• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ҳиндистондаги ҳодиса ягона эмас: тарихдаги энг йирик авиаҳалокатлар қаерда содир бўлган?

    Бундан бир неча кун олдин Ҳиндистондан Британияга учган самолёт ҳавога кўтарилгандан бир неча дақиқа ўтиб қулаб тушди. Оқибатда самолёт бортида бўлган 242 кишидан бир нафари тирик қолган, қолганлар ҳалок бўлган. Шунингдек, самолёт бориб урилган бинода бўлган одамларнинг бир қанчаси вафот этган. Ҳиндистонда содир бўлган ҳодиса фуқаро авиацияси тарихида содир бўлган энг йирик ҳалокат эмас.

    2025 йил 12 июнь куни Ҳиндистон тарихига навбатдаги қора кун сифатида ёзилди. Шу куни бортида 242 киши бўлган Boeing 787-8 Dreamliner парвоздан бир неча дақиқа ўтгач қулаб тушди.

    Оқибатда самолётда кетаётганларнинг бир нафари тирик қолган, қолганлар ҳалок бўлган. Маълумотларга кўра, бортда бўлганларнинг 169 нафари Ҳиндистон, 53 нафари Буюк Британия, яна 7 киши эса Португалия фуқароларидир.

    Бундан ташқари самолёт бориб урилган шифокорлар ҳосписида бўлган одамларнинг бир қанчаси вафот этган. Шу тариқа ҳалок бўлганлар сони қарийб 300 кишига етган. Қуйида фуқаро авиацияси тарихида юз берган энг кўп одам ўлган авиаҳалокатлар ҳақида маълумотларни келтириб ўтамиз.

    1. АҚШ Форс кўрфазида уриб туширган Airbus А300

    1988 йил 3 июль куни Теҳрон—Дубай йўналишида парвоз қилаётган Iran air авиакомпаниясига тегишли Airbus А300 самолёти Форс кўрфази тепасида тўсатдан радарлардан йўқолади. Кўп ўтмай самолётни АҚШ ҳарбийлари Форс кўрфазида турган ҳарбий кемадан учирилган зенит ракетаси ёрдамида уриб туширгани маълум бўлади. Оқибатда самолётда кетаётган 290 кишининг барчаси ҳалок бўлади.

    АҚШ ҳарбийлари йўловчи самолётни Эроннинг F-14А Тоmcаt қирувчи самолёти деб ўйлашганини айтишади. Бироқ бир неча йил айбларини тан олишмайди ва ҳалок бўлганларнинг оилаларига товон пули тўлашни рад этишади.

    Орадан 8 йил ўтгач, 1996 йилда ниҳоят АҚШ ҳукумати Airbus А300 америкалик ҳарбийларнинг айби билан уриб туширилганини тан олади ва қурбонларнинг яқинлари учун 61,8 млн доллар товон пули тўлайди.

    1. Донбассда уриб туширилган самолёт

    2014 йил 17 июль куни Malaysia Airlines авиакомпаниясига қарашли Boeing 777 самолёти Амстердам–Куала-Лумпур йўналишида учаётиб Украина шарқидан ўтаётганда Донецк шаҳри осмонида уриб туширилади. Самолёт бортида бўлган барча, 298 киши ҳалок бўлади.

    Ўша пайтда Донецк атрофида Россия армияси қўллаб турган айирмачилар ва Украина армияси ўртасида жанговар ҳаракатлар бўлиб турганди.

    Ҳодисадан сўнг Украина томони ва Россия қўллаётган рус айирмачилари самолётнинг уриб туширилишида бир-бирини айблайди.

    Бироқ кейинчалик самолётга Россияда ишлаб чиқарилган “Бук” зенит-ракета тизими билан зарба берилгани аниқланади. Украинада бундай турдаги ракеталар йўқ эди. Шу сабабли самолётга Россия ҳарбийлари зарба берган деб топилади.

    2022 йилда Нидерландиянинг Ҳаага шаҳри округ суди Boeing 777 Донецк халқ республикаси айирмачилар қўмондони бўлган Игор Гиркин буйруғи билан уриб туширилган деб топади ва унга сиртдан жазо белгилайди.

    1. Конгода ёниб кетган самолёт

    1996 йил 8 январь куни Моscоw Airways авиакомпаниясига қарашли Ан-32 юк самолёти Конго демократик республикаси пойтахти Кинсаша шаҳридаги аэропортдан Россияга парвозни бошлайди.

    Бироқ самолёт ҳавога кўтарила олмайди. Ўша пайтда самолёт соатига 200 километрдан ошиқ тезликда ҳаракатланаётганди. Шундан сўнг учувчилар Ан-32 ни тўхтатиш мақсадида тезликни пасайтиради.

    Учувчилар тормоз тизимини ишга туширишади. Шу пайтда самолётнинг тезлиги секинлашиш ўрнига Ан-32 бошқарувни йўқотади. Самолёт олдинига учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетади. Сўнг аэропорт ёнида жойлашган бозор ҳудудига ўтади.

    Ўша пайтда бозор гавжум бўлиб, у ер одамлар билан тўла эди. Ан-32 йўлидан чиққан одамларни босиб ўтади. Сўнг бозордаги дўконлар билан тўқнашади ва ёниб кетади.

    Ўшанда самолёт бортида бўлган беш нафар учувчидан бир нафари ҳалок бўлади, тўрт нафари тирик қолади. Шунингдек, бозорда бўлган одамлардан 297 киши қурбон бўлади. Яна 250 киши турли жароҳатланади.

    Ҳалокатдан сўнг ўтказилган суриштирувларда самолётга белгиланган 27 тонна ўрнига 34 тонна юк ортилгани ва шу сабабли у ҳавога кўтарила олмагани аниқланади.

    1. Тириклайин ёниб кетган одамлар

     

    1980 йил 19 август куни Saudi Arabian Airlines авиакомпаниясига қарашли Lockheed L-1011 самолёти Саудия пойтахти Ар-Риёддан ҳавога кўтарилади. Самолёт Жидда шаҳрига учаётганди. Ўша куни унинг бортида 287 нафар йўловчи ва 14 нафар экипаж аъзоси бор эди.

    Самолёт ҳавога кўтарилгач, кўп ўтмай унинг юкхонасида ёнғин юз беради ва тутун самолёт салонига ҳам кира бошлайди. Lockheed L-1011 ҳали Ар-Риёддан унча узоққа кетмаганди. Шу сабабли экипаж самолётни дарҳол ортга буради.

    Lockheed L-1011 Ар-Риёд аэропортига қўнганда олов салонга ҳам ўтган, барча тутундан заҳарланиб бўлганди. Аэропортдаги қутқарувчилар самолёт эшикларини қарийб ярим соат деганда зўрға очишади.

    Салонга ҳаво киргач, олов баттар алангаланади. Оқибатда самолёт бортида бўлган 301 кишининг барчаси тириклайин ёниб кетади. Ҳеч кимни қутқаришнинг иложи бўлмайди.

    1. Сикхлар портлатган Boeing 747

    1985 йил 23 июнь куни Монреаль—Лондон—Деҳли—Бомбей йўналишида учиш учун осмонга кўтарилган Air India авиакомпаниясига қарашли Boeing 747 самолёти парвоздан бир неча соат ўтиб, радарлардан йўқолади.

    Ўша пайтда у Британия ороллари яқинидан учиб ўтаётганди. Самолёт денгизга қулаган бўлиши мумкин деб тахмин қилинади ва дарҳол қидирув ишлари бошлаб юборилади. Кўп ўтмай Boeing 747 қолдиқлари Ирландиянинг Корк шаҳридан 176 км узоқликда, денгиздан топилади.

    Самолёт қолдиқлари текшириб кўрилганда унинг ҳалокатига портлаш сабаб бўлгани аниқланади. Қидирув ишлари давомида Boeing 747 бортида бўлган 329 кишининг барчаси ҳалок бўлгани маълум бўлади.

    Самолёт ҳалокати ҳақида ОАВда хабарлар чиққач, Ҳиндистонда яшовчи сикхларнинг террорчи гуруҳларидан бири Boeing 747 ни портлатганини эълон қилади.

    Ўша куни сикхлар Air India авиакомпаниясига қарашли яна бир Boeing 747 самолётига портлаш ускунаси ўрнатганди. Япониядан Ҳиндистонга учаётган самолётда портлаш ускунаси борлиги маълум бўлгач, экипаж уни дарҳол Япониянинг Нарита аэропортига қўндиради.

    Қутқарувчилар дарҳол йўловчилар ва экипаж аъзоларини қутқаришга киришишади. Барча самолётдан тушириб олинган пайтда ускуна портлайди ва ўша атрофда бўлган икки нафар юк ташувчи ҳалок бўлади. Самолёт яроқсиз ҳолга келади.

    1. Франция ўрмонига қулаган самолёт

    1974 йил 3 март куни Turkish Airlines’га қарашли McDonnell Douglas DS Франция пойтахтидан ҳавога кўтарилади. Самолёт Истанбул—Париж—Лондон йўналишида учаётганди.

    Парвоздан бир неча дақиқа ўтиб, бирданига самолёт юкхонасининг эшиги очилиб кетади. Ўшанда McDonnell Douglas 3 500 метр баландликда учаётганди.

    Юкхона эшигидан кирган кучли шамол самолёт двигателлари ва бошқарув тизимини ишдан чиқаради. Оқибатда экипаж бошқарувни йўқотади. Охир-оқибат McDonnell Douglas Париж яқинидаги Эрменонвил ўрмонига қулаб тушади ва бўлакланиб кетади.

    Ўшанда самолёт бортида бўлган 346 кишининг барчаси ҳалок бўлади. Ҳалокатдан сўнг ўтказилган суриштирувларда McDonnell Douglas юкхонасининг эшигига ўрнатилган қулф носоз бўлгани ва техник ходимлар буни эътиборсиз қолдиргани аниқланади.

    1. Икки самолёт тўқнашуви ва 349 қурбон

    1996 йил 12 ноябрь куни Ҳиндистон осмонида Чимкент—Деҳли йўналишида учаётган Ил-76ТД ва Boeing 747 самолётлари ўзаро тўқнашади. Ил-76ТД Kazakhstan Airlines, Boeing 747 эса Saudi Arabian Airlines’га қарашли эди.

    Суриштирувларда ҳалокатга диспетчер сабабчи бўлгани аниқланади. У Ил-76 экипажига 4 500 метр баландликда учишни буюради. Бироқ қозоғистонлик учувчилар диспетчерни тушунмайди ва пастлашда давом этади.

    Шу пайтда Ил-76 Саудияга қарашли Boeing 747 билан тўқнашади. Оқибатда Саудия самолётида бўлган 312 киши ва Ил-76 да кетаётган 37 киши ҳалок бўлади.

    1. Японияда тоғга урилган самолёт

    1985 йил 12 август куни Япония учун фожиали кун сифатида тарихда қолди. Шу куни Токио—Осака йўналишида парвоз қилиш учун ҳавога кўтарилган Japan Аirlines’га қарашли Boeing 747 самолёти қулаб тушади.

    Ўшанда парвоздан 12 дақиқа ўтганда самолётнинг салондаги босим кескин пасаяди. Бунга унинг дум қисмидан бир парчаси узилиб кетгани сабаб бўлади.

    Экипаж самолёт шассиси узилиб тушди, деб ўйлайди ва фавқулодда қўниш учун ортга қайтишга қарор қилади. Бироқ самолёт бошқарувни йўқотгани сабабли бунинг иложи бўлмайди. Бир неча дақиқадан сўнг Boeing 747 тўғри тоғга бориб урилади. Оқибатда унинг бортида бўлган 524 кишидан 520 нафари ҳалок бўлади, 4 киши тирик қолади.

    Ҳалокатдан сўнг ўтказилган суриштирувларда бир неча йил олдин капитал таъмирланган самолётда ишлар сифатсиз бажарилгани ва шу сабабли унинг дум қисми узилиб кетгани аниқланади.

    1. Учиш-қўниш йўлагида тўқнашган икки самолёт

    1977 йил 27 март куни Испаниянинг Tenerife оролида жойлашган аэропортда икки самолёт ўзаро тўқнашиб кетади. Ўшанда қарийб 600 киши ҳалок бўлади ва бу ҳодиса фуқаро авиацияси тарихидаги энг даҳшатли ҳалокатлардан бири сифатида тарихда қолади.

    Ўша куни KLM авиакомпаниясига қарашли Boeing 747 парвозга шайланади ва диспетчерлардан рухсат олингач, учиш-қўниш йўлагига киради.

    Самолёт ҳавога кўтарилиш учун тезликни оширади. Шу пайтда Pan American авиакомпаниясига қарашли Boeing 747 қўниш учун шу йўлакка тушганди. Бир-биридан бехабар ҳолда ҳаракатланаётган икки самолёт учиш-қўниш йўлагида ўзаро тўқнашади.

    Ўшанда KLM’га қарашли самолётда бўлган 248 кишининг барчаси, Pan American’га қарашли Boeing 747 да бўлган 396 кишидан 335 нафари ҳалок бўлади — 61 киши тирик қолади.

    Ҳалокатлардан сўнг ўтказилган суриштирувларда KLM авиакомпаниясига қарашли Boeing 747 экипажи диспетчернинг бир оздан кейин учиш ҳақидаги гапларини тушунмагани аниқланади.

    1. Америкадаги даҳшатли ҳодисалар

    2001 йил 11 сентябрь Америка тарихига қора ҳарфлар билан ёзилди. Шу куни террорчилар бир вақтнинг ўзида мамлакат бўйлаб бир қанча самолётларни эгаллаб олишади. Сўнг уларни турли биноларга олиб бориб уришади. Оқибатда кўплаб одамлар қурбон бўлади.

    Ўша куни террорчилар томонидан жами 4 та самолёт эгаллаб олинган ва улардан бири Пентагон биносига урилган, бошқаси Пенсилвания штатида далага қулаб тушганди.

    Шунингдек, American Airlines ва United Airlines авиакомпанияларига қарашли Boeing 767 самолётлари Нью Йоркдаги эгизак осмонўпар биноларга урилади.

    Пентагон ҳамда Нью Йоркдаги биноларга урилган ва Пенсилванияга қулаган самолётлар туфайли 390 нафар йўловчи ҳамда экипаж аъзолари, биноларда бўлганлардан 2 500 киши ҳалок бўлади.

    Маълумот учун, гарчи расмий маълумотларда самолётларни террорчилар олиб қочган деган версия ёзилган бўлса-да, бу ишни МРБ ва ФҚБ уюштирган деган гап-сўзлар ҳам тарқалган.

    Ғайрат Йўлдош тайёрлади

    28 июн, 16:15   Изоҳ (0)   682
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ҳиндистон#самолёт#авиаҳалокат

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эрондаги вазият сабаб Uzbekistan Airways’нинг парвоз йўналишлари ўзгариши мумкин

    10.01.2020, 13:15

    350 кишини ҳаётдан бевақт олиб кетган авиаҳалокатга 25 йил тўлди. Осмонда содир бўлган энг йирик тўқнашувлар ҳақида фоторепортаж

    13.11.2021, 12:40

    Конгресс рухсатисиз Гренадага бостириб кирган АҚШ қўшинлари, ичида совет офицерлари бўлган самолёт ҳалокати ва Тайван ўрнига БМТга қабул қилинган Хитой. Кун хронол...

    25.10.2022, 09:30

    СССР раҳбарига айланган Андропов, ўлимга ҳукм қилинган япон генераллари ва Ҳиндистонда тилни яхши билмаслик оқибатида юз берган энг йирик авиаҳалокат. Кун хронолог...

    12.11.2022, 09:30

    Черчилл ташаббуси билан бошланган “Дарданелл операцияси”, сиёсатдан кетишини эълон қилган Фидель Кастро ва Прагада ҳалокатга учраган биринчи “Ту-154”. Кун хронолог...

    19.02.2023, 09:30

    Ҳиндистонда 242 кишини олиб кетаётган йўловчи самолёт ҳалокатга учради

    12 июн, 15:17

    Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонда юз берган авиаҳалокат юзасидан ушбу мамлакат президенти ва бош вазирига таъзия мактуби йўллади

    12 июн, 16:42

    Ҳиндистонда ҳалокатга учраган самолётда Ўзбекистон фуқаролари бўлмаган — ТИВ 

    12 июн, 16:47

    Ҳиндистонда ҳалокатга учраган самолёт бортидаги барча 242 киши ҳалок бўлди

    12 июн, 17:29

    Ҳиндистондаги авиаҳалокат двигателларнинг ишдан чиқиши сабабли юз берган бўлиши мумкин — News18

    12 июн, 22:50

    “Дарё” дайжести: 12 июннинг энг муҳим хабарлари

    12 июн, 22:51

    Ҳиндистондаги самолёт ҳалокати ҳақида нималар маълум?

    13 июн, 14:00

    Ҳиндистон авиация регулятори Air India компаниясининг барча Boeing 787 самолётларини текширишни буюрди

    13 июн, 20:40

    Ҳиндистондаги авиаҳалокатида ҳалок бўлганлар сони 270 кишига етди

    16 июн, 12:50

    Ҳиндистонда қулаб тушган самолётнинг қора қутилари топилди

    16 июн, 15:00

    Ҳиндистонда бомба таҳдиди туфайли самолёт фавқулодда қўнди

    17 июн, 15:20

    Сайёрадаги эртакнамо кўринишга эга масканлар

    21 июн, 12:15

    Покистон армияси раҳбари Дональд Трамп билан учрашди

    20 июн, 16:10

    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда

    20 июн, 21:00

    Покистон Трампни тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод этиб кўрсатди

    21 июн, 09:10

    АҚШ ҳужумига жавобан Эрон Ҳормуз бўғозини ёпмоқчи. Бу нимани англатади? 

    22 июн, 21:28

    Покистон билан Ҳинд сув шартномаси тикланмайди — Ҳиндистон

    23 июн, 19:03

    “Диско раққоси” 75 ёшда: Митхун Чакраборти қандай қилиб ўзбек томошабинларининг севимли актёрига айланди?

    24 июн, 15:05

    Ҳиндистон Кашмирда теракт содир этганларнинг бари Покистон фуқаролари эканини даъво қилди 

    24 июн, 19:45

    Аёли ва отасини тупроққа қўйган, тақиқларга учраган “Хоразм булбули” Оғабек Собиров 53 ёшда 

    26 июн, 12:59

    Pagani ва Bulgari ҳамкорликда олмос билан безатилган гиперкар яратди

    27 июн, 10:59

    Уруш суратларини ёритган, халқ дардини гапирган ва ҳақиқат учун жон берган журналистлар

    27 июн, 20:10

    “Манчестер Сити” Ўзбекистондан яна бир футболчи сотиб олиши мумкин

    27 июн, 15:59

    Покистонда ёғган кучли ёмғир камида 7 кишининг ўлимига сабаб бўлди

    27 июн, 19:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Швеция билан ядровий қурилмалар келишувини бекор қилди

    Дунё | 28 июн, 20:20

    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

    Реклама | 28 июн, 19:30

    Бир гуруҳ йигитлар “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 28 июн, 20:00

    “Россия Украинанинг стратегик шаҳри яқинида 110 минг аскар тўплади” — Киев

    Дунё | 28 июн, 19:55

    Бобир Абдиҳолиқов “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди

    Спорт | 28 июн, 19:46

    Ёшлар куни муносабати билан бир гуруҳ йигит-қизлар “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 28 июн, 19:40

    Неймар Бразилия терма жамоасига қайтадими? Анчелотти жавоб берди

    Спорт | 28 июн, 19:28

    Сурхондарёдаги метан заправкада Nexia-2 портлаб кетди

    Ўзбекистон | 28 июн, 19:20

    Халқаро қидирувда бўлган шахс Польшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 18:55

    “Канада билан савдо музокаралари тўхтатилади” — Трамп (видео)

    Дунё | 28 июн, 18:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.