• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

    Central Asian University (CAU) ўтган бир йил давомида ўзининг академик ва бошқарув салоҳиятини сезиларли даражада ривожлантирди. Буни икки муҳим ютуқ тасдиқлайди: университет нуфузли Round University Ranking (RUR) 2025 рейтинги бўйича дунёнинг энг яхши олий таълим муассасалари рўйхатидан ўрин эгаллади ҳамда университетларнинг БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишдаги ҳиссасини баҳоловчи Times Higher Education Impact Rankings 2025 рейтингида илк бор иштирок этди.

    Round University Ranking 2025 ютуқлари

    2025 йил июнь ойида 2010 йилдан бери ўтказилиб келинаётган ва 100 дан ортиқ мамлакатни қамраб олган нуфузли глобал университет рейтингларидан бири — Round University Ranking (RUR)нинг янги натижалар эълон қилинди. Ушбу рейтинг университетлар фаолиятини тўртта асосий соҳага бўлинган 20 та кўрсаткич бўйича таҳлил қилади:

    • ўқитиш сифати,
    • илмий-тадқиқот фаолияти,
    • халқаро ҳамкорлик (International Diversity),
    • молиявий барқарорлик (Финанcиал Сустаинабилитй).

    Баҳолаш натижаларига кўра, Central Asian University илк бор дунёнинг топ-1000 та энг яхши университетлари қаторига кириб, умумжаҳон рейтингида 975-ўринни эгаллади. Алоҳида йўналишлар бўйича университет қуйидаги натижаларни кўрсатди:

    • ўқитиш сифати кўрсаткичи бўйича 936-ўрин;
    • халқаро фаоллик тоифасида 669-ўрин, бу хорижий университетлар билан кенг ҳамкорликни, хорижий ўқитувчилар ва талабаларнинг мавжудлигини, шунингдек, халқаро академик алмашинув дастурларида фаол иштирок этишни англатади.

    Бундан ташқари, университет "Халқаро хилма-хиллик" мезони бўйича Ўзбекистонда 1-ўринни эгаллаб, халқаролашув даражаси бўйича мамлакатнинг бошқа олий ўқув юртларидан олдинга чиқиб олди. Молиявий барқарорлик рейтингида CAU дунёда 257-ўринни эгаллаб, "Кумуш лига"дан ўрин олди. Рейтингнинг бу сегменти университетларнинг узоқ муддатли ишончлилигини баҳолашда айниқса муҳимдир: кампусни ривожлантиришга сармоялар, таълим дастурларини қўллаб-қувватлаш учун даромад яратиш қобилияти, шунингдек, барқарор ва "яшил" ривожланиш йўналишидаги саъй-ҳаракатлар ҳисобга олинади..

    Шундай қилиб, Роунд University Ranking 2025 натижалари CAU академик стандартларни изчил ошираётгани, илмий-тадқиқот инфратузилмасини ривожлантираётгани ва барқарор бошқарув моделини шакллантираётганидан далолат беради.

    ТҲЕ Импаcт Rankings 2025 даги илк иштирок

    Central  Asian Universityънинг Times Higher Education Импаcт Rankings 2025 даги биринчи иштироки ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди — бу университетларни нафақат академик кўрсаткичлар бўйича, балки БМТ томонидан тасдиқланган Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) эришишга қўшган ҳиссаси бўйича ҳам баҳолайдиган кам сонли жаҳон рейтингларидан биридир.

    2025 йилда ушбу рейтингда 130 мамлакатдан 2500 дан ортиқ университет иштирок этди. Рейтинг университетларнинг сифатли таълимни таъминлаш, муносиб меҳнат ва иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш, барқарор шаҳарларни ривожлантириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва адолатли институтларни шакллантириш каби йўналишлардаги ҳиссасини баҳолайди.

    Central Asian University умумий ҳисобда 1501+ тоифасида илк бор иштирок этди ва бир қатор асосий Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича кўрсаткичларни тақдим этди:

    • SDG 6 (Тоза сув ва санитария) - 601+ тоифаси;
    • SDG 8 (Муносиб меҳнат ва иқтисодий ўсиш) - 1001+ тоифаси;
    • SDG 4 (Сифатли таълим) - 1501+ тоифаси;
    • шунингдек, SDG 7, 10, 11, 12, 16 (тоза энергия, тенгсизликни қисқартириш, барқарор шаҳарлар ва жамоалар, масъулиятли истеъмол ва ишлаб чиқариш, тинчлик ва адолат) - барчаси 801+ оралиғида.

    Рейтинг натижалари июнь ойида Истанбулда бўлиб ўтган Глобал Барқарор Ривожланиш Конгресси 2025 доирасида эълон қилинди. Унда барқарор ривожланиш бўйича глобал ёндашувлар ва университетларнинг экологик ва ижтимоий масъулиятли келажакни шакллантиришдаги роли муҳокама қилинди.

    Университетлар бу турдаги рейтингларда нима учун иштирок этадилар?

    Иккала рейтинг ҳам халқаро миқёсда эътироф этилишга интилаётган университетлар учун муҳим восита ҳисобланади.

    • РУР университетнинг ўқитиш сифати, илмий тадқиқотлари ва глобал иштироки бўйича жаҳон етакчилари орасидаги ўрнини баҳолаш имконини беради, шунингдек, инвесторлар, ҳамкорлар ва талабалар учун йўл-йўриқ кўрсатади.
    • ТҲЕ Импаcт Rankings эса ўз навбатида, университетларнинг ижтимоий ва экологик ҳиссасига эътибор қаратиб, уларнинг инсоният олдида турган глобал муаммоларни ҳал этишга қанчалик ёрдам бераётганини намойиш этади.

    CAU учун ушбу рейтинглардаги иштирок ва ютуқлар университетнинг таълим ва тадқиқот фаолиятини халқаро стандартларга мувофиқ йўлга қўяётгани, ЭСГ тамойилларини (экологик, ижтимоий ва бошқарув амалиётларини) фаол жорий этаётгани ҳамда барқарор ривожланишнинг глобал кун тартибини амалга оширишга ҳисса қўшаётганининг муҳим кўрсаткичидир.

    Central Asian University ректори Камран Гуламов рейтинглардаги ютуқларни шарҳлаб, улар университет учун шунчаки расмий кўрсаткичлар эмаслигини таъкидлади: "Бу бизнинг янги турдаги — дунёга очиқ, таълим, илмий иш ва бошқарувда илғор ёндашувларга йўналтирилган университет қуриш стратегиямизнинг тасдиғидир. Биз нафақат академик ҳамжамиятни ривожлантириш, балки бутун минтақанинг барқарор келажагига ҳисса қўшишдек муҳим вазифани зиммамизга олганмиз."

    Бундай натижалар Central Asian University Марказий Осиё олий ўқув юртлари орасида салмоқли ўрин эгаллаб, ишончли ва замонавий университет сифатидаги обрўсини шакллантираётганидан далолат беради. Ўзбекистон олий таълим тизими учун бу, шунингдек, миллий олий ўқув юртларининг жаҳон академик харитасидаги ўрни ва глобал ташаббусларга қўшилишининг тобора ортиб бораётганини кўрсатувчи омилдир.

    9 июл, 16:30   Изоҳ (0)   1061
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14

    Тошкент ва Фарғонада университетлар кафедра ўқитувчилари пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 12 июл, 08:57

    Жейн Биркинга тегишли бўлган биринчи Hermes Birkin сумкаси кимошди савдосида 7 млн еврога сотилди

    Лайфстайл | 12 июл, 08:40

    “Реал Мадрид” ёзда тўрт футболчи билан хайрлашиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 08:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.