• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тилимизни биламизми: унутилган ўзбекча сўзлар – “намоз”, “беҳи”, “каптар”, “миллион” каби сўзларнинг туркийчаси нима?

    Тил мунтазам ривожланишда, ўзгаришда. Вақт ўтгани сари унга янги сўзлар қўшилади, баъзи сўзлар фойдаланишдан чиқиб кетади. Бу жараёнда баъзан асл сўзлар бой берилиб, тил қашшоқлашиши, улар англатган маъно-мазмунни ифодалаш қийин бўлиб қолиши, баъзан эса четдан кирган сўзлар уларнинг ўрнини эгаллаб олиши мумкин. “Дарё” колумнисти Ориф Толиб бир пайтлар тилимизда ишлатилган, кейинчалик китоблар қаърида қолиб кетган баъзи сўзлар ҳақида мушоҳада юритади.

    Намоз – юкунч

    Бу сўзга илк бор “Қисаси Рабғузий”да дуч келган эдим. Кейин бошқа манбаларда, жумладан, “Девону луғатит турк”да учратдим.

    Мусулмонлар кунига беш маҳал бажарадиган ибодат бугунги тилимизда намоз дейилади. Намоз форсчадан олинган, аслиятда ҳам айни шу мазмунда. Арабчаси – салот.

    Ислом дини туркий қавмлар яшаган ҳудудларга кириб келганида, хусусан, VII-VIII асрларда туркий тил жуда қувватли эди. У янги тушунчаларга тезда от қўйиб оларди. Намоз билан ҳам шундай бўлди. Уни юкунч деб атадилар. “Девону луғатит турк”да юкунч намоз маъносида шарҳланган ва у билан боғлиқ мисоллар бир неча ўринларда келтирилган:

    Қул Тангрика юкунди – банда Тангри таолога ибодат қилди.

    Тангрика юкунч юкунди – Тангри таолога юкунди, намоз ўқиди.

    Ўл юкунч этти – у намоз ўқиди.

    Юкунч юкунди ибораси бош эгди, бўйин сунди маъноларида ҳам ишлатилган. Масалан, “Ўл бекга юкунч юкунди” жумласи у бекка бош эгди маъносида. Бу ерда ибодат мазмуни йўқ.

    Юкунмоқ сўзининг ибодат қилмоқ маъноси XV асрдаёқ йўқолиб улгурган. Чунки Навоий асарларида ҳам юкунмоқ эгилмоқ, ҳурмат юзасидан таъзим қилмоқ маъноларида келади.

    Беҳи – айва

    Беҳи форс тилидан кирган. Аслиятда беҳ – яхши, ёқимли сўзидан ҳосил бўлган, ҳидли, ёқимли ҳидли мева маъносига эга. Изофа орқали янги маъно касб этиб, олмалар туркумига кирувчи хушбўй мевани англатишни бошлаган. Ўзбекчада раънодошлар оиласига мансуб мевали дарахт ва унинг ёқимли исли мевасини билдиради.

    Беҳи сўзи тилимизга XIV–XV асрларда кириб келган. Бундан олдин туркий халқлар бу мевани айва, авя деб атаган. Маҳмуд Кошғарий “Ачиғ авя тишиғ қаматти” жумласини “Нордон беҳи тишни қамаштирди” деб изоҳлайди. Айва сўзи тилимизни Навоий давридаёқ тарк этиб улгурган. Чунки шоир асарларида ундан фойдаланмаган, форсча беҳи сўзини ишлатган.

    Ҳозир турк, қозоқ, қирғиз, озарбайжон, чуваш, ёқут каби туркий тилларда, украин, рус, беларус каби славян тилларида айва сўзи ишлатилади ва беҳи маъносини англатади.

    Каптар – кўкарчин

    Каптар сўзи – кабутарнинг товуш ўзгаришига учраган шакли. Манбаларга кўра, ўзбек тилида кабутар сўзи дастлаб XIV аср Хоразм ёзма манбаларида ва Навоий асарларида қўлланган. У форс тилидан ўзлашган, ўзаги – кабуд сўзи кўк рангни англатади.

    Қадимги туркий тилда бу қуш кўгурчгун деб аталган. Кейинчалик кўкарчин, кўкбарчин шакллари пайдо бўлган. Бу сўз Навоий асарларида учрамади. Демак, у тилимизни жуда эрта тарк этган.

    Кўкарчин сўзи ҳозир турк, татар, озарбайжон, бошқирд тилларида турли товуш ўзгаришлари билан ишлатилади. Қирғиз, қозоқ, туркман тилларида ҳам каптар, ҳам кўкарчин вариантларидан фойдаланилади. Ўзбек, уйғур, қорақалпоқ тилларида эса форсча каптар афзал кўрилган.

    Ўзбек тилида бу сўз Кўкарчин исмида сақланиб қолган. Бироқ бу ном бугун урфда эмас. Баъзан адабий асарларда, кўпроқ шеъриятда кўкарчин сўзи учраб қолади. Лекин бу ўқувчини кўпинча луғат ва манба қидиришга мажбур қилади. Чунки унинг маъноси бугунги китобхонга таниш эмас.

    -чин қўшимчали бошқа қуш номи – лочин бугунги тилимизда ҳам ишлатилади.

    Эътибор берган бўлсангиз, форсчада ҳам, ўзбекчада ҳам сўзнинг ўзагида кўк маъноси ифодаланган. Қизиқ томони, русча голуб сўзининг илдизи ҳам шу маънога эга.

    Миллион – туман юз

    Қадимги туркий тилда сонлар соф туркийча бўлган. Кейинчалик жуда катта сонларни, жумладан, миллион ва миллиардни билдирувчи сўзлар бошқа тиллардан кириб келган. Лекин бундан минг йил олдин ҳам туркий тилда миллионни ифодалаш мумкин бўлган.

    Эски ўзбек тилида туман сўзи ўн мингни билдирган. “Девону луғатит турк”да туман минг сўзи минг-минг, минг туман, минг марта минг, бир миллион деб изоҳланган. Туман минг ярмақ сўзи эса бир миллион танга деб шарҳланган. Росмана ҳисобласангиз, туман минг сони ўн миллион экани ойдинлашади. Тўппа-тўғри бир миллион бўлиши учун туман юз дейиш керак. Шундай бўлса-да, бир нарса аниқ: IX–Х ва ундан олдинги асрларда ҳам туркийлар миллион даражасида ҳисоб-китоб қила олган.

    Бобур Ҳиндистоннинг моддий бойликлари кўплигини, катта миқдорни англатувчи сонлари борлиги ҳам шундан далолат эканини таъкидлайди: “Яна ҳинд эли ададни ҳам хўб тайин қилибтурлар: юз мингни лак дерлар, юз лакни курур дерлар. Юз курурни арб дерлар. Юз арбни карб, юз карбни нил, юз нилни падам, юз падамни сонг. Бу ададларнинг тайини Ҳиндустон молининг кўплугининг далилидур”.

    Лакдан наридагиларини ҳисоблаш учун калкулятор ахтариб қоласиз. Юз лак, яъни курур бугунги ифодада ўн миллион бўлар экан. Демак, у туман мингга тенг.

    “Бобурнома”даги маълумотга асосланилса, лак сўзи бизга ҳинд тилидан кирган. Лакдан катта сонлар эски ўзбек тилига ўтмаган. Балки, эҳтиёж бўлмагандир.

    Лак сўзи Бобурдан олдин яшаган адиблар ижодида ҳам учрайди. Алишер Навоий бир миллионни ўн лак сўзи билан ифода этган. Бадиий адабиётда учрайдиган лак-лак сўзи миллионлаб, миллиардлаб маъносини беради. Агар уни юз мингта юз минг деб тушунилса, ўн миллиардга тўғри келади.

    Лак юз минг бўлгани сабабли икки юз минг, беш юз минг каби сонлар икки лак, беш лак сифатида берилган. Юз минг баъзида ўн туман ҳам дейилган. Ўн туман – бир лак. Алихўжа – Хўжаали услубида. Демак, қадимги тилимизда катта сонларни ифодалаш бирмунча осон ва имконлироқ бўлган.

    Демак, туркий тилда:

    Ўн миллиард – лак-лак.

    Ўн миллион – туман минг ёки ўн лак.

    Бир миллион – туман юз.

    Юз минг – бир лак ёки ўн туман.

    Ўн минг – туман.

    Кактус – қуманжир

    Кактус сўзи юнонча кактос сўзидан. У аслиятда тиканли ёввойи ўсимлик – қушқўнмасни англатган. Кактус атамасини фанда илк бор 1737 йили биолог олим Карл Лен ишлатган. У бу ном билан барча ўткир тиканли ўсимликларни назарда тутган.

    Кактус – иссиқ мамлакатларда ўсадиган, этдор пояли, тўп-тўп тиканаклардан иборат баргли ўсимлик. Гарчи олис юртларда ўсса-да, биз учун бегона эмас. Унинг ўзбекча номи бор – қуманжир. Ҳа, ҳайрон бўлманг, изоҳли луғат ҳам, русча-ўзбекча луғат ҳам бунга гувоҳлик беради. Ишлатмаганимиз учун бегоналашган холос.

    Бироқ савол туғилиши мумкин: нега қуманжир? Кактус билан анжирнинг нима алоқаси бор? Нимага анжирга қиёсланган?

    Миср арабчасида биз билган анжир ҳам, кактус меваси ҳам ат-тийн, яъни анжир деб аталади. Кактуснинг анжирга ўхшаш меваси мева-сабзавот дўконларида, одамлар етаклаб юрадиган арава-расталарда сотилади. Демак, мевасининг ташқи тузилиши сабаб кактусга ҳам анжир номи берилган.

    Википедия маълумотларига кўра, турклар кактус мевасини эшаканжир, ҳинд анжири, фаранг анжири, фаранг емиши, тиканли анжир, қайнанатили дейишаркан. Эшаканжир деган сўзни ўқиб, ёзда аччиқ бўладиган, қишгача туриб, кейин таъм кирадиган олма халқ тилида эшаколма дейилиши ёдимга тушди.

    Бу мевани Туркияда ҳам топиш мумкин. У Оқденгизда табиий усулда етиштирилади. Ғарбий ва Жанубий Онадўлида ҳам учрайди. Қуманжир тотли ва сувли бўлади.

    Сўзи истеъмолда бўлганидан бу мева олдин бизнинг ўлкаларда ҳам етиштирилган ва ейилган деган хулосага келиш мумкин. Кактус асосан қумли, қурғоқчил жойларда ўсгани учун анжир сўзига қум сўзи қўшилгани эҳтимоли катта. Меваси сабаб ўсимлик ҳам шундай ном олган. Худди олма мевасининг дарахтини ҳам олма деганимиз каби.

    Ҳамён – ёнчиқ

    Ҳамён форсчадан ўзлашган. Аслиятда пул солинадиган халтача; пул қопчиғи деган маънони англатади. Ўзбекчада кармон ва чўнтак маъносида ишлатилади. Унинг синоними кармон сўзи аслида ўзбекча экани ҳақида олдинроқ айтган эдим. Ҳамённинг унутилган бошқа бир ўзбекча варианти ҳам бор: ёнчиқ.

    Ёнчиқ сўзи икки хил маънога эга: тўн, чакмон ва шу кабиларнинг ички ён томонига тикилган чўнтак; пул солиш учун ёнда олиб юриладиган халтача, ҳамён. Минглаб йиллар наридан эсон-омон келган, ХХ асрда ҳам қўлланган сўзни бугун ишлатмай қўйдик ҳисоб:

    – Ҳадемай элга қаҳатчилик бўлғай, – деди қаламтарошини ёнчиғига солар экан. (М. Осим, “Ўтрор”).

    Ҳомид ёнчиғини чиқариб, бир қўлидан иккинчи қўлига олтинларни санаб тушира берди. (А. Қодирий, “Ўтган кунлар”).

    Бу сўз қадимги туркий тилда гавданинг ўнг ёки чап томони маъносини англатган ян оти ва кичрайтириш маъносини ифодаловчи -чуқ қўшимчаси қўшилишидан ҳосил қилинган. “Девону луғатит-турк”да янчуқ сўзи ҳамён; пул солинадиган ҳамён деб изоҳланган.

    15.05.2023, 16:33   Изоҳ (0)   23623
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Бу жиноят” — журналист айрим ўзбеклар Америкага Мексика чегараси орқали ноқонуний тарзда боришга уринаётгани ҳақида

    15.05.2023, 14:10

    Наманганда “права” олиб бериш учун 100 доллар олиб, ваъдасини бажармаган аёл ушланди

    15.05.2023, 12:58

    “Уй ижараси ойига 3000–3500 доллар” — журналист Америкада яшаш синовлари ҳақида

    15.05.2023, 12:25

    Андижонда ноқонуний майнинг ферма ташкил қилган шахс ушланди

    15.05.2023, 12:10

    Ўзбекистонда ҳафта ўрталарига бориб кучли ёғингарчилик кузатилади — “Ўзгидромет”

    15.05.2023, 12:03

    Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонни умумхалқ сайловлари муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади

    15.05.2023, 11:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.