатишни илгари суради. Чунки бу атамада бешала республика ҳам ифодаланар эди. 1993 йили Тошкентда ўтган саммитда ушбу таклиф маъқулланади. Шундан буён Марказий Осиё атамаси кенг қўллана бошлайди. Ҳозир оммавий ахборот воситаларида, сиёсатчилар нутқларида, халқаро минтақашуносликда Марказий Осиё беш мамлакатни ифодалаш учун ишлатилади. География илмида эса худди UNESCO талқини каби кенгроқ ҳудуд назарда тутилади.

    Чалкашликнинг олдини олиш учун тадқиқотчилар кенг маънодаги Марказий Осиё атамаси ўрнида Ички Осиё (Inner Asia) атамасини қўллашни таклиф қиляпти. Аммо бу атаманинг ҳам турли талқинлари бор.

    Кавказорти қаерда?

    Китоб ва қўлланмаларда Кавказорти, Кавказорти мамлакатлари каби иборалар тез-тез учрайди.

    Кавказ Европа ва Осиё қитъалари чегарасидаги минтақадир. Кавказорти эса Кавказнинг Катта Кавказ тизмасидан жанубдаги қисми. Бу ҳудудда Озарбайжон, Арманистон ва Грузия жойлашган. Кавказорти мамлакатлари деганда айни шу давлатлар тушунилади.

    Кавказорти топоними ўрнида Жанубий Кавказ, Транскавказия каби атамалар ҳам ишлатилади.

    13 январ, 19:45   Изоҳ (0)   21532
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Турон#Туркистон#Кичик Осиё#Яқин Шарқ#Кавказорти#Форс кўрфази

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент шаҳрида жадвал асосида сув ўчирилиши режалаштирилмоқда

    08.04.2018, 15:26

    Тошкентда 1 апрелдан совуқ сув ўчирилиши бошланади

    01.04.2019, 19:28

    Афғонистонда туркий халқлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қуролли гуруҳ ташкил топди

    01.07.2022, 05:38

    Кобейжинг карталар ўзи нима? — Ўзбекистонда улар учун шартлар, талаблар, нархлар

    15.07.2022, 22:12

    Ўзбекистонда июль ойидаги энг қулай автокредитлар маълум бўлди

    19.07.2022, 19:24

    2,8 фоиздан 5,7 фоизгача: Ўзбекистон банкларида таклиф этилаётган доллардаги омонатлар ҳақида

    21.09.2022, 22:59

    «Ўзбекнефтгаз»: Республиканинг турли ҳудудларида жойлашган 224 та объект очиқ савдоларда хусусий мулкка сотишга тайёрланмоқда

    20.01.2023, 20:05

    “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги 95 та кўчмас мулк “E-auksion” электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди 

    01.03.2023, 13:16

    Тошкентда жадвал бўйича совуқ сув ўчирилади

    28.04.2023, 14:45

    Тошкентнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти ўчирилади

    20.05.2023, 10:50

    Тошкентнинг 8 та туманидаги айрим жойлар беш кунга иссиқ сувдан узилади

    09.09.2023, 15:25

    “Жасадлар чириб кетиши учун хлор сепишган”. Ўзбек халқи асл ўғлонларидан жудо бўлган тун ҳақида

    04.10.2023, 19:08

    “Мукофот муносиб эгасига берилди” — Азамат Зиё Ўзбекистон президенти Туркия олий нишони билан тақдирлангани ҳақида

    10.06.2024, 17:11

    5 сентябрдан 3 октябргача Тошкентда совуқ сув навбатма-навбат вақтинча ўчирилади

    22.08.2024, 18:59

    Ўзбекистондаги айрим БСК шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди

    15.11.2024, 19:53

    Ўқувчилар ўртасида киберспорт, дрон ва робототехника, келажак ўйинлари бўйича танловлар ўтказилади

    19.11.2024, 19:08

    Ўзбекистондаги 208 та туман ва шаҳарларда “Жадидлар изидан” тўгараклари фаолияти йўлга қўйилди

    30.11.2024, 15:50

    Тошкент вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Эркин Муҳитдинов Экология вазирлигида иш бошлади

    02.12.2024, 19:36

    Тошкентнинг икки туманида “свет” вақтинча ўчирилади

    03.12.2024, 17:48

    Янги йил муносабати билан Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати чекланди

    11.12.2024, 15:59

    McDonald’s’да идиш ювган актёр, Россияда уй қурган хонанда: Мусофирликни бошдан кечирган ўзбек шоу-бизнес вакиллари (фото)

    2 январ, 14:35

    Tashkent City боғида автомобиллар ҳаракати 15 кунга чекланади

    25.12.2024, 19:20

    КҲАЙнинг Махтумқули кўчаси билан кесишмасидаги қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилади

    27.12.2024, 19:35

    Шубҳали тендер: Халқ банки 625 млн сўмлик тендерда ғирромлик қилган бўлиши мумкин

    30.12.2024, 18:18

    “Марказий Осиё — АҚШ манфаатларининг калит ҳудуди”. Трамп минтақага қандай эътибор қаратади?

    31.12.2024, 18:03

    Тошкент, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди

    11 январ, 14:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ракета зарбаларидан Исроилдаги турар жойлар вайрон бўлди (фото)

    Дунё | 15 июн, 15:41

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:55

    Тошкентда Dynamic Tower қурилиши мумкин

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:13

    Агуэро: “Роналду Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини телевизорда кўраяпти”

    Спорт | 15 июн, 14:00

    Мисрдан гепатит C га қарши дори воситалари учинчи партияси Ўзбекистонга етиб келди

    Ўзбекистон | 15 июн, 12:52

    “Ливерпуль” икки ҳужумчисини 105 млн еврога пулламоқчи

    Спорт | 15 июн, 12:37
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.