Шимолий Корея май ойида муваффақиятсизликка учраб ағдарилиб кетган эсминецни сувга туширишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Давлат оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, шикастланган кема таъмирлаш учун бошқа кемасозлик заводидаги қуруқ докка кўчирилади.
“Июнь ойи бошида эсминец мувозанатини тиклаганидан сўнг, жамоа 5 июнь куни кемани қайта сувга туширди”, дейилади Корея марказий ахборот агентлиги (KCNA) хабарида.
Planet Labs томонидан 5 июнь куни олинган сунъий йўлдош фотосурати илгари ҳалокатга учраган кеманинг таъмирлангани ва қайта сувга туширилганини кўрсатган.
5 минг тонналик эсминец мамлакатнинг энг янги ҳарбий кемаси бўлиб, Шимолий Кореянинг денгизни модернизация қилиш бўйича улкан саъй-ҳаракатларининг ғалабаси ҳисобланиши айтилган.
21 май куни ишга тушиши керак бўлган кема механизмидаги носозлик туфайли шикастланганди. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин шимоли-шарқдаги Чонгжин шаҳридаги бу воқеага гувоҳ бўлиб, уни “жиноий ҳаракат” деб атаган. Ҳукумат тезда ҳалокатга айбдор деб гумонланган 4 кишини ҳибсга олганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)