• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +19°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    “Туринг, жаноб, сизни буюк ишлар кутмоқда!”: жаҳонга машҳур иборалар аслида кимга тегишли?

    Дунёга машҳур, довруғи етти иқлимга кетган, жуда кўп халқ ва элатлар қўллайдиган иборалар бор. Хўш, улар қандай пайдо бўлган, уни дастлаб ким, нима мақсадда ишлатган? “Дарё” колумнисти Ориф Толиб ана шундай иборалар тарихи ҳақида ҳикоя қилади.

    Нонлари бўлмаса, ширинкулча ейишсин!

    Фото: Pixabay

    Ҳукмдору амалдорларнинг оддий халқ ҳаётига эътиборсизлиги, беписандлигини ифодалайдиган бу ибора анча машҳур. Уни француз маликаси Мария Антуанеттага нисбат беришади. Аммо бу фикрни илк бор у айтмаганини тасдиқлайдиган далиллар бор.

    Бу ибора илк бор француз мутафаккири Жан-Жак Руссонинг “Иқрорнома” асарида қайд этилган. Унга кўра, бир маликага деҳқонларнинг егани нони йўқлиги ҳақида айтишади, малика эса: “Унда бриоши ея қолишсин” деб жавоб беради.

    Ўзбекчага ширинкулча ёки пирожний деб таржима қилинадиган бриоши тухум ва сариёғ қўшиб пишириладиган дўмбоқ ширинликдир. У ўзига тўқларнинг дастурхонидагина топиладиган егулик эди.

    Руссо “Иқрорнома”сида маликанинг номини келтирмайди. Асарнинг айни шу боби 1760 йилларда ёзилган. Бу пайтда Мария Антуанетта 10 ёшларда эди ва ҳали малика эмасди. У 1774 йили эри Людовик XVI тахтга ўтиргач, малика мақомига эришади. Мантиқан олганда, ширинкулча ҳақидаги ибора Мария Антуанеттага тегишли эмас.

    Айрим муаллифлар бу воқеани маликанинг душманлари ўйлаб топгани ва уни обрўсизлантириш учун тарқатганини айтади. Иборани француз саройининг бошқа хонимларига нисбат берадиганлар ҳам бор. Яна бир вариантга кўра, бриоши ҳақидаги гап – Жан-Жак Руссонинг бадиий тўқимаси.

    Ўхшаш воқеа қадимги Хитойда ҳам бўлган. Цзин сулоласи ҳукмдори Хуэй-дига мамлакатдаги бошбошдоқликлар туфайли одамлар гуруч топа олмай оч қолгани ҳақида хабар беришади. У эса: “Ахир қийма ейишса бўлади-ку!” деб жавоб беради.

    Қирол ўлди. Яшасин қирол!

    Фото: Pixabay

    Бу иборанинг илдизлари ҳам французчага бориб тақалади. Французча тартиб-таомилга кўра, монарх ўлган заҳоти олий ҳокимият унинг ворисига ўтади ва бу “Қирол ўлди. Яшасин қирол!” жумласи орқали эълон қилинади. Одатда мулозим сарой деразаларидан шу сўзларни айтиб жар солган. Оддий халқ бундан қирол ўлгани ва янги қирол тахтга ўтираётганини англаган.

    Ушбу ибора жуда кўп мамлакатларда янги ҳукмдорни эълон қилиш учун ишлатилади. Бунда биринчи жумла собиқ монархга, иккинчи жумла янги қиролга ишора қилади.

    Ўрта асрлар Англиясида кибор ва зодагонлар француз тилида сўзлашар эди. Шу сабаб қирол ўлими ва янги ҳукмдорни эълон қилиш билан боғлиқ ибора инглиз тилига осон ўзлашади. Тарихий манбаларда ёзилишича, 1272 йили қирол Ҳенри III вафот этганда “Қирол ўлди. Яшасин қирол!” ибораси ишлатилган.

    Бу ибора ҳозир нутқ штампига айланган, кўчма маъноларда ҳам қўлланади. Мақолалар, рекламалар, видеороликларнинг сарлавҳаларига олиб чиқилади. Бунда мавзу ворислик, кимгадир нимадир ўтаётгани ҳақида бўлади.

    Миллатлар Лигаси мафкурачиларидан бири, британиялик сиёсатчи Роберт Сесил 1946 йили Миллатлар Лигасининг сўнгги мажлисида сўзлаган нутқини “Лига ўлди. Яшасин Бирлашган Миллатлар Ташкилоти!” жумлалари билан якунлаган. Бунда Миллатлар Лигаси тугатилиб, ўрнига БМТ ташкил қилинаётгани ифода этилган.

    Туринг, жаноб, сизни буюк ишлар кутмоқда!

    Фото: Pixabay

    Бу иборани бировни уйқудан турғизиш ёки кишини бирор ишга руҳлантириш учун ҳазиломуз тарзда ишлатамиз. Жуда кўп бадиий асарларда, мақолаларда, кино ва роликларда қўлланган бу ибора француз назариячи олими ва ислоҳотчиси Анри де Сан-Симонга тегишли. Унинг биографлари ёзишича, катта мақсадларга ва кучли иродага эга Анри ўсмир ёшида хизматкорларига ўзини ҳар тонг “Туринг, граф, сизни буюк ишлар кутмоқда!” деб уйғотишни топширган. Сан-Симон ҳақиқатан ҳам катта мақсадларга эга эди. Масалан, у ёшлик пайтлари Атлантика ва Тинч океанларини боғлашни, Мадриддан денгизгача канал қуришни режа қилганди.

    Баъзи тадқиқотчилар бундай уйғотишни ёш Анри эмас, унда юксак салоҳиятни кўрган хизматкорлари ўйлаб топгани ва Анрига ҳар тонг шундай сўзлар билан уйғонишни уқтирганини айтади. Бошқа бир қарашга кўра, бу ибора ҳақидаги гаплар аслида бўлмаган, кейинроқ улуғ мутафаккир таржимаи ҳолига қўшиб қўйилган.

    Лекин бу руҳлантирувчи ибора тўқима эмас. Унинг илдизи антик даврларга бориб тақалади. Қадимги юнон адиби Плутарх “Ўқимишли бўлмаган ҳукмдорга” асарида форс шоҳини хизматкори ҳар тонг улуғ ва хайрли ишлар кутаётганини айтиб уйғотганини ёзади. Сўнг маърифатли ва оқил ҳукмдорнинг ўзида шундай ички овоз бўлишини, у ҳукмдорни юксак амалларга мунтазам ундаб туришини айтади.

    Ҳокимият бузади, мутлақ ҳокимият мутлақ бузади

    Фото: Pixabay

    Бу фикрни жуда кўп сиёсатчилар, журналистлар, блогерлар, нотиқлар такрор-такрор ишлатади. У инглиз тарихчиси ва сиёсатчиси Жон Далберг-Актонга тегишли.

    Аслиятдаги мазмун таржимадан бир оз фарқланади, power tends to corrupt  жумласи ҳокимият бузишга мойил, ҳокимият бузиш тенденциясига эга деб таржима қилиниши мумкин.

    Афоризм ўзбек тилига “Ҳокимият бузади, чекланмаган ҳокимият чексиз бузади” шаклида ҳам таржима қилинган.

    Юксак куч ва ҳокимиятга эгалик шахсга салбий таъсир қилишини жуда кўп мутафаккирлар таъкидлаган. Масалан, қадимги дунё файласуфларидан Плутарх олий ҳокимиятга эгалик кишининг феъл-атворини бузиши, унда ўзгарувчанлик, кибр ва раҳмсизлик каби хислатларни пайдо қилишини ёзган.

    Муҳими ғалаба эмас, иштирок

    Фото: Wikipedia

    Муваффақиятсизликка учраган кишини овутиш ёки истеҳзо маъносида қўлланадиган бу ибора Олимпиада ўйинлари билан боғлиқ. 1908 йили италиялик чопағон Дорандо Пиетри Лондонда ўтаётган Олимпиада марафонида қатнашади. Маррага бир неча юз метр қолганда мўлжални йўқотиб, бошқа томонга югура бошлайди. Ҳакамлар унга тўғри йўналишни кўрсатади. Бироқ сўнгги метрларда чопағонни янги муаммолар кутиб турарди. У тўрт марта қоқилиб йиқилади, бунда ҳам уни ҳакамлар турғизиб қўяди. Шундай қилиб, чопағон ниҳоят марра чизиғини кесиб ўтади.

    Лекин америкаликларнинг шикоятидан сўнг Дорандо Пиетри Олимпия ўйинларидан четлатилади. Чунки у бошқаларнинг ёрдамидан фойдаланган эди.

    Олимпия ўйинларида репортёр бўлиб ишлаган машҳур ёзувчи Артур Конан Дойл “Ҳакамларнинг қароридан қатъи назар, италиялик чопағоннинг буюк қатъияти спорт тарихидан ҳеч қачон ўчирилмайди”, дея ёзади.

    Бу воқеадан бир неча кун ўтиб америкалик роҳиб Этелберт Талбот Лондондаги бир соборда маъруза қилади ва Дорандо Пьетрини эсга олиб, Олимпиада ўйинлари югуриш ёки мукофот олишдан устунлиги, бир киши ғалаба тожини кийса-да, қолганлар беллашувда қатнашиш бахтига муяссар бўлаверишини айтади. Бу гап кўпчиликка, айниқса, Олимпия ўйинлари ташкилотчиси Пьер де Кубертенга маъқул тушади. Бир неча кундан сўнг олимпиадачилар шарафига ташкил этилган зиёфатда у Олимпиада ўйинларида қатнашиш ғолиб бўлишдан кўра афзаллигини айтади. Шу билан “Муҳими ғалаба эмас, иштирок” ибораси қанот чиқаради ва дунёнинг жуда кўп тилларига кўчиб ўтади, ҳатто Олимпиада ўйинларининг норасмий шиорига айланади.

    Иштаҳа овқат пайтида келади

    Иллюстрация: Pixabay

    Кимдир нимагадир эга бўлса, янада кўпроғига интилади. Бирор муваффақиятга эришган киши бундан-да кўпроғини истайди. Бирор машғулот билан шуғулланган кишида унга нисбатан меҳр пайдо бўлади. Сарлавҳадаги ибора шу каби маъноларда ишлатилади.

    Бу иборанинг келиб чиқиши ҳақида турли қарашлар бор. Энг кенг тарқалган фикрга кўра, у француз адиби Франсуа Рабленинг романидан олинган. “Гаргантюа ва Пантагрюл” асарида шундай жумлалар бор:

    Манлик Анже “Иштаҳа овқат пайтида келади” деганидек чанқоқ сув ичганда кетади.

    Шу жумлага таяниб баъзи муаллифлар ибора француз руҳонийси Жером де Анжега тегишли деб ҳисоблайди. Бироқ тадқиқотчилар фикрича, Анже бу ерда киноя билан тилга олинган. Юзаки фикрлар ва такрорларга тўла “Сабаблар ҳақида” асарида Анже интилиш ҳаракати билан интилмоқ (аппетит аcту аппетенди) деган иборани ишлатади. Рабле эса лотинча аппетитус – интилиш, майл сўзи билан французча аппетит – иштаҳа сўзининг уйқашлигидан фойдаланиб иборани пародия қилади.

    “Иштаҳа овқат пайтида келади” иборасини илк бор бошқалар айтгани ёки шунга мазмунан яқин жумлалар ишлатилгани ҳақида турли маълумотлар бор. Масалан, қадимги Рим шоири Публий Овидий: “Ҳар қандай таом янги таомга майл уйғотади” деб ёзган.

    Мижоз ҳамиша ҳақ

    Фото: Pixabay

    Бу иборанинг пайдо бўлиши ва оммалашиши ХХ аср бошларига бориб тақалади. Унинг савдо шиорига айланишига Ҳарри Гордон Селфриж, Жон Уанамейкер ва Маршал Файлд каби йирик тижоратчилар сабаб бўлган. Ҳарри Гордон 1879–1901 йилларда Маршал Файлднинг қўлида ишлаган. Жон Уанамейкер эса Маршал Файлднинг маркетингчиси бўлган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, улардан бири бу шиорни ўйлаб топган.

    “Мижоз ҳамиша ҳақ” шиори мижознинг шикояти эътиборсиз қолмаслиги ва дарҳол ҳал этилиши кераклигини англатган. Ўша пайтларда “Ўз пулингни ўзинг асра!” қабилидаги огоҳлантиришлар ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам акс этар ва масъулият кўпинча мижознинг ўзига юклатиларди. Харидорни ҳимоя қилган бу чақириқ давр учун янгича қараш эди, шу боис таъсири ҳам кучли бўлди.

    1905 йили Boston Globe газетаси Маршал Файлд ҳақида мақола эълон қилади ва уни “Мижоз ҳамиша ҳақ” ёндашувига оғишмай амал қилаётган ишбилармон сифатида тавсифлайди. Ҳарри Гордон  1909 йили Лондонда Selfridge дўконига асос солади. Бу дўконнинг шиори ҳам “Мижоз ҳамиша ҳақ” эди. Матбуот бу лойиҳа ва унинг тутуми устидан кулади. Бироқ бу беҳуда бўлганди. Selfridge бугунгача фаолият юритяпти, у 2010- ва 2012 йилларда дунёнинг энг яхши супермаркети деб топилган.

    Маъноси яқин шу каби ибораларни турли ишбилармонлар қўллаган. Масалан, меҳмонхона бизнесининг таниқли вакили, Лондон ва Париждаги “Риц” меҳмонхоналари асосчиси Сезар Рис “Мижоз ҳеч қачон адашмайди” шиорини муомалага киритган.

    28.10.2024, 20:30   Изоҳ (0)   11456
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Сўз#Маъно#Этимология#Тил#Ўзбек тили#Луғат бойлиги

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тилимизни биламизми: Тинч океаннинг «Тинч океани»дан фарқи бор! Қулоқ ўрганган, лекин аслида хато иборалар

    09.05.2021, 14:29

    Диловар, писанда, исми шариф: хато маънода қўлланадиган 7 та сўз

    26.09.2022, 19:30

    Тилимизни биламизми: дўппи кийган сўзлар – ғирт ўзбекча бўлиб кетган 15 та ўзлашма

    01.11.2022, 10:05

    Тилимизни биламизми: сумалак, ҳалим, сайил, сомса – бу сўзларнинг асл маъноси нима?

    22.03.2023, 00:08

    Тилимизни биламизми: унутилган ўзбекча сўзлар – “намоз”, “беҳи”, “каптар”, “миллион” каби сўзларнинг туркийчаси нима?

    15.05.2023, 16:33

    “Бир каллақанд, уч сўм пул” – фильмлардаги нодир сўзлар, уларнинг маъноси нима?

    24.05.2023, 21:55

    Тилимизни биламизми: “аммамнинг бузоғи”, “алифни таёқ дейди”, “елкамнинг чуқури кўрсин” – антиқа ибораларнинг маъноси нима?

    28.06.2023, 17:51

    Булар аслида русча эмас: рус тилига ўзлашган туркийча сўзлар

    19.07.2023, 10:45

    Тилимизни биламизми: қарич, қулоч, чақирим – қадимги ўлчов бирликлари бугунги ўлчовда нимага тенг?

    15.08.2023, 13:13

    Тилимизни биламизми: абитуриент, шпаргалка, имтиҳон – тренддаги сўзлар дастлаб қандай маънога эга бўлган?

    10.08.2023, 19:45

    Тасаввур қилиш қийин: булар аслида арабча сўзлар

    26.08.2023, 21:57

    Ўқитувчига ҳам, ўқувчига ҳам бирдай муҳим: эссе қандай ёзилади?

    05.10.2023, 20:10

    Кимнинг хаёлига келибди дейсиз: Гибралтар, Сидней, Анталия — асли одамларнинг исми бўлган жой номлари

    16.10.2023, 20:15

    Казо-казолар ва ҳоказолар: маъноси кескин ўзгариб кетган 10 та сўз

    23.10.2023, 20:35

    Тасаввур қилиш қийин: булар аслида форсча сўзлар

    04.11.2023, 14:18

    Кўпчиликнинг муаммоси: саводхонликни қандай ошириш мумкин?

    17.11.2023, 11:41

    Тасаввур қилиш қийин: булар аслида юнонча сўзлар

    24.11.2023, 15:08

    Ғазалкент, Чироқчи, Буйрак – кутилганидан бошқа маънога эга жой номлари

    15.12.2023, 15:05

    Сўзга айланган савдо белгилари – ғаройиб кечмишга эга 10 та сўз

    03.01.2024, 09:55

    Ўзбек тилидаги африкалик сўзлар: уларнинг ранг-рўйи қандай? 

    12.01.2024, 11:22

    Челябинск, Саратов, Тюмень – бу номлар туркийча эканини билармидингиз?

    12.02.2024, 14:10

    Бизни қийнайдиган сўзлар: бирор ҳарф қўшиб ё тушириб ёзадиган сўзларимиз

    06.03.2024, 10:10

    Имло бўйича кўрсатма бераётганлар диққатига: ўзбекчага таянинг 

    31.07.2024, 20:44

    Нега олимлар фан доктори дейилади, ахир улар шифокор эмас-ку – “доктор” сўзининг қизиқ кечмиши

    05.08.2024, 08:15

    Навкардан мергангача: томирида мўғул қони оққан сўзлар  

    24.10.2024, 21:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.