Centrum Air авиакомпанияси 2025 йил 25 июлдан Тошкент – Сеул (Инчеон) йўналиши бўйича мунтазам рейсларни йўлга қўймоқда. Мазкур авиақатновлар компаниянинг халқаро миқёсдаги иштирокини кенгайтириб, Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида саёҳат қилаётган йўловчилар учун янги имкониятларни очади.
Парвозлар ҳафтасига икки марта — сешанба ва жума кунлари — замонавий ва қулай Airbus A321neo самолётларида амалга оширилади. Бир томонга чипта нархи багаж билан бирга 2 500 000 сўмдан бошланади.
Йўловчилар қулайлигини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги жадвал белгиланган:
Тошкент – Сеул: жўнаб кетиш — 00:45, Инчеонга етиб бориш — 10:55 (маҳаллий вақт билан)
Сеул – Тошкент: Инчеондан жўнаб кетиш — 12:15, Тошкентга етиб келиш — 15:40 (маҳаллий вақт билан)
Бундай парвоз вақтлари айниқса сайёҳлар ҳамда ишбилармонлар учун қулай: улар қўшимча тунаш ёки харажатларсиз сафар қилиш, жойлашиш ва иш учрашувларини режалаштириш имконини беради.
Тошкент — Сеул йўналиши бўйича тўғридан-тўғри авиақатновлар туризм, таълим ва ишбилармонлик алоқалари учун янги имкониятларни яратади.
Жанубий Корея Ўзбекистоннинг минтақадаги асосий ҳамкорларидан бири бўлиб қолмоқда, кореялик фуқароларнинг Марказий Осиёга қизиқиши эса барқарор ўсиб бормоқда.
Тошкент — Евросиё марказида жойлашган стратегик ҳаво тугуни сифатида Сеулдан учадиган йўловчиларга қуйидаги шаҳарларга қулай тарзда етиб бориш имконини беради:
Россия: Москва (SVO), Қозон (KZN), Новосибирск (ОVB)
Марказий Осиё: Олмаота (АLA), Бишкек (FRU)
Кавказ: Боку (GYD), Батуми (BUS), Тбилиси (TBS)
Яқин Шарқ: Тель-Авив (ТLV), Дубай (DХB)
Туркия ва Ғарбий Осиё: Истанбул (IST)
Centrum Air йўловчиларга арзон тарифлар, пухта ишлаб чиқилган жадвал ва юқори сифатли хизматни таклиф этишга интилмоқда. Тошкент – Сеул йўналишидаги тўғридан-тўғри рейс икки мамлакат ўртасидаги транспорт ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида яна бир муҳим қадамдир.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)