• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» оқшоми: Актриса Гавҳар Шарипованинг фожиали ўлими, ифлослик қилмаслигини айтган Ортиқхўжаев, Ўзбекистонга ғалаба келтирган «Голдор» Шомуродов

    Актриса Гавҳар Шарипова оламдан ўтди. Дастлаб Қашқадарё вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати актриса юриб кетаётган автобуснинг эшигини ўзи очиб юбориб, ундан тушиб кетгани ҳақида хабар тарқатган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, у автобус эмас, юк машинасида бўлган ва унга ҳайдовчи шилқимлик қилган; актриса соатига 140 километр тезликда кетаётган машина эшигини очиб, ундан тушиб кетган ва ҳалок бўлган.

    «Kun.uz» Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва нашр мухбирлари ўртасида 15 август куни ҳокимлик биносида бўлиб ўтган суҳбатнинг янги — 14 дақиқадан кўпроқ давом этадиган версиясини эълон қилди. Унда, жумладан, ҳоким бирор одамга бесоқолбоз деган ном ёпиштиришни «олти сонияда ташкиллаштира олиши»ни, бироқ «бундай ифлослик қилмаслиги»ни эшитиш мумкин. Янги аудионинг дастлаб эълон қилинган 1,5 дақиқалик аудиодан фарқли жиҳатлари кўп — унда ҳокимнинг «раҳбарга ёқадими-йўқми», «хўрозлар», «чўктирвораман» каби изоҳлари тушириб қолдирилган.

    Элдор Шомуродов Фаластин дарвозасига гол урганидан сўнг.

    Элдор Шомуродов Фаластин дарвозасига гол урганидан сўнг.
    Фото: Ўзбекистон футбол ассоциацияси

    Элдор Шомуродовнинг дубли Ўзбекистон миллий терма жамоасига Фаластин устидан ғалаба келтирди. Энди ҳамма Элдорни «Голдор» деб чақиряпти. Кўз тегмасин — шундай сермаҳсул ўйин кўрсатишда давом этаверсин у! Шу билан Европанинг кучли чемпионатларига кетиб қолса ҳам майлига эди. Ҳа-я, айтмоқчи, яна кетма-кет иккита ўйинда гол урса, афсонавий Олег Шацкихнинг рекордини такрорлайди.

    Нью-Йоркда ИШИД номидан теракт қилган асли ўзбекистонлик Сайфулло Соипов гапиришни «бошлади». У судьяга қараб: «Сиз мени ўлган саккиз киши учун суд қилмоқдасиз. Нега минглаб мусулмон аёл ва болаларнинг ўлишига жавобгар бўлганларни суд қилмайсиз?», дебди. Эслатиб ўтамиз, Трамп уни ўлимга ҳукм қилишга чақирган эди.

    Ўзбекистонда яқин қариндошларга тегишли транспорт воситасини «доверенност»сиз бошқаришга рухсат берилди. Яқин қариндошлар деганда ота-она, эр (хотин), фарзандлар, ака-укалар, опа-сингиллар назарда тутилмоқда. «Доверенност» талаб қилинмагани билан суғурта полисида қариндошларнинг исми ва қариндошлик даражаси кўрсатилган бўлиши шарт. Қариндошликни ҳам ўзингиз эмас, суғурта компанияси кўрсатиши керак.

    Муносабатлар, раддиялар, баёнотлар. Жиззахда мунтазам дарс қолдирган 8-синф ўқувчиларининг ўқитувчи томонидан калтакланиши юзасидан хизмат текшируви белгиланди. Самарқандда сўроққа чақирилган шахс ички ишлар ходимларининг калтакларидан эмас, ўткир юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган. Раҳбари айни вақтда ЎзЛиДеПнинг ҳам раиси ҳисобланган Ўзбекистон Фермерлар кенгаши «Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодировни «қабул қилинган қонун Конституцияга зид» каби баёнотлар беришда масъулиятли бўлишга чақирди. Самарқандда тупроқ остида қолиб, ҳалок бўлган икки ёлланма ишчининг «Сувоқова» корхонасига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Соғлиқни сақлаш вазирлиги куйдирги касаллиги колбасадан юқмаслигини маълум қилди. Қашқадарёда 12 ноябрь куни помидор-бодринг консервасидан заҳарланган етти кишидан бири — она, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, 18 ноябрь куни вафот этган; ота ва тўнғич ўғил сунъий нафас олиш аппаратига уланган.

    Ўзбекистонда яна нима янгиликлар? Самарқандда етиштирган пахтасини заводга топшираётган фермер пичоқланди. Тошкент вилоятида темирйўл кесишмасида қоидани бузган ҳайдовчиларга қарши рейд ўтказилмоқда. Миллатлараро муносабатлар соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланди. Ишсизлик нафақаси миқдорини кескин кўпайтириш таклиф қилинмоқда. Жаҳон банки Ўзбекистонга 500 миллион доллар қарз ажратади. Юнусободдаги омборхонада йирик ёнғин юз берди. 6 та ҳудуднинг бош солиқчилари ўзгарди. Тошкентдан 100 километр нарида Турк хоқонлиги даврига оид қабристон топилди. Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқаросини уч киши пичоқлади. Жиззахда Миллий гвардия томонидан 90 метрли улкан байроқ намойиш этилди.

    Дунёда нима гап? Ливанда намойишчилар парламент биносига олиб борувчи йўлларни ёпиб қўйди. Грузияда полиция парламентга киришни тўсиб қўйган намойишчиларни куч билан тарқатиб юборди. Эрон олий етакчиси мамлакатдаги норозилик намойишлари ортида хорижлик душманлар турганини таъкидлади. Кувайт бош вазири вазифасини бажарувчи шайх янги ҳукумат шакллантириш ниятида эмас. Яман исёнчи хусийлари Қизил денгизда учта кемани эгаллаб олди. Россия Украинага Керч бўғозида бир йил аввал қўлга олинган кемаларни қайтариб берди. Туркия қўлга олган ИШИД вакили Ал-Бағдодий жойлашган манзил ҳақида маълумот берган. Покистон баллистик ракетани синовдан ўтказди.

    19.11.2019, 20:20   Изоҳ (0)   70659
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳокимликларда ер участкалари олиб қўйилиши ва компенсация бўйича шўбалар ташкил этилди

    19.11.2019, 20:06

    Тошкент вилоятида темир йўл кесишмасида қоидани бузган ҳайдовчиларга нисбатан рейд ўтказилмоқда

    19.11.2019, 19:51

    Қашқадарёда бир оилада 7 киши помидор-бодринг консервасидан заҳарланганди. Улардан бири вафот этди

    19.11.2019, 19:30

    Фарғонада ЙПХ ходимини урмоқчи бўлган фуқарога жазо тайинланди

    19.11.2019, 19:11

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги колбасада куйдирги касаллигини келтириб чиқариши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

    19.11.2019, 18:57

    Самарқандда ИИБга сўроққа чақирилган шахс нима сабабдан вафот этгани маълум бўлди

    19.11.2019, 18:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ҳушимдан кетдим, ҳатто тез ёрдам чақирмаган” — Қаршида ИИБ ходими ҳомиладор аёлни калтаклаган бўлиши мумкин (видео)

    Ўзбекистон | 9 август, 16:20

    “Барселона” 2026 йилда Ҳарри Кейнни сотиб олади

    Спорт | 9 август, 16:04

    “Украина ўз ҳудудларидан воз кечишни хоҳламаяпти” — Зеленский

    Дунё | 9 август, 16:00

    “Гарри Поттер” фильмлари қандай суратга олинган: франшиза ҳақида қизиқарли фактлар (фото)

    Кино | 9 август, 15:35

    Хитойда реалистик роботлар сотиладиган янги дўкон очилди (фото)

    Дунё | 9 август, 15:05

    Нега аёллар эркакларга қараганда кўпроқ ухлаши муҳим?

    Аёллар саҳифаси | 9 август, 14:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.