Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида фармонни имзолади.

Фармонга кўра, Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди. Шу билан бирга, илмий-ижодий ва амалий фаолияти билан халқ салоҳиятини ошириш, мамлакатда ўз соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшаётганлар қуйидаги фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланади:
“Имом Бухорий” ордени билан
Абдулҳай Абдуллаев, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси араб тили ва адабиёти ал-Азҳар кафедраси доценти
Хайрулла Абдуллаев, Хоразм вилояти бош имом-хатиби
Мирзамахсуд Алимов, Андижон вилояти бош имом-хатиби
Рахматула Сайфудинов, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Минор” масжиди имом-хатиби
Абдуқаххор Юнусов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби
“Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони билан
Карим Мирхадиев, Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, кино ва театр актёри
Саида Раметова, Ўзбек Миллий академик драма театри актёри
Тохир Сайидов, Ўзбек Миллий академик драма театри актёри
“Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми” фахрий унвони билан
Сарсенбай Байбосинов, Ж.Изентаев номидаги Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати рангтасвир фани ўқитувчиси, рангтасвирчи рассом
“Ўзбекистон Республикаси халқ шоири” фахрий унвони билан
Бахтияр Генжемуратов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, таржимон
“Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси” фахрий унвони билан
Ферузбек Нарматов, Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ўқитувчиси, бахши
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан
Зарина Ахмедова, Ўзбекистон давлат филармонияси “Наврўз” ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари, балетмейстер
Илхомбек Бердиев, Ўзбекистон давлат драма театри актёри
Жахонгир Позилжанов, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси
Отабек Рузметов, Ўзбекистон давлат филармонияси Хоразм вилояти бўлинмаси балет артисти
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан
Аблат Ходжаев, Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти бўлим бошлиғи
Татьяна Шералиева, Фарғона вилояти инновацион маданият маркази директори
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони билан
Фарида Бўтаева, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари, шоира
Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон маданият вазири
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” фахрий унвони билан
Ҳусан Эрматов, “Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталари бош муҳаррири
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан
Лилия Власова, Гимнастика бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг бадиий гимнастика бўйича мураббийси
Алимардон Достанов, Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг бокс бўлими мураббийси
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан
Тахмина Икромова, Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими” фахрий унвони билан
Миршавкат Акбаров, Академик V.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг гепатобилиар жарроҳлик ва трансплантология бўлими раҳбари, жарроҳ
“Фидокорона хизматлари учун” ордени билан
Раҳматжон Рузиахунов, Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси катта мураббийси
Мамурджан Ташматов, Ўзбекистон давлат филармонияси Давлат Джаз оркестри бадиий раҳбари
“Меҳнат шуҳрати” ордени билан
Насрулла Абдуллаев, Ўзбекистон Фанлар академиясининг Ўсимлик моддалари кимёси институти директори ўринбосари
Фарида Акбарова, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги “Бўстон санаторийси” масъулияти чекланган жамияти директори, Тошкент вилояти
Ибрагим Аскаров, Андижон давлат университети кимё кафедраси профессори
Хакимахон Атаханова, Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри етакчи саҳна устаси
Низомидин Ботиров, Тошкент вилояти Оққўрғон тумани 8-умумий ўрта таълим мактаби директори
Рахманов Вахоб, Гулистон давлат университетининг ўзбек адабиётшунослиги кафедраси доценти
Мирвахит Рахматов, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, ганчкор уста, Тошкент шаҳри
Талъат Саатов, Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти лаборатория мудири
Килич Тожиев Олтиариқ туманидаги 14-болалар мусиқа ва санъат мактаби директори, хонанда, Фарғона вилояти
Мирзатилла Халмедов, Ўзбекистон давлат сатира театри директори, бадиий сўз устаси
“Дўстлик” ордени билан
Режаббой Абдуллаев, Республика “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси, дўппидўз, Андижон вилояти
Абдулла Акбаров, Марғилон шаҳар мусиқали мақом театри артисти, бадиий сўз устаси, Фарғона вилояти
Набийра Арзуова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира, Қорақалпоғистон Республикаси
Ирина Баймуратова, Ангрен шаҳридаги 21-умумий ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси, Тошкент вилояти
Светлана Барашева, Самарқанд вилояти рус драма театри олий тоифали артисти
Хайриддин Бегматов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи, Самарқанд вилояти
Фарход Бойназаров, Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри бош режиссёри
Кирилл Борчанинов, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри опера солисти
Вахобжон Буваев, Республика “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси, кулол, Наманган вилояти
Эркин Джураев, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рангтасвирчи рассом, Бухоро вилояти
Шуҳрат Йўлдошев,“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси
Амангелди Кудаиназаров, Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри саҳналаштирувчи режиссёри, Қорақалпоғистон Республикаси
Шукуржон Курбонов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир
Азизхон Латипов, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри солист-вокалисти
Бахтияр Махкамов, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, дастгоҳли рангтасвирчи рассом
Тохир Махкамов, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Фарғона вилояти бўлими хонандаси
Суюндик Мустафоев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи
Давлат Мухамедов, Хоразм вилояти “Ал-Амал Ижод” хусусий корхонаси ганч ўймакор устаси
Илдар Мухтаров, Ўзбекистон Фанлар академияси Санъацҳунослик институти бош илмий ходими
Ясмина Омар-Мун, Учтепа туманидаги 16-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси, хонанда, Тошкент шаҳри
Юлдуз Ражабова, театр ва кино актрисаси
Аллаберган Султанов, Хоразм вилояти кўзи ожизлар махсус кутубхонасининг китобларни сақлаш бўлими мудири
Улжан Таджимуратова, Тошкент шаҳри Олий спорт маҳорати мактабининг эркин кураш бўйича мураббийси
Александр Тараскин, Тошкент шаҳридаги Smart school нодавлат таълим муассасасининг биология фани ўқитувчиси
Тохир Тургунов, Ўзбек Миллий мақом санъати маркази Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли олий тоифали артист-созандаси
Ахроржон Усмонов, Ўзбекистон давлат филармонияси хонандаси
АкбарХажи, Шинжон тиббиёт университети ректори, Хитой Фанлар академияси Шинжон физик-кимёвий техника институтининг академик директор ўринбосари
Рустам Хаметов, “Ўзбекцирк” давлат муассасаси директори ўринбосари, цирк артисти
Надира Хамраева, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри балет артисти
Ўғилой Холматова, Бекобод тумани маданият бўлимининг “Нилуфар” фолклор мактаби бадиий раҳбари, Тошкент вилояти
Боир Холмирзаев, Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, киноактёр
Хусанов Мирабзал Заирович , Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзоси, бастакор
Нигора Хусанова, Ўзбекистон давлат консерваториясининг махсус фортепиано кафедраси катта ўқитувчиси
Барно Эргашева, “Томоша” болалар мусиқий театр-студияси бош балетмейстери
Лола Юлдашева, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси
II даражали “Саломатлик” ордени билан
Холиёр Ахмедов, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиали 1-жарроҳлик бўлими шифокор-жарроҳи
Хуршид Дадаев, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг нейрожарроҳлик жонлантириш бўлими мудири
Бахтиёр Жанабаев, Тошкент давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли клиникаси бўлим мудири
Кадамбай Машарипов, Урганч давлат тиббиёт институтининг нефрология, гемодиализ, травматология ва ортопедия кафедраси доценти
Захида Мирзаева, Олмазор туманидаги 15-оилавий поликлиникаси ҳамшираси, Тошкент шаҳри
Насиба Содиқова, Республика тез тиббий ёрдам марказининг Навоий вилояти филиали Хатирчи тумани тез тиббий ёрдам станцияси навбатчи фелдшери
Алижон Яриев, Гулистон шаҳридаги “Равшан даволаш маскани” хусусий клиникаси жарроҳи, Сирдарё вилояти
II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан
Завқиддин Ёдгоров, Бухоро вилояти қўғирчоқ театри бош рассоми
Халима Ёкубова, Муборак туманидаги “Шейх” оилавий шифокорлик пункти оилавий шифокори
Рамз Кадиров, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти доценти
Ойдинхон Маннопова, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети академик лицейининг ижрочи директори
Нодира Пирматова, Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг мақом хонандалиги кафедраси мудири, хонанда
Шерали Суяркулов, Фарғона давлат университетининг аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш ва доривор ўсимликлар кафедраси катта ўқитувчиси
Тулкин Тешабаев, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори
Гуландом Тоғаева, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира, Тошкент вилояти
Мухаббат Халикова, Термиз шаҳридаги 2-оилавий болалар уйи раҳбари, Сурхондарё вилояти
“Соғлом турмуш” медали билан
Лариса Абдуваитова, Тиббиёт бош бошқармасининг 1-марказий клиник шифохонаси бош ҳамшираси
Наима Қутбиддинова, Уйчи туманидаги “Ёрқатай” оилавий шифокорлик пункти тиббий бригадаси дояси, Наманган вилояти
Гулжаҳон Сафарова, Оқдарё туманидаги “Узун” оилавий шифокорлик пункти мудири, Самарқанд вилояти
“Келажак бунёдкори” медали билан
Дўсматова Муштарий Йигиталиевна — Ўзбекистон давлат филармонияси “Шодлик” ансамбли балет артисти
Камалходжаева Шукронахон Ахмадилло қизи — Мукаррама Турғунбоева номидаги “Баҳор” давлат рақс ансамбли балет артисти
Косимова Ирода Жохонгир қизи —“Дийдор” ёшлар экспериментал театр-студияси артисти
Матвеева Дарина Сергеевна — “Ўзбекцирк” давлат муассасаси олий тоифали артисти
Норов Ферузбек Иззатуллоевич — Ўзбек миллий мақом санъати марказининг Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли мақомчиси
Нурматова Шохидахон Урмонжон қизи — Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри опера солисти
Пиязов Акилбек Буркит ули — Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри опера солисти
Сарсенбаева Инкар Алписбаевна — Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри актрисаси
Элмуродзода Улуғбек Ахмаджон ўғли — Марғилон шаҳар мусиқали мақом театри олий тоифали артист-мақомчиси
“Шуҳрат” медали билан
Равшан Абдуллаев, Янгиобод туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабининг география фани ўқитувчиси, Жиззах вилояти
Расулжон Абдуллаев, Ўзбекистон давлат филармониясининг давлат хор капелласи олий тоифали хор артисти
Фахриддин Абдурахимов, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Маҳалла” телерадиоканали радио лойиҳалар муҳарририяти бош муҳаррири
Мухитдин Абсаматов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир
Маҳаммадзиё Акрамов, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси
Насиба Ахмедова, Республика “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси, ўйинчоқлар ясовчи уста, Тошкент шаҳри
Дилноза Бахромова, Самарқанд вилояти Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби парадзюдо бўйича мураббийси
Болтабой Бекметов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, таржимон, Хоразм вилояти
Мансурбек Ваисов, Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг мақом хонандалиги кафедраси катта ўқитувчиси
Виктория Валатина, Ўзбекистон давлат филармониясининг “Муножот” рақс ансамбли балет артисти
Ғулом Ғайбуллаев, Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институтининг “Агробиология” факультети декани
Дилмурод Гулмуротов, Гулистон туманидаги 2-болалар мусиқа ва санъат мактабининг бахшичилик синфи ўқитувчиси, Сирдарё вилояти
Қахрамон Ғуломжонов, “Havas” оилавий гуруҳи хонандаси
Дилфузахон Джорабаева, Ўзбекистон давлат филармониясининг “Шодлик” ансамбли бош балетмейстери
Тахирджан Досмухамедов, Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмасининг ижодий бўлими бошлиғи, театршунос
Турғун Жумаев, Навоий вилояти қўғирчоқ театри актёри
Шаҳрибону Имомова, “Гулистон” ва “Театр” журналлари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири
Шерзод Каттабобоев, Сирдарё вилояти мусиқали драма театри олий тоифали драма артисти
Нодиржон Махмудов, “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририяти катта мухбири
Фарангиз Махмудова, Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг мақом чолғу ижрочилиги кафедраси ўқитувчиси, созанда
Дилмурод Мирзаев, Ўзбекистон давлат филармониясининг Миллий карнай-сурнай гуруҳи бадиий раҳбари
Камила Мирзаева, Ўзбекистон давлат филармониясининг “Наврўз” ансамбли балет артисти
Лочинбек Муминов, Ўзбекистон давлат симфоник оркестри олий тоифали оркестр артисти
Дилшод Мусабеков, “Дизайн PRО” масъулияти чекланган жамияти актёри
Гуламжон Мухамеджанов, Мукаррама Турғунбоева номидаги “Баҳор” давлат рақс ансамбли артист-созандаси
Абдурауфбек Набиев, Rapid Company масъулияти чекланган жамияти раҳбари, режиссёр
Хайрилло Ражабов, Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт марказининг диагностика бўлими шифокори
Азамат Раимкулов, Ўзбекистон давлат симфоник оркестри олий тоифали оркестр артисти
Гуласал Рахмонова, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри солист-вокалисти
Гузал Рахмонова, Ўзбекистон давлат симфоник оркестри олий тоифали оркестр артисти
Зафарбек Сайбурханов, Андижон вилояти мусиқали драма театри актёри
Мафтуна Сейтхалилова, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг “Тумор” ансамбли балет артисти
Давлат Тошев, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, миниатюрачи рассом
Ботир Тугалов, Самарқанд вилояти мусиқали драма театри директори
Мирзаюнус Умаров, Республика “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси, ёғоч ўймакори, Фарғона вилояти
Одинахон Ҳамдамова, Пара велоспорт бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Илҳомжон Ҳайдаров, “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” давлат унитар корхонаси режиссёри
Нурилла Чориев, “Ёшлик” журнали бош муҳаррири, ёзувчи
Андрей Шарипов, Ўзбекистон триатлон федерацияси спортчиси
Дилдора Эллиева, Жондор туманидаги 4-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси, Бухоро вилояти
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойи якунида президент фармони билан қатор давлат хизматчилари тақдирланганди.
Изоҳ (0)