• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Тиббиёт ютуқларига қарамай, аҳолининг соғлиқ билан боғлиқ айрим фундаментал масалаларда ҳанузгача янглиш қарашларга эга. Айримлар ширинлик диабетга олиб келади деб ўйласа, бошқалар юрак хасталиклари фақат кексаларда учрайди, деб ҳисоблайди. Вакциналар ва аутизм келтириб чиқаради, деб ишонадиганлар ҳам талайгина. Қуйида жамоатчилик онгида чуқур илдиз отган нотўғри қарашларга барҳам берамиз.

    1-янглиш фикр: Ширинлик қандли диабетга олиб келади

    Foto: Lifehacker.ru
    Фото: Lifehacker.ru

    Қандли диабетнинг биринчи тури аутоиммун касаллик бўлиб, унинг ривожланишида бемор ҳаёт тарзининг таъсири йўқ. Иккинчи тури эса кўпроқ турмуш тарзига боғлиқ бўлиб, ортиқча вазн, камҳаракатлик, нотўғри овқатланиш сингари омиллар орқали юзага келади. Шунга қарамай, бу турдаги диабет ширинлик истеъмоли билан эмас, умумий ортиқча калория ва мувозанатсиз парҳез билан боғлиқ.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти соғлом овқатланиш ва меъёрий жисмоний фаолликни қанд касаллиги профилактикасининг асосий усули сифатида кўрсатади. Шакар миқдорини камайтириш ҳам тавсия этилади, бироқ таомномадан уни тўлиқ чиқариб ташлаш шарт эмас.

    2-янглиш фикр: Саратон касаллигининг қайталаниши ҳаётга нуқта қўяди

    Саратонни дастлабки босқичда аниқлаш даволаниш имкониятларини оширади. Ҳатто касаллик қайталанган ҳолатларда ҳам замонавий даволаш воситалари ижобий натижа бериши мумкин. Улардан бири CАР-Т-терапия бўлиб, унда беморнинг иммун ҳужайралари генетик жиҳатдан қайта ишланиб, ўсимта ҳужайраларини аниқлаш ва йўқ қилишга “ўргатилади”.

    Бу ёндашув илк бор 2017 йилда болаларда лимфобластик лейкемияни даволаш учун тасдиқланган. Бугунги кунга келиб, у кўплаб бошқа қон онкологияси турларида ҳам клиник амалиётда жорий этилган.

    3-янглиш фикр: Юрак-қон томир касалликлари фақат кексаларда учрайди

    Foto: Lifehacker.ru
    Фото: Lifehacker.ru

    Юрак етишмовчилиги, жумладан, сурункали юрак етишмовчилиги турли ёшдаги одамларда учраши мумкин. Ортиқча вазн, юқори холестерин, чекиш, гипертония ва қандли диабет юракка салбий таъсир кўрсатиб, ёш организмларда ҳам муаммо келтириб чиқаради.

    Бугунги тиббиётда индивидуал ёндашувга ўтиш бўйича янги тадқиқотлар олиб борилмоқда: олимлар юрак касалликларининг молекуляр асосларини, ген ва оқсилларни чуқур ўрганиб, универсал даво усулларини изламоқда. Бу эса беморларнинг ёши ёки клиник кўрсаткичларидан қатъи назар, самарали натижа берувчи терапияларни ишлаб чиқишга хизмат қилади.

    4-янглиш фикр: Астмада фақат симптомларни даволаш етарли

    Йўқ. Астма бу сурункали яллиғланиш бўлиб, нафақат йўтал ва томоқ оғриғи, балки бронхлар сезувчанлигининг ортиши билан кечади. Фақат симптомларни енгиллаштириш билан чекланиш касалликни назорат қилмасликка олиб келади, бу эса кескин хуружлар ва ҳаттоки ўлим хавфига олиб келиши мумкин.

    Энг самарали ёндашув бу яллиғланишни бартараф этувчи асосий терапия, яъни ингаляцион кортикостероидлардан мунтазам фойдаланишдир.

    5-янглиш фикр: Вакциналар аутизмни келтириб чиқаради

    Foto: Lifehacker.ru
    Фото: Lifehacker.ru

    1998 йилда нашр этилган бир шубҳали тадқиқотга кўра, қизамиқ, қизилча ва паротитга қарши ММР вакцинаси аутизм билан боғлиқ экани даъво қилинган. Тадқиқот кичик ҳажмли (бор-йўғи 12 болада синалган) бўлиб, илмий нуқтаи назардан кўплаб жиддий камчиликларга эга эди. Кейинчалик бу иш олимлар ҳамжамияти томонидан танқид остига олинди, мақола нашрдан олиб ташланди, муаллиф эса шифокорлик амалиётидан четлатилди.

    Шунга қарамай, бу нотўғри фикр жамоатчилик орасида оммалашиб кетди. Натижада эмланиш даражаси пасайиб, қизамиқ ҳолатлари кўпайди.

    6-янглиш фикр: Витаминлар доимий равишда ичилиши шарт

    Кўпчилик баҳор ва кузда витаминларни “касалликни олдини олиш” учун қабул қилади, аммо соғлом ва хилма-хил овқатлар орқали зарур микроэлементларни олиш мумкин. Витамин етишмовчилиги бўлса клиник ҳолат бўлиб, лаборатория таҳлиллари билан тасдиқланиши лозим. Даволаш ҳам фақат шифокор назорати остида олиб борилади.

    Шуни унутмаслик керакки, баъзи витаминларнинг ортиқча миқдори организм учун зарарли. Сувда эрийдиган витаминлар (масалан, C ёки B гуруҳи) ортиқча бўлса, танадан чиқариб юборилади. Аммо ёғда эрийдиган А, Э, Д ва К витаминлари танада тўпланиб, жигар ва буйрак фаолиятига зарар етказиши мумкин.

    7-янглиш фикр: Бола тез-тез шамолласа, унинг иммунитети паст дегани

    Foto: Lifehacker.ru
    Фото: Lifehacker.ru

    Боғчага қатнаётган болалар йилига 6–8 мартагача ЎРВИ билан касалланиши мумкин. Бу мактабгача ёш даври учун норма саналади. Тез-тез касалликка чалиниш боланинг янги муҳитга мослашаётган даврида кузатилади. Асосийси — касалликлар енгил ўтиши, антибиотик талаб қилмаслиги ва бола оралиқ даврда ўзини яхши ҳис қилишини назорат қилиш лозим. Иммунитет билан боғлиқ оғир бузилишлар эса пневмония, йирингли синусит ёки бошқа оғир инфекциялар билан белгиланади. Бундай ҳолатларда оддий витаминлар эмас, балки мураккаб иммуномодулятор терапия талаб қилинади.

    13 июл, 08:39   Изоҳ (0)   608
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #саломатлик#вакция#ўрви#диабет#тиббиёт#аутизм

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нима учун ёзда касал бўлиш хавфлироқ: ичак инфекцияларининг олдини олиш бўйича оддий маслаҳатлар

    28 июн, 14:55

    Одамлар билан доимий мулоқот қилишни талаб этадиган иш соғлиқ учун хавфли эканлиги аниқланди

    28 июн, 12:50

    Актриса ва моделларнинг тезда озишга ёрдам берадиган 5 хил самарали парҳези

    30 июн, 10:50

    Нима учун магний асабларни тинчлантиришга ёрдам бермайди? 

    30 июн, 21:15

    “Шакарсиз газланган ичимликлар инфарктни келтириб чиқариши мумкин” — шифокор

    30 июн, 17:30

    “Ватандошлар” жамоат фондининг “Анор” лойиҳаси учун хориждан келган ўзбек фарзандларига байрам концерти ташкил қилинди 

    3 июл, 18:00

    Дунё бўйлаб ҳар соатда юз киши ёлғизликдан вафот этмоқда — ЖССТ

    3 июл, 11:56

    Нега ақл тишларини оғримаса ҳам олиб ташлаш тавсия этилади?

    3 июл, 10:49

    АҚШда шифокор робот ёрдамида анголалик беморнинг ўсимтасини масофадан туриб олиб ташлади

    7 июл, 18:35

    Ҳар бир уйда бўлиши шарт бўлган 7 та тиббий буюм

    4 июл, 18:25

    Жигар муаммоларини ташқи белгиларга қараб қандай аниқлаш мумкин?

    7 июл, 12:32

    Дориларга эҳтиёж қолмайди: қон босимини пасайтиришга ёрдам берадиган овқатланиш одатлари

    7 июл, 10:56

    Жазирама ҳавода муздай сув ичиш саломатликдаги қандай муаммоларга сабаб бўлади? 

    7 июл, 20:55

    Нега 6 соатдан кам ухлаш хотирани заифлаштиради: доимий уйқусизликнинг мияга таъсири

    7 июл, 14:50

    Қўлингиз ҳеч ишга бормаса: тушкунликда ёрдам берадиган тавсиялар

    7 июл, 17:55

    Ҳеч қачон кеч эмас: инсон мияси кексайгунига қадар янгиланиб туриши аниқланди 

    8 июл, 11:59

    “Кондиционернинг ўзи шамоллашга олиб келмайди” — мутахассис жазирамада кондиционердан тўғри фойдаланиш бўйича тавсиялар берди

    7 июл, 16:32

    Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисига янги ўринбосарлар тайинланди

    7 июл, 22:40

    Умуртқа диски чурраси (грижа) мавжудлигини уй шароитида қандай аниқлаш мумкин?

    8 июл, 15:25

    Шифокорлар бразилиялик аёлга 56 йил давомида ташхис қўя олмади

    10 июл, 10:10

    Инсоннинг ўзига ёқмайдиган ишда ишлаши руҳий муаммоларни келтириб чиқаради

    10 июл, 10:35

    Гипертониянинг олдини олишнинг оддий усули аниқланди

    8 июл, 20:25

    Нима учун баъзан “тилимиз учида” турган сўзни эслай олмаймиз?

    11 июл, 17:11

    Иссиқ кунларда нима ичиш ва ичмаслик керак?

    10 июл, 10:55

    Энергетик ичимликлар қандай қилиб юракни ишдан чиқаради?

    10 июл, 16:38

    Қон босимини туширишга ёрдам берувчи 6 самарали ичимлик

    10 июл, 11:20

    Қуёшли мева: ёзда ўрик истеъмол қилиш учун 7 сабаб

    10 июл, 13:50

    Машҳурлик келтирган ролларини ёмон кўрадиган турк кино юлдузлари

    10 июл, 17:08

    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

    11 июл, 10:30

    Ҳаётдаги аксарият муаммоларни ҳал қиладиган 20 та одат

    11 июл, 19:10
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил зарбаларидан бир кечада камида 29 нафар фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди 

    Дунё | 13 июл, 16:15

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.