Kia’нинг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи 2025 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишлар якунларини сарҳисоб қилди. Олти ой давомида мамлакат бозорида 11 332 дона Kia автомобиллари сотилган бўлиб, бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 58 фоизга кўпдир. Бу локализациялаш ва моделлар қаторини кенгайтиришга қаратилган муваффақиятли стратегиянинг рекорд натижаси ва кўрсаткичидир.
Ўсишнинг асосий омиллари
Ўсишнинг асосий омили Kia Sonet модели ҳисобланди. 2025 йилнинг январь июнь ойларида 7 852 дона автомобиллар сотилган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 12 баробар кўпдир. Бу замонавий, технологик ва ўзига хос бўлган маҳаллий шароитда йиғилган автомобилларга қизиқиш ортиб бораётганини акс эттиради.
2025 йилда бозорга тақдим этиладиган Kia К5 седанининг янги версияси ҳам муваффақиятли ишга туширилди. Ярим йил ичида 851 дона автомобиллар сотилиши мазкур моделнинг бизнес-класс сегментида юқори салоҳиятидан далолат беради.
Kia Carens модели деярли саккиз баравар ўсишни кўрсатди: 2024 йилнинг биринчи ярмида 40 дона ўрнига 278 дона сотилган. Kia Carnival сотуви ҳам сезиларли даражада ошди — 154 дона автомобиллар, бу ўтган йилга нисбатан 57 фоизга кўп.
Бренднинг флагман моделлари сотуви ҳам юқори даражада қолмоқда. Ярим йил ичида 867 дона Kia Sportage ва 712 дона Kia Sorento автомобиллари сотилди. Ушбу моделлар юқори даражадаги қулайлик, ишончлилик ва замонавий дизайн туфайли ишончни сақлаб қолмоқда.
2025 йилнинг биринчи ярми натижалари Kia’нинг Ўзбекистонда локализация қилинган моделлар қаторини кенгайтириш ва истеъмолчиларнинг афзалликларига мослашувчан тарзда ўзгартиришга қаратилган стратегияси самарадорлигини тасдиқлайди. Флагман моделлар сотувининг ўсиши, SUV ва седанларнинг асосий сегментларида ўз мавқеини мустаҳкамлаш, шунингдек, мижозлар томонидан юқори ишонч мамлакат бозорида брендни янада ривожлантириш учун барқарор платформани шакллантиради.
2025 йил июнь ойида сотув ҳажмини ошириш модел портфелини янгилаш, локализация даражасини кучайтириш ва Kia’нинг бозордаги мавқеини изчил мустаҳкамлаш билан боғлиқ. Компания Ўзбекистон бозорининг ўзига хос хусусиятлари ва маҳаллий мижозларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ўз маҳсулотлар туркумини янада ривожлантириш ниятида.
Kia автомобиль брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан тақдим этилган Kia автомобилларининг хусусиятлари, мавжуд комплектациялари ва Ўзбекистондаги нархлари билан kia.uz сайтида танишиш мумкин.
Телефон: (+998) 55−500−83−33
Сайт: ҳттп://киа.уз/
Facebook: https://www.facebook.com/KiaUzbekistan/
Instagram: https://www.instagram.com/kia__uzbekistan
Telegram: ҳттпс://т.ме/киаузбекистанбот
YouTube: ҳттпс://www.ёутубе.cом/@kiauzbekistan
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)