Бразилияда шифокорлар 56 йил давомида маҳаллий аҳоли вакили Мария Лусия де Алмейда Гомесга ташхис қўя олмади. Унинг тарихини Metropoles нашри ёритди.

Гомеснинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар у атиги икки ёшида пайдо бўлган. Ёши улғайган сари оёқлари қийшайиб, тишлари эрта тўкилган, оёқларида оғриқ ва жағида муаммолар юзага келган. Бутун умри давомида оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши дорилар ичган аёл 12 та жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган, аммо улар ҳеч қандай натижа бермаган.
Бразилиялик аёл 58 ёшга тўлганида, шифокорлар унга ниҳоят ташхис қўйишди — Х-хромосомага боғлиқ гипофосфатемик рахит.
Мутахассислар Гомесга даволаниш учун фақат битта дори воситасини тайинлади, бу унинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшилади. Таъкидланишича, дори воситасисиз барча аломатлар тезда қайтади, шунинг учун аёл уни қабул қилишни тўхтатиши мумкин эмас.
Изоҳ (0)