2025 йил иккинчи чорагида Mastercard Economics Institute (MEI) саёҳатлар иқтисодиётидаги долзарб трендлар тўғрисида бешинчи ҳар йилги Travel trends 2025: Purpose-driven journeys ҳисоботини эълон қилди. Аввалги йиллардаги каби, ҳисобот глобал истеъмол харажатлари таҳлилига асосланган ноёб инсайтларни ўз ичига олади. 2025 йилнинг асосий хулосаси: саёҳатчилар тобора кўпроқ шахсий қадриятлар, саломатлик ва ноёб таассуротларга қаратилган онгли сафарларга интилмоқда.
Дунёнинг ўзига тортувчи жойлари – Осиё-Тинч океани минтақаси ва Марказий Осиё
MEИга кўра, 2025 йилги етакчи трендлар қаторида – соғломлаштириш ва эко-туризм, диққатга сазовор табиат масканлари ва гастрономик саёҳатлари мавжуд. Саёҳатчиларни Истанбулнинг бой пазандачилик ландшафти, Саудия Арабистонидаги янги дам олиш марказлари, Таиланддаги табиат қўйнидаги сокинлик, эко-меҳмонхоналар ва медитация ретритлари жалб қилади.
- Ташриф бўйича шаҳарлар топ ўнталигига Дубай, Истанбул ва Макка кирган. Топ-100 да Европа шаҳарлари 66 та ўрин эгаллаган.
15 та энг оммабоп ёзги йўналишларнинг саккизтаси Осиё-Тинч океани минтақасига тўғри келади. Марказий Осиёга қизиқиш ўсмоқда: Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон сайёҳлик йўналишларида тобора тез-тез кўзга ташланмоқда. MEI маълумотларига кўра, Ўзбекистонда хорижий карталар орқали транзакциялар сони икки йилда (2022 йилдан 2024 йилгача) икки мартага ошган, мамлакат ичида хорижий карталар айланмаси эса, 2,3 баробарга ўсган.
“Туризм иқтисодиёт ўсиши ва диверфикациясининг муҳим двигатели саналади. Иқтисодий ва геосиёсий омилларга қарамай, мазмунли саёҳатларга интилиш, аввалгидек, йўналишлар танланишига улкан таъсир кўрсатмоқда. Табиат гўзаллиги, гастрономик хилма-хиллик ва ноёб таассуротлар саёҳатчилар томонидан бунчалик юқори баҳоланишини кўриш қувонарлидир”,- қайд этди MEI ЭЕMEА минтақаси бўйича бош иқтисодчиси Хадича Ҳақ.
Глобал трендлар
MEI бир нечта глобал трендларни ажратиб кўрсатади:
- Соғломлаштириш. Африка, Таиланд ва Италия билан бир қаторда, wеллнесс-туризмда етакчилик мақомини мустаҳкамламоқда.
- Истанбул гастрономик туризм пойтахтига айланди: шаҳар ресторанлари 67 та мамлакатдан меҳмонларни қабул қилди. Етакчилар рўйхатидан яна Дубай, Доҳа ва Кейптаун жой олган.
- Валюталар курсининг таъсири. Иэна курсининг 1% га тушиши Хитойдан туристлар оқимининг 1,5% га оширди.
- Қаллобликнинг ўсиши. Мавсум авжида оммабоп йўналишларда қаллоблик даражаси 28% гача ўсмоқда. Одатда бу ресторанлар ва таксида нархларнинг оширилиши, қалбаки туристик компаниялар ва кўчмас мулк бўйича ясама рўйхатлар бўлади.
- Жанубий Африка ва Замбияда миллий паркларнинг туристик харажатлардаги улуши 23,3% ва 15,5% ни ташкил қилди.
- Компаниялар минтақа доирасидаги сафарларни афзал билиб, халқаро хизмат сафарларини қисқартирмоқда. Британия компаниялари Европа ичидаги сарфларни қисқартириб, кўпроқ ЭЕMEА йўналишидаги хизмат сафарларига инвестиция киритмоқда.
- Минтақавий хаблар. Саудия Арабистонидаги ислоҳотлар Жидда ва ар-Риёдга туристлар оқимининг ўсишига хизмат қилди. Йўловчилар оқимининг ўсиши бўйича Токио ва Осака глобал етакчилик қилмоқда.
- Спорт – туризм драйвери сифатида. Спорт глобализацияси бутун дунё мухлисларини бирлаштириб, кенг кўламли спорт тадбирларини халқаро молиявий оқимлар учун оҳанрабо нуқтасига айлантирмоқда. Чунончи, Лондонда 2024 йилда ўтган Чемпионлар лигаси финали немис мухлислар томонидан 61%, испаниялик ишқибозлар томонидан эса – 148% га кўпроқ харажатлар қилинишига олиб келди.
“Travel trends 2025” ҳисоботи сайёҳлар хатти-ҳаракатлари қандай ўзгариши ва бу тармоқ ривожига қандай таъсир кўрсатишини намойиш этади. Таҳлилий маълумотлар ва асосий инсайтларни тақдим этаркан, Mastercard туризм индустриясига ва бизнесга саёҳатчилар эҳтиёжларини яхшироқ тушуниш ва самарали ривожланиш стратегияларини шакллантиришда ёрдам беради.
Ўзбекистонда Mastercard ички ва халқаро туризм ривожланишига кўмаклашиб, тармоқнинг асосий технологик ҳамкори саналади. 2023 йил октябрда Ўзбекистон мамлакатда сайёҳлик инфратузилмаси ва рақамли ечимларни яхшилашга қаратилган “Mastercard Tourism Innovation Hub” га қўшилди. 2024 йил февралда Тошкентда Mastercard ва Туризм қўмитасининг тармоқдаги инновацияларга бағишланган қўшма семинари ўтказилди.
Travel Trends 2025: Мақсадли туризм ҳисоботининг тўлиқ талқини ва MEИнинг бошқа материаллари билан ҳавола орқали танишиш мумкин.
Mastercard Economics Institute ҳақида
Mastercard иқтисодий институти илғор таҳлил услублари ва Mastercardнинг ўз маълумотларидан фойдаланиб, глобал ва маҳаллий иқтисодий трендлар тўғрисида таҳлилй маълумотлар тақдим этади. Институт 2020 йилда таъсис этилган, у истеъмол харажатлари, чакана савдо, туризм ва иқтисодий фаолиятнинг бошқа индикаторларига оид долзарб таҳлилий шарҳлар тақдим этиш орқали бизнес ва давлат органларига кўмак беради. Mastercardнинг эксперт материаллари серияси ва ихтисослашган маҳсулотлари туфайли, институт асосли қарорлар қабул қилиниши ва барқарор иқтисодий ўсишга хизмат қилади.
Mastercard (NYSE: МА) ҳақида
Mastercard бутун дунё бўйлаб 200 дан зиёд мамлакатда маҳаллий иқтисодиётларни ривожлантириб, инсонларни илҳомлантиради. Мижозларимиз билан биргаликда биз ҳар ким гуллаб-яшнаши мумкин бўлган барқарор иқтисодий муҳитни қурамиз. Биз рақамли тўловларни ўтказиш учун кўплаб имкониятларни яратамиз, транзакцияларни бехавф, содда, аққли ва ҳамёнбоп қиламиз. Технологияларимиз ва инновацияларимиз, ҳамкорликларимиз ва алоқаларимиз инсонларга, компанияларга ва ҳукуматларга ўз салоҳиятларини максимал даражада ривожлантиришга хизмат қилади.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)