• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Мухлислар норозилигига сабаб бўлган бўлса-да, образини қойилмақом тарзда ижро этган актёрлар

    Баъзан керакли вақтда керакли жойда бўлишнинг ўзи ҳам оламшумул машҳурлик олиб келиши мумкин.

    Ҳит Лежер —Жокер

    Кристофер Нолан Ҳит Лежерни Жокер ролига тасдиқлаганини эълон қилганида, DS Comics мухлислари интернетда қаттиқ норозилик билдиришади: “Жокер ролида қандайдир ёқимтой бола? Бўлиши мумкинмас!”; “Жокер — қўрқув уйғотадиган актёр ижро этиши керак бўлган қаҳрамон. Шунчаки омади келган йигитча эмас.”

    Аммо фильм кинотеатрларга чиқиши билан ўша мухлислар тилларини тишлашга мажбур бўлган. 2009 йил февраль ойида Жокер Лежерга иккинчи пландаги энг яхши эркак роли учун вафотидан кейин “Оскар”ни тақдим этди.

    Гал Гадот — Мўъжизакор аёл

    Aмазонкалар маликаси Диана роли учун фильм продюсерлар Сандра Буллок, Кетрин Зета-Жонс, Анжелина Жоли, Бейонсе ва ҳатто Мерайя Керини ҳам синаб кўришган. 2013 йилда режиссёр Зак Снайдер ниҳоят исроиллик актриса ва модел Гал Гадот “Мўъжизакор аёл” ролини ўйнашини эълон қилади. Бу ҳам мухлислар норозилигига сабаб бўлади: улар Гадотнинг нозик ва озғинлигини танқид қилишади.

    Бироқ Гадот бу ҳужумлардан қўрқмайди. Натижада унинг амазонка маликаси образи “Бэтмен Суперменга қарши” фильмидаги энг ҳайратланарли образлардан бирига айланади ва кейинги “Мўъжизакор аёл” суперқаҳрамонлар киноси тарихидаги энг кўп даромад келтирган фильмлар бешлигига киради.

    Майкл Китон — Бэтмен / Брюс Уэйн

    1989 йилда Майкл Китон жамоатчиликка комедик актёр сифатида танилганди. Режиссёр Тим Бёртон кейинги Бетменни Майкл ўйнашини эълон қилганида, мухлислар Warner Bros кинокомпаниясини норозилик хатлари билан тўлдириб юборишади — жами 50 мингдан ортиқ хат келади.

    Бироқ барча қўрқувлар беҳуда бўлиб чиқади. Бетмен ролидаги Китон ва Жокер ролидаги Жек Николсон дуети Готем суперқаҳрамонлари тарихидаги энг муваффақиятлилардан бирига айланади.

    Мерил Стрип — Миранда Пристли

    2023 йил декабрь ойида “Қаттиққўл хоним” (2006) продюсери Венди Финерман “Gollywood Gold” подкастида режиссёрлар дастлаб Миранда Пристли ролини Мерил Стрип ижро этишини хоҳламаганликларини айтади.

    Лорен Вайсбергернинг шу номдаги китоби асосида режиссёр Дэвид Фрэнкел томонидан суратга олинган “Қаттиққўл хоним” фильми 2006 йилда чиқарилган. У Мерил Стрипга комедиядаги энг яхши аёл роли учун “Олтин глобус” мукофотини ва энг яхши бош ролдаги актриса учун “Оскар” номинациясини тақдим этади.

    Дэниел Крейг — Жеймс Бонд

    2005 йилда Пирс Броснаннинг давомчиси Бонд мухлисларига шунчалик ёқмайдики, улар ҳатто craignotbond.com веб-сайтини яратиб, у ерда Дэниел Крейгга нисбатан норозилик билдиришади.

    Аммо Дэниел Крейг ижро этган “Рояль казиноси” фильми бутун дунё бўйлаб 600 миллион доллардан ортиқ даромад келтирган ҳолда тарихдаги энг юқори даромадли Бонд ҳақидаги фильмга айланади.

    Марк Руффало — Халк

    Драмалардаги роллари билан машҳур бўлган актёр Марк Руффало учун улкан, яшил йиртқич махлуқ ролини ўйнаш дастлабки тажриба эди. “Бу жуда жасур ёки ноадекват танлов”, деб ёзганди ўша пайтда Daily Telegraph журналисти.

    Продюсерларнинг жасорати ўзини оқлайди. Руффало ижро этган Халк Marvel’нинг энг яхши образларидан бирига айланади.

    Кичик Роберт Дауни — Темир одам

    1990 йилларда киностудиялар кичик Дауни билан ҳамкорлик қилишни истамайди: кокаинга қарамлик, маст ҳолда машина ҳайдаганлик учун жарималар ва уйларга бостириб кириш айбловлари актёрнинг обрўсини туширганди.

    Бироқ Жон Фавро таваккал қилишга қарор қилади ва ўзининг “Темир одам” фильмида бош ролга кичик Даунини тасдиқлайди ва у адашмайди. Тони Старк ҳақидаги фильмлар Marvel’нинг энг муваффақиятли мослашувларидан бири ҳисобланади ва Робертнинг ўзи 2015 йилда дунёдаги энг кўп маош олувчи актёрлар рўйхатида етакчилик қилган.

    27.03.2024, 09:51   Изоҳ (0)   10089
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳар қандай соҳада эркаклардан кам бўлмаган муваффақиятга эриша олишини исботлаган аёллар ҳақидаги 10 та фильм

    21.03.2024, 10:40

    Муваффақиятга эришган машҳурлар амал қиладиган 10 қоида

    25.03.2024, 18:31

    Ойига 130 минг долларгача: машҳур аёллар гўзаллик муолажалари учун қанча пул сарфлайди?

    25.03.2024, 11:11

    Америка президентлари ва Голливуд юлдузлари учун костюмлар яратган Мартин Гринфилд вафот этди

    25.03.2024, 20:10

    “Оз мамлакатига саёҳат” фильми қаҳрамони Доротининг туфлиси аукционга қўйилди

    25.03.2024, 14:07

    Қироллик оиласида навбатдаги ташвишли ташхис: Кейт Миддлтон саратонга чалинганини маълум қилди

    23.03.2024, 16:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.