Тошкент вилояти Чиноз туманида ука ўз опасини ўлдириб, 7 кун уйда сақлагани ҳақида хабар берилган эди. Ҳолат юзасидан суд иши якунланди.

Ҳолат 14 февраль куни Тошкент вилояти Чиноз туманида содир бўлган. Ука ўз опасини ўлдиргани ҳақида дўстларига телефон қилиб айтган. Дўстлари ҳазиллашяпти, деб ўйлаб, унинг уйига келган. Бироқ ростдан у опасини ўлдириб қўйган бўлган. Шундан сўнг улар ИИБ ходимларига хабар берган.
Марҳума 1995 йилда, укаси эса 1999 йилда туғилган. Унинг қўшнилари мурда бир ҳафта уйнинг балконида сақланганини айтган. Йигит опасини пичоқлаб ўлдиргач, мурдани гиламга ўраб қўйган.
Қўшниларнинг сўзларига кўра, йигит ҳам, уларнинг онаси ҳам яхши хулқли бўлган. Марҳума аёл 2 фарзанди билан ажрашиб, қизлик уйида онаси ва укаси билан яшаган. Уканинг сўзларига кўра, жанжал кредит сабаб келиб чиққан.
“Кредитдан келиб чиққан эди. Ҳолат сабаби тарбия бўлмаганидан. Отамиз бўлмаган. Опам асабий эди. Кўпинча у даражагача бормай ярашиб кетардик. Охирги марта кредитга пул тўламай ўтказиб юборавераётганди. Мен пул ўтказдим.
Тунда хонамга пичоқ билан келди. Пичоқни менга қаратди-да қўли пайигача кесилиб кетди. Қонни кўрганимдан кейин ўзимни бошқаролмай қолдим. Шок ҳолатида эдим. Мурдасини кўрганимдан кейин тушуняпманки опамни ўлдириб қўйдим. Ўзимга келолмаганим сабабли хонамдан балконга олиб чиқиб қўйдим.
Қилган ишимдан жуда пушаймонман. Шу пайтгача бир биримизни қучоқламаганмиз ҳам. Аямга кўпинча жиннихонага кўрсатайлик, дердим. Аям шарманда бўламиз, қўй, деб юраверарди. Ана энди қанақа шарманда бўлдик”, дейди йигит.
Суд онанинг даъвоси йўқлигини, аёл доимий жанжаллар қилиб келганини инобатга олиб ҳукм ўқилди. Унга кўра, йигит 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Тошкент вилоятида эр аёлини ўлгунича калтаклаб, вафотига сабабчи бўлгани ҳақида хабар берилган. Андижонда эса эркак жанжал сабаб хотинини ўлдирди.
Сурхондарё вилоятида эркак қайнукаси томонидан, Самарқандда 70 ёшли эркак 60 ёшли қайнукаси томонидан пичоқланганди. Бухорода эр жанжал сабаб хотинини пичоқлагани, Жиззахда эр рашк сабаб аввал хотинини, кейин эса ўзини пичоқлаб ўлдиргани, Вобкент туманида маст фуқаро қайнукасини пичоқлагани тўғрисида хабар берилганди.
- Чинозда 25 ёшли эркак хотини ва қайнанасини қасддан ўлдирди.
- Фарғонада эркак бир гуруҳ дўстлари билан собиқ куёвини дўппослади.
- Чинозда ука ўз опасини ўлдириб, 7 кун уйда сақлади.
- Самарқандда қайнона келинини қувватлагич сими билан бўғиб ўлдирди.
- Андижонлик ўқитувчи аёл пичоқлаб ўлдирилди. Гумонланувчи эр қўлга олинди.
- Наманганда эркак дўконда хотинини пичоқлаб ўлдирди.
- Сурхондарёда аёлига тазйиқ ўтказган эркак қамалди.
- Сурхондарёда 71 ёшли аёл ўз уйида ўлдириб кетилди.
- Бухоролик эркак хотини билан ажрашишни талаб қилган аёлни ёстиқ билан ўлдирди.
Изоҳ (0)