Концертлар ва қизил гилам тадбирларидан олдин юлдузлар турли гўзаллик маросимларини бажаради, уларнинг аксарияти жуда ғалати кўриниши мумкин. Мақолада машҳурлар саҳнага чиқишга қандай тайёргарлик кўриши ҳақида ҳикоя қилинади.

Бейонсе — юз машқи, қошга елим ва оёқ кийимга кукун

Бейонсе концертга тайёргарликни бир неча кун олдин бошлайди. Аввалига енгил пиллинг (тери тозалаш) қилади, концертда юз териси мукаммал кўринсин деб. Лекин ҳақиқий гўзаллик салони концерт куни саҳна ортида очилади. Макияждан олдин Бейонсе 15 дақиқа давомида юзини машқ қилади — қошларини кўтаради, лабларини чўзади, ёноқларини массаж қилади.
Бейонсенинг визажисти Сер Жон айтишича, бу машқлар юз мушакларини бўшаштиради. Натижада тонал крем идеал суртилади. Сер Жон бир сирни ҳам очди: Бейонсе баъзида қошларини гел билан эмас, балки оддий елим-қалам билан шакллантиради. Натижада қошлар иссиқда ҳам яхши ҳолатда туради.
Макияж жараёнида Бейонсе шарбат билан оёғини массаж қилади. Кейин оёқ кийимга талк кукунини сепади, натижада оёқлари ачишмайди ва пойабзал сиқмайди.
Леди Гага — юзни тортиш учун скотч

Яна бир машҳур юлдуз — саҳнага чиқишидан олдин оддий скотч билан юзини тортади. Бу ғалати туюлиши мумкин, аммо у буни лифтинг таъсир беради деб ҳисоблайди. Терини енгил чўзиш орқали қон айланиши яхшиланади.
Фақат ана шундан кейин Леди Гага макияж қилдиради. Унинг визажисти Сара Танонинг таъкидлашича, қўшиқчининг барча образлари айнан унинг ҳиссиётларига асосланади. Масалан, Ступид Лове клипи суратга олинаётганда Гага ўзини кучли ҳис қилмоқчи бўлган, “Оскар” мукофоти маросимида эса романтикага тўла.
Мерайя Кери — сутли ванна ва кўздаги тошлар

Мерайя Кери концерт куни тонгни сутга тўлдирилган ванна билан бошлайди — гўёки Клеопатра каби. Қўшиқчининг сўзларига кўра, сутга тўлдирилган ванна терини юмшоқ, таранг ва намланган ҳолатда сақлашга ёрдам беради. Бундай натижани ҳеч бир тана креми бера олмайди. Айтганча, сут совуқ бўлиши керак.
Саҳна ортидаги тайёргарлик Мерайя томонидан қатъий назорат қилинади. У туш суришни ёқтирмайди, янги визажистлар уни ишлатмоқчи бўлса, жанжал чиқиши ҳеч гап эмас.
Унинг макияжидаги асосий эътибор доимо кўзларда. Бир концертда визажист Кристофер Бакл хонанданинг кўзига 50 дона Сваровски тошини ёпиштирган — ёруғлик остида бу ҳақиқий шоуга айланган.
Рианна — ярим флакон атир сепиш

Селена Гомез — киприкларни пинсет билан бўяш

Тадбирлар ва қизил йўлакчалардаги чиқишлар олдидан Селена Гомес визажистлардан киприкларини бўяшни сўрайди. Баъзида буни ўзи ҳам бажаради. Юқори киприклар одатдагидек бўялади. Аммо, у пастки киприклар учун туш чўткасидан фойдаланмайди, балки уларни пинсет ёрдамида бўяйди. Пинсетга бир оз туш суриб, 2–3 киприкни бир-бирига ёпиштиради. Бу эса “қўғирчоқ кўзлар” эффектини беради.
Селена Гомес бу усул бўйича видеодарслик ёзиб, ижтимоий тармоқларда лайфҳакини бўлишди. Видео дарҳол трендга чиқиб, интернетда “вирус”дек тарқалди.
Бу маросимлар дастлаб бемаънидек туюлиши мумкин. Аммо, айнан шундай услублар оддий одамларни юлдузга айлантиради.
Изоҳ (0)