• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Альцгеймер, саратон ва автоҳалокат. Саломатлигидаги муаммолар сабаб ижодида танаффус кузатилган ўзбекистонлик санъаткорлар (фото)

    Саломатлик инсон учун бебаҳо неъмат. У йўқотилганида ҳеч қандай қувонч инсонга татимайди. Айрим ҳолларда касалликлар кишини севимли ишидан воз кечишга ҳам мажбур қилади.

     Заҳарланиш

    Хонанда Ойхон Эшонхонова оғир хасталикни бошдан ўтказган. У овқатдан заҳарланиш оқибатида узоқ вақт танасидаги токсинлар билан “курашган”. Ҳатто бир неча бор мураккаб жарроҳлик амалиётини ҳам бошдан кечирган.

    Фото: Instagram /@oypopuk_eshanhonova

    “Иммунитетим ниҳоятда паст. Шу боис фарзандларим соғлиғимга жиддий эътибор беришади. Кундалик овқатланиш рационим ҳам ҳамиша эътиборда, - дейди хонанда. – Спорт билан мунтазам шуғулланаман ва табиий усулларда иммунитетимни кўтаришга ҳаракат қиламан. Чунки дори-дармондан чарчаганман”.

    Ичак чириши

    “Киприклари узун қиз” дея катта саҳнага чиққан Азизбек Бекмуродов ҳам оғир дардни бошдан кечирган. 2016 йили тўсатдан тоби қочган хонандада ингичка ичак билан боғлиқ жиддий хасталик аниқланган. Хонанда икки марта жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказган. Аммо жароҳат ичак билан боғлиқ бўлгани учун шифокорлар бир муддат қўшиқ куйламасликни тавсия қилишган.

    Фото: Азиз Бекмуродовнинг шахсий архивидан

    “Ингичка ичагимнинг 2 метри чириш жараёнида экан. Томоғимдан овқат ҳам ўтмай қолди, ойлаб тўшакка михланганимни-ку, тасвирлаб беролмайман”.

    Альцгеймер

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Жумадулла Раметов бу йил 68 ёшни қаршилайди. Афсуски, актёрда Альцгеймер касаллиги аниқланган. Шу боис у доимий даволанишда.

    Фото: Instagram

    — Дадам маълум вақт хотирасини йўқотади. Бу вақтда қилган ишларини сизга айтиб бера олмайман. Докторлар ташхис қўйишганига 2 йил бўлди. Касаллик асабдан келди, бошида кўп нарсани унутиб, ҳожатхонани ҳам тополмай қолди, — дейди Азиз Раметов.

    Лимфома

    Айни дамда АҚШда истиқомат қиладиган актёр Баҳром Матчоновда  2006 йили лимфома касаллиги аниқланган.

    Фото: “Дарё”

    — АҚШга келганимда деярли инглиз тилини билмасдим. Хорижда яшаш, одамларига мослашишнинг ўзига яраша қийинчиликлари бор. Орадан тўрт йил ўтиб, менда лимфома хасталиги аниқланди. Жуда тез вазн йўқотдим. Чарчоқ, ҳолсизлик, кўп терлаш, оғриқлар...

    Дард қанчалик оғир бўлмасин одам ўзини қўлга олиши, руҳан синмаслиги керак. Бу хасталик билан бир-иккита танишим ҳам даволанган. Шу боис, руҳиятимни чўктирмадим. Америкалик шифокорларга минг раҳмат, гарчи ҳужжатларим бўлмаса-да, ижтимоий ҳимоя ходимларининг ёрдами сабаб, бепул даволандим.

    “Мен касалман!” деган фикр мияга ўрнашиб қолса, танадаги оғриқлар янада зўраяди. Шу боис, касаллик аниқланган тақдирда ҳам “Мен соғломман, касаллик мени енголмайди”, деб ўз-ўзини ишонтириш соғайишнинг энг мукаммал давоси ҳисобланади, — дейди актёр интервьюларининг бирида.

    Ҳозирги кунда унинг саломатлиги мирмунча яхши ва у ўтган йили Ёлқин Тўйчиев режиссёрлигида суратга олинган “Эврилиш” фильмида суратга тушди.

    Жигар саратони

    Актриса Раъно Шодиевада жигар саратони касаллиги аниқланган. У узоқ вақтдан буён мунтазам даволанмоқда ва бир нечта жарроҳлик амалиётини ҳам бошдан кечирди.

    Фото: Instagram

    — Жигаримнинг 60 фоизини олиб ташлашди ва соғломини қолдиришди. Жигар — бу ўсадиган аъзо. Худо хоҳласа, олиб ташланган ўша фоизи бир йил давомида яна ҳам ўсиб, жойига тушади. Осон амалиёт бўлмади, жуда қийин, машаққатли. Жигарнинг ўзи 300 та функцияни бажаради. Унда қон томирлари кўп. Шунинг ҳаммасини жой-жойига тикиб, амалга ошириш керак”, — дейди Раъно Шодиева.

    Овоз йўқолиши

    Фото: Скрин

    “Соҳибқироним” қўшиғи билан мухлислар эътиборига тушган хонанда Ойбек Ҳамроқулов ҳам бир неча йил ижодий танаффус қилган. Бунга овозининг йўқолиши сабаб бўлган. Баъзилар бунга душманчиликлар ҳам сабаб бўлганлигини тахмин қилишади. Ҳозир хонанда кичик тадбирларда иштирок этади, аммо ижодида аввалгидек жўшқинлик сезилмаяпти.

    Ошқозон-ичак тизимидаги муаммолар

    Фото: Instagram / @abdulla_akbarov_official

    Сўз устаси Абдулла Акбаров ҳам узоқ вақт саҳналарда кўринмай қолди. Унинг ошқозон-ичак тизимида жиддий касаллик аниқланиб, узоқ вақт даволанди. Ҳозир жисмоний қуввати етганча халқ хизматида бўлишга ҳаракат қилади.

    Автоҳалокатдан кейинги жароҳатлар

    Фото: Instagram

    “Уммон” гуруҳининг собиқ солисти Зоҳид Рисқиев автоҳалокатдан сўнг иккинчи йирик жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. 8 ой аввал унга шифокорлар нафас олишга ёрдам берувчи трубка ўрнатишганди. Саломатлиги анча тиклангач, уни олиб ташлаш амалиёти ўтказилган. Хонанданинг турмуш ўртоғи Камола Ортиқованинг айтишича, Зоҳид фақатгина олти ойдан кейингина қўшиқ куйлай олади.



    Асилбек Амануллоҳ

    “Бойлама” қўшиғи билан танилган хонанда машҳурлик чўққисига эришган пайтда оғир касалликка чалинганини кўпчилик билмаса керак. 

    Фото: Yandex

     

    “2007 йилда оғир касалликка чалиндим. Ундан қутилиш учун 3-4 йил вақт кетди. Тиббиётда бу касаллик — “фобияли невроз” деб аталади. Ҳеч нарса ёқмай қолди, одамлар орасига қўшилгим келмай қолди. Хаёлингизга фақат ёмон фикрлар келади. Танишларим сени ўқитворишган, ичингга жин кирган дейишган. Одамлар 3 йил тинимсиз шунақа деяверса бунга ўзингиз ҳам ишониб қолар экансиз. Лекин касаллигимни барибир шифокорлар даволади”, — дейди Асилбек.

    04.09.2023, 12:48   Изоҳ (0)   29883
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Саратон — ҳаммаси тамом, дегани эмас: Онкологик касалликларни енгишга муваффақ бўлган машҳур шахслар

    08.03.2022, 18:49

    «Хўрозни сўйгандек сўйишарди». Актриса Одина Тўхтасинова саратон касаллиги сабаб 13 маротаба жарроҳлик операциясини бошидан ўтказганини гапириб берди (видео)

    23.03.2022, 22:36

    2 млн долларлик пайпоқ: Майкл Жексоннинг қимматбаҳо либослари, автографлари ва кристаллар билан безатилган лимузини ҳозирда кимларга тегишли?

    04.09.2023, 10:34

    Instagram: Муниса Ризаеванинг ҳиндча тўйидан репортаж, қизига қимматбаҳо машина совға қилган Дилфуза Исмоилова, Алишер Узоқовни умрага жўнатаётган Liil Хurramov

    01.09.2023, 22:33

    “Опа-сингиллар” сериалидаги Насиба — Наргиза Шарметова ижодидаги танаффус сабаблари ҳамда 4 йил деганда фарзандли бўлгани ҳақида гапирди (видео) 

    01.09.2023, 13:41

    Банкдаги ҳисоб-рақамида миллионлаб долларлар бўлишига қарамай камтарона ҳаёт кечирадиган машҳур инсонлар (фото)

    31.08.2023, 15:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

    Дунё | 3 июл, 23:51

    Болалар билан уруш ҳақида қандай суҳбатлашиш лозим?

    Дунё | 3 июл, 23:35

    Қорақалпоғистонда фуқаронинг ёнидан 250 граммдан ортиқ опий топилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 3 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:05

    Самарқанд нўхат шўраги патентланди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:50

    Дерматологдан огоҳлантириш: “Ушбу хато SPF кремнинг фойдасини йўққа чиқаради”

    Гўзаллик | 3 июл, 22:40

    АҚШда 6 млрд долларлик таълим дастурларини молиялаштириш тўхтатиб қўйилди 

    Дунё | 3 июл, 22:30

    Суперлига. “Шўртан” ўз майдонида “Қизилқум”га мағлуб бўлди

    Спорт | 3 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.