• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Устоз», «муаллим», «домла», «профессор» — бу сўзларнинг асл маъноси нима?

    Таълим соҳасида фаолият олиб борувчи мутахассислар бир неча номлар билан аталади. Уларнинг келиб чиқиши, этимологияси турлича, албатта. «Дарё» колумнисти Ориф Толиб бугун ана шундай сўзларнинг баъзилари ҳақида маълумот беради.

    Устоз – уста дегани

    Устоз сўзи тилимизга форсчадан ўтган. У уста сўзи билан ўзакдош. Аслиятда муаллим, уста маънолари ишлатиладиган бу сўз ўзбекчада икки хил маънода қўлланади:

    1. Касб, ҳунар, илм ва шу кабиларни ўргатувчи; ўқитувчи, муаллим.

    Устозидан сабоқ олган, аудиторияларда бўладиган баҳслар ва жиддий машғулотларда қатнашган талаба бўшаган заҳоти иккинчи уйи – ётоқхонага шошилади. Газетадан.

    2. Йўл-йўриқ кўрсатувчи, тарбияловчи, мураббий; раҳнамо, ўқитувчи, муаллим.

    Шундай қилиб, китобни кўтариб, минг истиҳола билан устоз Миртемирга яқинлашдим. Газетадан.

    Бу сўз устод шаклида ҳам қўлланади, лекин бу шакл ҳозир эскирган.

    Муаллим – илм берувчи

    Муаллим сўзи араб тилидан олинган, илм, таълим, олим сўзлари билан ўзакдош. Ўзбек тилида икки хил маънода қўлланади:

    1. Дарс берувчи киши; ўқитувчи, педагог: математика муаллими, мусиқа муаллими, университет муаллими.

    Фиқҳдан таълим берувчи муаллимнинг маоши 300 дирҳамни ташкил этган. «Фан ва тумуш».

    2. Таълим берувчи, бировга бирор нарса ўргатувчи киши; устод, устоз.Бугун муаллим сўзи жонли тилда кам қўлланади. Оғзаки услубда малим шаклида ишлатиш учрайди.

    Домла – катта ўқитувчи

    Домла сўзининг этимологияси ҳақида турли қарашлар бор. Сўзнинг тўлиқ шакли – домулла. Халқ тилида ана шу тўлиқ шакли ҳам ишлатилиб туради. Изоҳли луғатга кўра, форс ва ҳинд тилларидаги сўзлардан ҳосил бўлган додо ва арабча мулла сўзлари бирикишидан ҳосил бўлган.

    Додо – ота, катта; мулла эса ўқимишли, тақводор одам маъносига эга. Яъни домулла – катта ўқитувчи, бош муаллим.

    Миллий энциклопедияга кўра, бу сўз эски мактабларда ўғил болаларга таълим-тарбия берган зиёлилар; масжид имом-хатиблари; олий ва ўрта махсус ўқув юртларида дарс берувчилар; бирор соҳада обрў-эътибор қозонган, илғор дунёқараши, эътиқоди ва бошқа фазилатлари билан ўзгаларга намуна бўладиган кишиларга нисбатан ишлатилади.

    Ўқитувчи – соф ўзбекча атама

    Ўқитувчи сўзи домла, муаллим, устоз, мураббий каби сўзлар қаторида соф ўзбекча экани билан ажралиб туради. У фан, тарбия асосларидан бирини ўқитадиган, дарс берадиган кишини англатади.

    Олий ва ўрта махсус ўқув юртларида, мактабларда дарс берадиган мутахассисларнинг расмий лавозими ҳам айнан ўқитувчиликдир:

    Жисмоний тарбия ўқитувчиси унга «сендан яхши спортчи чиқади», деган. Ў. Ҳошимов, «Қалбингга қулоқ сол».

    Мураббий – тарбиячи демак

    Мураббий араб тилидан олинган, тарбия сўзи билан ўзакдош. Ўзбек тилида тарбиячи, раҳнамо, спорт тренери каби маъноларда ишлатилади:

    Мураббий – бола қалбида ниш ура бошлаган умид ғунчаларининг меҳрибон соҳибидир. Р. Усмонов, «Одобнома».

    Хосиятхон фақат Назиранинг устозигина эмас, қанчадан-қанча қиз-жувонларнинг мураббийси. Ё. Шукуров, «Марғилон гўзали».

    У ўз жамоси билан жуда кўп совринларни қўлга кирита олган мураббийдир.

    Мамлакатимизда энг яхши мураббийлар учун «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони таъсис этилган.

    Мударрис – дарс берувчи

    Мударрис сўзи араб тилидан кирган. Дарс, мадраса сўзлари билан ўзакдош. Мадрасада дарс берувчи кишини, мадраса ўқитувчисини билдиради. Ҳозир ҳам диний таълим муассасалари, жумладан, мадраса муаллимлари мударрис деб аталади. Бу сўз олдинлари тилда фаол қўлланган:

    Катта амакиси Бухоронинг «Хўжа Порсо» мадрасасининг мударриси бўлиб, Абдураҳмон шу кишининг тарбиясига келган эди. А. Қодирий, «Меҳробдан чаён».

    Педагог – қадим атама

    Бу сўзнинг илдизи қадимги юнон тилидаги пайдагогос иборасига бориб тақалади. Бола етакловчи маъносига эга бу атама дастлаб болага илк таълимни берувчи ва унга ғамхўрлик қилувчи қулларга нисбатан ишлатилган. Қадимги Афинада бола етти ёшга етгач, педагог тарбиясига берилган. У боланинг саводини чиқарган. Жисмоний ва руҳий хавф-хатарлардан ҳимоя қилиш ҳам педагог зиммасига юклатилган. Педагог болани мактабгача кузатиш ва олиб келиш, ҳамиша унинг ёнида бўлиш мажбуриятини олган.

    Педагог сўзи педиатр сўзи билан «қариндош». Педиатр болалар саломатлиги бўйича мутахассисдир.

    Педагог сўзи дастлаб лотин тилига, ундан француз тилига ўтган. XVIII асрда рус тилига кириб келган ва кейинчалик ўзбекчага ўзлашган.

    Ҳозирги ўзбек тилида педагог сўзи педагогика соҳаси мутахассиси; болалар ва ёшларни тарбиялаш ва ўқитиш билан шуғулланувчи, шу соҳа бўйича махсус тайёргарликка эга бўлган шахс, ўқитувчини англатади:

    Педагогнинг вазифаси юксак, мураккаб ва олийжанобдир. «Фан ва турмуш».

    Тьютор – мураббий демак

    Тилимизда охирги бир йил ичида пайдо бўлган бу атама талабаларнинг маънавий ва ижтимоий ҳолатини доимий равишда таҳлил қилиб борувчи, мавжуд муаммоларни бартараф этишда яқиндан ёрдам кўрсатувчи мутахассисни англатади.

    Тьютор – инглизча сўз. Инглиз тилига лотин тилидан қадимги француз тили орқали ўтган. Тахминларга кўра, бу сўзнинг илдизи санскрит тилига бориб тақалиши мумкин.

    Тьютор замонавий инглиз тилида устоз, мураббий, хусусий таълим билан шуғулланувчи мутахассис маъноларида қўлланади.

    Ўзбек тилида олий таълим муассасаси ходимини англатади. У талабаларнинг қизиқишлари, дарсдан кейинги машғулотлари, яшаш шароитлари каби масалалар билан шуғулланади. Бу мазмунни ўзбек тилида шу пайтгача қўлланиб келаётган мураббий сўзи бемалол бера олади. Фикримча, тилимизда тайёр сўз турган пайтда яна янги атама қидириш мутлақо ортиқча.

    Профессор – халқ ўқитувчиси

    Профессор сўзи лотинчада оммавий ўқитувчи, халқ ўқитувчиси деган маънони англатади. Унинг ўзаги profiteri – очиқ айтмоқ, эълон қилмоқ, ошкор гапирмоқ феълига бориб тақалади.

    Профессор олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтларидаги юксак малакали илмий ходимларнинг илмий унвони ёки лавозимидир. Дастлаб XVI асрда Оксфорд университетида расмий мақом сифатида татбиқ этилган.

    Профессор сўзи ўзбек тилига рус тилидан ўтган. Рус тилига XVII–XVIII асрларда немис тилидан кирган.

    Биринчи ўзбек профессори Абдурауф Фитратдир. У 1926 йили ана шу илмий унвонга эга бўлган.

    01.10.2022, 21:10   Изоҳ (0)   45057
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиззахда ҳайдовчи тракторида 14 та тиркама билан ҳаракатланди (видео)

    01.10.2022, 20:08

    Сурхондарёдаги хонадонга 4 бош Бухоро буғуси адашиб кириб қолди (фото)

    01.10.2022, 19:41

    Ўзбекистонда қанча педагог фаолият юритаётгани маълум бўлди

    01.10.2022, 18:06

    «Икки миллиондан ортиқ ўзбекистонлик хорижда меҳнат қилиб, даромад топмоқда» — Меҳнат вазири

    01.10.2022, 17:46

    Ўзбекистонда сентябрь ойида энг қиммат ва энг арзон палов қаерда тайёрлангани маълум қилинди

    01.10.2022, 17:22

    Адлия вазирлиги ахборот хавфсизлиги бўйича халқаро сертификат олди

    01.10.2022, 16:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.