• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    6 бор жиноят содир этган сурхондарёлик 8 март куни хотини ва қайнсинглисини пичоқлади

    17 май куни жиноят ишлари бўйича Бойсун туман судининг Бойсун туманида очиқ сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Жасур Худойбердиев раислигидаги судда хотини ва қайнсинглисини пичоқлаган У.А.нинг жиноят иши кўриб чиқилди.

    Судланувчи У.А. 1986 йилда Термизда туғилган, тожик миллатига мансуб, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, оилали, 1 нафар фарзанди бор. У 2006—2016 йиллар оралиғида қасддан баданга шикаст етказиш, ўғрилик ва ҳақорат қилиш моддалари бўйича олти марта жиноят содир этган. Улардан бештасида томонларнинг ярашганлиги ёки амнистия актига биноан жиноий жавобгарликдан озод қилинган.

    У.А. 2016 йилда 1986 йилда туғилган Ш.А. билан турмуш қурган. Улар турли арзимаган нарсалардан жанжаллашиб юрган. Улар фарзандли бўлганидан кейин ҳам жанжаллар тўхтамайди. Ш.А. шаҳарда яшай олмаслигини айтиб Бойсун туманидаги онасининг уйига келади. 2018 йил март ойининг бошида У.А. ҳам қайнонасининг уйига келиб, хотини билан яшай бошлайди. 8 март куни У.А. хотинига «байрамни бирга нишонлаймиз», деб айтиб, спиртли ичимликлар сотиб олади. У.А.нинг суддаги кўрсатмасига кўра, у хотини билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилади, кейин эса ухлаб қолади. Соат 22:00 га яқин уйдаги шовқиндан уйғониб кетади. Хотини Ш.А. қайнонаси Г.М. ва қайнсинглиси С.М. билан тортишаётганини кўради. Бироз ўтгач унинг ўзи рафиқаси билан тортишиб қолади. Иккиси ҳам хона ичида гиламнинг устида турган ош пичоқни олишга ҳаракат қилиб, пичоқни икки қўллари билан ушлаб тортишади. У.А. Ш.А.нинг қўлидан пичоқни тортиб олмоқчи бўлган вақтида, ош пичоқнинг уч қисми унинг кўкрак қафаси ўрта қисмига бир маротаба бехосдан санчилиб кетган. Кейин У.А. хотинининг қўлидан пичоқни олиб, ташқарига югуриб чиқаётганида эшик олдида турган қайнсинглиси С.М.ни туртиб юборади ва қўлидаги пичоқнинг уч қисми С.М.га тегиб кетади.

    12 март куни Ички ишлар вазирлиги сайтида ушбу жиноят ҳақида хабар берилди. Унда У.А. жанжал вақтида хотинининг, кейин эса уларни ажратмоқчи бўлган қайнсинглисининг кўкрагига пичоқ билан уриб жароҳат етказгани ёзилганди. Опа-сингиллар касалхонага ётқизилиб, У.А. қўлга олингани маълум қилинганди.

    Ш.А.нинг суддаги кўрсатмалари ИИВ сайтида эълон қилинган хабарда берилган маълумотларга яқин. Унинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғи У.А. билан 23:00 га яқин жанжаллашиб қолган ва унга «Сиз билан бошқа яшамайман» деб айтган. У.А. хотинини уриб, пичоқ билан аёлининг кўкрак қафаси ўрта томонига бир маротаба санчган, иккинчи маротаба пичоқни санчмоқчи бўлган вақтида Ш.А. иккала қўли билан пичоқни кескир жойини ушлаб қолган. Хонага синглиси С.М. кириб, «Нима сабабдан жанжаллашияпсизлар» деб айтганида, турмуш ўртоғи У.А. ўрнидан туриб югуриб ташқарига чиқиб кетган. Шундан сўнг онаси тез ёрдам чақирган.

    Бойсун туман СТЭБнинг хулосасига кўра, Ш.А.нинг баданидаги ўнг томонлама кўкрак қафаси санчилиб кирувчи жароҳати, постравматик ва постгемарогик шокнинг ўрта даражаси, чап қўл биринчи бармоқ ва ўнг қўл биринчи ва иккинчи бармоқ ички соҳасидаги кесилган жароҳати, бош энса соҳасидаги юмшоқ тўқималарининг эзилиши каби тан жароҳатлари ўткир кесувчи жисм таъсири натижасида келиб чиққан бўлиб, ҳаёт учун ҳавфли бўлган оғир шикастланиш эканлиги аниқланган.

    У.А. воқеа содир бўлган кун маст ҳолатда бўлгани, турмуш ўртоғи ва қайнсинглисига пичоқ билан тан жароҳати етказганида уларни ўлдириш нияти бўлмаганини, турмуш ўртоғи билан тортишиб турган вақтида бехосдан пичоқ санчилганлиги, қилган ишидан пушаймонлигини, оилавий шароити оғирлигини, жабрланувчининг даъвоси йўқлигини, нафақадаги ёлғиз онаси борлигини инобатга олиб, қонуний енгиллик беришни суддан сўради.

    Ш.А. турмуш ўртоғи У.А. ундан кечирим сўраганини, унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини, унга етказилган зарарларни тўлиқ қоплаганлигини инобатга олиб, унга нисбатан қонуний енгиллик беришни сўради.

    Суд судланувчи У.А.нинг айбига иқрор ва пушаймонлигини, жабрланувчининг даъвоси юқлигини енгиллаштирувчи ҳолатлар, маст холатда жиноят содир этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб топди.

    Суд У.А.га Жинояд Кодексининг 104-моддасининг 1-қисми билан 3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Шу тайинланаётган асосий жазони ўтамасдан туриб ҳам унинг хулқини назорат қилиш орқали тузатиш ва қайта тарбиялаш мумкин деган қатъий фикрга келиб, ЖКнинг 72-моддасига асосан шартли ҳукм қилиб, У.А.га нисбатан 1 (бир) йил синов муддати белгилади. У.А.нинг қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилиниб, дарҳол суд залидан қамоқдан озод қилинди.

    Суд ҳукмида, шунингдек, Бойсун туман ИИБ ашёвий далилларни сақлаш хонасида сақланаётган Ш.А.га тегишли 1 дона кўйлак, С.М.га тегишли 1 дона кўйлак эгаларига қайтарилиши, воқеа жойидан олинган 1 дона хўжалик пичоғи йўқ қилиниши белгилаб қўйилди.

    26.05.2018, 21:51   Изоҳ (0)   81338
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бўстонлиқ тумани Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи қамоққа олинди

    26.05.2018, 21:11

    Марғилонда ота-бола уйдаги сандиқда кўкнори сақлаётгани маълум бўлди

    26.05.2018, 20:11

    Ғиждувонда дала шийпонида фоҳишахона ташкил этган фермер қўлга олинди

    26.05.2018, 19:10

    Ереванда Ўзбекистон—Арманистон дипломатик маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

    26.05.2018, 18:55

    Ўзбекистонда «Автомобильсиз кун» акцияси ҳар ойда ўтказилади

    26.05.2018, 18:42

    Бухоро шаҳридаги хонадонларнинг биридан 18 килодан ортиқ кўкнори топилди

    26.05.2018, 17:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.