• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

    2025 йил 8 июль куни “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамияти халқаро капитал бозорида АҚШ доллари ҳамда миллий валютада икки траншдан иборат жами 418 млн АҚШ доллар эквивалентида халқаро облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди. Жумладан:

    1)  300 млн АҚШ долларлик облигациялар 5 йил муддатга 7,2 фоиз купон ставкасида;

    2)  1,5 трлн сўмлик облигациялар 3 йил муддатга 17,95 фоиз купон ставкасида жойлаштирди.

    Халқаро облигацияларни жойлаштириш ва унга тайёргарлик кўриш жараёнига етакчи халқаро молия институтлари ва юридик компаниялар жалб қилинди:

    Андеррайтерлар: J.P. Morgan, Citi, Societe Generale, Natixis, Standard Chartered, Mashreqbank, Abu Dhabi Commercial Bank, Oman Investment Bank, Commerzbank.

    Юридик маслаҳатчи: Dentons.

    Аудитор: Deloitte & Touche.

    Ушбу облигациялар чиқарилиши 140 дан зиёд халқаро институционал инвесторлар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди — аризаларнинг умумий ҳажми 1,3 млрд доллардан ошган бўлиб, шу жумладан АҚШ долларида — 1,04 млрд,  сўмда эса 3,1 трлн ташкил этди.

    Қулай бозор шароитлари ҳамда облигацияларга ошиб бораётган талаб туфайли Ўзбекистон Миллий банки ўтган йилги эмиссияга нисбатан купон ставкаларини пасайтиришга эришди:

    — АҚШ долларидаги эмиссия учун 130 базис пунктига (8,50 фоиздан 7,20 фоизгача),

    — сўмдаги эмиссия учун 192,5 базис пунктига (19,875 фоиздан 17,95 фоизгача).

    Ўтказилган Road-Show доирасида халқаро инвесторлар билан бўлиб ўтган учрашувлар натижасида облигацияларни жойлаштириш (яъни бозорга чиқариш) шартлари анча яхшиланди: Ўзбекистон Республикасининг суверен облигацияларига нисбатан фоиз ставкасининг устамаси (спреди) илк маротаба АҚШ долларида 50 базис пунктга ва ўзбек сўмида 105 базис пунктга камайтирилди.

    Ўзбекистон Миллий банки облигацияларининг купон ставкасининг пасайиши халқаро инвестиция жамоатчилиги томонидан Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигига бўлган ишончининг ортиб бораётганини акс эттиради.

    Шубҳасиз, ушбу жараённинг ижобий кутилмаларининг қўшимча тасдиғи ҳамда глобал инвесторларнинг юқори даражадаги талабларини рағбатлантирган муҳим омиллардан бири — нуфузли халқаро рейтинг агентликлари томонидан Ўзмиллийбанкка берилган юқори баҳолари ҳисобланади:

    • S&P ва Moody’s агентликлари — банкнинг кредит рейтинги прогнозини “барқарор”дан “ижобий”га ўзгартирди;
    • Fitch Ratings агентлиги — банкнинг узоқ муддатли рейтингини “ББ-”дан “ББ”га оширди ва “барқарор” прогнозини тасдиқлади.

    Рейтинг кўрсаткичларининг оширилишига таъсир қилган асосий ички омиллардан қуйидагилари бўлди:

    — банкнинг трансформациясида эришилган изчил натижалар,

    — активлар сифатининг яхшиланиши,

    — соф фойданинг барқарор ошиб бориши,

    — капиталлашув даражаси юқорилиги,

    — мижозлар базасининг кенглиги.

    2025 йилнинг биринчи ярим йиллик натижаларига кўра, Ўзмиллийбанк қуйидаги молиявий кўрсаткичларга эришди:

    • Жами активлар —141 827,06 млрд сўм (11,2 млрд доллар атрофида);
    • Кредит портфели —109 302,63 млрд сўм (8,6 млрд доллар атрофида);
    • Капитали — 19 324,69 млрд сўм (1,6 млрд доллар атрофида);
    • Соф фойдаси— 1 005,29 млрд сўм атрофида (80 млн доллар атрофида).

    Ўзбекистон Республикаси президентининг топшириғига мувофиқ, 2025 йилда Ўзбекистон Миллий банки олдига халқаро молия институтларидан жами 1,2 млрд АҚШ доллари миқдорида кредит линияларини жалб этиш вазифаси қўйилган.

    Жалб қилинган маблағлар туризм, транспорт, уй-жой қурилиши, энергетика, соғлиқни сақлаш, аэропорт инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш каби устувор инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади.

    Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан 2024 йил 16 декабрдаги топшириқларига  мувофиқ, маҳаллаларни барқарор ривожлантиришни кўзда тутувчи лойиҳаларга, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ташаббусларга алоҳида эътибор қаратилади.

    Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Миллий банки 2025 йилда халқаро бозорда миллий валютада (сўмда) облигацияларни “оммавий” жойлаштиришга муваффақ бўлган Ўзбекистоннинг биринчи тижорат банки бўлди. Сўмда жалб қилинган маблағлар ҳудудларда устувор лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, уй-жой қурилиши, хизматлар соҳаси, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлашга йўналтирилади.

    Геосиёсий беқарорлик давом этаётган даврда Ўзбекистон Миллий банки халқаро облигацияларнинг муваффақиятли жойлаштирилиши — халқаро инвесторларнинг кучли ишончини яққол тасдиқлади хамда Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларга берилаётган юқори баҳонинг яна бир далили бўлди.

    Ушбу битим Ўзбекистоннинг суверен рейтинги яхшилангандан кейин амалга оширилган биринчи транзакция бўлиб, мамлакатдаги бошқа тижорат банкларининг халқаро капитал бозорларига чиқиши учун муҳим қиёсий мезон (benchmark) вазифасини бажаради.

    Батафсил маълумот билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

    Реклама ҳуқуқи асосида

    10 июл, 10:30   Изоҳ (0)   1814
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари: зўравонликка қарши чоралар ўзини оқлаяптими?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:00

    Сурхондарёда икки ҳайвонни овлаганлар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:40

    “Манчестер Юнайтед” “Реал” футболчиси учун 90 млн евро таклиф қилди

    Спорт | 12 июл, 17:35

    Ўзбекистонда солиққа оид низоларни судгача ҳал қилиш тартиби соддалаштирилади

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:10

    АҚШ ҳарбий аэродромларни “робот бўрилар” ҳимоя қилмоқда (фото)

    Лайфстайл | 12 июл, 16:35

    “Ювентус” Санчони ўз сафига қўшиб олиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 16:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.