• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Тилимизни биламизми: “аммамнинг бузоғи”, “алифни таёқ дейди”, “елкамнинг чуқури кўрсин” – антиқа ибораларнинг маъноси нима?

    Иборалар – тилнинг гўзаллиги, куч-қувватини оширадиган восита. Улар образлари, муболаға, киноя ва тагмаънолари билан жумлага бетакрорлик, таъсирчанлик, завқ, жозиба бағишлайди. “Дарё” колумнисти Ориф Толиб халқ тилидан муносиб жой эгаллаган ана шундай ибораларнинг баъзиларини шарҳлайди.

    Илюстрация: Асила Умарова

    Аммамнинг бузоғи

    Бу ибора халқ тилида жуда фаол. Ҳақоратли маънода, беписандлик билан қўлланади ва ҳеч бир ишни эплолмайдиган; лаванг, шудсиз маъноларини англатади:

    Индамай қўя қолай дедим-у, Марзия олдида аммамнинг бузоғи бўлиб ўтиргим келмади. (А. Мухтор, “Давр менинг тақдиримда”).

    Кўпинча иборалар таркибидаги сўзларнинг маънолари унутилади ва ибора яхлит ҳолда тамом бошқа бир маънони англатади. Ушбу фразеологизмда ҳам амма ва бузоқ сўзларининг маъноси унутилган. Тахминимча, бу ибора ўхшатиш сабаб пайдо бўлган. Нима бўлаётганини тушунмай, каловланиб туриш ҳолати бузоқнинг жавдираши, онасини излаб довдирашига ўхшатилган.

    Ўзбек тилида бузоқ образи қатнашган мақоллар кўп. Уларнинг аксариятида салбий маъно ифодаланган: “Бузоқни бўш қўйсанг, хурмачани ағдаради”, “Бузоқ кўп эмса бўкади, Бўш қўйсанг тўкади”, “Бузоқни тилга олсанг, ипини узиб келади”, “Бузоқнинг югургани сомонхонагача”, “Тиррақи бузоқ бутун подани булғайди”.

    Кўз очиб кўрганим

    Халқ тилида кўз очиб кўрган ибораси кўп ишлатилади. У илк бор никоҳ қурган кишини, яъни биринчи эр ёки биринчи хотинни англатади. Масалан, йигит илк бор никоҳ қурган бўлса, келин унга кўз очиб кўрган бўлади. Қиз илк бор турмушга чиқаётган бўлса, куёв у учун кўз очиб кўрган саналади:

    Норжон она Бойдода муаллимнинг кўз очиб кўргани. (Ж. Абдуллахонов, “Хонадон”.)

    Бу иборанинг пайдо бўлиши чимилдиқдаги ойна тутиш удуми билан боғлиқ бўлиши мумкин. Олдинлари тўйдан сўнг келин-куёвга ойна тутилган, улар бир-бирини илк бор ойнада кўрган.

    Бошқа бир тахминга кўра, кўз очиб кўриш кенгроқ маънони – туғилганда илк бор кўзи тушишни англатган. Кейинроқ иборанинг маъноси торайиб, кўпроқ никоҳ билан боғлиқ мазмунда ишлатила бошлаган.

    Сичқоннинг ини минг танга

    Бу ибора киши қочишга жой топа олмай қолган пайтни ифодалайди. Яширинишга жой-имкон тополмаётган одам ноиложликдан ҳатто сичқоннинг инини минг тангага олишга тайёр. Минг тангани минг доллар деб ўқисангиз, вазият кўз олдингизда янаям ёрқинроқ намоён бўлади. Сичқоннинг ини одам учун ўта кичик, унга сиғиш, кириб яшириниб олиш мутлақо имконсиз. Ақли жойида кишига буни уқтириш ўзи ақлсизлик. Лекин юраги така-пука бўлиб турган кишининг қўрқуви шу даражадаки, сичқоннинг инидан ҳам умид қилади:

    Шу вақт денг отам бирдан ҳайҳайлаб келиб қолдилар-ку, Раҳимвойга сичқоннинг ини минг танга бўлди. (Ҳ. Назир, “Сўнмас чақмоқлар”.)

    Бу иборанинг сичқон ини минг танга бўлди, сичқон ини минг танга бўлиб кетди, сичқоннинг инини минг танга қилиб юбормоқ каби вариантлари бор.

    Ибора мақол таркибида ҳам учрайди:

    Қўрқоққа сичқоннинг ини – минг танга.

    Пихини ёрган

    Кўп иш кўрган, кўп ишларни бошдан кечириб, айёр, қув бўлиб кетган одам ҳақида гапирганда пихи қайрилган, пихини ёрган, пих ёрган каби иборалар ишлатилади.

    Пихини ёрган иборасига баъзан туллак сўзи ҳам қўшилади. Туллак сўзи бултурги, икки ёки уч йиллик паррандага нисбатан ишлатилади. Бундай парранда аллақачон туллаган, туллаб чиққан бўлади. Демак, у қари, маълум бир “ҳаётий йўл”ни босиб ўтган. Туллак сўзи иборанинг маъносини янада кучайтиради ва ўтакетган фирибгар, айёр, маккор кишини англатади:

    Жиноятчининг каттаси – унинг акаси Зиёдилла. Пихини ёрган туллак. (Ҳ. Ғулом, “Машъал”.)

    Пихини ёрган иборасининг бурганинг кўзини кўрган шаклидаги синоними ҳам бор. Бу иборада киноя янада кучайган. Бурга – жуда майда ҳашарот. Унинг кўзини кўриш учун махсус микроскоп керак. Иборадаги муболаға кишининг маккорлигини бўрттириб ифодалашга хизмат қиляпти.

    Илюстрация: Асила Умарова

    Alifни калтак деёлмайди

    Alifни калтак деёлмайди ёки алифни таёқ деёлмайди иборалари хат-саводи, маълумоти йўқ, ҳеч нарса билмайдиган маъноларида ишлатилади. Кўпинча салбий маъно ташийди.

    Alif араб алифбосининг биринчи ҳарфи ва унинг номи. Савод чиқаришга киришганлар биринчи бўлиб шу ҳарф билан танишган. Иборада тасвирланган одам шакли таёқчага ўхшаш бу ҳарфни кўриб, калтак ёки таёққа ҳам менгзолмайдиган даражада.

    Иборанинг алифни таёқ дейди шакли ҳам бор. Аслида бу ўринда истеҳзо янада ошиб тушган. Жумлада тилга олинган киши саводсизларнинг ҳам саводсизи. У ҳарф билан таёқни ажратолмайди ва шу сабабли алифни кўриб, бу таёқ бўлса керак деб ўйлайди.

    Сўхтаси совуқ

    Бу иборага ора-сира дуч келамиз-у, лекин луғавий маъносини деярли ўйлаб кўрмаймиз. Нега сўхта, сўхта нима ўзи? Сўхта – пиликнинг куйган қисми. У шам ёки мойчироқда бўлади:

    Мойи тугаб, пилиги сўхта бўлган чироқ бир лип этиб, сўнди. (С. Аҳмад, “Ҳукм”.)

    Куйган пилик ёқимсиз кўринишга эга бўлади, буришиб, бужмайиб қолади. Кишининг юзи унга ўхшатилишидан ўта ёқимсиз, турқи совуқ кимсани тасвирлаш мақсад қилинади:

    Э, мени энди кўряпсизми, Муяссархон, эски билганингиз сассиқ чол – сўхтаси совуқ Назар Яхшибойман-да. (М. М. Дўст, “Лолазор”.)

    Дили хуфтон

    Кўнгли ғашлик, хафаликни ифодалаш учун дили хуфтон, кўнгли хуфтон, таъби хуфтон каби иборалар ишлатилади. Хуфтон сўзи форсчадан, аслида ухламоқ, ухлаш маъноларига эга. Бироқ маъноси кенгайиб, ўзгарган. У қуёш ботганидан бир ярим-икки соат кейинги вақтни ва шу вақтда ўқиладиган намозни англатади.

    Хуфтон вақти росмана тун кирганини англатади. Чунки бу пайтда уфқда қизиллик ҳам, оқиш нур ҳам қолмайди. Ҳамма ёққа зим-зиё тун чўкади. Кишининг дилида ана шундай қоронғилик борлигини образли тасвирлаш орқали унинг руҳий ҳолати, тушкунлиги ёрқинроқ ифодаланади:

    Бўрининг дили хуфтон бўлди. (Т. Мурод, “Қўшиқ”.)

    Илюстрация: Асила Умарова

    Дўпписи яримта

    Бу ибора ҳозир нисбатан кам ишлатилади. Шу сабабли ҳам маъносини бирданига тушунишга қийналиш мумкин. Нега дўпписи яримта? Бу ҳақоратми, ачинишми ё шунчаки тасвирми?

    Изоҳли луғатга кўра, дўпписи яримта ибораси иши жойида, ғам-ташвиши йўқ, парвойи фалак, беғам каби маъноларни англатади. Бунда дўпписини қийшайтириб ёки буклаб кийиб юрадиган, шу орқали кайфияти зўрлиги, дунёни сув босса тўпиғига чиқмаслигини кўрсатадиган одам ифодаланган. Лекин дўпписи яримталик ҳар доим ҳам фазилат эмас, у ўзидан бехабарликка, турли машаққат ва қийинчиликларга ҳам сабаб бўлиши мумкин:

    ...одамлар оёғидан қарзга илинади. Ҳеч нима бўлмагандай, дўпписи яримта! Ҳалқумигача қарзга ботганини ўзи сезмай қолади. (Ойбек, “Қутлуғ қон”.)

    Иборанинг дўппи яримта, дўппини яримта қилиб, дўпписини яримта қилиб каби шакллари ҳам бор:

    “Сессия-сессия деб қўрқитишади, сессияси ҳеч гап эмас экан-ку”, деб дўппини яримта қилиб юришувди. (П. Қодиров, “Уч илдиз”.)

    Елкамнинг чуқури кўрсин

    Бу ибора бундан кейин умрбод кўрмай деган маънода ишлатилади. Маҳмуд Саттор “Ўзбекнинг гапи қизиқ” китобида ёзишича, жумла ўта норозилик, озурда бўлиш, жонга тегиб кетиш, безорижонлик хулосасини ифодалайди. Биров бирор маъмурий идорага, турқи совуқ мулозим ҳузурига қатнайвериб, иши битмай, ахир жонига ҳам тегиб, “Бор-э, шу нокасга ёлвориб шу нарсага эришганимдан кўра бир умр эришмай кетай. Бу жойларни елкамнинг чуқури кўрсин”, дейди. Бу билан минбаъд бу жойларга келмаганим бўлсин, дея қасам ичади. Елканинг чуқурида, яъни ўмров суягида сув турмайди. Унда сув сақлаш амримаҳол. Менинг бу ерга келишим, қасамимни бузишим ҳам худди шундай гап деган қиёс қилинади.

    Ёзувчи елка чуқурида сув туриши ҳақидаги қиёсни қаердан олгани маълум эмас. Чунки иборада сув ҳақида гап ёки унга ишора йўқ.

    Бошқа бир талқинга кўра, қандай жойлашганимиздан қатъи назар, елкамиз чуқури бирор ерга тегмайди, фақат ўлганда, аниқроғи, дафн этилгандагина ўша жойнинг тупроғи елка чуқурига тегади. Елка чуқури кўрмаслиги “То тирик эканман, бу жойга қадам босмайман” деган маънога ишора бўлиши мумкин.

    28.06.2023, 17:51   Изоҳ (0)   33832
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тилимизни биламизми: Тинч океаннинг «Тинч океани»дан фарқи бор! Қулоқ ўрганган, лекин аслида хато иборалар

    09.05.2021, 14:29

    «Устоз», «муаллим», «домла», «профессор» — бу сўзларнинг асл маъноси нима?

    01.10.2022, 21:10

    Тилимизни биламизми: дўппи кийган сўзлар – ғирт ўзбекча бўлиб кетган 15 та ўзлашма

    01.11.2022, 10:05

    Тилимизни биламизми: унутилган ўзбекча сўзлар – “намоз”, “беҳи”, “каптар”, “миллион” каби сўзларнинг туркийчаси нима?

    15.05.2023, 16:33

    “Бир каллақанд, уч сўм пул” – фильмлардаги нодир сўзлар, уларнинг маъноси нима?

    24.05.2023, 21:55

    Тилимизни биламизми: сумалак, ҳалим, сайил, сомса – бу сўзларнинг асл маъноси нима?

    22.03.2023, 00:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Расман: Флориан Вирц – “Ливерпуль” футболчиси

    Спорт | 20 июн, 23:12

    “Дарё” дайжести: 20 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 20 июн, 23:05

    БМТ йиғилишида Эрон ва Исроил вакиллари ўртасида баҳс-мунозара юзага келди

    Дунё | 20 июн, 22:50

    Самарқандда 1 кг гиёҳвандлик моддасини 10 минг долларга сотаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:35

    Эроннинг Beэр-Шевага ҳужуми оқибатида Microsoft офиси вайрон бўлди

    Дунё | 20 июн, 22:25

    Путин учинчи жаҳон уруши бошланиши хавфи уни ташвишга солаётганини билдирди (видео)

    Дунё | 20 июн, 22:20

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 20 июн, 22:15

    Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон бўйлаб биринчи юк ташуви 8 кунда етиб борди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.