• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Бизни қийнайдиган сўзлар: бирор ҳарф қўшиб ё тушириб ёзадиган сўзларимиз

    Баъзи сўзларнинг имлоси бизни қийнайди. Улар орасида ҳарф қўшиб ё тушириб ёзиш ҳолатлари кўп учрайдиганлари бор. “Дарё” колумнисти Ориф Толиб бугун ана шундай сўзларнинг баъзиларини шарҳлайди.

    Мутолаа – диққат билан ўқиш

    Иллюстрация: “Дарё”

    Мутолаа ўзбекчага араб тилидан ўзлашган, диққат билан ўқиш, ўқиб тушуниб олиш маъносини англатади. Бу сўзни охирги а ҳарфини тушириб, л ҳарфидан олдин битта а қўшиб мутоала шаклида ёзиш бот-бот кўзга ташланади. Бу албатта хато. Чунки сўзнинг бундай шакли йўқ. Гарчи уни шундай талаффуз қилсак-да, мутолаа кўринишида ёзишимиз керак:

    Ҳусайн бўш вақтларида... баъзан табобатга доир китобларни мутолаа қилар эди. (М. Осим, “Ибн Сино қиссаси”).

     

    “Муваффақият”даги муваффақиятсизлик

    Иллюстрация: “Дарё”

    Муваффақият сўзи ҳам арабчадан ўзлашган, бирор ишда эришилган яхши натижани, ютуқ ва ғалабани билдиради. Бу сўз ҳам хато ёзилиш борасида етакчилардан. Кўпинча бир  ф  ҳарфини тушириб, баъзан эса в ёки қ ҳарфини жуфтлаштириб ёзиб қўйилади. Бунда ҳам талаффузнинг таъсири бор. Бироқ имломиз кўп ўринларда талаффуздан фарқ қилади. Демак, сўзнинг тўғри шакли – муваффақият:

    Курашчиларимиз халқаро мусобақаларда муваффақият қозонди.

     

    “Туғуруқхона”дан чиққан ҳарф

    Иллюстрация: “Дарё”

    Туғуруқ, туғуруқхона сўзларини ҳатто обрў-эътиборли нашрлар ҳам туғруқ, туғруқхона шаклида ёзади ва бир у ҳарфини сўз таркибидан чиқариб юборади. Бироқ луғатлар бу ҳолатни маъқулламайди, сўзда у ҳарфи бўлиши керак. Демак, гарчи туғруқ, туғруқхона деб гапирсак-да, туғуруқ, туғуруқхона деб ёзишимиз зарур.

    Туғуруқ фарзанд кўришни, туғуруқхона эса туғуруқ билан боғлиқ тиббий ёрдам кўрсатадиган шифохонани билдиради:

    Туманимизда янги туғуруқ комплекси қурилди.

    Туманимизда янги туғуруқхона қурилди.

     

    Суиистеъмол – ортиқча фойдаланиш

    Иллюстрация: “Дарё”

    Суиистеъмол сўзи бирор нарсадан, масалан, бойликдан ўз манфаати учун йўл қўйилганидан ортиқча фойдаланишни ифодалайди. Бу сўзни талаффуз қилганда бир и товушини туширамиз. Лекин икки и билан ёзишимиз керак:

    Терговчи очиққина йигит экан, кўнглидагини шундоқ айтиб қўя қолди: мансабини суиистеъмол қилган деган гумонимиз бор. (М. М. Дўст, “Галатепа қиссалари”.)

     

    “Манба”нинг манбаси бор

    Иллюстрация: “Дарё”

    Манба сўзини манбаа шаклида ёзиш кўп учрайди. Бу сўз охирида икки унли келмайди, бунга манба – луғатлар. Имло луғатларида ҳам, изоҳли луғатларда ҳам бу сўз манба шаклида келтирилган:

    “Девон-у луғатит турк” қадимги туркий сўзларни ўрганишда тенгсиз манбадир.

    Бу маълумотнинг манбаси борми?

     

    “Мудофаа”ни ҳарф тушишидан мудофаа қилинг

    Иллюстрация: “Дарё”

    Мудофаа сўзини мудофа тарзида талаффуз қиламиз. Талаффузга эргашиб, шу шаклда ёзиб қўйиш ҳам учраб туради. Бироқ унинг бундай шакли йўқ. Мудофаа сўзи арабчадан ўзлашган, ўзбекчада жанг ҳаракати турини, ҳимоя восита ва чоралари мажмуини англатади:

    Футболчиларимиз рақиб жамоа мудофаасини ёриб ўтди.

    Мамлакат мудофаа салоҳиятини кучайтириш – давр талаби.

     

    Таассурот – таъсир натижаси

    Иллюстрация: “Дарё”

    Таассурот араб тилидан ўзлашган, ўзбекчада кўнгилда, хотирада қолган из, туғилган фикр ва ҳис-туйғулар мажмуини англатади. Айтганда тушиб қоладиган товушлар бирйўла иккита бўлгани учун бу сўз имлосида хатолар жуда кўп учрайди. Сўзни тасурот, таасурот, тассурот каби шаклларда ёзиш хатодир:

    Болалар тоғ қишлоғига уюштирилган сафардан олам-олам таассурот олди.

     

    “Мурожаат”да иккиланманг

    Иллюстрация: “Дарё”

    Бировга қарата айтилган гап, қилинган даъват, чақириқ мурожаатдир. Араб тилидан ўзлашган, таркибида иккита а бор кўплаб сўзлар каби бу сўзни ҳам бир а билан талаффуз қиламиз. Лекин имломизга талаффузга мос шакли олинмаган. Уни мурожат шаклида ёзиш хато:

    Мурожаатингизга ижобий жавоб бўлдими?

     

    “Тааллуқли”га ҳам тааллуқли

    Иллюстрация: “Дарё”

    Тааллуқли сўзи ўзагидаги тааллуқ сўзи ҳам арабчадан ўзлашган. Тааллуқли сўзи алоқаси бор, дахлдор, тегишли каби маъноларни англатади. Талаффузига мос ёзилмайди. Уни талуқли, таалуқли ёки таллуқли шаклида ёзиш хатодир:

    Маҳкамов бошлиқнинг оғзиға кўз тикиб, ишга тааллуқли бирор муҳим гап кутарди. (“Муштум”).

     

    “Вакуум”да сақланадиган икки “у”

    Иллюстрация: “Дарё”

    Асли-насли лотинча бўлган вакуум сўзи ҳам имломизга ўзбекча талаффузга мос шаклда кирмаган. Биз уни вакум деб айтамиз, лекин бундай ёза олмаймиз. Вакуум газнинг атмосфера босимидан паст босимдаги ҳолатидир:

    Вакуум босим бирлиги билан ўлчанади.

     

    “Бирпас”да паст йўқ

    Иллюстрация: “Дарё”

    Бирпас сўзи қисқа вақт, бир оз, сал, андак каби маъноларда қўлланади. Эркин Воҳидов бу сўзнинг келиб чиқишини пос сўзига боғлаб, қизиқарли хулосалар қилган эди. Чунки луғатларда пос кечанинг саккиздан бири деб изоҳланган. Бу анчагина вақтни англатади. Бирпас эса кичик вақт, бир неча сония ёки дақиқа. Навоий асарлари луғатидан бир қизиқ маълумотни топдим: пос сўзи эски тилимизда лаҳза, дақиқа маъносида ҳам ишлатилган ўринлар бор экан.

    Бирпас сўзини бирпаст шаклида ёзиш учраб туради. Тахминимча, сўздаги пас қисми паст сўзи билан адаштирилади. Пастни талаффузга мос шаклда пас деб ёзиш хато, демак, бирпасни ҳам бирпаст шаклида ёзишим керак деб хулоса қилинган бўлиши мумкин. Бироқ бирпас сўзи ўзагида паст сўзи йўқ:

    Мансур тағин бирпас ўйланиб турди-ю, индамай чиқиб кетди. (Ў. Ҳошимов, “Қалбингга қулоқ сол”.)

    06.03.2024, 10:10   Изоҳ (0)   22426
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Сўз#Маъно#Сўз маъноси#Қизиқарли#Колумнистика#Тил#Ўзбек тили#Луғат бойлиги#Тўғри ёзиш#Имло

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тилимизни биламизми: сумалак, ҳалим, сайил, сомса – бу сўзларнинг асл маъноси нима?

    22.03.2023, 00:08

    Тасаввур қилиш қийин: булар аслида арабча сўзлар

    26.08.2023, 21:57

    Тасаввур қилиш қийин: булар аслида юнонча сўзлар

    24.11.2023, 15:08

    Ғазалкент, Чироқчи, Буйрак – кутилганидан бошқа маънога эга жой номлари

    15.12.2023, 15:05

    Ўзбек тилидаги африкалик сўзлар: уларнинг ранг-рўйи қандай? 

    12.01.2024, 11:22

    Челябинск, Саратов, Тюмень – бу номлар туркийча эканини билармидингиз?

    12.02.2024, 14:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.