• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    Россия раҳбари Владимир Путин ишдан олганидан сўнг транспорт вазирининг ўз жонига қасд қилиши – жамоатчилик орасида турли саволларни пайдо қилди. Қизиғи, сўнгги йилларда Россияда юқори мартабали амалдорлар, тадбиркорлар ва давлат компаниялари раҳбарлари орасида ғайритабиий ўлимлар кескин кўпайган. Айниқса, 2022 йилда Россиянинг Украинага нисбатан бошлаган ҳарбий тажовузи – бундай “бахтсиз” ҳодисаларни янада кўпайишига сабаб бўлди.

    Қуйидаги мақолада 2022 йилдан то бугунги кунгача Россияда сирли тарзда ўз жонига қасд қилган ёки “кутилмаган” ҳодиса туфайли вафот этган компания раҳбарлари, йирик тадбиркорлар ҳақида сўз юритамиз.

    Статистик рақамлар

    Дастлаб сирли ўлимлар ортидаги статистик ҳақиқатларга мурожаат қилиб, йиллар кесимида қанча мулозим вафот этгани аниқлаштириб олсак. Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг ўзида камида 30 га яқин йирик шахслар — “Газпром”, “Лукойл”, “Транснефт”, “Новатек” каби гигант компанияларнинг раҳбарлари, губернаторлар, судьялар, элчилар ва Кремлга алоқадор фигуралар шубҳали тарзда вафот этган.

    2023 йилда ҳам 25 дан ортиқ давлат корпорацияларида муҳим лавозимларда фаолият юритган шахслар шундай тақдир соҳибига айланган. 2024 йилда эса 16 та сирли ўлим ҳолати аниқланган бўлса, жорий йилда 4 та шундай воқеа (Роман Старовойт учинчиси бўлди – таҳр.) содир бўлган.

    • Аввалроқ “Дарё” бундай “тасодифий” ўлимлар ҳақида таҳлилий мақола эълон қилган эди.

    Леонид Шулман

    Содир бўлган биринчи энг шов-шувли фожиа — бу 2022 йилнинг январь ойида “Газпром Инвест” транспорт хизмати раҳбари 60 ёшли Леонид Шулманнинг ўлими бўлган эди. Ўшанда у Ленинград вилоятидаги компания дачасининг ҳаммомидан ўлик ҳолда топилган.

    Мурда ёнидан ўз жонига қасд қилишга қарор қилгани ҳақидаги мактуб ҳам топилган. Россия прокуратураси Леонид Шулманни ўз жонига қасд қилган деб топиб, ишни шу асосда ёпган.

    Фон изображения
    Леонид Шулман
    Фото: даилйстар

    Александр Тюляков

    Қизиқ жиҳати, Леонид Шулман ва бошқа бир қатор “Газпром” ва энергетика секторидаги раҳбарлар бирма-бир сирли тарзда вафот этган.

    Масалан, 2022 йилнинг февраль ойида (Шулманнинг ўлимидан 1 ой ўтиб) “Газпром”нинг ғазначилик бош директорининг корпоратив хавфсизлик бўйича ўринбосари — 61 ёшли Александр Тюляков ўз уйининг гаражидан осилган ҳолда топилган. Ҳайронқоларли жиҳати, Тюлякованинг ҳам ёнидан ўз жонига қасд қилгани тўғрисида мактуб чиққан.

    Ўшанда “Новая газета” нашрига исмини ошкор этишни истамаган, аммо таҳририятга маълум бўлган Ленинград вилояти тергов қўмитаси ходимининг берган маълумотларига кўра, суд-тиббиёт экспертлари ишга киришган вақтда бир нечта йигитлар учта автомобилда келиб, полиция ва терговчиларни уйнинг ташқарисига чиқариб юборган. Улар ўзларини “Газпром”нинг хавфсизлик хизматидан эканликларини билдирган.

    Фон изображения
    Александр Тюляков
    Фото: gazeta.ru

    Владислав Аваев

    Россияда мансабдор шахслар оила аъзолари билан биргаликда ўз жонига қасд қилган ҳолатлар ҳам кузатилган. Жумладан, Россия раҳбари Владимир Путинга яқин ҳисобланган “Газпромбанк” хусусий банкининг собиқ вице-президенти Владислав Аваев Москвадаги квартирасида рафиқаси Елена ва кенжа қизи Мария билан бирга ўлик ҳолда топилган. Уларнинг ҳар бирида ўқ излари бор эди.

    Аваевнинг 26 ёшли қизи Анастасия ўз оиласини ўқдан яраланган ҳолда топиб, полицияга отасининг қўлидан қурол топиб олганини айтган.

    Полиция ва тергов гуруҳи “Аваев биринчи рафиқасини, сўнг қизини, охирида эса ўзини ўлдирган”, деган хулосага келган.

    Фон изображения
    Владислав Аваев
    Фото: мейдан.тв

    Испаниядаги жумбоқли ўлим

    Шубҳали тарзда вафот этишлар Россиядан ташқаридан ҳам давом этган. Мисол учун, Россияда табиий газ ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган “Новатек” компанияси бошқаруви раисининг собиқ ўринбосари — Сергей Протосеня, 2022 йилнинг апрель ойида оила аъзолари билан биргаликда Испаниянинг Ллорет де Мар шаҳридаги ижарага олинган вилладан жазосиз ҳолда топилган.

    Ўшанда 55 яшар Протосенянинг мурдаси балконда осилган ҳолда, унинг рафиқаси Наталя ва қизи Мариянинг жасадлари эса ётоқхонада пичоқлан ва болта билан чопилган тарзда топилган эди.

    Каталония полицияси “Моссос д’Эсқуадра” бу воқеани “оила аъзолари томонидан амалга оширилган оилавий қотиллик ва кейин ўз жонига қасд қилиш” деб баҳолаган. Уларга кўра, Протосеня аввал оила аъзоларини пичоқ ва болта билан ўлдирган, кейин ўзини осган.

    Бироқ бу версияга Сергей Протосенянинг ўғли қарши чиқиб, отаси қотил эмаслигини айтиб бир қанча гувоҳлар келтирган. Бироқ полиция Протосеня ўзини ва оила аъзоларини ўлдирган деган тўхтамда қолган.

    Фон изображения
    Сергей Протосеня
    Фото: илгаззеттино.ит

    Собиқ КГБ агенти ва нефть магнати

    Вячеслав Ровнейко — аслида собиқ КГБ агенти бўлиб, Россияда нефть магнати, Urals Energy ҳамда Interregional Fuel Union компанияларининг асосчиларидан бири эди.

    2023 йил 22 февраль куни тунда 59 ёшли тадбиркор Одинцоводаги ёзги уйида ҳушсиз ҳолда топилган. Воқеа жойига етиб келган шифокорлар уни қутқара олмаган.

    Унинг танасидан “зўравонлик аломатлари” аниқланмаган ва натижада прокуратура криминал терговни бошламаган, жиноят аломатлари топилмаганлиги туфайли ишни очилмаган деб эълон қилган.

    Фон изображения
    Вячеслав Ровнейко
    Фото: лиданеwс.бй

    Михаил Рогачев

    2024 йилнинг октябрь ойида “ЮКОС ЭП”нинг корпоратив бошқаруви бўйича собиқ вице-президенти — 64 ёшли Михаил Рогачев Москвада 10-қаватли бино деразасидан тушиб кетиб ҳалок бўлган. У ўз жонига қасд қилишдан олдин хотини ва шифокорига хат қолдирган.

    Қайд этилишича, “ЮКОС” собиқ вице-президентининг соғлиғида жиддий муаммолар, жумладан, асаблари билан боғлиқ муаммолар бўлган. Расмий тергов суисид (ўз жонига қасд) сифатида қайд этилган. Бу эса оғир касаллик ва руҳий ҳолат билан боғланган.

    Рогачев 1996 йилдан 2007 йилгача “ЮКОС” корпорациясида юқори лавозимларда ишлаган. Кейинчалик “ОНЕХИМ” гуруҳининг ижрочи директори бўлган.

    Фон изображения
    Михаил Рогачев
    Фото: moskvichmag.ru

    Виталий Робертус

    2024 йилнинг март ойида “Лукойл” вице-президенти Виталий Робертус ўз офисида осилган ҳолда топилган. Бу воқеа “Лукойл” компанияси раҳбарларининг Украинада тўлиқ миқёсдаги уруш бошлангани (2022 йил 24 февраль)дан бери тўртинчи сирли ўлим бўлган.

    Илгари қуйидагилар ҳам вафот этган эди: 

    Александр Субботин — 2022 йил май ойида наркотик билан боғлиқ юрак хуружи натижасида вафот этгани айтилган; 

    Равил Маганов — 2022 йил сентябрда Москва касалхона ойнасидан йиқилиб, ҳалок бўлган. 

    Владимир Некрасов — 2023‑йил октябрда соғлиғидаги муаммоларга кўра вафот этган.

    Фон изображения
    Виталий Робертус
    Фото: drive2.ru

    Андрей Бадалов

    2025 йил июнь ойида Россиянинг “Транснефт” нефть қувурлари компанияси вице-президенти — 62 ёшли Андрей Бадалов Рубльэвское шоссесида жойлашган юқори қаватли уй олдида жонсиз ҳолда топилган.

    Расмий тергов Бадаловни ўз жонига қасд қилган деб топган. Бироқ тергов ҳаракатлари якунига етмаган. У ўз жонига қасд қилишдан олдин оила аъзоларига хайрлашув мактубини ёзиб қолдирган.

    Юқоридаги шахсларнинг ўлими деярли бир-бирига жуда ўхшаш. Кимдир баланд бино деразасидан ўзини ташлаб, кимдир аввал оиласини, кейин эса ўзини, яна бошқа кимдир эса тўппонча билан ўз жонига қасд қилган.

    Аммо юқори қаватдан қулаган, ўзига ўқ узаётган ва осилган таналар ортида фақатгина руҳий тушкунлик ёки шахсий муаммолар ётганига ишониш қийин. Нефть тупроқ остидан босим билан юқорига отилгани сингари кун келиб бу ўлимлар ортида беркитилаётган ҳақиқатлар ҳам юзага чиқади, деган умиддамиз. Аммо бу йўлда яна неча киши қурбон бўлади? Айни шу савол ҳозирча очиқ қолмоқда.

    10 июл, 20:40   Изоҳ (0)   4958
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Лукоил#Газпром#Россия#суиқасд#россиялик тадбиркор

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.