• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Ғазалкент, Чироқчи, Буйрак – кутилганидан бошқа маънога эга жой номлари

    Жой номларининг келиб чиқиш тарихи қизиқ. Баъзи жой номлари тасаввур қилганимиздан тамоман бошқача маънога эга. Юртимизда бундай сирли отга эга шаҳар ва қишлоқлар талайгина. “Дарё” колумнисти Ориф Толиб бугун ана шундай номлардан баъзиларини шарҳлайди.

     

    Ғазалкент ғазаллар шаҳрими?

    Фото: Wikipedia

    Кент қадимги суғд тилида канд, кант шаклига эга бўлган ва девор, уй, хонадон, қўрғон, қишлоқ каби маъноларни англатган. Кент сўзи ва унинг талаффуз вариантлари қатнашган жой номлари минтақамизда жуда кўп: Тошкент, Самарқанд, Ёркент, Вобкент, Паркент, Пискент каби.

    Хўш, Ғазалкентнинг маъноси нима? Кент шаҳар маъносида бўлса, Ғазалкент ғазаллар шаҳри бўладими? Топонимик адабиётларда ёзилишича, шаҳар номи ҳазар қабиласи номидан келиб чиққан. Ҳазарлар – қадимги туркий қавм. Ҳазаркент – ҳазарлар қишлоғи. Ҳазар сўзи кейинчалик товуш ўзгаришига учраган.

    Қашқадарёдаги Ғузор шаҳри, Жомбой туманидаги Ғазира қишлоғи номи асосида ҳам ҳазар сўзи ётади.

     

    Сариосиё ва Осиё

    Фото: Wikipedia

    Сариосиё сўзини талаффуз қилганда дастлаб кишининг хаёлига сари ва Осиё сўзлари келади. Осиё сари деганимикан деб ўйлаш ҳам мумкин. Бироқ этимологиядан ёки форс тилидан хабардор киши бундай эмаслигини осон пайқайди. Сариосиё Осиё қитъасидаги минглаб қишлоқлардан бири холос, унинг Осиёга бевосита алоқадорлиги йўқ.

    Бу жой номи форсча сар – бош ва осиё – тегирмон сўзларидан ҳосил бўлган. Сариосиё тегирмонбоши, тегирмон юқорисидаги қишлоқ демакдир. Сурхондарёдаги тумандан ташқари ўлкамизда осиё таркибли топонимлар талайгина: Галаосиё, Қўшосиё, Тагиосиё.

     

    Улуғнор ва катта анор

    Фото: Wikipedia

    Улуғнор – Андижон вилоятидаги туман. Шакл-у шамойилига қараб улуғ ва нор сўзларидан ясалган бўлса керак, олдин бу ерларда бирор катта анор бўлган, ном ҳам шундан деган хаёлга бориш мумкин. Бироқ тахминимиз бу сафар ҳам бизни алдайди.

    Андижонда Улуғнор номли канал бор. Туманга ана шу каналнинг номи берилган. Уни 1868–1871 йилларда Қўқон хони Худоёрхон қаздирган. Ном таркибидаги нор аслида арабча наҳр – дарё, анҳор сўзининг талаффузда ўзгарган шаклидир. Улуғнор улуғ наҳр, яъни катта анҳор демакдир.

     

    Жом ва Жомбой

    Фото: xdp.uz, zarnews.uz / Коллаж: Дарё

    Самарқанд вилоятида Жом, Жомбой деган қишлоқлар бор. Жомбой туманнинг номи ҳам. Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари чегарасида жойлашган Жом – Ўзбекистоннинг энг катта қишлоқларидан бири. Википедияга кўра, аҳолиси 35 минг кишидан ортиқ.

    Жом деганда кишининг хаёлига тоғора, қадаҳ маъносидаги форсча жом сўзи келади. Бироқ бу икки қишлоқнинг номи форсчага умуман боғлиқ эмас. Топонимнинг илдизи қадимги туркий ва мўғул тилларида қўлланган ём сўзига бориб тақалади. Ём ёки жом сўзи бекат, истеҳком маъносини билдирган. Демак, Жом бекат, от-улов боқиладиган жой, хабарларни бекатдан бекатга етказувчи хизматчилар яшайдиган қўнимгоҳ ёнидаги қишлоқ маъносидадир.

    Китобларда Жомбой сўзи таркибидаги бой бойли уруғи номидан экани, қишлоқ шу уруғ вакиллари хизмат қилган бекат атрофида бўлгани сабабли шундай от берилгани қайд этилган. Баъзи олимлар фикрича, бу номнинг ёмга ҳам, бойли уруғига ҳам алоқаси йўқ, жомбой – қозоқларнинг бир уруғи.

     

    Чироқчида чироқ ясалганми?

    Фото: chiroqchi.uz

    Қашқадарёда Чироқчи тумани бор. Хўш, бу ном нимани англатади? Сувчи экинларни суғорувчи, ўтинчи ўтин тўпловчи, темирчи темирга ишлов берувчи бўлгандан кейин чироқчи чироқ ясовчи бўлади-да деб хулоса ясашимиз мумкин. Юз-икки юз йил нарисида кўча чироқларини ёқиш билан шуғулланувчи кишилар чироқчи дейилган. Балки шундан келиб чиққандир бу ном?

    Миллий энциклопедия топонимни чироқ ясовчи ҳунармандларга боғлаган. Бироқ этимологик адабиётлар бунга қўшилмайди. Бу фикрнинг асосли эмаслигини чироқчи сўзи луғатларда чироқ ясовчи сифатида изоҳланмагани ҳам исботлайди.

    Чироқчи номи узоқ тарихга эга. Манбаларда ёзилишича, сиракчи ёки сироқчи – қадимги туркий қабила-уруғнинг оти. Бу масканда ана шу уруғ жамоаси яшаган. Жой номи уруғ отидан келиб чиққан.

    Чироқчи 1980 йилдан шаҳар мақомига эга.

     

    Шофиркон ниманинг кони?

    Фото: Дарё

    Шофиркон – Бухоро вилоятидаги шаҳар ва туман номи. Сўзнинг тарихини яхши билмаган киши шофиркон – шофёркон – шофёрлар кўп жой деганга ўхшаш этимология тўқиши ҳам мумкин. Аслида-чи?

    Наршахийнинг “Бухоро тарихи” асарида ёзилишича, шаҳар номи Шопурком, яъни Шопур қаздирган ариқ (канал) сўзларидан келиб чиққан. Кейинроқ анҳор ёнида вужудга келган қалъа ҳам Шопурком деб аталган.

    Суюн Қораевнинг “Топонимика” китобига кўра, Эрон шаҳзодаси Шопур бухорхудотдан, яъни Бухоро ҳокимидан ер олиб, қаср қурган ва Вардона қишлоғини барпо қилиб, ариқ қазиб келтирган. Шопурком – “Шопур ариғи” демак.

    Баъзи манбалар бу топоним форсча шоҳ – катта, пур – тўла, ком – катта анҳор сўзларидан ясалган, кўп сув оқадиган бош анҳор маъносида деб ҳисоблайди.

    Ком атамаси қадимдан Бухоро атрофида истеъмолда бўлган ва ҳозир ҳам бир қанча географик номлар таркибида учрайди: Коми Зар, Коми Акка (Зарафшоннинг бир номи), Ҳарамком, Комде ва ҳоказо. Писком, Угом, Конимех топонимлари таркибида ҳам ариқ, дарё маъносидаги ком сўзи бор.

     

    Бурчмулла – минорали қўрғон

    Фото: Wikipedia

    Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Бурчмулла қишлоғини кўпчилик яхши билади. Бу ер тарихий-маданий ёдгорликлари, гўзал табиати билан машҳур.

    Унинг номини бурч ва мулла сўзларига боғлаб, бурчли мулла маъносида талқин қилувчилар ҳам бор. Бироқ бу халқ этимологияси натижаси холос. Аслида қишлоқ отининг бурч сўзига ҳам, мулла сўзига ҳам алоқаси йўқ.

    Этимологик адабиётларда ёзилишича, қишлоқ номи бурж ва мўла сўзларидан ясалган. Бурж – қалъа деворининг бурчаги; бурчакдаги ё бурчаклар оралиғидаги минора. Мўла эса минорасимон думалоқ қурилма. Топонимшунос олим Тўра Нафасов  мўла сўзини тупроқ уйиб, чим ё ғишт қалаб, баланд қилинган сўрисимон жой дея изоҳлайди. Демак, Бурчмулла ҳимояланадиган қўрғон, буржли, мўлали жой маъносидадир.

     

    Буйрак инсон аъзоси эмас

    Фото: Yandex Maps

    Сарлавҳани ўқиб ҳайрон бўлманг. Тиббиётга қарши бормоқчи эмасман, буйрак – инсон аъзоси. Лекин жой номи сифатида у бошқа маънога эга.

    Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида Буйрак номли қишлоқ бор. Халқ этимологиясига кўра, қишлоқ буйракка ўхшаш жойда бино бўлгани учун шундай ном олган. Аммо этимологик тадқиқотлар буни рад этади.

    Жой номи бўйича икки хил қараш бор. Бирига кўра, у байри сўзи ва -ак кичрайтириш қўшимчасидан ташкил топган. Байри сўзи бекат, тўхташ жойи, қароргоҳ каби маъноларга эга. Демак, Буйрак кичик бекат демакдир. Бу фикрда жон бор. Буйрак қишлоғи қадим Қўқон шаҳрига яқин масофада жойлашган. Қишлоқ ўрнида бир замонлар бекат бўлгани, чопар ва отлиқлар, карвонлар шу ерда тўхтаб ўтгани эҳтимоли катта.

    Бошқа бир қарашга таянилса, буйрак – уруғ номи. Жуда кўп тарихий манбаларда буйрак номли ўзбек уруғи борлиги қайд этилган. Бу ҳам ҳақиқатга яқин. Чунки бу қишлоққа яқин ҳудудда ерлашган Жалойир, Қатағон, Қанғил, Баҳрин, Кенагас, Наймас, Турғоқ, Қирқ каби қишлоқлар номи ҳам ўзбек уруғлари отидан ҳосил бўлган.

     

    Кампирравот кампир работими?

    Фото: Wikipedia

    Халқ этимологияси одатда сўзнинг ташқи шакл-шамойилига қараб баҳо беради, хулоса чиқаради. Кампирравот – Андижондаги сув омбори. Шу номдаги тўғон, канал ҳам бор.

    Кампирравотдаги кампир сўзининг кекса аёл маъносидаги кампирга алоқаси йўқ. У суғдча канд ва форсча пир сўзларидан ясалган. Олдинроқ канд сўзи девор, қўрғон, қишлоқ каби маъноларни англатиши ҳақида айтгандим. Ўтмишда шаҳарлар ва йирик қишлоқлар ҳимоя деворлари билан ўралган ва канд деб аталган. Пир эса қадим, эски, кўҳна демакдир. Работ сўзи қалъа, истеҳком, бекат каби маъноларга эга. Демак, Кампирравот эски қўрғон, қадимий қўрғон атрофидаги работ англамидадир.

    Бу топоним кўпинча Кампиробод шаклида ҳам қўлланади. Лекин бу янглишдир.

    15.12.2023, 15:05   Изоҳ (0)   33193
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тилимизни биламизми: дўппи кийган сўзлар – ғирт ўзбекча бўлиб кетган 15 та ўзлашма

    01.11.2022, 10:05

    Тилимизни биламизми: “аммамнинг бузоғи”, “алифни таёқ дейди”, “елкамнинг чуқури кўрсин” – антиқа ибораларнинг маъноси нима?

    28.06.2023, 17:51

    Тасаввур қилиш қийин: булар аслида арабча сўзлар

    26.08.2023, 21:57

    Кимнинг хаёлига келибди дейсиз: Гибралтар, Сидней, Анталия — асли одамларнинг исми бўлган жой номлари

    16.10.2023, 20:15

    Тасаввур қилиш қийин: булар аслида форсча сўзлар

    04.11.2023, 14:18

    Тасаввур қилиш қийин: булар аслида юнонча сўзлар

    24.11.2023, 15:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.