Импорт ва экспорт билан шуғулланувчи компаниялар учун шартномаларни ўз вақтида тўлаш — барқарор фаолиятнинг калитидир. Бироқ кучли рақобат ва ошиб бораётган харажатлар фонида бизнес тобора кўпроқ ташқи молиявий кўмакка муҳтож бўлмоқда. Ана шундай ҳолатлар учун Ипак Йўли Банк қулай ечимни таклиф этади — Tradeloan .
Tradeloan — бу халқаро битимларни молиялаштиришга мўлжалланган савдо молиялаштируви шакли. Унинг ёрдамида тадбиркорлар хориждан келадиган товарлар учун тўловни амалга ошириши ёки экспорт шартномаларини бажариши мумкин. Бунда ўзининг айланма маблағларини чалғитишга ҳожат қолмайди.
Tradeloan нима?
Бу — ташқи савдо шартномаси асосида ажратиладиган молиялаштириш. Компания импорт ёки экспорт бўйича тузилган шартномани тақдим этади ва банк маблағни тез фурсатда мижознинг ҳисоб рақамига ўтказади.
Tradeloan қандай ишлайди:
— Мижоз ариза топширади ва ташқи савдо шартномасини илова қилади
— Банк ҳужжатларни 2–5 иш куни давомида кўриб чиқади
— Маблағ мижознинг ҳисоб рақамига ўтказилади
— Компания хориждаги ҳамкорига тўловни амалга оширади.
Tradeloan шартлари:
— Молиялаштириш миқдори: $50 000 дан бошлаб
— Муддат: 3 йилгача
— Валюта: USD, EUR, JPY, CNY
— Фоиз ставкаси: йиллик 8–12 фоиз.
Tradeloan кимлар учун мос?
Tradeloan хорижий ҳамкорлар билан ишлаётган кичик ва ўрта бизнес учун айни муддао. Бу ускуналар ва хом ашёларни импорт қилаётган компаниялар, ёки ўз маҳсулотини чет элга экспорт қилаётганлар учун жуда мос. Айниқса, ҳамкор олдиндан тўлов талаб қиладиган ва контракт муддати қисқа бўлган ҳолатларда бу маҳсулот айнан керакли ечим бўла олади.
Нега Tradeloan қулай?
— Ўз айланма маблағларингизни ишлатишингизга ҳожат йўқ
— Молиялаштириш аниқ битим асосида ажратилади
— Маблағлар тезда етказилади
— Ҳужжатлар талаби кам, шартлар эса очиқ ва тушунарли.
Ипак Йўли Банк ташқи иқтисодий фаолиятни қўллаб-қувватловчи молиявий воситаларни такомиллаштиришда давом этмоқда. Tradeloan — бу битимни ўз вақтида молиялаштириш ва бизнесни ривожлантиришга эътибор қаратиш учун ишончли йўл.
📲 Tradeloan ҳақида батафсил маълумот ва ариза топшириш — Ипак Йўли Банк расмий сайтида.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)