• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Бир каллақанд, уч сўм пул” – фильмлардаги нодир сўзлар, уларнинг маъноси нима?

    Баъзи камёб сўз ва иборалар кинофильм ва мультфильмлар сабаб хотирамизга муҳрланган. Уларни эшитган заҳотимиз қадрдон кадрлар кўз олдимизда жонланади. “Дарё” колумнисти Ориф Толиб бугун ана шундай сўзларнинг баъзиларини изоҳлайди.

    Фото: Фильмдан лавҳа

    Дандон сопли пичоғингиз...

    Шум бола бой отани боплаб лақиллатган саҳна ёдингиздадир-а? Қоравой бойни йиғлатган даҳшатли ҳикоясини шундай бошлайди: “Эее, ҳалиги, ануви... Дандон сопли пичоғиз бор-у, ўша синиб қолди, ўшани айтгани келувдим...”

    Хўш, Шум бола қанақа пичоқни айтяпти? Нима учун бу пичоқ аҳамиятли? Нега бу гапни эшитган бой ота: “Рўзғорда менинг пичоғимдан бошқа пичоқ қуриб кетган эканми?” дея асабийлашиш томон қадам ташлайди?

    Дандон сўзи асли форсча, тиш маъносига эга. Бироқ бу ўринда фил суягидан ясалган деган маънони англатади. Гап сопи фил суягидан ясалган, яъни қимматбаҳо пичоқ ҳақида кетяпти. Шум бола ана шу қимматбаҳо пичоқ билан бойнинг суюкли този ити сўйилиб, териси шилинганини айтади ва бойнинг ҳам асабларини шилишга киришади...

    Фото: Фильмдан лавҳа

    Уйида чакса уни йўғ-у...

    “Маҳаллада дув-дув гап” фильми қаҳрамони Ойпошша сюрприз ҳақида эшитгандан кейин бир оз алам, бир оз мақтанчоқлик билан айтган гап ёдингиздадир-а? “Уйида чакса уни йўғ-у, том бошида қўш тандир”.

    Бу фильмнинг сценарийсини Абдулла Қаҳҳор таржима қилиб, баъзи ўринларини деярли бошқатдан ёзиб берган. Шу сабабли ҳам унда халқона иборалар, теша тегмаган топилдиқларга кўп дуч келасиз.

    Хўш, чакса сўзи нимани англатади? Чакса – қадимги ўлчов бирлиги, у пуднинг учдан бир қисмига тенг бўлган. Бугунги ўлчовга ўгирсак, беш ярим килограммга тўғри келади. Демак, Ойпошша айтган мақол уйида беш-беш ярим кило ҳам уни йўқ, лекин ҳовлисига иккитадан тандир қуриб олган одамни тасвирлайди. Гап имконидан ортиқ нарсага уринадиган, ҳолига яраша иш қилмайдиган, яъни кўрпасига қараб оёқ узатмайдиган кишилар ҳақида.

    Фото: Фильмдан лавҳа

    Мураббо-чи, қўлбола мураббо!...

    “Учрашув” телеминиатюраларини кўрмаган ўзбек томошабини топилмаса керак. Ушбу асардаги айрим сўз ва иборалар ҳаётимизга сингиб улгурган.

    Фильмнинг бир қисми сарлавҳадаги сўзлар билан якунига етади. Унда томоғи тақиллаб, ичкилик дардида юрадиган кишилар ва мақтанчоқ мезбон кулгига олинган.

    Жумлада қўлланган қўлбола сўзи қулоғимизга тез-тез эшитилиб туради. У бу ўринда ҳафсала қилиб, кишининг ўз қўли билан тайёрланган, пиширилган деган маъноларни англатади. Демак, гап консерва заводида тайёрланган эмас, қўлда пиширилган, асил мураббо ҳақида.

    Қўлбола ибораси сўзлашувда ҳам, бадиий адабиётда ҳам фаол ишлатилади:

    Бугун стипендия олишгани учун икки ўртоқ қўлбола ош қилишмоқчи бўлди. (Ў. Ҳошимов, “Қалбингга қулоқ сол”)

    Фото: Фильмдан лавҳа

    Киройи куявинг шундоғ бўлса!

    “Ўткан кунлар” романи қаҳрамони Мирзакарим қутидор тошкентлик савдогар йигит Отабек ҳақида айни шу мақтовни айтади: “Киройи куявинг шундоғ бўлса!”

    Хўш, киройи нима дегани?

    Бу сўз арабча киро сўзи ва форсий -йи қўшимчасидан ҳосил бўлган, форсчада арзирли, лойиқ, сазовор бўладиган деган маъноларни англатади. Ўзбекчада икки хил маънода қўлланади. Юқоридаги жумлада айтишга арзийдиган, гапирса, мақтаса бўладиган деган маънога эга. Бу сўз бадиий адабиётда кўп учрайди:

    Қишлоқда дув-дув гап. Киройи куёвинг бўлса, Комилжондақа бўлсин. (Уйғун, “Ҳаёт қўшиғи”)

    Демак, Мирзакарим қутидор бировга айтса арзийдиган, мақтовли куёв деган маънода гапирган.

    Фото: Фильмдан лавҳа

    Бир каллақанд, уч сўм пул

    “Аршин мололон” фильмидаги бу ибора халқ орасида жуда машҳур, ёш-у қарига бирдай таниш бўлиб кетган. Иборани ишлатамиз-у, лекин ундаги каллақанд сўзининг маъносига у қадар эътибор беравермаймиз. Хўш, у нимани англатади?

    Олдин қанд асосан конус шаклида ишлаб чиқарилган. Маълумотларга кўра, бу усул ҳақида илк бор IX аср араб олими Зубайр ибн Баккор қайд этган. Бу турдаги қандлар Италияда 1470 йилдан, Бельгияда 1508 йилдан, Англияда 1544 йилдан, Нидерландияда 1566 йилдан ишлаб чиқарила бошлаган. Миллий энциклопедияга кўра, ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида ХХ аср бошларига қадар четдан келтирилган хом ашёдан ҳунармад-қандолатчилар айнан шунга ўхшаш қанд ишлаб чиқарган ва у каллақанд деб аталган. Каллақандлар турли катталикда бўлган ва 5 килодан 15 килогача тош босган. Чакана савдога бўлакларга бўлинган ҳолатда чиқарилган.

    Фото: PIKABU

    Қумсимон шакар пайдо бўлгач, каллақандлар савдо расталарини аста-секин тарк этган. Бироқ баъзи Европа мамлакатлари уни ҳозир ҳам ишлаб чиқаради. Ўзнетда каллақанд сотилиши ҳақидаги бир эълонга кўзим тушди. Демак, бизда ҳам у ҳалигача ишлаб чиқарилади, харидорлари бор.

    Фото: Фильмдан лавҳа

    Ҳей, бола, обакидандондан еб...

    Леонид Гайдайнинг “Ишбилармон кишилар” фильмидаги жумла ёдингизда бўлса керак-а: “Ҳей, бола, обакидандондан еб, бизнинг аравада айланиб келишни хоҳламайсанми?”

    Хўш, бу жумладаги обакидандон нимани англатади? Изоҳли луғатга кўра, форсча обаки – суюқ, сувли ва дандон – тиш сўзларидан ясалган бу сўз ўзбекчада шакар қиёмидан тайёрланган ширинлик турини англатади:

    Пенсияга борса, бир қарич келадиган қизил обакидандон, бир дўппи олиб келади. (А. Мухтор, “Опа-сингиллар”)

    Масалан, шакарни қайнатиб, қиём қиласиз, кейин унга лимон кислотаси аралаштирасиз, кейин чўп териб, уларнинг уч қисмига қиёмдан қуясиз. 10–15 дақиқадан сўнг, қиём совиб, обакидандон ҳосил бўлади. Ҳаммамиз яхши биладиган хўрозқанд ҳам обакидандоннинг бир тури.

    Фото: Фильмдан лавҳа

    Ҳафтафаҳм, пайтавақулоқ, қарол!

    “Иван Василевич касбини ўзгартиради” фильмини эсланг. Ҳақиқий шоҳдан бу гапни эшитган Антон Шпак: “Кечирасиз, нима учун нуқул қарол, қарол, дейсиз. Нима деганингиз бу?!” дейди норозилик ва ҳайрат аралаш. Ҳақиқатан, бадиий адабиёт ёки тарихдан яхши хабардор бўлмаган кишига анчайин нотаниш сўз бу. 

    Қарол сўзи қул, хизматкор, батрак каби маъноларга эга. Шоҳ Антон Шпакни бировнинг қули, хизматкори деб ўйлайди. Шу сабабли ҳам Шпак: “Ҳақоратли рол экан бу. Илтимос, менга татбиқ этмасин!” дейди норози оҳангда.

    Шоҳ образи ишлатган ҳафтафаҳм ва пайтавақулоқ сўзлари ҳам бугунги томошабин учун бир қадар бегона. Ҳафтафаҳм сўзи бирор нарсани дарров уқиб, тушуниб ололмайдиган, анқов, бефаросат каби маъноларга эга. Пайтавақулоқ ҳам худди шундай ҳақоратли маъно ташийди.

    24.05.2023, 21:55   Изоҳ (1)   23344
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 235793720@telegram.org / 24.05.2023, 22:47

      Хафтафахммас калтафахм булса керак

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сирдарёда юк машинаси билан тўқнашган Damas тиклаб бўлмас даражага келди

    24.05.2023, 21:27

    Тошкентда 8 нафар ўсмир йигит ўртасида жанжал содир бўлди

    24.05.2023, 21:17

    Бухородаги дўконларнинг бирида аёл эри томонидан аёвсиз калтакланди

    24.05.2023, 20:49

    Ўзбекистонда жорий ўқув йилида академик лицейларнинг 3 мингдан ортиқ битирувчиси чет тилидан сертификат олди

    24.05.2023, 20:33

    Шавкат Мирзиёев умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчи ёшларига табрик йўллади

    24.05.2023, 20:21

    Нашида тарқатганликда айбланган талаба йигитнинг адвокати мурожаат билан чиқди 

    24.05.2023, 19:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.