• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    6 млн долларга келган Бейонсе, 100 та шахсий самолёт, 100 млн долларга тушган тўй — Ҳиндистондаги энг бой қизнинг тўйи қандай ўтди?

    1,4 миллиард аҳолиси бор Ҳиндистонда камбағаллар жуда кўп, аммо бойлар ҳам анчагина. Вақти-вақти билан ҳинд миллиардерлари бутун дунё учун зиёфат уюштириб, сарф-харажатлари кўлами билан сайёрани ҳайратда қолдиради. 2018 йилда яна бир шов-шувли никоҳ бўлиб ўтди: мамлакатнинг энг бадавлат одами, бизнесмен Мукеш Амбани қизини турмушга берди. Меҳмонлар орасида Ҳиллари Клинтон, Наталя Водянова ва Бейонсе бўлган тўй унга 100 миллион долларга тушди.

    Фото: Getty Images

    Бадавлат меросхўрлар

    Ҳиндистоннинг энг бадавлат одами (бу мамлакатда доимий яшовчилар орасида) Мукеш Амбанини мустақил равишда карьера қурган ва улкан бойлик орттирган муваффақиятли одам деб бўлмайди. Мукеш шунчаки омадли эди: унинг тадбиркор Дҳирубхай Амбанидек отаси бор эди

    1966 йилда Dhirubxay Reliance Industries компаниясига асос солади, кейинчалик у Ҳиндистоннинг энг йирик корпорацияларидан бирига айланади. Аслида Мукеш Амбани отасининг фаолияти учун унинг туғилган жойи Ҳиндистон эмас, балки экзотик Яман бўлганлиги учун қарздор. У 1957 йилда отаси A.Besse & Co компаниясида ишлаб, ўз бизнеси учун капитал йиғиб юрганида туғилган. Биринчи фарзанди туғилгандан кўп ўтмай, оила ўз ватанига қайтади.

    Дастлаб тўқимачилик билан шуғулланган Амбани компанияси йирик холдинг компаниясига айланади. Фаолиятининг асосий йўналиши нефть ва газ бўлган, кейинчалик эса энергетика ва кимё соҳаси ҳам қўшилган. Дҳирубхай ҳукмронлик қилиш учун бўлиниш кераклигини биларди — бундай пайтда бизнесни диверсификация қилиш керак. 1977 йилда Reliance Industries биржага чиқади ва ишлаб чиқаришга молиявий операциялар қўшилади.

    Фото: Getty Images

    2002 йилда Дхирубхаи 70 ёшга тўлмасдан вафот этади. Бизнесни ўғиллари — каттаси Мукеш ва кичиги Анил мерос қилиб олади. Анил алоҳида Reliance Anil Dhirubhai Ambani Group компаниясини рўйхатдан ўтказади ва акасини газ нархи бўйича судга беради: бири иккинчисини демпингда (товарларни ташқи ва ички бозорда сунъий арзонлаштирилган, ўртача чакана нархлардан, баъзан таннархдан паст нархларда сотиш; ташқи бозорни эгаллаш учун рақобат кураши воситаларидан бири) айблайди. Бироқ ўсиб бораётган Ҳиндистон иқтисодиёти 2008 йилги инқирозга қарамай, иккаласини ҳам тўлиқ таъминлайди.

    2017 йилги Forbes рейтингида Мукеш Амбани бойлиги 23 миллиард долларга, 2020 йилда эса деярли 65 миллиард долларга баҳоланган.

    Яқин йилларда Мукеш Амбани камбағал бўлмаслигига, унинг фарзандлари — ўғиллари Акаш ва Анант, қизи Ишага бой мерос қолади, деб ишонишга барча асослар бор. Иша эгизак акаси Акаш билан бирга Мукеш Амбани ва унинг рафиқаси Нитанинг тўнғич фарзанди ҳисобланади. Улар 1991 йил 23-октябрда Мумбайда туғилган. Эгизакларнинг ўзларидан тўрт ёш кичик Анант исмли укаси ҳам бор.

    Фото: Getty Images

    Иша ва Акаш бизнес соҳасида мукаммал таълим олишади: отаси наслининг жинсидан қатъи назар, ўз ўрнига муносиб меросхўр тайёрлайди. 18 ёшида бойлиги 660 миллион доллардан ортиқ бўлган Иша ёшлик васвасаларига берилмайди, ўқиш билан фаол равишда шуғулланади. У Ел университети, Американинг энг нуфузли Айви Лига университетини тамомлаган — у ерда психология ва минтақавий тадқиқотлар бўйича таҳсил олган, сўнгра Стенфорд университети Олий бизнес мактабини тамомлаган. У карьерасидаги илк ишини “Катта тўртлик” деб аталадиган консалтинг компанияси бўлган McKinsey & Company’да бошлайди.

    Романтиками ёки келишув асосидами?

    Бироқ бу гўзал ва ақлли ҳинд меросхўри карьерасининг бошланиши эди. Бакалавр даражасини олгандан сўнг, отаси уни ўз корпорациясининг шўба корхоналари директорлар кенгашига таништиради. 2015 йилда Иша Амбани номи аллақачон Осиёнинг энг нуфузли ишбилармон аёллари рейтингида — рўйхатнинг биринчи ўнталигида пайдо бўлган.

    Фото: Getty Images

    Аммо зерикарли пул операциялар ёш миллионернинг ижодий импулсларини қониқтирмайди ва у вақтининг бир қисмини модага бағишлайди. Иша AJIO кийим-кечаклар веб-сайтини ишга туширади (оилавий холдинг компанияларидан бири Reliance Retail ҳомийлигида). Премьера Lakme Fashion Week мода ҳафталигида бўлиб ўтади.

    Иша ўқишини 2018 йилда битириб, дарҳол турмушга чиқади. 7 май куни у ёш (ўзидан атиги олти ёш катта) тадбиркор Ананд Пирамал билан унаштирилгани эълон қилинади.

    Фото: Getty Images

    ХХ асрдаги инқилобий ўзгаришларга қарамай патриархал жамиятда куёвнинг келиндан кўра бойроқ бўлиши мақсадга мувофиқдир. Аммо Ананд келинга атиги 4,3 миллиард доллар таклиф қилиши мумкин эди, бу Мукеш Амбани бойлигидан бир неча баравар кам.

    Шунга қарамай, Пирамал бой меросхўрнинг қалбини забт этишга муваффақ бўлди. У ҳам жуда бадавлат оилада туғилган (отаси, тадбиркор Ажай Пирамал 1984 йилда Пирамал компаниясига асос солган). Йигит АҚШда ўқиган: аввал Пенсилвания университетини, кейин Гарвард бизнес мактабини тамомлаган.

    Фото: Getty Images

    Ўз билимларини ишга солган Ананд Пирамал Реалтй риэлторлик компаниясига асос солади ва тўйдан бир йил аввал ушбу соҳадаги энг истиқболли ёш тадбиркорлардан бири сифатида “Hurun India—2017” мукофотини қўлга киритади. Ўқишни тамомлагандан сўнг, кичик Пирамал отасининг компаниясида бош директор лавозимини эгаллайди ва Piramal Realty компаниясидан ташқари, Piramal Swasthya тиббиёт муассасалари тармоғига раҳбарлик қилади.

    ​Миллионлаб долларга шахсий самолётлар ва Бейонсе

    Икки йирик компания меросхўрларининг никоҳи қай даражада романтик туйғулар билан боғлангани ва икки оиланинг бизнес манфаатлари бунга қай даражада таъсир қилганини аниқлаш қийин. Ҳиндистонда капитални “никоҳ байроғи” остида бирлаштириш одатий ҳол. Айтганча, Ишанинг укаси Анант Амбани болалигидан ортиқча вазн билан курашган, яқинда эса 100 килограммдан ортиқ вазн йўқотди ва 2023 йил бошида гўзал ва бой — Ҳиндистоннинг Encore Healthcare Private Limited корпорацияси раҳбарининг қизи Радҳика Мерчантга уйланди.

    Фото: Getty Images

    Ҳиндистон таблоидларининг расмий версиясига кўра, Иша ва Ананд ўртасида муҳаббат бўлган. Уларнинг ота-оналари бир-бирларини анчадан бери билган ва бизнесдаги илк қадамларини ҳам бирга қўйишган. Ёшларнинг унаштириш маросимида бошловчи Мукешдан қизининг дўстининг ўғли билан болаликдаги дўстлиги янада кўпроқ нарсага айланиши мумкинлигини қачон англаганини сўраганида: “У бойўғлидан тўрғайга айланганида”, деб жавоб қилган миллиардер жилмайиб. Иш кунини эрта бошлайдиган севгилиси билан иложи борича кўпроқ мулоқот қилиш учун Иша кеч ётиб, кеч туриш одатини ўзгартиради.

    Ананд ва Ишанинг тўйи Удайпурдаги ҳашаматли Taj Lake Palace меҳмонхонасида расмий маросим билан бошланди. Келин-куёв, уларнинг ота-оналари ва 2 000 га яқин меҳмонлар Амбани оиласининг Мумбайдаги 27 қаватли қароргоҳи Антиллияга байрам қилиш учун кўчиб келди.

    Фото: Getty Images
    Келин ва куёвнинг ота-онаси тўй тантаналари, тансиқ таомлар, ҳар бир меҳмон учун Dolce & Gabbana билагузуклари, 100 та шахсий самолёт ва тўй учун брон қилинган Мумбайнинг энг яхши бешта меҳмонхонасида тураржой учун 100 миллион доллар ажратган.
    Фото: Getty Images

    Тўйга келган меҳмонлар ҳам матбуотда алоҳида қизиқиш уйғотди. Энг кўп тилга олинган персонаж АҚШ собиқ давлат котиби Хиллари Клинтон эди: тўйни ёритаётган деярли барча ОАВлар унинг ҳинд кино юлдузи, “Болливуд қироли” Шоҳрух Хон билан рақсга тушганини эслатиб ўтди. Тўйга, шунингдек, АҚШ давлат котиби Жон Керри ҳам келди. Бу даражадаги сиёсатчиларни оилавий байрамга таклиф қилиш нафақат никоҳ, балки сиёсий мақсадларни ҳам кўзлайди, деган миш-мишлар тарқалди.

    Фото: Getty Images

    Миллиардер қизининг тўйида дунёга машҳур икки актриса — Аишваря Рай ва Приянка Чопра ҳам иштирок этди. Россия-Европа мода элитаси номидан супермодель Наталя Водянова ҳам ўша ерда эди.

    Фото: Getty Images
    Фото: Getty Images

    Мусиқий дастурнинг диққатга сазовор жойи Perfect вa Crazy In Love қўшиқларини куйлаган Бейонсе бўлди. Хонанда саҳнага Жашан модалар уйи дизайнери Абу Яни Сандипнинг кристаллар билан безатилган қип-қизил либосида чиқди. Либос анъанавий ҳинд сарисига ўхшарди, ўта очиқ услубда тикилганди.

    Бейонсе тўйдаги чиқиши учун 6 миллион доллар олган

    Фото: Getty Images

    Келин анъанавий ҳинд услубида кийинган — эгнидаги сариси олтин қўшиб тикилган. Унинг хина билан бўялган кафтлари олмос узуклар ва марварид билакузуклар билан безатилган. Ишанинг маржонлари, сирғалари ва бош кийимларида олмослар порлаб турарди. Ананд ҳам камтарона кўринадиган қора либос — ҳиндларнинг анъанавий эркаклар кийимида бўлса ҳам либос олмос тугмалар билан безатилган. Расмий қисмдан сўнг келин-куёв Европа либосларига ўтишди.

    Фото: Getty Images

    Миллиардер Амбани урф-одатларга ҳурмат ва ёшларнинг фаровонлиги учун нафақат меҳмонлари — бой ва фаровон одамларни, балки кўчадаги оддий камбағалларни ҳам хурсанд қилишга қарор қилди. Тўрт кун давомида энг бой ҳинд қизининг тўйи шарафига тантаналар давом этар экан, унинг беш мингдан ортиқ камбағал ватандошлари бепул иссиқ овқат билан таъминланди.

    Фото: Getty Images
    05.08.2023, 10:35   Изоҳ (0)   83968
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиноятчилар орасида катта бўлган, католик мактабида ўқиган, 5 марта оила қурган — Женнифер Лопес қандай қилиб дунё юлдузига айланди?

    04.08.2023, 11:35

    Instagram: Лифтда қамалиб қолган актриса, 400 млн сўмлик машина олган Мафтуна Шокирова, Алишер Файз билан ҳамкорликни тиклаган Паризода

    04.08.2023, 22:06

    Отаси машҳур бўлганини кўра олмаган, ҳарбий бўлиш насиб этмаган ва биринчи турмуши омадсизликка учраган Улуғбек Қодиров 40 ёшда (фото, видео)

    04.08.2023, 20:59

    Битта серия учун 37 минг доллар: Туркиялик актёр ва актрисалар сериалдаги иштироки учун қанча пул олади? 

    04.08.2023, 19:55

    Актриса бўлиш учун мактабни ташлаган ва Болливудда бир неча марта рекорд ўрнатган Кажол 49 ёшда (фото, видео)

    04.08.2023, 14:39

    Шаҳзодаларга турмушга чиқиб ҳам бахт топа олмаган машҳур аёллар (фото) 

    04.08.2023, 12:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Марказий Осиё давлати ҳам бор: Трамп 36 мамлакат фуқароларига АҚШга киришни чекламоқчи

    Дунё | 15 июн, 10:46

    Маҳмуд Мурадов Октагон 72 турнирида вақтинчалик чемпионлик камарини қўлга киритди (видео)

    Спорт | 15 июн, 10:09

    Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий Исроилнинг нишони бўлиши мумкин — WSJ

    Дунё | 15 июн, 09:21

    Кўкрак сути бези саратони ҳақидаги саволларга жавоблар

    Саломатлик | 15 июн, 08:54

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.