• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    1978 йилда грек миллиардери Аристотел Онасисснинг ёлғиз қизи Кристина кутилмаганда Совет фуқароси Сергей Каузовга турмушга чиқади. Ўша пайтда Совет фуқароларига хорижликлар билан оила қуриш тақиқланганди. Бироқ Совет ҳукумати негадир Сергейнинг капиталист аёлга уйланишига розилик беради. Кейинчалик бу никоҳ КГБ махсус операцияси бўлгани айтилади.

    Тарих саҳнида 74 йил яшаган совет тузуми ўз фуқароларига жуда кўплаб тақиқлар қўйганди. Масалан, СССР фуқаролари доимий яшаш учун хорижий давлатларга чиқиб кета олмасди. Нафақат чиқиб кета олмасди, ҳатто саёҳатга ҳам бора олмасди.

    СССР фуқаролари фақат социалистик лагерга бориши мумкин эди, унда ҳам КГБнинг минг чиғириғидан ўта олса. Яъни аждодлари орасида шўро тузумига қарши чиққанлар, диндорлар, турли сабабларга кўра қамалганлар бўлмаслиги керак эди.

    Шунингдек, социалистик лагерга кирувчи давлатга саёҳатга бормоқчи бўлган шахс жамият илғори, меҳнат қаҳрамони ёки ўз соҳасида таниқли шахс бўлиши лозим эди.

    Юқоридаги гапларни ўқиётган айримлар “Ундай эмас, менинг отам ёки бобом оддий одам бўлган ва Польшага (ёки бошқа социалистик давлатга) саёҳатга борган деб эътироз билдириши мумкин.

    Тўғри, оддий одам ҳам борган. Лекин ҳурматли ўқувчи ўша пайтда отангиз ёки бобонгиз ҳақидаги ҳужжатларга у “тузумга фидойилик билан хизмат қилиши, меҳнат ютуқларига эришгани” ва бошқа “ижобий хислатлари қўшиб ёзилган. Акс ҳолда КГБнинг чиғириғидан ўтиб бўлмасди.

    Советлар ўз фуқароларига нисбатан қаттиққўл сиёсат юрғизар экан, айрим ҳолларда истиснолар бўлиб турган. Масалан, 1978 йилда қандайдир Сергей Каузов исм-шарифли шахсга хорижий давлат фуқароси бўлган аёлга уйланишга рухсат беришади.

    Сергей Каузов оддий аёлга эмас, йирик бизнес империяни бошқараётган миллиардер аёлга уйланганди

    Ўшанда Каузовнинг Москвада хотини ва болалари бор эди. Бироқ советлар унинг хорижлик аёлга уйланиш учун хотини билан ажрашиш учун берган аризасини ҳам қисқа вақтда қаноатлантиришади.

    Оила институтига жиддий қараган советларнинг бу иши ўшанда кўпчиликни қаттиқ ажаблантиради. Бироқ ҳеч ким ҳеч қандай изоҳ бермайди. СССР тарқаб кетгандан сўнг Сергей Каузов билан содир бўлган иш – яъни унинг оиласидан ажрашиб, хорижлик аёлга уйланиши КГБ махсус операцияси экани ойдинлашади. Хўш, КГБга бу иш нега керак бўлганди?

    Миллиардернинг қизи бўлган миллиардер

    Сергей Каузов оддий аёлга эмас, миллиардернинг ёлғиз қизи ва меросхўри бўлган ва отасининг ўлимидан сўнг унинг бизнес империясига эгалик қила бошлаган Кристина Онасиссга уйланган эди.

    Кристинанинг отаси Аристотел Онасисснинг миллати грек бўлиб, у 20-аср бошларида Туркиянинг Измир шаҳри яқинида туғилган. Туркия ўз мустақиллигини сақлаб қолгач, бу давлат ҳудудида яшаб келган кўплаб греклар тарихий ватани бўлган Грецияга кўчиб ўтади. Аниқроғи, қочиб кетади. Улар орасида Оанисисслар оиласи ҳам бор эди.

    Аристотел Онасисс улғайгач, кемасозлик билан шуғуллана бошлайди ва кейинчалик йирик тадбиркор ва миллиардерга айланади. Маълумот учун, дунёдаги биринчи супертанкерни айнан Аристотел Онасисс эгалик қилаётган компания қуради.

    Аристотел Онасисс ва Жаклин Кеннеди

    1950 йилларда Аристотел дунёга машҳур миллиардер эди ва унинг номи америкалик машҳур бойлар – Ротшилдлар ва Рокфеллерлар билан тилга олинарди.

    Аристотел 1960 йиллар бошларида АҚШ президенти бўлган Жон Кеннеди билан дўстона алоқаларда бўлган ва уни ўз зиёфатларига чақириб турган. Кеннеди давлат ишлари билан банд бўлган пайтларда миллиардернинг зиёфатларига унинг хотини Жаклин Кеннеди бориб турган.

    1960 йилда миллиардер хотини билан ажрашади ва шундан сўнг ўша пайтда омма орасида Аристотел ўзидан 23 ёш кичик бўлган Жаклин Кеннедини севиб қолгани ҳақида гап-сўзлар тарқалади.

    1963 йилда Жон Кеннеди ўлдирилади. Шундан сўнг бева қолган Жаклин вақтини Аристотел билан ўтказа бошлайди ва 1968 йилда унга турмушга чиқади. Ўшанда миллиардер 62 ёшда, Жаклин эса 39 ёшда эди.

    Аристотелнинг биринчи хотинидан икки нафар фарзанди бўлган. 1948 йилда туғилган Александр ва 1950 йилда туғилган Кристина. 1973 йилда Александр авиаҳалокатда ҳалок бўлади.

    Аристотел Онасисс хотини ва икки нафар фарзанди билан

    Совет фуқаросига турмушга чиқиш ва ажрим

    1975 йилда Аристотел Онасисс вафот этади ва 25 ёшли Кристина унинг бизнес империясидаги 55 фоиз улушга эга бўлади. Қолган 45 фоиз улушни Аристотел ҳалок бўлган ўғли Александр номига очган фонд ихтиёрида қолдиради. Жаклин Кеннедига эса арзимаган маблағ тегади.

    Аёл отасининг миллиардлари билан бирга улкан флотига эга бўлади ва Аристотелнинг компаниясини бошқара бошлайди. Ўша пайтда унинг флоти дунёдаги энг йирик флот ҳисобланарди.

    Отасининг вафотидан сўнг миллиардерга айланган Кристинага уйланмоқчи бўлган даъвогарлар кўпаяди. Аёл ўшангача бир неча марта оила қурган ва ажрашганди. Дунёнинг турли бурчакларидан унга ҳар хил инсонлар уйланиш таклифини билдиришади. У миллати грек бўлган Александр Андреадисга турмушга чиқади.

    1976 йилда Кристина Москвага келади. Мақсад ўзаро келишувга эришиб, уларнинг юкларини ташиб бериш эди. Кристина Москвада советлар экспорт қиладиган ғаллани етказиб бериш бўйича келишувга эришади.

    Аёл Москвада советлар билан ўтказган музокаралар давомида Сергей Каузов исм-шарифли шахс билан танишиб қолади. Бу одам СССР денгиз флоти вазирлиги ходими бўлиб ишларди.

    Сергей Каузов ва Кристина Онасисс

    Музокараларнинг иккинчи босқичи Парижда бўлиб ўтади ва айнан Кристинанинг талаби билан Совет делегациясига Каузов бошчилик қилади. Ўша пайтда йигитнинг хотини ва болалари бор эди. Шунга қарамай Сергей ва Кристина бир-бирини севиб қолади.

    Кристина ҳар доим ҳам СССРга кела олмасди. Шу сабабли Сергей хорижга серқатнов бўлиб қолади ва севишганлар асосан Париж ва Лондонда учрашиб юришади. Улар бир муддат учрашиб юришгач, оила қуришга қарор қилишади. Бироқ уларнинг иккиси ҳам оилали эди.

    Биринчи бўлиб Кристина эри билан ажрашади ва бу иш 1977 йилда содир бўлади. Кўп ўтмай Сергей ҳам хотини билан ажрашади. Севишганлар “эркин қушга айлангач”, 1978 йилда Кристина Москвага келади ва улар шу ерда никоҳдан ўтади. Ўшанда Кристина 28, Каузов эса 37 ёшда эди.

    Ўша пайтда дунёга таниқли миллиардер ва Сергейнинг никоҳи барчани ажаблантиради. Ўз фуқароларининг хорижликлар билан никоҳланишига йўл қўймайдиган совет давлати Сергейнинг Кристина билан никоҳланишига рухсат бериши ажабланарли эди.

    Қолаверса, советлар оила институтига жиддий қарар ва ўз фуқароларининг никоҳни бекор қилишига унча-мунчада йўл қўймасди. Шу томондан қараганда ҳам Сергейнинг Кристина билан никоҳланиши учун хотини билан осонгина ажрашиши фавқулодда ҳолат эди.

    Кристина ва Сергей никоҳдан ўтиш пайтида

    Сергейнинг Кристинага уйланиши КГБ махсус операцияси бўлганми?

    Кристинанинг Сергейга турмушга чиқиш учун эридан ажрашиши, жуда кўплаб дунёга таниқли шахсларнинг илтифотларини рад этиб, оддий совет фуқаросига турмушга чиқиши ҳақида бир нечта тахминлар бор.

    Биринчи тахмин. Кунларнинг бирида Кристинага лўли аёл дуч келади ва фол ўчиб қўйишни таклиф қилади. Қизиқувчан Кристина унинг таклифини рад этолмайди.

    Шунда лўли аёл тез орада эринг билан ажрашасан ва рус йигитига турмушга чиқасан дейди. Кристина унинг гапларига кулиб қўяди ва йўлида давом этади.

    Аёл 1976 йилда советлар билан юк ташиб бериш бўйича музокара ўтказиш учун Москвага келганда Сергей Каузовга кўзи тушади ва шунда лўли аёлнинг башоратини эслайди.

    Иккинчи тахмин. 1970 йилларнинг иккинчи ярмида гарчи ўзини жуда қудратли давлат деб билса-да, советларда юк ташувчи йирик кемалар йўқ эди. Шу сабабли хорижий давлатларга нефть, суюлтирилган газ, ғалла, саноат ва ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қиладиган СССРга арзон нархда юк ташиб берадиган компания керак эди.

    Советлар 1975 йилда отасининг жуда катта флотига эга бўлган Кристина Онасиссни танлашади. Бунга сабаб ўша пайтда аёл АҚШ фуқаролигидан воз кечган ва Греция ҳамда Аргентина фуқаролигига эга эди.

    Советлар учун энг муҳим масала аёлни Москвага таклиф этгандан сўнг у билан келишувга эришиш эди. Капиталистик дунё қоидалари билан улғайган ва яшаб келаётган Кристина совет тузуми қонун-қоидаларини ҳазм қила олмаслиги ва оқибатда келишув имзоланмаслиги ҳам мумкин эди.

    Кристина ва Сергей Москвада

    Советлар КГБдан фойдаланишга қарор қилишади ва хавфсизлик хизмати махсус операция ўтказишга қарор қилади. Бу учун бир йилдан ошиқроқ вақт мобайнида Кристинани кузатишади. Аёл нималарни ёқтиради-ю, нималарни хушламайди, унга қандай инсонлар ёқади, барчасини пухта ўрганишади.

    Шундан сўнг аслида КГБ ходими бўлган ва СССР ташқи савдо флоти вазирлигида кичик ходим бўлиб ишлаб келаётган Сергей Каузов танланади. Унга Кристина Москвага келганда аёлга хушомад қилиш ва унинг эътиборини қозониш, лозим бўлса у билан “севишиш ва оила қуриш” топшириғи қўйилади.

    1976 йилда Кристинага ҳамкорлик қилиш таклифи берилади. У қабул қилади ва музокаралар ўтказиш учун Москвага келади. Шунда КГБ режада белгилангандай Сергейни унга рўпара қилади.

    Йигит Кристина ўтказган музокараларда қатнашади. Бўш вақтларида унга Москвани кўрсатиш таклифини бериб, ижобий жавоб олади. Ишлар силлиқ кечавергач, аёлга севги изҳор қилади.

    Кристина ҳам келишган йигитни ёқтириб қолади ва бўш вақтини Парижда у билан ўтказа бошлайди. Бу орада улар турмуш қуришга қарор қилишади ва 1978 йилда Москвада никоҳдан ўтишади.

    Кристина Сергейни ёқтириб қолгач, СССР маҳсулотлари учун юк ташиш нархларини анча пасайтиради ва шу тариқа советлар ўз мақсадларига етишади.

    Кристина ва Сергей бир-бирига никоҳ узуги тақмоқда

    Кристина ҳамда Сергейнинг кейинги ҳаёти ва бевақт ўлим

    Кристина ва Сергей никоҳдан сўнг асал ойини СССРда ўтказишади. Бироқ миллиардер аёлга Ғарбдаги ҳаётга нисбатан анча “ғарибона” бўлган совет турмуш тарзи ёқмасди. Шу сабабли эр-хотин бирга яшаш учун Лондонга кетишади.

    Интернационал оила бир ярим йил тинч-тотув яшайди ва кейин Сергей билан Кристина бир-биридан зерика бошлайди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, Кристина Сергейдан зерика бошлайди. Оқибатда 1980 йилда улар ажрашади.

    Ажримдан сўнг Кристина Сергейга Лондонда ҳашаматли уй ва иккита йирик танкер совға қилади. Совет давлатида фуқароларнинг хусусий мулкка эга бўлиши тақиқланганди. Шу сабабли Сергей Англиядан СССРга қайтишни хоҳламайди ва ўша ерда яшаб қолади.

    Ўшанда КГБ Сергейни СССРга ва унинг ихтиёрида бўлган иккита танкерни давлат ихтиёрига қайтариш учун анча ҳаракат қилади. Бироқ йигит Москвага қайтишни хоҳламайди ва кўп ўтмай англиялик аёлга уйланади. Ҳозир 83 ёшга кирган Сергей Каузов ҳамон тирик ва у Британияда яшаб келмоқда.

    Кристина Сергей билан ажрашгач, орадан тўрт йил ўтиб Тиерри Руссел исм-шарифли кимсага турмушга чиқади. Йигит франциялик дори-дармон саноати билан шуғулланувчи бой оиланинг фарзанди эди. 1985 йилда қиз фарзанд кўради ва унга Афина деб исм қўяди.

    Кристина Онасисс француз эри ва қизи билан

    1987 йилда Кристина Тиерри билан ҳам ажрашади. Орадан бир йил ўтгач, аёл 38 ёшида Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда вафот этади. Врачлар Кристинанинг ўлимига инфаркт сабаб бўлган деб топишган.

    Кристинанинг ўлимидан сўнг Аристотел Онасиссдан қолган бизнес-империя унинг набираси Афина Онасисс ихтиёрига ўтади. Ҳозирги кунда 40 ёшда бўлган Афина аввалига бобосидан, сўнг онасидан мерос қолган бизнес-империяни бошқариб келмоқда.

    Ғайрат Йўлдош тайёрлади.

    7 июн, 16:20   Изоҳ (0)   4793
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Трамп Германияга рус гази ўрнига Американикини таклиф қилди

    7 июн, 11:05

    Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги очилди (видео)

    6 июн, 23:00

    Қозоғистон ҳарбийларини Буюк Британияда ўқитади 

    6 июн, 22:00

    Россияда IELTS топширганлар қамалиши мумкин 

    6 июн, 21:00

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    6 июн, 18:50
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Ўзбекистонда бизнес муҳити сезиларли даражада яхшиланмоқда” — Акмал Примкулов

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:00

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.