• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Тасаввур қилиш қийин: булар аслида форсча сўзлар

    Ўзбек тилига форс тилидан кирган сўзлар жуда кўп. Тилга ўта сингишиб кетганидан улар форсча эканини деярли билмаймиз ҳам. Албатта, этимология ёки форс тилидан хабардор киши уларни осон фарқлай олади. Бироқ Европа тиллари орқали келган форсча сўзлар ҳам бор. Қиёфаси, мазмуни тамом бегоналашиб кетган бундай сўзларни ҳатто тил эгалари ҳам таниши қийин. “Дарё” колумнисти Ориф Толиб бугун ана шундай сўзларнинг баъзиларини шарҳлайди.

    Диван ва девон

    Фото: Pixabay. Коллаж: Daryo

    Диван сўзи ўзбекчага русчадан ўзлашган, русчага эса француз тилидан кирган. Французчада курси, ўриндиқ, юмшоқ мебел маъносида қўлланади. Французлар бу сўзни туркчадан олган. Турк тилида у бир неча маънони англатган. Биринчи маъноси – султон аъёнлари мажлиси. Кейингиси – ана шу мажлис ўтказиладиган, кенг ва узун ўриндиқлари бор хона. Бу хонадаги ўриндиқлар ҳам диван сўзи билан ифодаланган. Бу сўзнинг тамом бошқа маъноси ҳам бўлган – у шеърлар тўпламини англатган.

    Диван сўзини изоҳли луғат ўтириш ва ётиш учун мўлжалланган суянчиқли, икки четида дастаси ёки ёстиқчаси бўлган юмшоқ мебел дея таърифлайди. Бу сўз жонли тилда баъзан девон шаклида ҳам қўлланади.

    Сўзнинг форсчадан бевосита ўзлашган шакли – девон Алишер Навоий асарларида юқоридаги каби маъноларда қўлланган. У дафтар, шеърлар тўплами, давлат маҳкамаси, давлат кирим-чиқим ишлари бошлиғи, шоҳ саройи каби турли маъноларни ифодалаган. Бу сўз ҳозирги ўзбек тилида ҳам шунга ўхшаш маъноларда ишлатилади. Президент администрацияси яқин тарихда Президент девони деб аталарди. Девон Шарқ мамлакатларида давлатнинг бош идорасини, айрим вазирликларнинг маҳкамаларини, шундай маҳкама биносини англатган.

    Пижама ва яктак-иштон

    Фото: Pixabay. Коллаж: Daryo

    Пижаманинг асли-насли форсчага бориб тақалади. Пой ва жома сўзларидан, оёқ учун кийим деган маънони англатади. Европа тилларига ҳинд тилидан ўтган. Рус тилига эса немис тилидан кирган.

    Дастлаб енгил ва кенг, белда боғич билан тутиб турилувчи иштонлар шундай аталган. Пойжома туркий халқларда ичтўн – иштон деб номланган.

    Пижама Европага XIX аср охирларида Ҳиндистондан олиб борилган. Бироқ у бу ерда XX аср бошларидагина шуҳрат қозонган. Пижама XX асрнинг 20-йилларида аёллар гардеробига ҳам киритилади, аммо ўн беш йиллардан сўнггина оммалашади.

    Ҳозир пижама асосан уйқу кийими сифатида ишлатилади.

    “Шум бола” филмини эсланг. Олдинлари иссиқ кунларда эркаклар пижамага жуда ўхшаш кийим – яктак-иштон кийган. Бу либос ҳозир ҳам нуронийлар орасида урфда.

    Киоска ва кўшк

    Фото: Pixabay. Коллаж: Daryo

    Киоска нималигини яхши билсангиз керак. Изоҳли луғат киоска сўзини савдо-сотиқ ёки бошқа мақсадлар учун мўлжалланган павильон; кичик дўкон дея изоҳлаган. Аммо кўпчилик киоска деганда газета-журнал сотадиган кичик дўконни тушунади. Жонли тилда шу маъноси оммалашган.

    Киоска сўзи бизга рус тилидан ўзлашган. Рус тилига эса француз ёки немис тилидан ўтган. Французлар бу сўзни туркчадан қабул қилган. Туркчага эса форсчадан ўтган. Форсча кўшк ўзбекчада ҳам қўлланади. У Навоий ва Бобур асарларида безакли бино, қаср маъноларида ишлатилган. Ҳозирги тилимизда баланд, баҳаво қилиб солинган енгил иморатни англатади ва асосан ўтмишдаги биноларни ифодалайди.

    Форсча кўшк қадимги оромий-сурёний тилларидаги кўшка сўзига бориб тақалади. У минора, сарой маъносига эга бўлган.

    Сўздаги маъно эврилишини қаранг, бир пайтлар шоҳларнинг саройи, бойларнинг ҳашаматли иморатларини ифодалаган сўз бугун торгина савдо уйчасини англатяпти.

    Сарафан ва сарупо

    Фото: Pixabay. Коллаж: Daryo

    Сарафан хотин-қизларнинг енгсиз, узун ва кенг уст кийимини билдиради. Шу сабаб ҳам бу сўзни аёллар кўп қўллайди. Сарафан ва сизу биз яхши биладиган сарпо сўзлари бир ўзакдан. Сарафан бизга рус тилидан ўтган, рус тилига эса туркчадан ўзлашган. Турк тилига форсчадан кирган. Сарупо сўзи форсча сар – бош, пой – оёқ сўзларидан ясалган. Сарупо – бош-оёқ кийим.

    Подшоҳлар хизмати сабаб эътиборга тушган кишиларни тақдирлаш учун уларга тўн кийдирган, баъзан бош-оёқ кийим ҳадя этган. Ана шу бош-оёқ кийим сарупо деб аталган. Кейинчалик ҳар қандай бир сидра кийим сарупо дейила бошлаган. Вақтлар ўтиб, сўздаги у товуши тушган ва сўз сарпога айланган. Сарпо ҳозирги тилимизда бош-оёқ кийим ва умуман кийим-бош маъносига эга. Жонли тилда бу сўз асосан тўй-маросимлар билан боғлиқ ўринларда ишлатилади. Масалан, куёвнинг тўй учун ҳозирланган кийимлари сарпо дейилади.

    Нефт ва нафталин

    Фото: Pixabay. Коллаж: Daryo

    Нефт сўзининг қайси тилга оидлиги борасида турли қарашлар бор. Баъзилар уни арабча деса, баъзилар форсча дейди. Изоҳли луғат уни форсча сўз сифатида кўрсатган. Бу сўз нефтнинг ўзи каби қадим. У оромий-сурёний тилларидаги нефт сўзига бориб тақалади. У эса аккадча напту сўзининг ўзгарган шакли. Напту аккад тилидаги наботу – ёнмоқ, порламоқ феълидан ясалган.

    Алишер Навоий бу сўзни нафт шаклида ишлатади: отарлар кемага қорураи нафт, яъни кемага шишага солинган нефт отадилар.

    Изоҳли луғат нефт сўзини турли ёнилғилар олинадиган қўнғир ёки қора ёғсимон қазилма дея таърифлайди. “Девону луғатит турк”да нефт маъносида қора ёғ сўзи ишлатилган. Нефт ва ундан олинадиган ёнилғиларни ёши катталар қора ёғ деб аташи ҳозир ҳам учраб туради.

    Нафталин ўткир ҳидли, қаттиқ оқ кристалл моддадир. У турмушда куядори сифатида қўлланади. Бу сўзнинг илдизи нефт сўзига бориб тақалади. Бизга рус тилидан ўзлашган, рус тилига эса французчадан кирган. Французча naphtaline сўзининг ўзаги naphta, яъни нефтдир. Нафталин дастлаб нефтдан олинган хушбўй модда маъносини англатган.

     

    Шахмат ва шашка

    Фото: Pixabay. Коллаж: Daryo

    Шахмат сўзи ўзбекчага русчадан ўзлашган, русчага эса форсчадан кирган. Бу сўз форсча шоҳ – султон, подшоҳ ва арабча мот – ўлим, ўлиш, енгилиш сўзларидан ясалган. Сўзма-сўз шоҳ ўлими демакдир. Чунки шахмат ўйинида шоҳ рақиб донаси ҳужумидан ҳимоя тополмай қолади, енгилади.

    Шашка ҳам русчадан олинган. Баъзи рус этимологлари уни шоҳнинг хотини маъносида шарҳласа, баъзилари шоҳ сўзига русча кичрайтириш-эркалаш қўшимчаси -ка қўшилиб ясалган ва кичик шахмат маъносида қўлланган деб ҳисоблайди. Айрим манбалар бу сўз полякча szachyга бориб тақалишини айтади. Бу сўз полякчада шахматни билдиради.

     

    Жасмин ва ёсуман

    Фото: Pixabay

    Жасмин ёки Жасмина деган исмни эшитган бўлсангиз керак. Уни бугун ўзбеклар ҳам қизларига исм қилиб қўйяпти. Жасмина исмидаги охирги -а худди Имона исмидаги каби хато қўшилган. Чунки сўзнинг бундай шакли йўқ.

    Жасмин форсча ёсуман сўзининг Европа тилларидаги кўринишидир. Менимча, бу исм бизга рус, татар, қозоқ каби тиллар таъсирида кирган. Рус тилида бу сўз дастлаб ясмин шаклида қўлланган, XVIII аср охирларидан ҳозирги кўриниши оммалашган.

    Ўзбек тилида бу сўзнинг бевосита форс тилидан ўзлашган вариантлари ҳам бор: ясмин, ёсмин ва ёсуман. У хушбўй, оқ, сариқ, мовий тўп гулли манзарали бутадир. Ёсуман шакли кўчма маънода ҳийлагар, маккор аёлни англатади. Шу номдаги қаҳрамон афсона, эртак ва достонларда жодугар ва ҳийлагар кампир образини гавдалантиради. Масалан, Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достонидаги Ёсуман енгилмас Фарҳодни ҳийла билан ҳушдан кетказиб, Хисрав ҳузурига келтиради.

     

    Бронза ва биринж

    Фото: Pixabay. Коллаж: Daryo

    Бронза миснинг қалай, алюминий, кремний, бериллий, қўрғошин элементлари билан қотишмасидир. Бу сўз жуда кўп Европа тилларида учрайди. У бизга русчадан ўзлашган, русчага эса французчадан. Кўпчилик олимларнинг фикрича, бу сўзнинг асоси форсча биринж – мисдир.

    Биринж шакли ўзбекчада ўзгаришсиз ҳам қўлланади. Лекин у асосан бадиий асарларда ишлатилади:

    [Ҳайкални]... атайин қолип ясатиб, атай биринждан қуйганидан кейин... изидан бирор илтимоси бўлмоғи ҳам тайин-да ахир. (М. М. Дўст, “Лолазор”.)

    Биринж Навоий асарларида ҳам бронза маъносида ишлатилган.

    Лимон ва лиму

    Фото: Pixabay

    Лимон сўзи дунёнинг жуда кўп тилларида учрайди. Цитрус мевани ифодаловчи бу сўз Европа тилларига араб тили орқали етиб борган. Асли форсча. Изоҳли луғат бу сўзни асосан жанубий мамлакатларда ўсадиган доимо яшил субтропик ўсимлик ва унинг тухумсимон сариқ нордон хушбўй меваси дея таърифлаган. Лимон охирги 20–25 йил ичида Ўзбекистонда ҳам кўп етиштириладиган мевага айланди.

    Бу мева номи Алишер Навоий ва Бобур асарларида лиму ва лему шаклларида учрайди. “Бобурнома”да лимонга шундай таъриф берилади: Яна лимудур, бисёр бўладур, улуғлуғи юмуртқача бўлғай, юмуртқа андомлиқтур.

    04.11.2023, 14:18   Изоҳ (0)   36912
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тилимизни биламизми: дўппи кийган сўзлар – ғирт ўзбекча бўлиб кетган 15 та ўзлашма

    01.11.2022, 10:05

    Тилимизни биламизми: унутилган ўзбекча сўзлар – “намоз”, “беҳи”, “каптар”, “миллион” каби сўзларнинг туркийчаси нима?

    15.05.2023, 16:33

    Тилимизни биламизми: “аммамнинг бузоғи”, “алифни таёқ дейди”, “елкамнинг чуқури кўрсин” – антиқа ибораларнинг маъноси нима?

    28.06.2023, 17:51

    Тасаввур қилиш қийин: булар аслида арабча сўзлар

    26.08.2023, 21:57

    Кимнинг хаёлига келибди дейсиз: Гибралтар, Сидней, Анталия — асли одамларнинг исми бўлган жой номлари

    16.10.2023, 20:15

    Казо-казолар ва ҳоказолар: маъноси кескин ўзгариб кетган 10 та сўз

    23.10.2023, 20:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.